Surxonmuslim.uz
4.84K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#Ғафлатда_қолманг!
Тақдирлар белгиланадиган кеча – Лайлатул қадр кечаси

Лайлатул Қадр қандай кеча? Лайлатул Қадр – “белгилаш кечаси”, яъни йил давомида қилинадиган турли амаллар, топиладиган ризқ, бир сўз билан айтганда тақдирлар белгиланадиган кечадир.

Бу кеча «... минг ойдан яхшироқдир» (Қадр сураси, 3-оят).

1000 ой – 84 йилга тенг.

84 йил – 30000 кунга тенг.


Бу кеча қандай амалларни адо этиш лозим?
Хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, гўё кечанинг ярмини бедор ўтказибди. Ким бамдод намозини жамоат ила адо қилса, гўё кечанинг барчасида намоз ўқибди”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Дуо қилинг. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"
"Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин" (Имом Термизий ривояти).

Муҳими, бу кечани ибодат, зикр, тиловат, хайру эҳсон ва бошқа яхши амаллар билан ўтказиш лозим.

Аллоҳ таоло бу ойда холис ниятлар билан тутаётган рўзаларимизни, кечалари қоим бўлиб адо этаётган таровеҳ намозларимизни ва хатму Қуръонларимизни Ўзининг лутфу карами ила қабул қилсин. Ўзи дуоларни ижобат қилувчи ва гуноҳларни мағфират қилувчи Зотдир.


#Яқинларингизга_ҳам_улашинг!
РАМАЗОН ҲАЙИТИ 5 ИЮНЬ.
Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.
Бу ҳақида "Ҳуқуқий ахборот" маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда қабул қилинган Президент Фармонига мувофиқ, 1 июнь – шанба 6 июнь – пайшанбага кўчирилган эди.
Шунга кўра, 2019 йил 5 ва 6 июнь кунлари дам олиш кунлари ҳисобланади.

Манба: uza.uz


#Яқинларингизга_ҳам_улашинг!
#Эътироф

«Мусулмонларнинг Андалусиясидан бизга 30 та китоб қолди. Ўша китобларни ўқиб, атомни парчалашга эришдик.

Агар биз ёқиб юборган ана ўша буюк Ислом цивилизациясига тегишли ярим миллион китоблар ҳам қолганида нима бўларди?

Дарҳақиқат, агар ўша китобларни ёқиб юбормаганимизда, ҳозир фазодаги галактикалар орасида сайр қилиб юрган бўлардик».

Пьер Кюри,
Нобель мукофоти соҳиби, физик олим/

#Яқинларингизга_ҳам_улашинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёмғир_ёғганда_ўқиладиган_дуо:

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Маъноси: Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қилгин!

Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади

Ҳадислардан маълумки, ёмғир ёғаётган пайтда ўқиладиган дуолар ижобат бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

Кўпгина муслумон мамлакатларда ёмғир ёғиб қолса, кўчага чиқиб, дуо қилаётган одамларни учратишингиз мумкин.

Келинг, биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ ёмғирни дуолар билан қарши олайлик. Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Ўзининг ҳабиби соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишни насиб айласин, турли балолардан Ўзи асрасин амийн!

#Яқинларингизга_ҳам_улашинг

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
📚@surxonmuslimuz
🔹Диний-маърифий канал
Forwarded from Surxonmuslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёмғир_ёғганда_ўқиладиган_дуо:

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Маъноси: Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қилгин!

Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади

Ҳадислардан маълумки, ёмғир ёғаётган пайтда ўқиладиган дуолар ижобат бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

Кўпгина муслумон мамлакатларда ёмғир ёғиб қолса, кўчага чиқиб, дуо қилаётган одамларни учратишингиз мумкин.

Келинг, биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ ёмғирни дуолар билан қарши олайлик. Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Ўзининг ҳабиби соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишни насиб айласин, турли балолардан Ўзи асрасин амийн!

#Яқинларингизга_ҳам_улашинг

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
📚@surxonmuslimuz
🔹Диний-маърифий канал