#Таъсирли_воқеа
«Аллоҳ ризқимни улар орқали етказган эди...»
Мавлавий Ҳиндистоний хазратлари ҳикоя қилади: «Хаттотлик билан шуғулланиб турардим. Устозимга “Саҳиҳи Бухорий”ни кўчираётсам, хонадондагилар бугун ейиш учун ҳеч нарса қолмаганини айтишди. Менинг қўлимда ҳам ҳеч нима йўқ. Аллоҳ бир йўлга бошлайди, деб ишимда давом этдим.
Бир маҳал ковакдан кичкина сичқон чиқиб, китобимнинг устида у ёқдан-бу ёққа ўтаверди. Кўнглимни ҳадеб паришон қилавергач, сичқончанинг устига коса тўнкариб қўйдим.
Бир пайт боласини қидириб она сичқон чиқди. Коса атрофини искай бошлади. Коса остидан сичқончанинг овози эшитилди, гўё она-бола тиллашишди.
Она сичқон ковакка кириб кетди. Кейин бир мисқоллик олтинни тишлаб чиқди-да, косанинг олдига қўйди. Бир муддат турди-да, яна ковакка кириб кетди. Кейин иккинчи олтинни олиб чиқди. Мен қараб турибман, сичқон ташиган олтинлар ўн тўрттага етди. Сўнг “энди олтин тамом бўлди, мана ҳамёни”, дегандай чарм кармонни судраб чиқди.
Бисотида ҳеч нима қолмаганини билдим. Косани кўтардим, она-бола сичқонлар инига кириб кетди.
Аллоҳ ризқимни улар орқали етказган эди»...
✅@surxonmuslimuz

#таъсирли_воқеа
РАМАЗОННИ ТЎХТАТМА.
Муборак Рамазонга бир икки кун қолган эди. Ҳовлидаги сўрида Марғубахон ўғлига Рамазон ойи фазилатларини ўргатиб ўтирарди.
- Ишқилиб, икковинг олим бўлиб кетмасангда - деган кесатиқ эшитилди.
Ўғил остонада мастликдан чайқалиб турган отасини кўриши билан, қўрқибгина ўрнидан туриб қўшни хонага ўтиб кетди.
Эрини оёқ кийимларини ечишга кўмаклашар экан, Марғубахон ичидаги гапини ушлаб туролмади.
- Рамазонга атига икки кун қолган бўлса, бу нима аҳвол? Одамлар муборак Рамазонни қанчалар интиқлик билан кутади. Сизда Аллоҳдан заррача қўрқув, инсоф борми?
- Эээ, товуқмия хотин! Сен менга мусулмончиликни ўқитма! Рамазонда умуман ичмаслик кераклигини биламан. Шу сабаб бугун роса тўйиб ичиб олдим. Бир ой ичмасдан юришни ўзи бўладими?!
Марғубахонни лаблари пичирлади:
-Астағфируллоҳ!
Муборак Рамазон бошланди. Барча мусулмонлар қаторида ота, она ва ўғил рўза тута бошлашди.
Энди оилада доимги уруш-жанжал йўқ, ўрнига тинчлик-тотувлик ва хурсандчилик.
Ота ишидан вақтида қайтар, биргаликда ифторлик қилишарди.
Аммо намозга она ва ўғил туришарди.
Ота, онасидан кейин ҳам жойнамоздан турмай, нималарнидир пичирлаётган ўғлига меҳр билан термулиб ўтираверарди. Ҳар куни такрорланаётган бу ҳолат унга эриш туюлди. Эндигина етти ёшга кирган ўғли нималар деб зорланаётганинига қизиқарди, лекин қулоқ солмасди.
Рамазоннинг сўнгги кунларидан бирида ота ўғлининг жойнамоз устида ўксиниб-ўксиниб йиғлаётганидан чўчиб, секингина яқинлашиб қулоқ тутди.
У йиғлаб-йиғлаб😢 дуо қиларди:
-Аллоҳим, Рамазонни тўхтатма...
Аллоҳим, дадажоним ичмасинлар...
Аллоҳим, илтимос, Рамазонни тўхтатма...
Рамазонни тўхтатма...
Аёлининг олдига қайтган эр, титраб, зорланиб, деди:
- Онаси, энди ичмайман. Тавба қилдим. Менга ҳам намозни ўргат!
Эртасидан бу мўъжазгина хонадонда яна бир жойнамоз тўшалди.
Рамазон дуо ойи бу ойдан фойдаланиб олайлик.
манба: mehrob.uz
➥Линкни босиб фойдали каналгаy киринг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw