Surxonmuslim.uz
4.71K subscribers
8.86K photos
2.71K videos
27 files
8.26K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#КУН_САВОЛИ
🔻Фарзандини бошқага бериш🔻

Ассалому алайкум! Ҳомиладорман. Ҳамма билади, лекин эгизаклигини билишмайди. Акамни қалби кемтик. Бизларда фарзандини туғиб бировга бериш мумкинми? Акам рози бўладими, янгам рози бўладими йўқми билмайман. Эгизакларимни ажратсам гуноҳ эмасми? Гуноҳ бўлмаса розиман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ундай қилманг, бунга кўпчилик норози бўлади. Валлоҳу аълам!

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Аллоҳим, Ўзингнинг муҳаббатингни🔻

«Аллоҳумма, инний ас‘алука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал ъамалаллазий йубаллиғуний ҳуббак. Аллоҳуммажъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсий ва аҳлий ва минал ма‘ил барийд»
.
Имом Термизий ривояти

(«Аллоҳим, Ўзингнинг муҳаббатингни, Сени яхши кўрганларнинг муҳаббатини ва Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални сўрайман. Аллоҳим, Ўзингнинг муҳаббатингни менга нафсимдан ҳам, аҳлимдан ҳам, муздек сувдан ҳам севимлироқ қил»)

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
ЯХШИЛИК АЛОМАТЛАРИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «... Аллоҳ наздида ҳақиқий гўзаллик - ботин гўзаллиги ва хизмат гўзаллигидир».
Эй Али! Мўминнинг уч аломати бор:
1. Мол-дунёга муккасидан кетмайди.
2. Хотинга ўч бўлмайди.
3. Инсонлар шаънида гапиришни ёқтирмайди.

Ақлли инсоннинг учта аломати бор:
1. Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади.
2. Жафога бардош беради.
3. Қийинчиликларга сабр қилади.

Олимнинг учта аломати бор:
1. Тўғри сўз бўлади.
2. Ҳаромдан тийилади.
3. Камтар бўлади.

Муттақийнинг учта аломати бор:
1. Ёлғондан ва ёмонликдан сақланади.
2. Ёмон дўстдан сақланади.
3. Ҳаромга яқинлашишдан қўрқиб, мубоҳдан ҳам сақланади.

Сиддиқнинг уч аломати бор:
1. Нафл ибодатини яширади.
2. Садақани яширинча беради.
3. Мусибатни яширади.

Обиднинг учта аломати бор.
1. Нафсига жаҳл қилади.
2. Нафсини тергайди.
3. Узоқ намоз ўқийди.

Солиҳнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳ учун солиҳ амал қилади.
2. Динини амал билан ислоҳ қилади.
3. Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради.

Саъид (бахтли ва жаннат аҳли) кишининг уч аломати бор:
1. Ҳалол ейди.
2. Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади.
3. Беш вақт намозини жамоат билан (имом билан бирга) ўқийди.

Мўминнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳга итоат этади.
2. Ҳаромлардан узоқ туради.
3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади.

Сахийнинг уч аломати бор:
1. (Ўч олишга) қурби етгани ҳолда афв этади.
2. Закотини беради.
3. Садақа беришни яхши кўради.

Ҳалим инсоннинг уч аломати бор:
1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади.
2. Бермаганга беради.
3. Зулм қилганни кечиради.

Сабрли кишининг уч аломати бор:
1. Аллоҳ таоло тоатига,
2. Мусибатга,
3. Қазо ва қадарга сабр қилади.

Тавба қилганнинг уч аломати бор:
1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.

“Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”. Имом Шаъроний.
ЧИРОЙЛИ САБР

Сабр билан зийнатланиш улуғ зотлар хусусиятларидан бўлиб, улар қийинчиликларни кенг юрак, кучли ирода ва мустаҳкам ифтихор билан қарши олишади. Агар сиз ва биз сабр қилмасак, унда нима қиламиз?!

Сизда сабрдан бошқа ечим борми? Бизга ундан ўзга чора топиб бера оласизми?

Улуғлар ҳаёти мусибат ва қийинчиликлар мусобақалашадиган майдон эдилар. Бир қийинчиликдан халос бўлиб, улгурмасларидан ҳар гал, бошқа бир мусибат зиёратга келарди. Улар эса сабрни қалқон қилиб, Аллоҳ таолога ишонч ила ҳимояланишарди.

Улуғ зотлар қийинчиликларни енгиб, муаммоларни ерга улоқтириш билан ғалаба қозонишади.

Сиз сабр қилаверинг, ўша сабрингиз Аллоҳ учун бўлади. Қийинчиликлардан қутулишга аниқ ишонган, охири яхшилигини билган, ажрни талаб қилган ва гуноҳлар кечирилишига рағбат қилган ҳолда сабр қилинг. Қийинчиликлар қанчалик кўп бўлса ҳам, сўқмоқ олдингизда зулмат таратса ҳам, албатта, ғалаба, сабр ва рўшнолик машаққат билан бўлади. Қийинчилик билан бирга енгиллик борлигига асло шубҳа йўқ.

Бу дунёдан ўтиб кетган улуғ зотлар тарихларини ўқиб, уларнинг сабру матонатларини кўриб, тўғриси, ҳайратга тушасиз. Улар бошларига мусибат тушганида, уни худди совуқ сув қатраларидек қабул қилар эдилар. Улар тоғлардек сабот ва ҳақиқатдек мустаҳкамлик узрадирлар. У озгина вақт холос. Сўнг уларнинг юзларида шодлик нурлари, зафар сурури ва нусрат асари балқади. Лекин уларнинг фақат сабри қачон бошимиздан бало кўтариларкан деб ётиб олиб кутиш эмасди. Аксинча, улар бало-офатларга қарши улкан сабр ила курашар, мусибатларга осонгина бўйин эгишмасди.

"Ўкинма" китобидан
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

— Онажон, Муҳаммад мени бир қатор жирканч иллатлар билан сифатлаб танитди.
Ўйлаб-ўйлаб, чиндан ҳам уларнинг баъзилари менда борлигини инкор эта олмадим. Аммо бир жиҳат мени жуда ажаблантириб қўйдики, уни ҳеч миямдан чиқара олмаяпман. Бу жиҳатни фақат сен тушунтириб, изоҳлаб беришинг мумкин.
— Хўш, нима гап экан, ўғлим?
— Бенасаб - ҳароми деб таъкидламокда. Буни сендан бошқа ким ҳам биларди? Энди тўғрисини айт, мен зино йўли билан туғилганманми?
Она оғир аҳволга тушиб қолган эди. Ўғли ўжарлик қилиб туриб олгач, очиғини айтишга мажбур бўлди:
— Ўғлим, сенга ҳозир бир ҳақиқатни очиқ-ойдин сўзлаб бераман. Тўғри ёки нотўғри иш қилганимни яхшилаб ўйлаб кўр. Сўнгра, агар истасанг, мени ўлдириб юборсанг ҳам майли.
Бир икки сония чукур нафас олди. Ҳаяжонини босиб олгандан сўнг, ҳақиқатни оча бошлади:
— Отанг бой, аммо жисмонан заиф, ҳезалак бир одам эди, ҳеч бола бўлмади. Мол-мулки бегоналарга қолмасин, деб бир чўпон билан қўшилдим. Шундан кейин сен туғилдинг...

* * *
Бу суҳбат Валид ибн Муғийра билан онаси орасида бўлиб ўтганлигини тасдиқловчи ривоятлар бор. Аммо бу унчалик аниқ маълумот эмас. Чунки жоҳилия даврида зино жуда кенг тарқалган, шу йўл билан туғилган болалар ҳам оз эмас эди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2020/1441 Ҳ. ЙИЛ 27 ФЕВРАЛ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Термиз шаҳри вақти билан)

БОМДОД - 06:33
ПЕШИН - 13:00
АСР - 16:39
ШОМ - 18:38
ХУФТОН - 20:02

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Ҳар бир инсон қўлидан келганича эзгулик қилиши, яхшилик улашиши лозим. Қўлидан келмаганига эса қўлларини очиб, дуо қилмоғи даркор...

Аллоҳим, Ўзингнинг розилигингни истаб қиладиган хайрли амалларимизни ҳусни мақбул айла, кунимизга файзу баракот эҳсон эт!!!
#КУН_ҲАДИСИ
🔻Аллоҳнинг одамлардан бўлган аҳли бор🔻

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг одамлардан бўлган аҳли бор», дедилар. «Улар ким, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот: «Қуръон аҳли, улар Аллоҳнинг аҳли ва хос кишиларидир», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Намозга туришни хоҳлаган пайтда айтиладиган зикр🔻

Умму
Рофиъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Расулуллоҳ, менга бир амални кўрсатингки, у билан Аллоҳ менга ажр берсин», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Умму Рофиъ, агар намозга турсанг, Аллоҳга ўн марта тасбиҳ, ўн марта таҳлил, ўн марта таҳмид, ўн марта такбир, ўн марта истиғфор айт. Тасбиҳ айтганингда, Аллоҳ: «Бу Мен учун», дейди. Таҳлил айтсанг ҳам, Аллоҳ: «Бу Мен учун», дейди. Ҳамд айтсанг ҳам, «Бу Мен учун», дейди. Такбир айтганингда ҳам, «Бу Мен учун», дейди. Агар истиғфор айтсанг, «Буни бажардим» (яъни, гуноҳларини авф этдим), дейди», дедилар».
Ибн Сунний ривоятлари

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_САВОЛИ
🔻Янги фатво чиқибди эмиш🔻

Ассалому
алайкум! Қайнонам кеча жанозага бориб келдилар. У ердаги отин аёлларнинг ўраниши ҳақида маъруза қилибди ва айтишларича келинларни бир уйда яшайдиган қайнилари олдида ҳижобда юришлари шарт эмас эмиш. Буни бир бошқа қариндошимиздан ҳам эшитгандим. Шундай фатво чиқибти дегандилар. Шу ростми? Агар ёлғон болса бу отинлар нимага ишониб бундай фатво беришябди? Ахир буни охири фитнага олиб келиши аниқку.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Эрининг ака-укаларининг олдида худди кўчадаги бегоналарнинг олдида бўлганидек авратларини беркитиши фарз. Шарт эмас деганлар ҳам фатво чиқибди деганлар ҳам нотўғри айтишибди. Бу каби фатво берувчилар ва уни тарқатувчилар Аллоҳдан қўрқишсин.

عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ

Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».
Доримий ривоят қилган.
Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.
Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди.
Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган.
Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган.
Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ҲИКМАТИ
🔻Асло ўкинма🔻

Асло
ўкинма, чунки сен бир муаммога чидаб, унга сабр қилмоқдасан. Бир кун келиб сабринг ҳақида ва у сени жаннатга киритгани ҳақида хабар берилади.

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
Расмий хабар: умра визаси вақтинча тўхтатилди

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги 2020 йил 27 февраль кунидан эътиборан, дунёнинг барча мамлакатлари учун “Умра” визасини тақдим этишни вақтинча тўхтатди.
Ушбу чора каронавирусга қарши кураш доирасида амалга оширилмоқда.
Саудия ҳукуматининг ушбу масала бўйича расмий қарори ва баёноти бугун эълон қилиниши кутилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

233-ФАТВО

Динимизнинг фуқаҳо ва машойихлари айтибдурларки, одамларга доимий равишда фатволар тайёрлаб, саволларига жавоб бериш билан машғул бўлган олим киши бомдод намозининг суннатидан бошқа суннат намозларни ўқимаслиги жоиз.

«Оламгирия», «Ниҳоя»

«Минг бир фатво». 1-қисм
“Билганингда эди, бундай қилишингдан аввал юрагинг ёрилар эди...”

Бир кўнгилни ранжитдингми, йиғлагин! Агар узр сўрашни билмаётган экансан, сендан Дўст чиқмайди, сендан Ёр чиқмайди. 

Ё агар сен ранжитган ёки вайрон қилган кўнгилни Аллоҳ азза ва жалла севадиган бўлсачи ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам севадиган бўлсаларчи, ҳаттоки еру осмондаги (махлуқот)лар севадиган бўлсаларчи?!

Қаердан ҳам билардинг, билмайсанда! Билганингда эди, бундай қилишингдан аввал юрагинг ёрилар эди...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2020/1441 Ҳ. ЙИЛ 28 ФЕВРАЛ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Термиз шаҳри вақти билан)

БОМДОД - 06:31
ПЕШИН - 13:00
АСР - 16:40
ШОМ - 18:39
ХУФТОН - 20:03

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
Forwarded from Surxonmuslim.uz
🌺🌺🍀🍀🌸🌸🍀🍀🌺🌺

ЖУМА КУНИ ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ – РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА КЎП САЛОВАТ АЙТИШДИР

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?”, дейишди. У зот: “Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

САЛОВАТ ТУРЛАРИ
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши: "Эй, Расулуллоҳ! Биз Сизнинг ҳаққингизга салом айтишликни билиб олдик. Бироқ, саловатни қандай айтамиз?", – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Менинг ҳаққимга саловатни шундай айт: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳима. Иннака Ҳамидун Мажид. Аллаҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳима Иннака Ҳамидун Мажид” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳомид ас – Саъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: "Саҳобийлар: "Эй, Расулуллоҳ! Сизга саловатни қандай айтамиз?", – дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррияйтиҳи. Кама соллайта ъала али Иброҳим ва барик ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррийятиҳи кама барокта ъала али Иброҳим. Иннака Ҳамидун Мажид” – деб айтинглар" (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Молик ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).

ҚИСҚА САЛОВАТЛАР:

🍃🌹🍃 "Соллаллоҳу алайҳи васаллам"

🍃🌹🍃 "Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ"

🍃🌹🍃 "Ас – Солату вас – саламу алайка я Росулаллоҳ"

🍃🌹🍃 “Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ”

🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад”

🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад”

🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад”

🍃🌹🍃 “Алайҳис-солату ва вас-сала-а-му”
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ё РОББИМ!!!

АЗОНЛА УЙҒОНИБ, НАМОЗЛА ҲУЗУР ТОПАДИГАН, ЎЗИНГГА ЗИКРУ ШУКР ҚИЛИБ, ДУОЙЛА БАНДАЛИГИНИ АНГЛАЙДИГАН БИР МЎМИН БЎЛИШЛИКНИ БИЗЛАРГА НАСИБ АЙЛА.

ЖУМА МУБОРАК!!!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ ЎТСИН!
#КУН_ҲАДИСИ
🔻Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади🔻

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга битта салавот айтса Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади ва ундан ўнта гуноҳ ўчирилади ва у учун ўнта даража кўтарилади”, дедилар.

Насаий ривоят қилган

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Аллоҳим, дўзахдан паноҳ беришингни сўрайман🔻

Абу
Малийҳ оталаридан ривоят қиладилар:

Оталари бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқиётганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бомдоднинг икки ракъат суннатини унинг ёнида енгил ўқиб, мана бундай дуо қилган эканлар:

اللهُمَّ رَبَّ جِبْرِيلَ وَإِسْرَافِيلَ وَمِيكَائِيلَ وَمُحَمَّدٍ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ

«Аллоҳумма робба Жибрийла ва Исрофийла ва Мийкаийла ва Муҳаммадинин набиййи соллаллоҳу алайҳи васаллам, аъузу бика минан нар». «Аъузу бика минан нар»ни уч марта айтдилар.

Маъноси: Эй Жаброил, Исрофил, Микоил ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг робби бўлган Аллоҳим, Сендан дўзахдан паноҳ беришингни сўрайман.
Ибн Сунний ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан


📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал