Surxonmuslim.uz
4.62K subscribers
8.88K photos
2.73K videos
27 files
8.28K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#раддия_мақола

Исломда фирқаларга бўлиниш йўқ

Аллоҳ таоло инсониятни турли миллат қилиб яратди. Аслида , у зот барчамизни бир миллат қилса ҳам бўлар эди. Лекин буюк роббимиз ҳар хил миллат қилди. Нима учун? бир биримиз билан урушиш , жанг қилиш , қон тўкиш учунми? Йўқ , асло. Аксинча бир-биримизни таниб ўзаро гўзал муомила қилиш учун турли миллат қилиб қўйди.
Набий алайҳиссалом шундай дейдилар: “Сизларга икки нарсани қолдириб кетяпман. Мана шу икки нарсани маҳкам тутингиз асло адашмайсиз: Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннати”
Ояти каримда эса: Хаммангиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қурьонини)маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳам да ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб ) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неьматини ёдда тутинг” (оли Имрон сураси , 103-оят)
Бугун бўлинишлар туфайли Муҳаммад алайҳиссалом умматининг бошига мисли кўрилмаган кулфатлар ёғиляпди. Набий алайҳиссаломнинг умматлари эканмиз , фирқаларга бўлинмасдан , бизга омонат қолдирилган мана шу динда собитқадам туришимиз керак. ҳаммамиз бирлашиб , ҳамжихат бўлишимиз керак. Чунки Аллоҳнинг ҳузурида ҳам барчамиз бир уммат бўлиб турамиз.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Рафиул аълога кўтарилишларидан олдин, яьни вафотларидан олдин бир неча кун аввал Бақиъ қабристонига бордилар. Уҳуд шахидлари қўним топган масканини зиёрат қилардилар. У зотга саҳобалар ҳамроҳлик қилишётган эди. Шунда оламлар сарвари: “Мен биродарларимни кўргим келяпти” , дедилар. Саҳобалар ҳайрон бўлишди. “Ё рассулуллох! Биз дўстларингиз , биродарларингиз эмасмизми?: ” дедилар. Набий Муҳтарам алайҳиссалом: “Йўқ, сизлар менинг саҳобаларимсизлар”, дедилар. Саҳобалар: “Дўстларингиз ким , ё Росулуллоҳ?” дейишди.У зот: “Дўстларим мендан кейин келадиган , мени кўрмасдан пайғамбарлигимга имон келтирадиган умматимдир” , дейдилар.
Хулоса ўрнида
Ха , азизлар , суюкли Пайғамбаримиз мазкур сўзлари билан сизу бизларни назарда тутдилар. Расулимиз алайҳиссаломни кўрмасдан имон келтирдик. У зот бизни “Соғиндим” деяпдилар. Демак биз расулимиз дўст тутган уммат эканмиз. Қаерда яшашимиздан қатьи назар , бир-биримиз билан дўст , иноқ ва аҳил бўлиб яшашимиз керак.

Қизириқ тумани "Такияота" жомеъ масжиди имом- хатиби: Аҳмад Бўриев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#раддия_мақола

Бировни кофир дейишнинг хатарли оқибатлари ҳақида

Бировни кофир дейиш осон иш эмас. Чунки бу ишнинг орқасидан келиб чиқадиган ҳукмлар ҳам ўта хатарлидир. Аввало,Имом Бухорий Ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам:"Қачон киши ўз биродарига "Эй кофир""деса,икковларидан бири ўшандоқ бўлади",деганлар.
Яъни ҳалиги одам кофир бўлмаса, уни кофир деган одамнинг ўзи кофир бўлади. Чунки мусулмонни кофир дейишнинг ҳукми шу. Бас, бировни кофир дейишдан олдин бу гап ўзига қайтиши мумкинлигини ўйлаб қўйиш керак бўлади. Иккинчидан,бировни кофир деб ҳукм чиқарилса ва ўшандоқ бўлса, ортидан ўта хатарли ишлар содир бўлиши мумкин.
1. У билан хотини орасидаги никоҳ бузилади.
2. Фарзандлари унинг қарамоғидан чиқади.
3. Жамият аъзолигидан маҳрум бўлади.
4. Уни маҳкамага бериб , муртад деган ҳукм чиқарилади.
5. У ўлса, ювилмайди, кафанланмайди, жанозаси ўқилмайди, мусулмонлар қабристонига қўйилмайди ва меросдан маҳрум бўлади.
6. Уша ҳолида ўлса, жаҳаннамий бўлади.
Шунинг учун ҳам такводор ва муттақийн уламолар бировни кофир дейишни ўзларига эп кўрмайдилар. Баъзилари эса аввал бу ишни қилган бўлсалар, кейин бу маънодаги фатволарини бекор қилганлар.
Баъзи вақтларда куфр ҳақидаги умумий фатвони якка шахсларга татбиқ қилиб юбориш орқали хатога йўл кўйилади. Мисол учун, <<Фалон тоифага мансуб ҳар бир киши кофир, дегани эмас.Якка шахсларга нисбатан <<куфр>> фатвосини беришдан олдин сўраб -суриштириш, аниқлаш ва унинг ўзи билан баҳс олиб бориб, бўйнига қўйиш лозим бўлади. Бу ҳақда ақоид илми уламолари қуйидагиларни айтадилар:
<<Баъзи бир гап куфр бўлиши мумкин. Ўша гапни айтган кофир бўлади, деган ҳукм чиқиши мумкин. Аммо мазкур гапни айтган муайян шахсни, ҳужжат ва далил билан тасдиқланмагунча, <<кофир>> деб хукм чиқарилмайди>>.
Аллох таоло Нисо сурасида қуйидагиларни айтган:
<<Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар қоринларида оловни еган бўлурлар. Ва шубҳасиз, дўзахга кирурлар>> (10-оят)

Ушбу ояти каримадаги ва шунга ўхшаш бошқа қўрқитишлар ҳақдир. Аммо аниқ бир шахсга келганда, <<Бу одам, мана шу оятга биноан, албатта, дўзахга тушади>>, деган қатъий гапни айтиб бўлмайди.Чунки у мазкур оят маъносини ва ҳукмини билмаслиги,тавба қилиши, ўша гуноҳни ювадиган яхшилик қилиши, шафоатчининг шафоатидан манфаат олиши ёки бошқа сабаблардан фойдаланиб қолиши эхтимоли бор. Бир одам куфр гапни айтди ва қозининг олдига келтирилди. Шунда қози ундан гувохлар даъво қилаётган масала - куфр гапни айтгани ҳақида сўрайди. У ўша гапни айтганидан тонса, қўйиб юборилади. Чунки гапидан тонишнинг ўзи тавба ҳисобланади.

Қизириқ туман "Чилгаз ота" жомеъ масжиди имом ноиби Эгамбердиев Ўткир Эшонқулович
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Раддия_мақола
Исломда зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ

Шу сабабли динимизда фитналар оқибатида келиб чиққан тартибсизликлар даврида унга аралашмай ибодатда бўлганларга катта инъомлар ваъда қилинган. Жумладан, ҳадисда шундай дейилган “Ҳараж-фитна пайтида қилинган ибодат, менга хижрат қилиш кабидир” (Имом Муслим ривояти).
Масаланинг муҳим жиҳатларидан бири шуки, мусулмон мамлакатларида келтириб чиқарилган тартибсизлик ва низолар оқибатида уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан заифлашувига олиб келади. Эл юртнинг бирдамлиги йўқолади. Натижада низолашган халқлар устидан назорат ўрнатишга ҳаракат қилаётган айрим кучларнинг мавқейи мустаҳкамланишига олиб келади. Бундай ҳолат ҳақида Қуръони каримда қуйидагилар таъкидланган. “Аллоҳга ва Расулига итоат қилингиз ва низолашмангиз, акс ҳолда сустлашиб кетурсиз ва шамолингиз (обрўйингиз) кетиб қолур. Сабр қилингиз! Албатта, Аллох сабр қилувчилар билан биргадир” (Анфол сураси 46-оят).
Юқоридаги илоҳий кўрсатмадан келиб чиқиб уломолар ислом тарихида аввал бўлиб ўтган фитналарни ўрганиб, қуйидагича хулоса берадилар. Бирор киши фитнага аралашиш оқибатида Аллоҳга ҳамд айтмаган. Чунки ким фитнага аралашган бўлса, дини дунёсига аниқ зарар етган. Фитнадан узоқ бўлиш шариатда буюрилган ишлар қаторида саналади.
Тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таоланинг энг катта неъматларидандир. Тинчликнинг илоҳий неъмат экани ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар ”Аллохдан афв ва тинчлик-омонликни сўранглар. Чунки бирор кишига иймондан кейин тинчлик-омонликдан афзалроқ неъмат берилгани йўқ” (Имом Термизий ривояти)
Хулоса ўрнида шуни таькидлаш лозимки оила жамиятдаги тинчлик ва барқарорлик халқимиз фаровонлигини асосидир. Инсон ўзидаги неъматлар қадрини мулоҳаза юритиш, шу неъматдан ўзгалар баҳраманд ёки бебаҳра эканини ўйлаб кўриш билан билади. Бу эса янада кўпроқ Аллоҳга шукур қилишга ундайди. Тинчлик ва барқарорлик ана шундай амалий шукур талаб қиладиган неъматдир. Бу неъматнинг шукурини адо этиш барчанинг зиммасидаги бурчидир.

Қизириқ тумани " Такияота " жомеъ масжиди имом - хатиби:
Бўриев Аҳмад
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Раддия_мақола

Намоздан кейин жамоат ила дуо қилишни инкор қилувчиларга

Ихтилофчи ва бемазҳаблар намоздан кейин жамоат бўлиб дуо қилишни ҳам инкор қиладилар. Бу ишни қилганларни хатокорликда айблайдилар ва бу амални бидъат дейдилар...
Дуода икки қўлни кўтариш суннатдир, дуонинг охирида икки қўлни юзга суртиш ҳам дуонинг суннатларидандир, эшитувчиларнинг «омийн»,«омийн» деб туришлари ҳам дуонинг суннатларидандир.
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «намоз ортидан келувчиларни айтувчилар ёки қилувчилар ноумид бўлмаслар. ҳар бир намоз ортидан ўттиз учта тасбиҳ, ўттиз учта ҳамд ва ўттиз тўртта такбир»,-дедилар». Имом Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Ушбу ҳадисда қайд қилинган амал ҳар бир намоз ортидан ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ», ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар» ни зикр қилиш тушинилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта аллоҳга тасбиҳ айтса, ўттиз уч марта аллоҳга ҳамд айтса,ўттиз уч марта «аллоҳу акбар» деса, ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур юзтанинг тамом бўлиши (учун) «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр» ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам мағфират қилинур». Имом Муслим ривоят қилган.
Абу Умомадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар бир фарз намоздан кейин оятул курсийни қироат қилса, уни жаннатга киришдан фақатгина ўлим (ўлмагани) тўсиб туради»,-дедилар». Насаий ривоят қилган.
Мана шу келтирилган ривоятлар асосида намоздан сўнг «Оятул курсий» ни ва тасбеҳларни жамлаб зикр қилишни «сўфийлар хатми» ҳам дейилади. Чунки, бошқаларга нисбатан айнан сўфийлар бу нарсага катта аҳамият беришади.
Чунки, «Оятул Курсий» Қуръони Каримдаги энг улуғ оятдир. Ушбу хатмни қилиш бизда ҳам жорий бўлиб келаётган амаллардан биридир.
Ҳабиб ибн Маслама ал-Феҳрийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бир қавм жамланса ва баъзиси дуо қилса, қолганлари «омийн» деса, Аллоҳ уларни албатта ижобат қилади», деганларини эшитдим». Табароний ривоят қилган.
Агар бу ишларнинг ҳаммаси мустаҳаб суннатлардан бўладиган бўлса, суннат нарсалардан таркиб топган иш нима учун бидъат бўлар экан?! Бу ишни бидъат дейиш мутлақо нотўғридир.
Имом Бомдод ва Асрдан кейин, ўша пайтда фаришталар ҳозир бўлиши эътиборидан, дуо қилади. Қавм «омийн» деб туради. Шунда ижобатга яқин бўлади. Шунингдек бошқа намозларда ҳам дуо қилади. Чунки, фарз намоздан кейинги пайт дуо қабул бўладиган вақтлардандир

✍️✍️Қизириқ туман "Саъд Ибн Абу Ваққос" жоме масжиди имом хатиби Анвар Чориев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Раддия_мақола

Қалб касалликлари

Аллоҳ пайғамбарлар орқали одамларни залолатдан ҳидоятга, жаҳолатдан маърифатга олиб чиқди, рисолат орқали кўр кўзларни, том битган қулоқларни ва ғофил қалбларни уйғотди. Барча пайғамбарларга, уларнинг оиласига, саҳобаларига ва то қиёматгача уларга чиройли суратга эргашиб, йўлларидан юрган кишиларга Аллоҳнинг раҳмати ва кўпдан – кўп саломлар бўлсин!
Эй биродар, қалб касаллигидан саломат бўлиш учун кўп куч ва вақтимизни сарфламоғимиз лозим. Зеро қалбнинг Исломдаги ўрни улуғдир. Қалб Парвардигор назари тушадиган тавҳид, иймон ва ихлос ўрнашадиган жойдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу ва саллам дедилар: “ Аллоҳ таъоло сизларнинг ташқи кўринишингиз ва молларингизга қарамайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга қарайди
Улуғларимиз ёзади: “Аллоҳнинг ҳузурида амаллар сони ёки турли – туманлиги билан эмас, балки амал эгасининг садоқати, ихлоси ва Аллоҳнинг буюклигини идрок қила билиши билан бир – биридан афзал бўлади”. Улуғларимиз айтади: “ Қалб бу асл асосдир”, деганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: “ Қалб аъзоларининг подшоси, аъзолар эса унинг аскарларидир. Агар подшо яхши бўлса, аскарлари ҳам яхши бўлади. Подшо ёмон бўлса, аскарлари ҳам ёмон” дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва саллам дедилар: “ Огоҳ бўлинглар, инсон танасида бир парча гўшт бор, агар у яхши бўлса, бутун тана яхши бўлади, бузилса, бутун тана бузилади. Билинглар-ки у қалбдир”. (Яъни қалбнинг яхши бўлиши аъзоларнинг Аллоҳга итоат қилишини таъминлайди).
Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ деди: “ Ҳадисда, қалбга алоҳида эътибор берилди. Чунки у инсон жисмининг амири. Амир яхши бўлиши билан унинг қўл остидагилар ҳам ўнгланади. Унинг ёмон бўлиши билан бутун ҳалқ ёмон бўлади. Бу ерда қалбнинг қадри улуғлиги ва ҳалол меҳнатнинг унга таъсири борлигига эътибор қаратиляпти ва уни яхшилашга тарғиб қилиняпти”.


Қизириқ туман “ Эшони Файзуллохон ” жоме масжиди имом хатиби Жўраев Абдулло Нормаматович
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Раддия_мақола
Кишиларга Раддия. Ислом динининг бағрикенг динлиги тўғрисида

Бугунги кунда асосан ижтимоий тармоқларда динга даъват қилувчилар томонидан муқаддас ислом динига кишиларни ҳаддан ташқари ғулувга кетишларига сабаб бўлаётган кўпгина маърузалар тарқалмоқда.Минг афсуслар бўлсинки, баъзи юртдошларимиз бу даъватчиларнинг маърузаларига кўр-кўрона эргашиб, ҳатто бошқаларга ҳам бу каби ёлғон маърузаларнинг тарқалишига сабаб бўлиб қолмоқдалар.Суннатни маҳкам тутиш, бидъатларни тарк этиш, динда ғулув кетишдан сақланиш тўғрисида кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган.Уларда ибодат, амаллар, ҳусни хулқ, меҳр-муҳаббат ва мурувватларда мўътадил бўлишга ундалган.Бироқ бу диний, ҳамда илоҳий кўрсатмаларга бугунги ҳаётимизда кўрсатилганидек амал қилинмаяпти десак муболаға бўлмайди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динга бўлган чақириқлари сўз ва феъл билан бўлган.Лекин бугунги кундаги баъзи воизлар фақат сўз билан чақиришяпти-ю, аммо ўзлари айтаётган сўзларига амал қилишмаяпти.Аллоҳ хақ субҳанаҳу ватаъала у зотни динга чақиришдаги тутган йўли лутф, ҳикмат ва гўзал мавъиза ила бўлишига буюрган .Чунончи, Аллоҳ таоло, мазмуни,”(Эй Мухаммад!)Раббингизнинг йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! ” (Наҳл сураси, 125-оят), деб марҳамат қилган.Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг бу илоҳий амрига бир умр амал қилиб ўтдилар.Умматларини ҳам мана шундай инсонларга мулойимлик билан муомала қилишликка чақириб келдилар.Аллоҳ таоло бошқа бир ояти каримада ,”Айтинг:”Менинг йўлим-шу!Мен ва менга эргашганлар аниқ ҳужжат билан Аллоҳга тдаъват этамиз.(Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни пок деб биламан.(Зеро) мен мушриклардан эмасман”.(Юсуф сураси,108-оят).
Расулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи васаллам) Муоз ва Абу Мусо (розияллоҳу анҳума) ларни Яманга жўнатаётганда у иккисига қарата: Енгиллаштиринглар, қийинлаштирманглар. Мамнун қилинглар (одамларни хурсанд қиладиган сўзларни айтинглар), нафратлантирманглар.Бир-бирларингизни яхши кўринглар, ихтилофга борманглар”,дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).Имом Нававий мазкур ҳадиси шарифнинг шарҳида қуйидагиларни айтган:”Бу ҳадисда Аллоҳ таолонинг фазли, савобининг кўплиги, мукофотининг мўллиги ва рахматининг кенглиги билан мамнун қилишга буйруқ ва хушхабар қиладиган сўзларни айтмай, фақат қўрқитиш ва турли даҳшатли жазоларни айтиб нафратлантиришдан қайтариқ мавжуд.Шунингдек, ушбу ҳадисда исломни қабул қилишга мойил бўлиб турганларга, балоғатга етган ва етиб қолган ўспирин болалар, ҳамда гуноҳлардан тавба қилганларга нисбатан қаттиққўлликни тарк қилиб, улар билан юмшоқ муомалада бўлишга ишора бор.Буларнинг барчасига лутф кўрсатилади.Ислом дини таклиф, яъни мусулмонлар зиммасига амалларни юклаш борасида тадрижийликка асосланган.Тоатга энди кирувчи ёки унга кириш истагидаги кишига енгиллик қилинса, тоатга кўникиши осон бўлади ва натижада у секин-асталик билан тоатларни кўпайтириб боради.Борди-ю, унга тоат оғир келса, унга кирмаслиги мумкин ёки уни қилишга киришга ҳам бардавом бўлмаслиги ёки уни хуш кўрмай қолиши мумкин ”.Бу Расулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи васаллам) нинг ҳаётлари ва мағозийлардаги ҳолатларида бўлган.Яна шунингдек, Расулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи ва саллам) кофирларни исломга киришга ундаш учун уларга нисбатан мурувватли бўлишга ҳарис эдилар.Энди бугунги кунда гўёки ўзларини Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрлари деган даъвони қилишаётган ”уламолар”, “воизлар” нега Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг бу кўрсатмаларига панд-у, насиҳатларига амал қилишмаяптилар.Кишиларни исломга киргизишнинг ўрнига диндан чиқаришмоқда. Ўзаро аҳил-иноқ бўлиб дин йўлида бирлашиб хизмат қилиш ўрнига ўзаро ихтилофга боришмоқда.Ҳаттоки, бошқа дин вакилларининг муқаддас ислом дини тўғрисидаги фикрларини ҳам салбий томонга ўзгаришлигига сабаб бўлиб қолмоқдалар.Аллоҳ таоло динимизда ғулувга кетишликдан ўзи асрасин.

✍️✍️Жарқўрғон туман бош имом хатиби Худайберди Рўзиев

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#РАДДИЯ_МАҚОЛА

Тирикларнинг савобли амалларидан марҳумларга манфаат борлиги ҳақида.

   Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Бу миллатнинг гўзал одатларидан бири маййит чиққан хонадон аҳлига таъзия изҳор этиб, ўтганлар ҳаққига Қуръон оятларидан тиловат қилиб, савобини бағишлашдир. Бу одат аслида ҳалқимизга Ислом диним таълимоти ососида кириб келган. Қуръон оятлари нафақат марҳумларга, ҳатто уни ўқигувчиларнинг ўзига ҳам манфаатлидир. Аҳли суннат таълимоти бўйича, тириклар қилган яхши ишларни савоби албатта марҳумларга этиб боради. Бу эътиқод халқимизнинг қон-қонига сингиб кетганки, ҳатто уни Ислом дини илмларидан тўлиқ ҳабари йўқлар ҳам билади.........

👤Ҳабибуллоҳ саидов
Термиз шахар “Ҳаким-Термизий” жоме масжиди имом-ноиби

Батафсил ўқинг
#РАДДИЯ_МАҚОЛА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни зиёратига боришнии ҳаром деб даъво қилаётганларга раддия 


    Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилиш Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган улуғ амаллардандир. Бунга аввалдан то бизнинг замонамизгача ҳар бир аср мусулмонлари иттифоқ бўлиб келишган. Фақатгина бу масалада ўзларига салафийларни ниқоб қилиб олган сохта салафийларгина хилоф қилган. Улар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилиш шариатда йўқ” дейди. Бу хусусда мусулмон уммати эса ўзининг ижмосига бир қанча далилларни келтиради.


👤Ҳабибуллоҳ Саидов
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар“Ҳаким-Термизий” жоме масжиди имом-ноиби 

Батафсил ўқинг
#РАДДИЯ_МАҚОЛА

Ҳамжиҳатликни таъминлашда раҳбарга итоат муҳим саналади!


Расулуллоҳ ва саҳобалари йўли ҳисобланмиш аҳли суннат ақидаси таълимотига кўра, тинч аҳоли томондан қонуний йўл билан сайланган ҳукумат раҳбарига, ҳаттоки у жабр қилса ҳам итоат қилиш, унинг амридан бўйин товламаслик лозим бўлади. Балки, раҳбарга бўйсуниш ақидамизнинг аслий муҳим масалаларидан биридир!
   Раҳбарга қарши исён кўтариш аслида хаворижларнинг мазҳабидир. Хаворижлар ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг раҳбариятини тан олмай, у кишига қарши чиқиб, тарихда исён бидъатига асос солган биринчи тоифа бўлган. Ҳатто улар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиндан «Хаворижлар — жаҳаннам аҳлининг итларидир», деб огоҳлантириб кетганлар. Мингдан-минг афсуслар бўлсинки, ҳазрати Алидек улуғ саҳобанинг раҳбарлигига қарши чиқиш билан пешоналарига «хавориж» деган тамғани илиб кетган бидъатчиларнинг издош авлодлари хозиргача давом этиб келмоқда.....

Узун тумани “Уланқул” жоме масжиди имом-хатиби 
Ориф домла Мухаммадиев 

Батафсил_ўқинг
#РАДДИЯ_МАҚОЛА
Ислом динида “жиҳод” тушунчаси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ислом дини ўн тўрт асрдан буён мусулмонларнинг дастурул-амал дини бўлиб келмоқда. Лекин бу вақт мобайнида жуда кўп синовлар ва фитналарни бошидан ўтказди. Бу фитналар асрлар оша ҳам сусаймади. Бизнинг асримизга келиб фитна ўчоқлари кўпайди. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинким Аллоҳнинг инояти ва уламоларнинг ҳаракати туфайли бу дин асралиб келинмоқда. Шу фитналарнинг бири бу “жиҳод” тушунчасининг нотўғри талқин қилиниши. “Жиҳод” сўзи араб тилидан таржима қилинганда “ғайрат қилмоқ”, “ҳаракат қилмоқ”, “интилмоқ”, “зўр бермоқ”, “бор кучини сарфламоқ”, “курашмоқ”, “меҳнат қилмоқ” каби маъноларни ифодалайди. Шунингдек, бор имкониятини ишга солиб, бирор ишни бажаришга ҳаракат қилиш маъносини англатади. Мисол, шаръий масалаларни ечишда бор имконини ишга солиб, ҳаракат қилган йирик олим “ мужтаҳид” деб аталади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “жиҳод”сўзи айрим кишилар иддао қилаётгандек “уруш” маъносини англатмайди. Уруш маъносини англатиш учун асосан “қитол” сўзи ишлатилади.
Жиҳод сузи диний маънода «Аллоҳ хоҳишини бажаришда бор кучини сарфлаш, ҳаракат қилиш» маъносини билдиради. Бундан келиб чиқиб «мужоҳид» дегани –Аллоҳнинг ҳукмларини амалга оширишда бор имкониятдан фойдаланиб кучини сарфлайдиган кишига айтилади. Қўл жиҳоди-қонунбузарликни тўхтатишга қаратилган ҳаракат, қалб жиҳоди-ўз нафси билан курашиш, тил жиҳоди-амри маъруф наҳйи мункар, яхшиликка чақириш ёмонликдан қайтариш, Сўз ёки қалам жиҳоди диний тарғибот ва маърифат тарқатиш ҳаракати, динни турли ҳужумлардан сақлаш ва ҳ.к. бу маънода жиҳод - мусулмоннинг барчага мумкин бўлган ва аҳдларга вафо қилган, ўзи яшаб турган мамлакатни қонунларига риоя қилган ҳолда бажариши лозим бўлган шахсий иши ва диний мажбурияти (фарз)дир.
Ислом дини таълимотининг истилоҳида жиҳод асосан уч хилдир.
Биринчиси – нафс билан курашиш, яъни нафснинг измига юриб, гуноҳ ва жиноий ишларга қўл урмаслик;
Иккинчиси – шайтон билан курашиш, яъни шайтоннинг васвасаларига учиб, ҳаром ва таъқиқланган ишларга қўл уришдан сақланиш;
Учинчиси – босқинчилар билан жанг қилишдир;
Макка даврида Пайғамбар а.с. Аллоҳ Таолонинг: “(Эй Муҳаммад), Роббингизнинг йўли (дини)га, ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг!” (Наҳл сураси 125-оят) –деган кўрсатмаси асосида фаолият олиб борганлар.
Бир ҳадисда Пайғамбар а.с.: “Жиҳоднинг энг афзали кишининг ўз нафсу ҳавосига қарши курашмоғидир” –деганлар. (Ибн Можжа)
Бошқа бир ҳадисда эса, Умму Анас (разияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Гуноҳлардан тийилгин, ўша ҳижратнинг энг каттасидир. Фарзларга риоя қилгин, ўша жиҳоднинг энг афзалидир. Зикрни кўпайтиргин, Қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурига борганингда унга энг маҳбуб амал шу бўлади”-деганлар.
Азизлар инсонларга тинчлик керак. Ёмонлик, ёмон одамлар керак эмас. Ёмон одам мисоли кўмир, мабодо куйдирмаса ҳам, сени қора қилади.
Ақал бир мушукка бўлсанг меҳрибон,
Демак, саломатдир сендаги иймон. (Хусрав Деҳлавий)

Бойсун тумани “Авлод” жомеъ масжиди имом-хатиби: Н.Турсунқулов.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz