Surxonmuslim.uz
4.86K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#Кун_ҳикматлари
Жаннат оналар оёғи остидадур. (Ҳадис)

✍🏻Бир она олтита фарзандини улғайтирган бешикни ёқиб юборди. Чунки фарзандларнинг барчаси бола-чақали бўлиб, оналари ҳолидан хабар олмай қўйишган экан. Бешикни ёқиб бўлгач: “Ҳар гал кўзим тушганида ичим ёнавергач уни ёқиб юбора қолдим”, деб айтган экан.

🌼🌸🌼
✍🏻Ибн Сирин раҳимаҳуллоҳ оналарига гапирсалар, ерга кириб кетаётгандек тазарруъ билан гапирардилар. Агар оналари у кишининг олдиларига кирса, юзларининг ранги ўзгарар эди.

🌸🌼🌸
✍🏻Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ оналари билан бир товоқдан овқат емасдилар. Бунга сабаб оналарининг егиси келган нарсага қўл чўзиб, оқ бўлиб қолишдан қўрқардилар.

🌼🌸🌼
✍🏻Ибн Шурайҳ раҳимаҳуллоҳ масжидда дарс берар эдилар. Оналари келиб: “Тур ўрнингдан! Товуқларга дон бер!” дердилар. У киши оналарига итоат қилиб, дарҳол турар ва дарсни тарк қилар эдилар. Ҳеч қачон оналарини итоб қилиб, у кишига: “Мен дарсдаман”, “Мен лексиядаман”, “Мен зикр мажлисидаман” демаганлар.

🌐«surxonmuslim.uz»

♻️ Дўстларингизга ҳам илининг!!!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw