Surxonmuslim.uz
4.9K subscribers
8.77K photos
2.69K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
БОШИМГА МАСҲ ТОРТИШ ЭСИМДАН ЧИҚИБ КЕТАДИ
#таҳорат

823-CАВОЛ: Мен таҳорат килаётганимда баъзи вақтларда бошимга масҳ тортиш эсимдан чиқиб кетади, кейин артинаётганимда ёдимга тушади. Кейин бошимга масҳ тортиб қўяман, шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш таҳоратнинг фарзларидан биридир. Яъни, усиз таҳорат шариатда буюрилганидек адо топмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ

“Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)!” (Моида сураси, 6-оят).

Шунинг учун ҳам таҳорат қилаётганда эътиборлироқ бўлишга ҳаракат қилинг.

Агар таҳорат қилиш билан артинишингиз ўртасида кўп муддат ўтмаган бўлса, дарров бошингизга масҳ тортсангиз бўлади. Фақат тартибга риоя қилиш суннати тарк этилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЎТИРГАН ҲОЛАТДАГИ УЙҚУ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#таҳорат

839-CАВОЛ: 1-2 дақиқалик ўтирган ҳолатдаги уйқу таҳоратни бузадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўтириб ухлашнинг бир неча хил кўринишлари бор. Баъзиларида таҳорат синади, баъзиларида синмайди.

Чордона қуриб ўтириб, ёки аёлларнинг ўтириш (оёғини бир томондан чиқариб, кетини ерга қўйиб ўтириш)идек ўтириб ухлаганда таҳорат синмайди.

Бир киши ўтириб ухлаб, эгилиб-эгилиб кетса, гоҳида кети ердан узилса, Шамсул аимма Ҳалвоний айтадилар: "Мазҳабнинг зоҳирига кўра бу ҳолат таҳоратни синдирмайди". Бир киши ўтириб ухлаб, юзи билан ё ёнбоши билан йиқилди, йиқилишидан аввал, ё йиқилаётганда, ё йиқилганданоқ ўйғонса, таҳорати синмайди. Йиқилгандан кейин бироз ухлаган ҳолда қолиб, кейин ўйғонса, таҳорати синади.
Олдинга эгилиброқ, товонига кетини қўйиб ўтириб ухласа, унга таҳорат қилиш шарт эмас.

Бир нарсага суяниб ухлаётган одамни (фаразан) суянган нарсаси олиб ташланса, йиқилиб кети ердан узилса, ҳеч шубҳасиз таҳорати синади, кети ердан узилмаса, саҳиҳ сўзга кўра таҳорати синмайди. Бу ҳолатларда уйқу ғолиб келиши ёки ўзи қасддан ухлашининг фарқи йўқ ("Фатвои ҳиндия" китоби).

Демак, 1-2 дақиқалик ўтириб ухлаш, агар йиқилиб ухлаб қолмаса, таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
ЎТИРГАН ҲОЛАТДАГИ УЙҚУ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#таҳорат

839-CАВОЛ: 1-2 дақиқалик ўтирган ҳолатдаги уйқу таҳоратни бузадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўтириб ухлашнинг бир неча хил кўринишлари бор. Баъзиларида таҳорат синади, баъзиларида синмайди.

Чордона қуриб ўтириб, ёки аёлларнинг ўтириш (оёғини бир томондан чиқариб, кетини ерга қўйиб ўтириш)идек ўтириб ухлаганда таҳорат синмайди.

Бир киши ўтириб ухлаб, эгилиб-эгилиб кетса, гоҳида кети ердан узилса, Шамсул аимма Ҳалвоний айтадилар: "Мазҳабнинг зоҳирига кўра бу ҳолат таҳоратни синдирмайди". Бир киши ўтириб ухлаб, юзи билан ё ёнбоши билан йиқилди, йиқилишидан аввал, ё йиқилаётганда, ё йиқилганданоқ ўйғонса, таҳорати синмайди. Йиқилгандан кейин бироз ухлаган ҳолда қолиб, кейин ўйғонса, таҳорати синади.
Олдинга эгилиброқ, товонига кетини қўйиб ўтириб ухласа, унга таҳорат қилиш шарт эмас.

Бир нарсага суяниб ухлаётган одамни (фаразан) суянган нарсаси олиб ташланса, йиқилиб кети ердан узилса, ҳеч шубҳасиз таҳорати синади, кети ердан узилмаса, саҳиҳ сўзга кўра таҳорати синмайди. Бу ҳолатларда уйқу ғолиб келиши ёки ўзи қасддан ухлашининг фарқи йўқ ("Фатвои ҳиндия" китоби).

Демак, 1-2 дақиқалик ўтириб ухлаш, агар йиқилиб ухлаб қолмаса, таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ТАҲОРАТДА МЎЙЛОВ ВА ҚОШНИНГ ОСТИГА СУВ ТЕККИЗИШ ШАРТМИ?
#таҳорат

867-CАВОЛ: Таҳоратда мўйлов ва қошнинг остига сув теккизиш шарт бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизга биноан, таҳорат қилувчининг соқол, мўйлов, қош ва киприклари қалин бўлиб, остидаги териси кўринмайдиган даражада бўлса, уларни остига сув теккизиш шарт бўлмайди. Лекин мазкур туклар сийрак бўлиб, остидаги териси кўриниб турса, уларнинг остига сув теккизиш фарз бўлади. Бу ҳақда "Фатовои ҳиндия" китобида шундай дейилган:

وَيَغْسِلُ شَعْرَ الشَّارِبِ وَالْحَاجِبَيْنِ وَمَا كَانَ مِنْ شَعْرِ اللِّحْيَةِ عَلَى أَصْلِ الذَّقَنِ وَلَا يَجِبُ إيصَالُ الْمَاءِ إلَى مَنَابِتِ الشَّعْرِ إلَّا أَنْ يَكُونَ الشَّعْرُ قَلِيلًا تَبْدُو مِنْهُ الْمَنَابِتُ. كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ .

"Таҳорат қилувчи киши мўйлов, қош ва жағ юзасидаги соқолларини ювади ва ушбу тукларни остига сув теккизиши вожиб бўлмайди. Лекин туклар оз бўлиб, ости кўринадиган бўлса, унинг остини ҳам ювиш лозим бўлади. "Фатовои Қозихон" китобида ҳам шундай келган". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#таҳорат

Саловат ва истиғфор айтиб юришим учун таҳоратли бўлишим керакми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

💿 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
​​КАТЕТЕР УЛАНГАН БЕМОР ТАҲОРАТ ВА НАМОЗНИ ҚАНДАЙ БАЖАРАДИ?
#таҳорат #намоз

1235-CАВОЛ: Сийдик учун катетер уланган одам таҳоратини қандай қилади? Намозини қандай ўқийди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу каби беморнинг ҳолатига қараб ҳукмлар турлича бўлади. Агар бундай беморда сийдик тинимсиз келиб турса, бу одам соҳиби узр бўлади. Соҳиби узр – тўлиқ бир фарз намозининг вақтича ёки ундан кўпроқ вақт бетаҳоратлик етиб турган кишидир. Бу ҳақида “Мухтасарул-виқоя” китобида шундай дейилган:
"ومن لم يَمضِ عليه وقتُ فرضٍ إلاَّ وبه حدَثٌ من استحاضةٍ أو رُعافٍ أو نحوِهما يتوضَّأُ لِوَقتِ كلِّ فرضٍ له ويُصلِّي به فيه ما شاء فرضاً ونفلاً ويَنقُضُه خروجُ الوقتِ كطلوعِ الشمس لا دخولُه كالزَّوالِ"
“Кимга тўлиқ бир фарз намозининг вақти истиҳоза (касаллик қони), бурундан қон келиши ёки шуларга ўхшаш таҳоратни синдирувчи нарсалар билан ўтса, ҳар бир фарз намозининг вақти учун алоҳида таҳорат қилади ва ушбу таҳорати билан ўша намоз вақтида истаганича фарз ва нафл намозларини ўқийверади. Соҳиби узрнинг таҳоратини қуёш чиқиши каби вақтнинг чиқиши бузади. Завол каби вақтнинг кириши унинг таҳоратини бузмайди” (“Таҳорат боби”).
Агар бемор мазкур таърифга тушмаса, яъни сийдиги вақти вақти билан келиб турсаю шу ўртада таҳорат қилиб намоз ўқишга имкон топса, соҳиби узр бўлмайди.
Бундай беморда сийдик қопчаси ва катетери ўзи билан бирга бўлади. Намоз ўқишда ана шу сийдик қопчасини узиб туришнинг иложи бўлса, узиб қўйиб намоз ўқийди. Акс ҳолда нажосат билан намоз ўқиган бўлиб қолади. Агар узиб туришнинг иложи бўлмаса, шу ҳолатда намоз ўқийверади. “Фатово Оламгирия” китобида бундай дейилган:
مريض تحته ثياب نجسة إن كان بحال لا يبسط شيء إلا ويتنجس من ساعته يصلي على حاله وکذا إذا لم ینتجس الثاني، لکن یلحقه زیادۃ مشقة بالتحویل
“Беморнинг тагида нажосат мато бўлиб, ушбу мато ўрнига бошқа пок матога солинса-ю, лекин солиниши биланоқ яна нажосат бўлиб қоладиган ҳолатда бўлса, бемор шу ҳолатида(яъни шу нажосат мато устида) намоз ўқийверади. Янги солинган мато нажосат бўлмаса-ю, лекин алмаштириш сабабли беморга машаққат туғилса, бу вазиятда ҳам ўз ҳолатида намоз ўқийверади”. Саволда сўралган бемор ҳам шунга қиёсланади. Яъни беморнинг сийдик қопи ёки катетерини тозасига алмаштиргани билан яна сийдик келиб нопок бўлиб қолса, ёки беморга машаққат туғиладиган бўлса, уни узмаган ҳолатда намоз ўқийверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗https://t.iss.one/surxonmuslimuz
ТАҲОРАТДА АЪЗОЛАРНИ УЧ МАРТАДАН ОРТИҚ ЮВИШ
#таҳорат

1244-CАВОЛ: Таҳорат қилаётганда аъзоларни уч мартадан ортиқ ювиш мумкин эмас, деб эшитдим. Уч мартадан кўпроқ ювиш мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратда ювиладиган аъзоларни уч марта ювиш суннат ҳисобланади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:
عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ أَنَّ رَجُلاً أَتَى النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ كَيْفَ الطُّهُورُ فَدَعَا بِمَاءٍ فِى إِنَاءٍ فَغَسَلَ كَفَّيْهِ ثَلاَثًا ثُمَّ غَسَلَ وَجْهَهُ ثَلاَثًا ثُمَّ غَسَلَ ذِرَاعَيْهِ ثَلاَثًا ثُمَّ مَسَحَ بِرَأْسِهِ فَأَدْخَلَ إِصْبَعَيْهِ السَّبَّاحَتَيْنِ فِى أُذُنَيْهِ وَمَسَحَ بِإِبْهَامَيْهِ عَلَى ظَاهِرِ أُذُنَيْهِ وَبِالسَّبَّاحَتَيْنِ بَاطِنَ أُذُنَيْهِ ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ ثَلاَثًا ثَلاَثًا ثُمَّ قَالَ « هَكَذَا الْوُضُوءُ فَمَنْ زَادَ عَلَى هَذَا أَوْ نَقَصَ فَقَدْ أَسَاءَ وَظَلَمَ ». أَوْ « ظَلَمَ وَأَسَاءَ ».
Амр ибн Шуайб отасидан, у киши ҳам отасидан ривоят қилади: “Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига келиб: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Таҳорат қандай қилинади?” деб сўради. Бир идишда таҳорат суви олиб келишни буюрдилар, кейин кафтларини, юзларини, билакларини уч марта ювдилар. Бошларини масҳ қилдилар, кўрсатгич бармоқларини қулоқ ичига тиқиб, бош бармоқлари билан қулоқ орқаси, кўрсатгич бармоқлари билан қулоқ ичини масҳ қилдилар. Сўнгра оёқларини уч мартадан ювдилар. Кейин: “Таҳорат шундай бўлади, ким бунга зиёда қилса ёки камайтирса, ёмон иш ва ўзига зулм қилибди” ёки “зулм ва ёмон иш қилибди”, дедилар”.
Уламолар мазкур маънодаги ҳадисларни далил қилиб, таҳоратда ювиладиган аъзоларни уч мартадан ювишни суннат дейишган.
Саволда айтилгандек аъзоларни уч мартадан кўп ювиш икки хил мақсадда бўлиши мумкин. Биринчиси, уч марта ювиш суннат, деб эътиқод қилмайди. Шунинг учун уч мартадан кўп ювади. Бу хато ҳисобланади ва ҳадисдаги зулм қилибди, дейилган қайтариққа тушиб қолади.
Иккинчиси, уч марта ювиш суннат эканини билади ва шунга эътиқод қилади. Аммо бирор сабаб туфайли кам ёки кўп ювса, ҳадисдаги ваъидга тушмайди. Бу ҳақида Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ бундай деган:
وتثليث الغسل ولو اكتفى بمرة إن اعتاده أثم، وإلا لا، ولو زاد لطمأنينة القلب أو لقصد الوضوء على الوضوء لا بأس به وينبغي أن يقيد هذا بغير الموسوس أما هو فيلزمه قطع مادة الوسواس عنه وعدم التفاته إلى التشكيك
“(Таҳоратдаги суннатлардан бири) ювиладиган аъзоларни уч мартадан ювишдир. Агар доим бир мартадан ювишни одат қилиб олса, гуноҳкор бўлади. Агар одат қилмай, баъзида шундай қилса, гуноҳ бўлмайди. Агар қалб хотиржамлиги учун ёки таҳорат устига таҳорат олиш мақсадида зиёда қилса, зарари йўқ. Қалбни хотиржам қилиш каби сабаблар туфайли учтадан кўп қилиш васвасага учрамаган киши учундир. Васвасага учраган киши учтадан кўп ювмайди. У шайтон васвасасини узиш учун учта билан кифояланади. Қалбидаги шубҳага аҳамият бермайди”. (“Раддул муҳтор” китоби) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ЖАРОҲАТНИНГ ҲАММА ЖОЙИГА МАСҲ ТОРТИШ ШАРТМИ?
#таҳорат

1379-CАВОЛ: Жароҳат устига масҳ тортиш маҳсига масҳ тортиш билан бир хилми, яъни фақат устига масҳ тортиладими ёки бошқача бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Жароҳатга масҳ тортиш билан маҳсига масҳ тортиш бир неча жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Масалан, маҳсини мукаммал таҳорат билан кийиб, кейин масҳ тортилади. Жароҳат устига боғланган нарсани бетаҳорат ҳолда боғлаб, кейин таҳорат пайтида боғловга масҳ тортиш мумкин. Яна бир фарқи маҳсининг устига (тўпиқдан пастига) уч бармоқ миқдорича масҳ тортиш билан фарз адо бўлади. Аммо жароҳат ёки унга боғланган гипс, мато ва бинт каби нарсаларнинг ҳамма ёки кўп қисмига масҳ тортиш фарздир. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
وَيَكْتَفِي بِالْمَسْحِ عَلَى أَكْثَرِ الْجَبِيرَةِ وَلَا يَجُوزُ عَلَى النِّصْفِ فَمَا دُونَهُ إجْمَاعًا كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ
Таҳорат қилувчи жабира (жароҳат устидаги боғлам)нинг аксар қисмига масҳ тортиши етарлидир. Лекин ярми ёки ярмидан озроқ қисмига масҳ тортиши етарли эмас (яъни тортган масҳи дуруст эмас). Уламолар бунга ижмо қилган. “Сирожил Ваҳҳож”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar