Surxonmuslim.uz
4.87K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир киши ҳалол-покдан садақа қилса, Аллоҳ ҳалол-покдан бошқани қабул ҳам қилмайди, албатта, Аллоҳ у(садақа)ни ўнг қўли билан қабул қилиб олади. Агар у бир дона хурмо бўлса ҳам Раҳмоннинг кафтида ўсади. Ҳаттоки, тоғдан ҳам катта бўлиб кетади. Худди бирингиз тойчоғи ѐки бўталоғини тарбия қилганидек», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Термизий: «Бунинг тасдиғи Аллоҳ азза ва жалланинг китобидадир: «Аллоҳ рибони йўқ қилур ва садақаларни ўстирур»ни зиёда қилган.
#КУН_ҲАДИСИ

Саъд бин Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “... Сен Аллоҳнинг розилигини кўзлаб қилган сарф-харажатингга савоб оласан, ҳатто хотинингнинг оғзига солган бир луқмага ҳам савоб оласан. ...”, дедилар”.

Муттафақун алайҳ.
#КУН_ҲАДИСИ

Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мискинга берилган садақа бир садақадир, қариндошга берилгани эса икки садақадир, (яъни,) садақа ҳамда силаи раҳмдир”, дедилар”.

Термизий ривоят қилган.
#КУН_ҲАДИСИ

​Жума куни салавот айтиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», дедилар».

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчи.

Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жума кечаси, «нурли кун»дан мурод жума кунидир.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш ила жаннатда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўла олиш мумкинлиги.

2. Жума куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавот айтиш кераклиги. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш масаласи ўз ўрнида алоҳида ва батафсил ўрганилади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
#КУН_ҲАДИСИ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми бўлган ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади", - дедилар.
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни қийинчиликлар ва машаққатлар чоғида Аллоҳ таоло (унинг дуосини) ижобат қилиши хурсанд қилса, кенгчилик пайтида дуони кўпайтирсин”, дедилар”.

Термизий ривоят қилган.
#КУН_ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмон, мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган одамдир. Муҳожир, Аллоҳ қайтарган нарсадан
(ҳижратда) узоқда бўлган одамдир», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.
Термизий ва Насаийлар:
«Мўмин одамлар унга қонлари ва молларини ишонган одамдир» жумласини зиёда қилганлар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Мусулмонларга озор ва ёмонлик етказмасликка ҳаракат қилиш. Чунки, ким мусулмонларга хоҳ тили билан, хоҳ қўли билан, хоҳ бошқа йўл билан озор етказса, ёмонлик қилса, у мусулмонлик фазлидан маҳрум бўлади.

2. Аллоҳ таоло қайтарган нарсалардан ўзини тийишга қаттиқ уриниш. Чунки гуноҳ ишларнинг ҳижрони ила муҳожирлик мақомига эришиш мумкин экан.

3. Одамларнинг жонига, қонига ва молу мулкига кўз олайтирмаслик. Ким бошқаларнинг ўзига бўлган ишончини йўқотса, одамлар ундан жонлари учун, моллари учун хавфсирай бошласа, мўминлик фазилатини йўқотган бўлади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
#КУН_ҲАДИСИ

Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳни–Робб, Исломни–дин, Муҳаммадни–Расул, деб рози бўлса, Иймон таъмини тотган бўлади»
, дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган, Абу Довуд эса:
«Ким Аллоҳ учун муҳаббат қилса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса, Аллоҳ учун ман қилса, батаҳқиқ, иймонни мукаммал қилган бўлади», деб келтирган.


Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар матннинг ўзида очиқ-ойдин кўриниб турибди.

Иймоннинг таъмини тотмоқ учун:

1. Аллоҳни–Робб деб, рози бўлмоқ.
2. Исломни –дин деб, рози бўлмоқ.
3. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни–Расул деб, рози бўлмоқ керак.

Иймоннинг мукаммал бўлмоғи учун:

1. Аллоҳ учун муҳаббат қилмоқ.
2. Аллоҳ учун ёмон кўрмоқ.
3. Аллоҳ учун бермоқ.
4. Аллоҳ учун ман қилмоқ керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
#КУН_ҲАДИСИ
 
Ваҳший ибн Ҳарб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари:
«Эй Расулуллоҳ, биз еймиз-у, аммо тўймаймиз», дейишганида, у зот:
«Сизлар тафриқа бўлиб есангизлар керак-да», деганларида, улар: «Ҳа», деб жавоб беришди. Шунда у зот: «Таомингизни жам бўлиб енглар. Аллоҳ исмини зикр қилинглар. Аллоҳ ўшанда сизларга барака ато қилади», дедилар.

Абу Довуд ривоятлари
#Кун_Ҳадиси

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”).

Абу Довуд ривоят қилганлар.

👉surxonmuslim.uz