Surxonmuslim.uz
4.59K subscribers
8.89K photos
2.73K videos
27 files
8.29K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#Кун_ҳикмати

✍🏻Ваҳб ибн Мунаббаҳ роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Кимда уч нарса бўлса, яхшиликка эришибди:
1. Саховат;
2. Озорларга сабр;
3. Мулойимлик.
#Кун_ҳикмати
Қуръондаги икки саҳифада тахминан 1200 та ҳарф бўлади. Ҳар бир ҳарфга ўнта ҳасанот ёзилади. Шу икки саҳифани ўқишга тўрт дақиқа вақт кетади. Шундоқ ҳам қанчадан қанча ғанимат фурсатларни тўзондек сочиб юборяпсан. Қуръондан узоқлашганлар қаторига қўшилиб қолмайлик!
#Кун_ҳикмати

✍️Алий розияллоҳу анҳу шундай дедилар:
Юқорилик истаб, тавозеда топдим.
Мартаба истаб, илмда топдим.
Ҳурмат истаб, тақвода топдим.
Мурувват истаб, ростгўйликда топдим.
Ғалаба истаб, сабрда топдим.
Ибодат истаб, парҳезкорликда топдим.
Бойлик истаб, қаноатда топдим.
Шукр истаб, розиликда топдим.
Роҳат истаб, толиқадиган ишларни тарк қилишда топдим.
Ғийбатни тарк қилишни истаб, холи қолишда топдим.
Мулк истаб, зуҳдда топдим.
Дўст истаб, солиҳ амалда топдим.
Тинчлик ва офият истаб, сукутда топдим.
Ҳамроҳ истаб, Қуръон тиловатида топдим.
Охиратда тарозу босадиган амал истаб, Аллоҳни зикр қилиб юришда топдим.
Яхшилик истаб, саховатда топдим.
#Кун_ҳикмати

«Ахир Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Балки дилларида қулфлари бордир (ва шунинг учун бу дилларга Қуръон нури етмаётгандир)?!» (Муҳаммад сураси, 24 оят).

Қуръон ўқиганингда ҳар бир оятдан кейин ўзингга тегишли жойини қидир, шунда манфаатни ҳам, шифо берувчи давони ҳам топасан!


Аллоҳим! Каломинг бўлмиш Қуръони Каримни дилимизга ва тилимизга жо айла!

Манба: arabicuz

@surxonmuslimuz
#Кун_ҳикмати
🔻ҲАЁТ - АЖОЙИБ ҚИССА🔻

✍🏻Ҳаёт ажойиб қиссадир. Сиз унинг қайғули сатрларини ўқиётиб тўхтаб қолманг. Аксинча, охиригача ўқинг. Чунки қийинчиликдан сўнг албатта енгиллик келади. Қоронғу тундан сўнг эса, албатта нурафшон тонг отади.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

@surxonmuslimuz
#Кун_ҳикмати
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар:

Беш нарса қалб бузилганлигининг белгисидир:
1.Тавба умидида гуноҳ қилиш.
2.Илм ўрганиб туриб, унга амал қилмаслик.
3.Амалларда ихлос бўлмаслиги.
4.Ризқ еб туриб, шукр қилмаслик.
5.Маййитларни дафн қилиб туриб, ибрат олмаслик.
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Айбсиз дўстни қидирган одам ёлғиз қолади🔻

Айбсиз дўстни қидирган одам ёлғиз қолади.

Камчилиги йўқ хотин қидирган одам хотинсиз яшайди.

Муаммосиз дўст қидирган одам уни бир умр қидиради.

Мукаммал қариндош излаган одам қариндошлардан узилган ҳолда яшайди.

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Аллоҳим, Сендан жаннат сўрайман🔻

Жаннат сўрасанг, «Аллоҳим, Сендан жаннат сўрайман», деб айтма, чунки дўзахга тушиб, кейин жаннатга кирадиганлар ҳам бор.

«Аллоҳим, ҳисоб-китобсиз, азоб-уқубат кўрсатмай жаннатга дохил қил», дегин.

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Истиғфор айтувчига нуқсон етмайди🔻

Умар
ибн Хаттоб: «Осмонда момақалдироқ гулдираб, яшин тушса ҳам истиғфор айтувчига нуқсон етмайди», деганлар.

«Астағфируллоҳал ъазийм аллазий лаа илаҳа илла ҳу, ва атуубу илайҳ»

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Аллоҳим, Ўзингнинг муҳаббатингни🔻

«Аллоҳумма, инний ас‘алука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал ъамалаллазий йубаллиғуний ҳуббак. Аллоҳуммажъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсий ва аҳлий ва минал ма‘ил барийд»
.
Имом Термизий ривояти

(«Аллоҳим, Ўзингнинг муҳаббатингни, Сени яхши кўрганларнинг муҳаббатини ва Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални сўрайман. Аллоҳим, Ўзингнинг муҳаббатингни менга нафсимдан ҳам, аҳлимдан ҳам, муздек сувдан ҳам севимлироқ қил»)

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Асло ўкинма🔻

Асло
ўкинма, чунки сен бир муаммога чидаб, унга сабр қилмоқдасан. Бир кун келиб сабринг ҳақида ва у сени жаннатга киритгани ҳақида хабар берилади.

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Аллоҳ ризоси учун бир насиҳат🔻

Сигаретни
ҳалол деб билсанг, нега уни чекишдан олдин «Бисмиллаҳ» демайсан, чекиб бўлгандан кейин «Алҳамдулиллаҳ» демайсан?

Сигаретни неъмат деб билсанг, нима учун уни пойабзалинг билан ўчирасан?

Уни оддий, табиий нарса деб билсанг, нима учун ота-онангнинг олдида чекмайсан?

Уни яхши нарса деб билсанг, нима учун фарзандларингга ўргатмайсан?

Аллоҳдан қўрққин! Надомат ва ҳасратда қолмасингдан соғлигингни, мол-мулкингни асра!

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Шу биргина оят хусусида фикр юритиб кўр🔻

Шу
биргина оят хусусида фикр юритиб кўр: «Иймон келтирганлар учун қалбларнинг Аллоҳ зикрига ва нозил бўлган ҳаққа юмшаши, олдин китоб берилган, сўнг муддат ўтиши билан қалблари қотиб қолган, кўплари фосиқ бўлганларга ўхшамаслик вақти келмадими?» (Ҳадид сураси, 16-оят).

(Аллоҳни тез-тез эслаб турмасак, Қуръон ва шариатдан, дин таълимотларидан узоқлашсак, қалбимизни моғор босади, бағримиз тошга айланади. Кейин унга Аллоҳнинг зикри ҳам, дин таълимотлари ҳам таъсир қилмайдиган бўлиб қолади).

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻«Аёлларнинг ақли ва дини ноқисдир!»🔻

«Аёлларнинг ақли ва дини ноқисдир!»

Шарқ эркаклари мана шу жумлани қалбларига муҳрлаб олишган. Лекин бунинг маъноси улар ўйлаган маънонинг аксидир.

«Дини ноқис» дегани баъзи диний амаллар гоҳида улардан соқит бўлиб туришидир.

«Ақли ноқис» дегани шуки, аёлларда гоҳида ҳиссиёт ақлдан устун келиб қолади.

Заифаларга мулойим бўлинглар, эркаклар!

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Уйқунинг «ҳайлула», «қайлула» ва «айлула» деган турлари🔻

Уйқунинг
«ҳайлула», «қайлула» ва «айлула» деган турлари борлигини биласизми?

Ҳайлула – бомдод намозидан кейинги уйқу бўлиб, у ризқингизни тўсади.

Қайлула – пешин намозидан олдин (баъзан пешин намозидан кейин) қисқа уйқу бўлиб, фойдали бўлади.

Айлула – аср намозидан кейинги уйқу бўлиб, у турли касалликларка сабаб бўлади.

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Қабрга тайёргарликсиз кирган одам🔻

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қабрга тайёргарликсиз кирган одам денгиздан кемасиз ўтмоқчи бўлган одам кабидир».

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Маърифатнинг борлигига далил🔻

Жисмнинг
ҳаракатланиши унинг жони борлигига далил бўлганидек, тоатга ҳаракат қилиш маърифатнинг борлигига далилдир.

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Ақлнинг ярми🔻

Умар
розияллоҳу анҳу айтдилар: «Инсонларга гўзал муносабатда бўлиш ақлнинг ярмидир. Саволнинг чиройли бўлиши илмнинг ярмидир. Чиройли тадбир бўлиши эса (бахтли) ҳаётнинг ярмидир”.

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Аллоҳ ризоси учун бир насиҳат🔻

Сигаретни
ҳалол деб билсанг, нега уни чекишдан олдин «Бисмиллаҳ» демайсан, чекиб бўлгандан кейин «Алҳамдулиллаҳ» демайсан?

Сигаретни неъмат деб билсанг, нима учун уни пойабзалинг билан ўчирасан?

Уни оддий, табиий нарса деб билсанг, нима учун ота-онангнинг олдида чекмайсан?

Уни яхши нарса деб билсанг, нима учун фарзандларингга ўргатмайсан?

Аллоҳдан қўрққин! Надомат ва ҳасратда қолмасингдан соғлигингни, мол-мулкингни асра!

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Кимда шу сифатлар бўлса кирсин🔻

Луқмони
ҳакимдан нақл қилинишича, унинг дарвозасига шундай деб ёзилган экан:

«Бизнинг ҳикматимиздан ўзини таниган, нафсини меъёрида тия олган ва бошига тушган ишлар тадбирини инсоф билан амалга ошира оладиган инсонгина фойдалана олади. Кимда шу сифатлар бўлса кирсин, йўқса то шуларни ҳосил қилмагунича қайтиб кетаверсин».

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий кана