Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Роббим, рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Кимки мақтовларнинг энг чиройлиси билан Аллоҳни мақтайман, деб қасам ичса,

لاَ أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيكَ أَنْتَ كَمَا أَثْنَيتَ عَلَى نَفْسِكَ

«Лаа уҳсий санаан ъалайка анта кама аснайта ъала нафсика» деб айтиши билан қасамини бажарган бўлади.
Баъзилар:

فَلَكَ الحَمْدُ حَتَّى تَرْضَى

«Фалакалҳамду ҳатто тарзо» (Рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин), дейилган гапни зиёда қилишган.


Абу Наср Таммор Муҳаммад ибн Назр роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилиб келтиришларича, Одам алайҳиссалом:
«Эй раббим, касби корим мени машғул қилиб қўйди. Менга бир нарса ўргатгинки ана шу ҳамма ҳамд ва тасбиҳларни ўз ичига олсин», дедилар. Шунда Аллоҳ таоло у зотга ваҳий қилиб: «Эй Одам қачон тонг оттирсанг уч марта ва кеч киргизсанг уч марта «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийна ҳамдан йувафий ниъамаҳу ва йукафиъу мазийдаҳу» деб айт, мана шу ҳамд ва тасбиҳларни ҳаммасини ўз ичига олгандир», деб айтди.

#duo #Alloh #hamd

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook