Surxonmuslim.uz
4.89K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Дин ишлари бўйича қўмита: Юртимиз ҳудудида диний манбалар, қадриятлар, муқаддас туйғулар ҳурмат қилиниши шарт

Интернет, ижтимоий тармоқлар биз яшаётган асрни оламшумул ва тасаввурга сиғмайдиган қиёфада намоён этмоқда. Бугунга келиб бир инсоннинг қарашлари жамиятнинг бошқа аъзоларига ва ҳаттоки, бутун жамиятга таъсир этмай қолмаяпти. 

Дин ишлари бўйича қўмита: "Аввало шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон фуқароси (у ким бўлишидан қатъи назар) Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдир". 

Диний таълимот ўта нозик ва хассос бўлгани туфайли муайян дин номидан ва унинг моҳияти ҳақида фақатгина мутахассислар муносабат билдиришлари мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Юртимиз ҳудудида диний манбалар, қадриятлар, муқаддас туйғулар ҳурмат қилиниши шарт. Уларга нисбатан ҳақоратли сўз ишлатиш, ёмон муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. 

Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда фуқароларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқ ости қилиш қонунда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқариши келтириб ўтилган.

 Дин ишлари бўйича қўмита
"Вақф" фонди 39 нафар оққон билан касалланган беморга кўмак кўрсатди ⬇️
https://telegra.ph/oqqon-03-11

Вақф хайрия жамоат фонди хайрия акциялари
Payme.uz MBank.uz Click.uz Oson.uz
Forwarded from Surxonmuslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг #Дуо

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Тонг отса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, инний ас`алука ъилман нафиъан, ва ризқон тоййибан, ва ъамалан мутақоббалан» (Аллоҳим Сендан фойдали илм, покиза ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман) дер эдилар.
Ибн Можа ва Ибн Сунний ривояти.

Кунингиз мазмунли ўтсин!

@surxonmuslimuz
​​🕌"Масжид" акцияси☪️

Юртимизда масжидларни кўркам қилиш, қуриш ва қайта таъмирлаш ишлари "Вақф" фонди кўмагида амалга ошириб келинмоқда. Ушбу мақсадда "Масжид" акцияси ўтказилмоқда. Ушбу акцияда йиғилган маблағлар қатъий тартибда масжидларни таъмирлашга йўналтирилмоқда. Фонд томонидан фаолияти давомида бир қанча масжидлар таъмирланди. Бу сингари хайрли ишлар давом этмоқда.

Зеро Пайғамбаримиз (с.а.в) дан "Кимики масжидга битта ғишт қўйса, Аллоҳ унга жаннатдан қаср вада қилган" деган ҳадис келтирилган. Масжидларни қуриш ва таъмирлашда ҳисса қўшиш билан ўзингизга Жаннатдан уй ҳозирланг!

➡️https://www.vaqf.uz/uz/promote/category/3

Тўлов усуллари:
PAYME🌱 https://payme.uz/fallback/merchant/?id=5b080490423cde3d787336cf
CLICK🌱 https://click.uz/

vaqf.uz | @vaqfuz | @vaqfuzguruhi
Эй ҳақиқатни излаётган инсон!
Бу оғзингни боғла, яъни кўп емоқдан ва кўп демоқдан воз кеч. Чунки булар ҳақиқат олами учун фақатгина кўз боғидир. Ортиқча емоқ ва турли хил бўлмағур гаплар демоқ, маъно оламини мушоҳада қилмоқга тўсиқ бўлади.

Мавлоно Жалолиддин Румий
Жамоат намози одоблари

Жамоат намози ўқиш учун масжидга келган одам сафлар орасида у ёқ-бу ёққа юриши, одамларнинг елкаларини туртиб ўтиши мумкин эмас.

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётганларида келиб, одамларнинг елкаларини туртиб ўтди. Шунда у зот унга:

«Ўтир! Батаҳқиқ, озор бердинг-ку!» дедилар».

Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.

Термизийнинг ривоятида:

«Ким жума куни одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтса, жаҳаннамга кўприк солган бўлади», дейилган.

Намоз ўқиётган одамнинг олдини кесиб ўтиш мутлақо мумкин эмас.

Термизий ва Ибн Ҳиббонлар қилган ривоятда:

«Албатта, бирингизнинг юз йил тўхтаб (кутиб) турмоғи унинг учун намоз ўқиётган биродарининг олдидан ўтишидан кўра яхшидир», дейилган.

Киши суннат намози ўқиётганида, фарз намозга иқома айтилиб қолса, агар рукуъга бормаган бўлса, турган ҳолида салом бериб, жамоатга қўшилади.

Рукуъга борган бўлса, тезда икки ракъатни тугатиб, сўнг жамоатга қўшилади.

Жамоат намози ўқимоқчи бўлганлар уч киши бўлса, бирлари имом бўлиб, икки киши унинг орқасида саф бўлади.

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Уч киши бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биримизнинг олдинга ўтишимизни амр қилардилар».

Термизий ривоят қилган.

Сафга тизилиш имомнинг орқасидан бошланади.

Кейин ўнг ва чап тарафига баробар равишда туриб, саф тўлдирилади. Аввалги саф тўлгандан сўнг кейингисини ҳам худди олдингидек тўлдириш бошланади.

Жамоат намозига келган намозхонларнинг сафларни тўғри олишлари ва ораларида очиқ жой қолдирмай жипслашишлари талаб этилади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сафларингизни жипслаштиринглар, уларнинг орасини яқинлаштириб, бўйинларни баробарлаштиринглар! Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, мен сафдаги оралиқлардан шайтонларнинг худди қора қўзичоқлар каби кираётганини кўраман», дедилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

Масжидга жамоат намозини адо этгани келган киши биринчи такбирни ўтказиб юбормасликка ва иложи борича олдинги сафларда туришга ҳаракат қилиши керак.

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари биринчи сафларни тўлдирувчиларга салавот айтадилар. Аллоҳ таоло учун банданинг сафни тўлдириш учун босган қадамидан кўра маҳбуброқ қадам йўқдир», дедилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

Жамоат намозидаги биринчи сафга ва имомнинг ортига туришга лойиқ кишилар аҳли илмлар, қорилар, ёши улуғлар ва обрўли кишилардир.

Уларни олдинги сафга, имомнинг ортига ўтказиш юксак одобдандир.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менга сизлардан етуклик ва ақл эгалари яқин турсин, – (дедилар ва:) – Сўнгра уларга яқин келадиганлар», деб уч марта айтдилар».

Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Имомнинг намозни мукаммал ва енгил қилиб ўқиши мақбулдир.

Чунки намозхонлари ичида беморлар, кексалар, заифлар, шошилиб турганлар ва бошқа ҳожатмандлар бўлади.

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам:

«Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, мен фалончининг бизга (намозни) чўзиб юборганидан бомдод намозидан орқада қоламан», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавъизада ўша кундагидек қаттиқ ғазабланганларини кўрмадим. У зот:

«Албатта, сизларда нафрат қилдирувчилар бор. Қай бирингиз одамларга намоз ўқиб берса, енгил ўтказсин. Албатта, улар ичида заифи, ёши улуғи ва ҳожатманди бор. Ўзи намоз ўқиганида хоҳлаганича чўзсин», дедилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Жамоат намози тамом бўлганидан кейин ташқарига чиқишга шошилиб, тиқилинч қилиш одобдан эмас.

Ҳар намоздан кейин зикрлар қилиб, дуоларни охирига етказиб, масжиддан шошилмай чиқиш афзалдир.

«Ижтимоий одоблар» китобидан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ азизлар!

Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин. Яна бир янги кунга етказганига шукур. Кунингиз мазмунли ўтсин азиз дўстлар...

@surxonmuslimuz
Эзгулик нима?

Эзгулик бу яхшиликдир. Ҳар бир савобли иш – яхшилик.

Аллоҳ адолатли бандаларини яхши кўради:
“Агар ҳукм қилсангиз, ўрталарида адолат билан ҳукм қилинг! Албатта, Аллоҳ одилларни севади” (Моида сураси, 42-оят).

Аллоҳ ҳар бир ишни гўзал бажарувчи бандаларини яхши кўради:
“(Барча ишларни) чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради” (Оли Имрон сураси, 195-оят).

Аллоҳ сабрли бандаларини яхши кўради: “Аллоҳ (эса) сабрлиларни севар” (Оли Имрон сураси, 146-оят).

Вақф хайрия жамоат фонди хайрия акциялари

Сайтимиз: vaqf.uz
Каналимиз: @vaqfuz
Мурожаат учун: @vaqfbot
Гуруҳга аъзо бўлиш: t.iss.one/joinchat/FvQXeE5hxkxCowhwg8i9fA

Payme.uz MBank.uz Click.uz Oson.uz
#Кун_ҳадиси
Ушбу 3 оятни ўқиганга 70 минг фаришта вакил бўлади.

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тонг отганда уч марта “Аъуузу биллаҳис-самийъул-алийм минаш-шайтонир-рожийм” деса, сўнгра Ҳашр сурасининг охирги уч оятини ўқиса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилади. Фаришталар унинг ҳаққига кечгача салавот айтадилар. Агар у ўша куни вафот этса, шаҳид (мақомида) кетади. Кимки кеч кирганда ўқиса, худди ўша мартабага эришади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

“У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) яширин ва ошкора нарсаларни билувчидир. У Меҳрибон ва Раҳмлидир.

У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) Подшоҳ, (барча айб-нуқсонлардан) Пок, (бандаларига)тинчлик бахш этувчи, Омонлик берувчи, Кузатиб турувчи, Қудрат соҳиби, Бўйин сундирувчи ва кибр эгасидир. Аллоҳ (мушриклар)келтираётган ширкдан покдир.

У – Яратувчи, (йўқдан) Бор қилувчи, (барча нарсага) Сурат (ва шакл)берувчи Аллоҳдир. Унинг гўзал исмлари бордир. Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Унга тасбеҳ айтур. У Қудратли ва Ҳикматли (зот)дир” (Ҳашр сураси, 22-24 – оятлар).
"Вақф" фонди брайл ёзувидаги диний-маърифий китобларни чоп этиш бўйича акцияни бошлади ⬇️
https://telegra.ph/vaqf-03-14

Сайтимиз: vaqf.uz
Каналимиз: @vaqfuz
Мурожаат учун: @vaqfbot
Гуруҳга аъзо бўлиш: t.iss.one/joinchat/FvQXeE5hxkxCowhwg8i9fA

Payme.uz MBank.uz Click.uz Oson.uz
#maqola @surxonmuslimuz
🔻Барака нима ўзи?🔻

Барака ўзи нима? Барака сўзи арабчадан таржима қилинганда “Аллоҳнинг марҳамати, инояти ва ҳадяси”, деган маъноларини англатади.

Зеро, саҳар туришда ҳам барака бор. Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди: “Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай, насли қирилиб кетмайди? Аксинча, кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан эса иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби кўп бўлиб кетмайди?”

Мавлоно жавоб бердилар: “Тонгги вақт энг барокотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доимо уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, шу вақтда ухлаб қолиб ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг барокотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу барокотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз саҳарлари бедор бўлинг”.

Айрим инсонларнинг ҳозирги барака билан ишлари бўлмай қолди. Гўё барака кераксиз нарсага айланиб қолди. Масалан вақт баракасини олсак. Охирзамон аломатларидан яна бири йиллар ойлар каби, ойлар ҳафталар каби, ҳафталар кунлар каби қисқа бўлиб қолади, дейилади.

Минг шукрки, ҳозирги вақтда неъматларга кўмилган ҳолда ҳаёт кечирмоқдамиз. Бирор манзилни кўзласак, автомобиллар шай, бир зумда етиб борамиз ёки бирор узоқроқ шаҳарни ирода қилсак, остимизда тайёралар, янада тезроқ етиб борамиз. Буларданда тезроқ дастёримиз бўлмиш телефонларимиз бор – қанча олис бўлмасин, муаммоларимиз бир зумда ҳал бўлади.

Қарангки ҳожатларимиз нақадар зудлик билан амалга ошишига қарамай, кўпгина юмушларимизга улгурмай қоляпмиз. Ким билан сўзлашманг, ҳамма шу ҳасрат – нимадир юмуши қолиб кетаётганидан арзланади. Нега шундай? Чунки, вақтимизда барака йўқ. Аввалгиларга назар солсак, бу шароитлар бўлмаган, лекин вақтларидан биздан кўра унумлироқ фойдаланишган.

Шундай бўлгач, Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари айтганларидек, ризқимиз кенг бўлишини хоҳласак вақт қадрига етайлик.

Олимжон Исоқов
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси

🌐«surxonmuslim.uz»

♻️ Дўстларингизга ҳам илининг!!!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
#hikoya @surxonmuslimuz
🔻Бебаҳо марварид🔻

Бир овчи бор эди. Кунларнинг бирида овлаган балиғининг ичидан қимматбаҳо марварид чиқди. “Субҳаналлоҳ! Балиқ қорнидан марварид чиқди-ку!” деб хурсанд бўлди ва уйига бориб: “Хотин! Хотин! Буни қара, балиқ ичидан дур чиқди” деди.

Кейин марваридни заргарга олиб борди. Заргар марваридни кўриб: “Бу бебаҳо-ку! Мен дўконимни, уйимни, қўшнимнинг уйини сотсам ҳам бу марваридни сотиб ололмайман. Сен уни қўшни шаҳардаги фалон заргарга олиб бор, балки у сотиб олар. Аллоҳ муродингни ҳосил қилсин!” деди.

Кейин овчи марваридни ўша заргарга олиб борди. У ҳам дурни қўлига олиб, яхшилаб назар солди ва “Эй дўстим, бу топилманг бебаҳодир. Лекин мен сенга бунинг ечимини айтаман. Марваридни шаҳримиз ҳокимига олиб бор, менимча, у буни сотиб олиши мумкин” деди. Овчи унга ташаккур айтиб, ҳокимнинг саройи томон жўнади.

Сарой эшиги олдида бироз кутиб турди. Киришга рухсат бўлгач, ичкарига кириб, бўлган воқени ҳокимга айтиб берди ва қўлидаги марваридни унга узатди. Ҳоким дурни кўриб, “Мен бу дурни анчадан бери излаётган эдим. Сени нима билан мукофотлашни ҳам билмайман. Сенга ўзимнинг хос хазинамга киришга изн бераман. У ерда олти соат қолиб, истаганингча нарса олишинг мумкин” деди.

Шундай қилиб воқеамиз қаҳрамони махсус хазинага кирдию ҳайратдан қотиб қолди. Хазинанинг ичи жуда катта бўлиб, уч қисмдан иборат экан: Биринчи хонаси қимматбаҳо тошлар, олтину кумушлар билан тўла, иккинчиси ётиб, дам олиш учун ҳозирланган хона ва учинчиси турфа хил таомлар ва ичимликлар тайёрлаб қўйилган хона.

Буларни кўрган овчи ўзича: “Шунча олтинларни қандай олиб кетаман? Унда аввал яхшилаб овқатланиб, кучга тўлиб олай. Кейин кўпроқ олтин олиб кетишимга имконим бўлади” деди-да, таомлар ҳозирланган хонага кириб, берилган вақтнинг икки соатини еб-ичишга сарфлади. Таомланиб бўлгач, олтину жавоҳирлар билан тўла хонага бораётганда, йўлдаги тўшаклар солинган иккинчи хонага кўзи тушиб, яна ичида: “Ҳозир овқатланиб, қорнимни тўйдириб олдим. Энди бироз мизғиб олсам, яна кўпроқ куч тўплайман-да, кўпроқ бойлик олиб кетаман. Шундай ажойиб сўри ва тўшакларда ухламай кетавераманми?!” деб ўйлади. Шундай қилиб, ухлаш хонасига кирди, чўзилдию, дарҳол ухлаб қолди.

Орадан бироз муддат ўтгач, “Эй аҳмоқ овчи, ўрнингдан тур! Муддатинг ниҳоясига етди. Бу ердан чиқишга тайёргарлик кўр” деган овозни эшитди. Қўрқиб кетиб, “Илтимос, менга муҳлат беринг, ахир мен ўзимга берилган вақтдан фойдалана олмадим-ку!” деди.

Ҳалиги овоз яна: “Сенга бу ерда ўзингга керакли буюмларни олишинг учун олти соат вақт берилди. Сен эса уйқудан энди турдинг. Энди олтин олмоқчимисан?! Нега шу олти соатнинг ҳаммасини олтин ва жавоҳирларни йиғишга сарф қилмадинг?! Кейин ташқарига чиқиб, шу олтинларга энг афзал таом, ажойиб тўшаклар сотиб олишинг мумкин эди-ку! Аммо сен аҳмоқ, ғофил кимса экансан. Қани, энди ташқарига чиқ!” деди.

Ҳа, азизлар! Воқеа ана шундай якунига етди.

Ҳикоядаги “марварид” нима эканини биламизми? Бу – бизнинг руҳимиздир. Руҳимиз бебаҳо нарсадир.

“Хазина” нималигини биламизми? У мана шу дунё ва ундаги зебу зийнатлардир.

Хазинадаги “олтину кумушлар, қимматбаҳо жавоҳирлар” нималиги биламизми? Булар – солиҳ амаллардир.

“Ажойиб тўшак” эса ғафлатдир.

“Таом ва ичиликлар” эса нафснинг хоҳиш-истакларидир.

Азизлар! Бизга берилган бу умрни ғанимат билайлик! Вақтларимизни ғафлатда ўтказмай, солиҳ амалларни кўпроқ қилайлик!

“Вазиятларни бошқариш санъати” китобидан

Нозимжон Иминжонов таржимаси

🌐«surxonmuslim.uz»

♻️ Дўстларингизга ҳам илининг!!!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
#hikoya @surxonmuslimuz
🔻Ibratli hikoya🔻

Rivoyatga ko‘ra, Hasan Bisriy hazratlari bir haj mavsumida ortida zambil bilan tavof etayotgan bir kishini ko‘rdilar:

– Orqangizdagi zambilni qo’yib, bemalolroq tavof etsangiz bo‘lmaydimi? –dedilar.

– Orqamdagi zambil yuk emas, og’irligini men sezmayman. U otam (bittasida onam deyilgan)dir.

Yetti galdan beri Shom tomondan ko‘tarib kelib, haj qildirib ketyapman, – dedi u kishi.

Hasan Basriy hazratlari aytdilarki:

– Ey, aziz birodar. Umringiz yetib qiyomatgacha shunday qilsangiz ham, ota-onaning bir martagina: «Sendan roziman, farzandim!» degan roziligiga teng bo‘lolmaydi. Hech bir ibodat ularni xursand qilishning o‘rniga o‘tmaydi!»

Ey, farzand!

Sahobalardan biri Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning huzurlariga kelib, shunday dedi:

«Yo Rasululloh! men ota-onamni sevintirmoq istardim, ammo ular ilgariroq vafot etishgan. Endi ular uchun ne qilishim mumkin?»

Janob Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam marhamat etdilar:

«Ular o‘lgach ham, ularga xizmat qilish mumkin. Barcha duolaringda ularni esla, doim haqlariga duo qil. Ular uchun Qur’on o‘qi, tavba va istig‘for ayt!»

Boshqa bir sahoba so‘radi:

«Yo Rasululloh! Ular uchun bundan boshqa yana qilishimiz zarur bo‘lgan yaxshiliklar bormi?»

Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam marhamat etdilar:

«Ular uchun sadaqa bering, yaxshiliklar qiling, haj qiling! Ular uchun qilajagingiz bir hajdan ularga bir haj savobi, sizga esa yetti haj savobi beriladi. Sadaqa va boshqa yaxshiliklarga ham shunday!»

Bir kishi Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamning huzurlariga kelib:

«Yo Rasululloh! Mening ota-onam juda shafqatsizlar. Ularga qanday yaxshi muomala qilishim mumkin», dedi.

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam shunday dedilar:

«Onangiz sizni to‘qqiz oy qorinlarida ko‘tarib yurdilar. Ikki yil emizdilar. Ulg‘ayguningizcha bag‘rilarida saqladilar. Quchoqlarida katta qildilar. Otangiz esa ulg‘ayguningizgacha qancha-qancha jafolar chekdilar. Onangiz bilan birga ulg’ayishingizga yordam berdilar. Buncha ishlarni siz uchun qilganlarni siz beshafqat deysizmi?!»

Ey, farzand!

Ota-onaga yaxshilik bilan bog‘liq shunday bir hikoya bor:

Hazrati Muso alayhissalom Alloh taolodan so‘radilar:

«Allohim! Jannatdagi qo‘shnim kimligiga qiziqayapman. Shundan menga xabar ber».

«Ey, Muso! Sening jannatdagi qo‘shning falon manzildagi qassob».

Muso alayhissalom turib, o‘sha qassob yashaydigan shaharga jo‘nadilar va qassobning manzilini topdilar. Qassob go‘sht sotish bilan mashg‘ul edi. Kutib turdilar.

Qassob ishini tugatdi. Muso alayhissalom salom berib, qassobning yoniga bordilar. Musofir ekanliklarini aytib, mehmon qilishini so‘radilar. Qassob: «Xush kelibsiz!» deb, Musoni alayhissalom uyiga boshlab keldi.

Taom tayyorlab, izzat-ikromda bo‘ldi. Qiladigan ishlari bo‘lgani uchun kutmasdan ovqatlanishlarini o‘tinib, o‘choq boshiga keldi. Bir parcha go‘sht pishirdi. Xonasiga bir zambilni keltirdi. Ichida faqat suyaklari qolgan zaif bir kampir bor edi. Kampirning ovozi ham shu qadar bo‘g‘iq va zaif ediki, xuddi pashshaning g‘ing‘illashiga yoki chivinning vizillashiga o‘xshab chiqardi.

Zambil ichidagi kampirni avaylab, ranjitmasdan chiqardi. Tayyorlagan go‘shtni maydalab qo‘llari bilan bir-bir yedirdi. Suvini ichirdi. Taglarini almashtirib, yuvib, pokladi, artib, quruqladi. Ostlariga yumshoq to‘shak to‘shab, yumshoq bo‘z bilan o‘rab yana zambil ichiga ranjitmasdan joylashtirdi.

Zambilni yana avvalgi joyiga ilib qo‘ydi.

– Bu zambil ichidagi kim? – deb so‘radilar Muso alayhissalom.

– Onam. Qarib shu holga kelib qoldilar. Shomu-sahar xizmatlaridaman, – dedi qassob.

Bir narsa Musoning alayhissalom diqqatlarini tortdi. Keksa ayol:

«Allohim! Men o‘g‘limdan mamnunman, roziman! Iloho! Uni jannatda hazrati Musoga qo‘shni ayla!» – deya nozik, zaif ovozda tinimsiz duo qilardi. Muso alayhissalom chiday olmadilar:

«Ey, baxtiyor kishi! Alloh taolo sizning o‘tgan, avvalgi gunohlaringizni kechirdi. Onangizning duolarini qabul qilib, sizni oxiratda, jannatda Musoga qo‘shni ayladi! – dedilar.
Alloh ota-onaning farzand uchun qilgan yaxshi duolarini ham, badduolarini ham rad etmaydi. Farzand uchun ikki dunyo saodati, ota-onaning ikki labi orasidadir.

Amaki, xola, tog‘a va amma ham ota-ona kabidirlar. Ularni ham sevintirib, duolarini olish zarur!

"Ey, farzand!" kitobidan

🌐«surxonmuslim.uz»

♻️ Дўстларингизга ҳам илининг!!!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
#ibrat @surxonmuslimuz
🔻НАМОЗНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ🔻

🔸Намозда эсноқ ва йўтал келса, кучи етганича қайтариш.

🔸Ихтиёрсиз эсноқ келганида ўнг қўл орқаси билан оғизни бекитиш ва пайғамбарларнинг ҳеч бири эснамаганларини ўйлаш.

🔸Муқим (сафарда бўлмаган) кишининг Фотиҳа сурасидан сўнг бомдод намозида узунроқ, шом намозида қисқароқ, бошқа намозларда эса ўртачароқ сураларни ўқиши.

🔸Намоздаги зикрларни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш.

🔸Саждага борганда аввал тиззани, қўлни, кейин пешонани, сўнг бурунни ерга қўйиш (саждадан бош кўтарганда аксинча бўлади).

🔸Саждада бармоқ ораларини зичлаш, бошни икки қўл орасига, бош бармоқни қулоқ тўғрисига қўйиш, қўл бармоқларининг учини ва оёқ панжаларини қиблага қаратиш.

🔸Саломдан сўнг юзнинг тер ва чангини артмаслик.

🔸Такбир учун қўл кўтарганда қўлни енгдан чиқариб, бош бармоқнинг юзини қулоқ баробарига кўтариш (аёллар қўлни енгдан чиқармай, елка тўғрисигача).

🔸Қиёмда қўл боғлаганда ўнг қўлнинг бош ва чинчалоқ бармоқлари билан чап қўлнинг бўғимидан ушлаб, уч ўрта бармоқни чап қўл билаги устига ётқизиб туриш.

🔸 Намозни ёлғиз ўқиганда рукуъ ва саждаларда тасбеҳ миқдорини ошириб 5, 7, 9 мартадан айтиш.

🔸 Уч ва тўрт ракатли фарз намозларининг сўнгги икки ракатида Фотиҳа сурасини ўқиш.

🔸 Қиёмда сажда ўрнига, рукуъда оёқ бармоқларига, саждада бурунга, қаъдада (ўтиришда) бағрга қараб ўтириш.

🔸 Намозда тавозеъ ва шикасталик билан туриш.

🔸 Намозга кечикиб қўшилган кишининг қолган ракатларга туриш учун имомнинг икки тарафга салом беришини кутиши.

🌐«surxonmuslim.uz»

♻️ Дўстларингизга ҳам илининг!!!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
#savol @surxonmuslimuz
🔻УЙДА ТОШБАҚА БОҚИШ🔻

@Savollar_kanal 4764-савол

Ассалому алайкум! Уйда тошбақа боқса бўладими? Тошбақа ҳалол жонзотми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Боқиш жоиз, лекин сўйиб шўрвасини ичиш ҳаром. Баъзилар шундай қилишар экан. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🌐«surxonmuslim.uz»

♻️ Дўстларингизга ҳам илининг!!!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
#vaqf @surxonmuslimuz
🔻“ИЛМГА КЎМАК” АКЦИЯСИ🔻

Акция мақсади: Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассалари талабалари ва ўқитувчиларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш.
⬇️⬇️⬇️
https://telegra.ph/ilmga-komak-03-14

Сайтимиз: vaqf.uz
Каналимиз: @vaqfuz
Мурожаат учун: @vaqfbot
Гуруҳга аъзо бўлиш: t.iss.one/joinchat/FvQXeE5hxkxCowhwg8i9fA

Payme.uz MBank.uz Click.uz Oson.uz

🌐«surxonmuslim.uz»

♻️ Дўстларингизга ҳам илининг!!!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
#ОЯТИ_КАРИМА

أَعُوذُ بِاللَّهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ.
إِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا

«Албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир».

Шарҳ сураси, 6-оят.

♻️ Дўстларингизга ҳам илининг!!! https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw