#МУТОЛАА_ВАҚТИ
ШАЙМО
Набиййи акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мабодо Нажодни топсаларинг, қочирмасликка ҳаракат қилинглар», деган эдилар.
Ниҳоят Нажод ушланди. Бани Саъд қабиласидан бўлган бошқа асирлар билан бирга Жиърона сари олиб кетила бошланди.
Асирларга қилинаётган қаттиқ муомалага бир аёл эътироз билдирди.
- Билиб қўйингларки, валлоҳи, мен сизларнинг пайғамбарларингнинг эмикдош опасиман, - деди.
- Қани, йўлингдан қолма, сен кимсан ўзи? - дейишди унга.
Бирок аёл Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келганида иддаосини такрорлади:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, мен сенинг эмикдош опанг бўламан.
Орадан эллик олти йил ўтган, бу муддат ичида «опа-ука» ҳеч кўришишмаган.
- Эмикдош эканингни тасдиқловчи бирор далилинг борми?..
Бу гапдан сўнг олтмиш ёшли аёл елкасининг орқа қисмини очди:
- Мана бу из, - деди. Кейин қўшиб қўйди: - Елкамда кўтариб юрганимда сен тишлаб олган эдинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки-уч ёшларида юз берган воқеани опалари Шаймода қолган изни кўргач эсладилар, бошқа савол бермадилар.
Эгниларидан хирқаларини ечиб, ерга тўшадилар. Шаймони унга ўтирғиздилар. Энг ҳурматли инсонларга шундай муомала кўрсатиларди.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz

Telegram
Surxonmuslim.uz
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
Қўшин Тоиф устига юриш амрини олди.
Қалъага яқинлашишганида мусулмонларни ёмғир каби ёғдирилган ўқлар кутиб олди. Қалъа рўпарасига қароргоҳ кўрилди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга бу сафарда ҳамроҳ бўлиш бахтига эришган Умму Салама ва Зайнаб оналаримизнинг чодирлари ёнма-ён тикланди. Набиййи акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам жанобимиз намозларини бу икки чодирнинг орасида ўқир эдилар.
Икки томондан ўқ ва тошлар отилиб, уруш бошланди.
Салмои Форсийнинг таклифи билан тошотар ясашди ва қалъага шу мослама билан тош ёғдиришди. Баъзи жангчиларқ қалъа деворларига чиқишга уринишган эди, тепаларидан мушриклар қиздирилган темир билан куйдириб, шаҳид қилишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофдаги токзорларни кесиб ташлашга буюрдилар. Қалъадагилар буни кўриб:
- Қўйинглар узумларни! Бизни тенгсаларинг, ўзларингга қолади, кетсаларинг, биз фойдаланамиз! - дея бақиришди.
Қалъада узоқ вақтга етгулик озиқ-овқат жамланган, қамал бир неча ой чўзилса ҳам, дош бера оладиган даражада эди.
Бир куни Ҳолид ибн Валид сал олдинга чиқиб, қалъа деворларида акс-садо бергулик баланд овозда:
- Йигитчасига олишадиган эркак борми, чиқсин! Солишайлик! - деб бақирди.
Жавоб бўлмади. Ҳолид истагини иккинчи, учинчи бор такрорлади.
Шунда қалъа минорасидан бир одам:
— Эй Ҳолид, бизда сен билан уруша оладиган, куч синашадиган йигит йўқ. Бунинг устига, бизнинг бир неча ойга етадиган озиқ-овқатимиз борлигини ҳам биласан. Тугагунча кутсанг, ўшанда ҳаммамиз қилич яланғочлаб чикамиз ва ўлгунимизча жанг қиламиз. Хозир эса ишингни қил, - дея бақирди.

Амр бўлди, қалъадагилар эшитадиган даражада баланд овоз билан бир гап эълон қилинди:
- Қалъадан чиқиб хузуримизга келган қуллар озод этилади!..
Бу эълон тез таъсирини кўрсатди. Қул эгалари қаттиқ чора-тадбирлар кўришди. Шунга қарамай, озодлик лаззатини соғинган ва қулай фурсатини пойлаб юрган қуллар биттадан-иккитадан бўлиб қочиб чиқа бошлашди. Жами сонлари йигирма биттага етди. Булардан бири Нуфай ибн Масруҳ қалъа деворларидан бир ғалтакка осилиб тушди.
Бу инсон келажакда жуда самимий бир мусулмон бўлиб яшайди. Асл исми ҳам унутилиб, ўртоқлари орасида «Абу Бакра» (Ғалтакча отаси) лақаби билан танилади.
Фазора қабиласининг раиси Уяйна ибн Ҳисн бир таклиф киритди:
- Эй Аллоҳнинг расули, изн берсангиз, сақифликлар билан кўришиб, уларга насиҳат қилайин.
Таклиф қабул этилди. Уяйна олдинга чиқди:
- Ҳўп десаларинг, олдиларингга бораман, бир гаплашиб олсак... - деб бақирди қалъа томонга қараб.
- Келишинг мумкин, - деб жавоб қилишди у ёқдан.
Эшик очилиб, ичкари кирди. Бир муддат қалъада қолди, гаплашди, сўнг қайтиб чиқди.
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, уларга Исломнинг буйруқларини ва қайтариқларини тушунтирдим. Жаннат ва дўзахдан гапирдим. Бундан аввал Қайнуқў, Назир ва Қурайза яхудийларининг бошларига келган ишлардан хабар бердим. Уларни қўлга олмасдан туриб бу ердан жилмасликка қарор қилганингизни айтдим. Хозиргача ўзларини кучли хисоблаганлар заифлашганини, ҳору зор бўлганини тушунтирдим... Лекин улар менга қулоқ солишмади, гапларимни тинглашмади, - деди.
Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг сўзларини бўлмай, охиригача эшитдилар. Сўнгра:
- Ёлғон сўйлаяпсан, эй Уяйна, сен уларга бу сўзларнинг бирортасини ҳам гапирмадинг!.. - дедилар.

Уяйна бирдан ўзини йўқотиб қўйди. Уятсизларча Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга термулди. «Унда нима дебман уларга?» демоқчи бўларди гўё.
Фаҳри коинот дона-дона қилиб гапира бошладилар:
- Сен уларга: «Чиданглар, Муҳаммад бугунгача сизларга ўхшагани билан тўқнашган эмас. Қалъангиз кучли, озуқангиз эса мўл. Бу вазиятда улар сизга ҳеч нарса қилишолмайди. Кесилган дарахтлар учун эса кўп ҳам куюнаверманглар...» дединг.
Уяйна эътироз билдиролмай қолди:
- Рост гапирдингиз, эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу ишимдан пушаймонман. Аллоҳга тавба қиламан... - дейишдан бошқа чора тополмади.
Ҳазрати пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Яна ёлғон сўйладинг... ҳали ҳам ичингда нифоқ ўти лов-лов ёнмоқда!» демадилар. Айни чоғда, ҳазрати Умарнинг:
- Эй Аллоҳнинг расули, руҳсат беринг, шу одамнинг бўйнини узиб ташлайин! – деган таклифини ҳам қабул қилмадилар.
- Унда теваракдагилар: «Муҳаммад асҳобини ўлдиряпти...» каби миш-мишларни айтиб юради, - дедилар.
Уяйна тарбиясизларча содир этган бу ишдан осонликча кутулганига хурсанд бўлди. Аслида, у жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асхобидан ва дўстларидан эмасди. Бу қўшинга ҳам Аллоҳ розилиги учун қўшилмади. Ўлжа олиш ва Сақиф қабиласи аёлларидан унга ўғил фарзанд туғиб берадиган бир чўри олиш дардида бу сафарга қўшилганини кейинчалик бир оз қўпол ифодалар ила очиқ-ойдин ва қасам ича-ича айтиб берган*.(Ибн Касир. “Сияр”, 3/662)

Келажакда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин Исломдан қайтган қабилалар орасида Уяйнанинг қабиласи ҳам бўлади. Ёқаланиб, ҳалифанинг хузурига келтирилади:
- Кесинг бу одамнинг бошини! - деган амр берилганида, Уяйиа:
- Эй Абу Бакр, сенинг ўртоғинг мунофиқлигимни билатуриб мени ўлдирмаган эди. Сен ҳам ўлдиролмайсан, - дейди. Шунда ҳазрати Абу Бакр Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг унга кўрган чораларини эслаб, қўйиб юборади.
Неча кунлик қамал бирор натижа бермади. Онда-сонда отилган ўқлардан икки томон ҳам талофат кўрди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Эй Абу Бакр, тушимда қаймоқ тўла бир товоқ ҳадя этилди. Бир хўроз у товоқни чўқилади ва ичидагини тўкди,- дейишлари билан ҳазрати Абу Бакр:
- Эй Аллоҳнинг расули, бу сафар ғолиб келишимизга кўзим етмаяпти, - деди.
Расулуллоҳ жанобимиз ҳам унинг гапини тасдиқладилар:
- Бу ғалабанинг рўёбга чиқишига менинг ҳам кўзим етмай турибди.
Шу пайт марҳум Усмон ибн Мазъуннинг хотини Ҳавла келди:
- Эй Аллоҳнинг расули, агар фатҳ насиб этса, Бадиянинг ёхуд Фориганинг зеб-зийнатларини менга беринг, - деди.
Пайғамбаримиз унга:
- Эй Ҳавла, Сақиф фатҳига изн берилмаган бўлса ҳам-а? - деб жавоб қилдилар.
Ҳавла у ердан кетди. Ҳазрати Умарни кўрди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бўлган сухбатни айтиб берди. Ҳазрати Умар тўғри Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига борди:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, ҳозиргина Ҳавлани кўрдим, унинг айтишича...
- Ҳа, у гапни мен айтдим, - дедилар ва Умарга ҳам тушларини сўзлаб бердилар.
- Яъни, бу сафар фатҳ учун йўл йўқми? – деб сўради Умар.
- Ундай бўлса, орқага қайтиш ҳақида эълон қилиннадими?
- Ҳа...

Бир оздан сўнг қўшинга эртага тонгда орқага қайтиш эълон этилди. Лекин бу эълон ҳеч кимни севинтирмади. «Шунча овора бўлиб келиб, қалъани фатҳ қилмай қайтамизми?» дейишарди. Бу эълонни эшитиб Сайд ибн Убайд ҳатто
- Аммо сақифликлар ўша-ўша туришибди (ҳали биз уларга бир нарса қила олмадик ҳам)! - деб юборди.
Уяйна ибн Ҳисн қўшилди:
- Яна шон ва шараф билан...
Ўша атрофдаги бир киши сўзга қўшилди:
- Аллоҳнинг қаҳрига учрагур, эй Уяйна! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватларини қабул этишмади, қарши чиқишди, деб мақтаяпсанми уларни?! Ваҳоланки, сен бу ерга жаноби Пайғамбаримизга ёрдам бериш учун келгансан-ку!
Уяйна бу гапга эътироз билдирди:
- Валлоҳи, мен сизлар билан бирлашиб сақифликларга қарши жанг қилишга келмадим. Муҳаммад Тоифни фатҳ этсину мен Сақифдан бир чўрига эга бўлай, уни қўйнимга олай, зора у менга бир ўғил туғиб берса, деб келдим. Чунки сакифликлар зукко бўлишади. Истагим бу эди.
Ҳуллас, қайтиш эълони ҳеч кимга ёқмаганини кўргач, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўчиш вақтини кечиктирдилар. Қалъага бир шиддатли хужум уюштирилди. Бунга яраша қалъадан ҳам жавоб бўлди. Қанча одам шаҳид тушди, яна қанчаси яраланди. Шундан кейин ҳалиги эълон яна бир бор жар солинди «Эртага орқага қайтилади. Қамал тўхтатилди!..»
Бу гал энди норозилик сезилмади, қайтага хурсанд бўлишди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бу хурсандликни кўриб, кулимсирадилар. Бу кулимсирашда «буйрғимга қулоқ солганларингда, жонларинг бунча қийналмасди», деган маъно бор эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сув истадилар. Бир идишда олиб келишди. Қўлларини, юзларини ювдилар. Сўнг оғизларини чайқадилар.
- Бу сувдан ичинглар, юзларингга, кўксиларингга суртинглар, - деб марҳамат қилдилар.
Абу Мусо билан Билол сувни олишди. Шу пайт туя устидаги ёпиқ кажавадан бир аёл овози эшитилди:
- Бу сувдан оналарингга ҳам пича қолдиринглар...
Овоз мўминларнинг онаси Умму Саламаники эди. Ҳар куни Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир дастурхонда ўтирадиган, битта идишда овқат ейдиган, битта идишда сув ичадиган бу бахтли инсоннинг яна бу сувдан ҳам озгина исташи ғаройиб иш бўлиб туюлмаслиги керак. Чунки ҳозир Набийлар сарвари соллаллоҳу алайҳи васаллам дарё каби жўшиб-тошган илоҳий раҳматдан буюк насибалар улашаётганларига шубха йўқ эди. У зотни оламларга раҳмат улароқ юборган Улуғ Мавло хоссатан мана шунақа бир пайтда у зот воситаларида ақлга ҳам, ҳаёлга ҳам сиғмайдиган мукофотларни улашишга қодир эди.
Бироқ кимлардир у бадавий каби, нақд келиб турган бу неъматни оёқости қилди, кимлардир буни ҳаётидаги энг катта бахт деб билди. Аллоҳим, у сувдан ичганларнинг хурмати юзасидан у сувдан ичолмай армонда қолганларга ҳам насиба улашишга, албатта, қодирсан сен!..

Ҳадеганда кўнгли тинчийвермади, яна Пайғамбар (с.а.в.) ҳузурларига борди, яна олдинги гапини такрорлади. Бу сафар Сарвари коииот (с.а.в.) Саъднинг елкаси билан бўйни орасига шапатилаб:
- Мен билан тортишяпсанми, эй Саъд? - дедилар ва сўзларида давом этдилар:
- Муҳаммаднинг руҳини қўлида тутиб турган Аллоҳга қасамки, Жуайл ер юзи тўла уяйна ва ақролардан яхшидир. Лекин мен уларнинг қалбларини Исломга исинтирайин деб, Аллоҳ уларни юзтубан дўзахга улоқтирмасин дея шундай йўл тутяпман. Жуайлни эса Ислом динига нисбатан қалбидаги самимияти ила қолдиряпман.
Ниҳоят, «балки бир муслим»дир деган сўзларининг ҳақиқий маъноси англашилди. «Балки у имонидаги самимиятга таслим бўлган бир инсон» демоқчи бўлибдилар, лекин Саъд бу нозик маънони англамаган эди, пакана бўйли, хунук юзли, лекин покиза юракли бўлган Жуайл бу хабарни эшитиб, қувончидан ўзини қўярга жой тополмай қолди, телба бўлаёзди.
Инсонларнинг асил баҳоларини билгувчи Аллоҳ ва расули бундай ҳукм бериб турганида бу ўткинчи дунёда бой бўлиб яшадинг нимаю камбағалликда умр ўтказдиниг нима?!
Саъд ибн Абу Ваққоснинг қайта-қайта мурожаати бахонасида Расули кибриёнинг айримларга нимага кўп мол берганларининг хикмати ойдинлашди. Бу одамлар эл-юртда сўзи ўтадиган кишилар эди. Берилган бу моллар туфайли уларнинг ҳам қалблари Исломга исинтирилажак, ҳам фитна ва фасод бошловчилари бўлишларининг олди олинажак эди*.

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
💿 https://t.iss.one/surxonmuslimuz

🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
...Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти)...
🖥 ЎҚИШ
🌍 ДУНЁ КУНЛАРИНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ
...Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "Ойларнинг саййиди – Рамазон, уларнинг ҳурмати, энг баланди зулҳижжадир" (Имом Байҳақий, Баззор ва Ибн Асокир ривояти. Ривоят санади заиф)...
🖥 ЎҚИШ
🌱 АЛЛОҲ РИЗҚ БЕРАДИ
...Банданинг ризқини Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло томонидан ўлчаб қўйилган. Шу ризқ бандага етиб келгай. Ҳолбуки сон-саноқсиз жониворларнинг ризқини етказган Аллоҳ таъоло инсоннинг ризқини ҳам бергай. “Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир. Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир” (Анкабут, 60)...
🖥 ЎҚИШ
☀️ ҚАЛБЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЭГАЛЛАШ МУМКИН?
...Очиқ чеҳрали бўлинг, суҳбатдошингизга қалбий ҳароратни ҳис қилдиринг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деган эканлар: “Ҳеч қайси яхшиликни паст санама, биродарингга очиқ чеҳра билан юзланишни ҳам!”....
🖥 ЎҚИШ
☪️ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШНИНГ ҲИКМАТЛАРИ
...Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Ҳаж сураси, 37-оятида бундай марҳамат қилади: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!”....
🖥 ЎҚИШ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
...Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти)...
🌍 ДУНЁ КУНЛАРИНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ
...Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "Ойларнинг саййиди – Рамазон, уларнинг ҳурмати, энг баланди зулҳижжадир" (Имом Байҳақий, Баззор ва Ибн Асокир ривояти. Ривоят санади заиф)...
...Банданинг ризқини Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло томонидан ўлчаб қўйилган. Шу ризқ бандага етиб келгай. Ҳолбуки сон-саноқсиз жониворларнинг ризқини етказган Аллоҳ таъоло инсоннинг ризқини ҳам бергай. “Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир. Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир” (Анкабут, 60)...
...Очиқ чеҳрали бўлинг, суҳбатдошингизга қалбий ҳароратни ҳис қилдиринг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деган эканлар: “Ҳеч қайси яхшиликни паст санама, биродарингга очиқ чеҳра билан юзланишни ҳам!”....
...Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Ҳаж сураси, 37-оятида бундай марҳамат қилади: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!”....
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM