Surxonmuslim.uz
4.74K subscribers
8.82K photos
2.7K videos
27 files
8.24K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#Ҳадис

Ибн Абу Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар «Сизларни дунё ва охират аҳлининг энг яхши хулқларга далолат қилайми? деб шундай дедилар: «Сендан алоқани узган (қариндош)га боғланмоғинг, сендан қизғанган кишига бермоғинг, сенга зулм қилганни кечирмоғинг» дедилар».
(Имом Термизий ривояти)

@surxonmuslimuz
Тарихдаги энг қисқа ва таъсирли мактуб Умар ибн Хаттобдан Миср волийси Амр ибн Оссга:
«Менга етиб келишича, сен ҳукм мажлисида суяниб ўтирар экансан. Эй Осснинг ўғли, тавозуъ билан ўтир. Акс ҳолда лавозимингдан четлатаман. Нафис ва қимматбаҳо кийимлар кийма, хавф ва надомат кийимини кий. Инсоннинг қадри кийим билан белгилансайди, ҳожилар Ҳарамда энг гўзал кийимларини ечмаган бўлишар эди».

@surxonmuslimuz
Расулимизнинг «Ҳалол ва ҳаром» ҳақида насиҳати..

Абу Абдуллоҳ Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳу ривоят қилган хадис:
Расулуллох саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Дарҳақиқат, ҳалол аниқдир, ҳаром ҳам аниқдир. Иккисининг ўртасида эса шубҳали нарсалар бор, кўпчилик уларни билмайди. Ким ўзини шундай шубҳалардан сақласа, дини ва обрўсини сақлайди. Бу бировнинг қўриқ ерида сурувни ўтлатиб юрган чўпонга ўхшайди. Унинг қўйлари беҳосдан ўша қўриқ ерга кириб кетиши мумкин. Билгинки, ҳар бир подшоҳнинг қўриқ ери бўлади. Билиб олинг Аллоҳнинг қўриғи у ҳаром қилган нарсалардир! Огох бўлинг !
Жасадда бир парча гўшт бор, агар у соғлом бўлса, бутун жасад соғлом бўлади. Агар у бузилса, бутун жасадни бузади.
Огох бўлинг у қалбдир!

(Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

@surxonmuslimuz
Мўмин дилозор бўлмайди

Ислом дини таълимотлари инсон зотига азият бермаслик, тартиб-интизомли бўлишга чорлайди. Айниқса, мўмин мусулмонлар турли шахсий ва ижтимоий муносабатларда бир-бирларига озор бермасликларига даъват этади. Акс ҳолда қаттиқ гуноҳкор бўлиб қолишлари таъкидланади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло таълим бериб марҳамат қилади:

وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدِ احْتَمَلُوا بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُبِينًا

الأحزاب: 58

яъни: “Мўмин ва мўминаларга қилмаган гуноҳлари билан озор берадиган кимсалар бўҳтон ва аниқ гуноҳни ўзларига олган бўлурлар” (Аҳзоб сураси, 58-оят).

Шариатимизга кўра барча жабҳада бировга азият бериб қўйишдан сақланишга буюрилади. Ҳатто суҳбат асносида биз учун арзимас кўринган баъзи ҳатти-ҳаракатлар ҳам динимиз назаридан четда қолмаган. Ҳадиси шарифларнинг бирида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

"لاَ يَتَنَاجَى اثْنَانِ دُونَ الثَّالِثِ؛ فَإنَّ ذَلِكَ يُؤْذِي الْمُؤْمِنَ، وَاللهُ يَكْرَهُ أَذَى الْمُؤْمِنِ"

(أَخْرَجَهُ الإمَامُ أَبُو يَعْلَى فِي مُسْنَدِهِ وَالإمَامُ الطَّبَرَانِيُّ فِي الأَوْسَطِ)

яъни: “Икки киши учинчи кишини ёлғизлатиб суҳбатлашмасин. Чунки бу мўминга азият беради. Аллоҳ эса мўминга азият беришни ёқтирмайди” – деганлар (Имом Абу Яъло “Муснад”да ва Имом Табароний “Муъжамул авсат”да ривоят қилган).

@surxonmuslimuz
Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши ўз яхши кўргани билан биргадир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.

Бошқа ривоятда келтирилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга «Киши бир қавмни яхши кўрган-у, уларга етиша олмаган?» дейилганида, у зот: «Киши ўз яхши кўргани билан биргадир», дедилар.

Имом Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий Димашқий
"Риёзус солиҳийн"

@surxonmuslimuz
АЖИБ ҲИКМАТ (Ибратли ҳикоя)

Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб:
– Айтингчи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея, дардини достон қилди.
– Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди. Киши донишмандга қараб:
– Марҳамат сўранг! – деди.
– Сен дунёга келган вақтингда сени қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради.
– Йўқ,
– Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд. У яна:
– Йўқ, – деди.

– Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади.

Табассум қил! Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган. Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди. Чунки у мудом Тирик ва абадий Зотнинг қўлидадир.
Мутафаккирлардан бири: “Мўмин, икки ишнинг орасида яшайди. Бири енгиллик, иккинчиси қийинчиликдир. Агар билса, буларнинг ҳар иккиси ҳам, “неъмат” дир. Чунки енгилликда шукр қилиш бордир.
"Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлар". (Оли Имрон 144)
Қийинчиликда эса сабр қилиш имкони бор.
"Албатта, сабр қилувчиларга мукофотлари беҳисоб берилур". (Зумар, 10)

Агар бахтли ҳаёт кечиришни истасанг, ҳамма нарсани тафтиш қилаверма, ҳамма нарсани аниқлаш учун текшириб кўраверма, ҳамма нарсани таҳлил қилаверма. Чунки, қимматбаҳо тошлар билан шуғулланувчилар олмосни ҳадеб таҳлил қилавергач, унинг асли кўмир эканлигини аниқладилар.

@surxonmuslimuz
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ، فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَصْمُتْ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ فَلاَ يُؤذِ جَارَهُ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَاليَوْمِ الآخِرِ فَلْيُكْرِمْ ضَيْفَهُ"

(أَخْرَجَهُ الإمَامُ البُخَارِيُّ وَالإمَامُ مُسْلِمٌ)

яъни: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхшиликни гапирсин ёки жим турсин! Ким Аллоҳга ва охиратга имон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин! Ким Аллоҳга ва охиратга имон келтирган бўлса, меҳмонини эҳтиром қилсин!”, – деганлар

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган

@surxonmuslimuz
Ассалому алайкум!

Ўзбекистон мард ўғлонлари,
Баходирлар пахлавонлари.
Тинчлигимиз чин посбонлари,
Байрамингиз бўлсин муборак.
@surxonmuslimuz
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: Расулимиз саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Молу-дунёси кўп одам бой эмас, балки кимнинг назари тўқ бўлса, ўша одам бойдир» дедилар.

Аллоҳим барчаларимизнинг назаримизни ўзининг фазли карами билан тўқ айласин!

@surxonmuslimuz
#Ҳадис

Аллоҳ ва унинг бандалари муҳаббатига сабаб бўлувчи амални биласизми?

Абул Аббос Саҳл ибн Саъд Соидий розияллоху анҳудан ривоят қилинган ҳадис:
«Бир киши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб деди: «Ё Расулаллоҳ менга бир амални кўрсатинг тоинки ўша амални қилсам Аллоҳ ҳам, бандалари ҳам мени яхши кўрсин» деганда, Расулимиз шундай дедилар:
«Дунёга муҳаббат қўйма, Аллоҳ сени яхши кўради, одамларнинг нарсаларига кўз тикма, одамлар сени яхши кўришади»
, дедилар.

(Ибн Можа ва Дорақутний ривояти)

@surxonmuslimuz
#Савол_жавоб
ҚЎЙНИНГ БУЙРАГИНИ ЕЙИШ МУМКИНМИ?


Савол:
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қў́йнинг буйрагини ейиш мумкинми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Мумкин.
Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг қуйидаги аъзоларидан бошқа ҳамма нарсаси ҳалол.
1. Эркак ҳайвоннинг закари.
2. Эркак ҳайвоннинг икки мояги.
3. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси.
4. Ҳайвондаги без.
5. Ҳайвондан оққан қон.
6. Ўт пуфак.
7. Сийдик турадиган аъзо. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@surxonmuslimuz
Jaloliddin Rumiy. Nay nolasi.pdf
901.1 KB
📖“Най ноласи”

Жалолиддин Румий

@surxonmuslimuz
Улки кемтикдир, тугал дерму киши?
Ул хунук эрса, гўзал дерму киши?

Ҳар бир иш, нарсанинг ўз ўрни, номи, аҳамияти, қиймати мавжуд. Сифати дастлаб зоҳирига қараб белгиланади. Бирор шакл номукаммалдир, аммо ўзига хос қийматга эга бўлиши мумкин. Балки сиртдан гўзал кўринаётган анави аёлнинг ички олами — феъл-атвори инсонийликка муносиб эмасдир. Тўғри баҳо адолат ҳосилидир. Илло, қўрқоқни баҳодир, эр деб сифатлаш оқиллар наздида қабоҳатга тенг амалдир.

Жалолиддин Румийнинг "Най ноласи"дан

@surxonmuslimuz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларга қарз бериб юрадиган бир савдогар бор эди. Камбағални кўрса, хизматкорларига: «Ундан кечиб юборинглар, шояд Аллоҳ ҳам биздан кечиб юборса», дер эди. Натижада Аллоҳ ундан (гуноҳларини) кечиб юборди», дедилар».

Имом Бухорий ривояти

@surxonmuslimuz
ИСЛОМ ДИНИДА ИРИМ-СИРИМЛАР ЙЎҚДИР!

Халқ орасида қадимдан келаётган ёки бошқа халқлардан ўтиб қолган турли ирим-сиримлар бор.

- Масалан, қоронғуда ёки жума куни тирноқ олиб бўлмайди,
- йўлингдан мушук кесиб ўтса орқага қайтиш керак,
- супургини тик қўйиб бўлмайди, остона ҳатлаб сўрашиб бўлмайди,
- фалон кунда фалон ишни қилиб бўлмайди,
- 13 рақами – бахтсиз ва ҳоказо.

Бу иримларда мутлақо асос йўқ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан ривоят қилинган ҳадисларда:
“Фолчилик, ирим-сиримлар бутпарастлик билан баробардир”, “Ирим қилувчи ёки ирим қилдирувчи бизлардан эмас”, - дейилган.

Тирноқ олиш.

Аввало шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шариатда тирноқ олиш учун махсус белгилаб қўйилган кун ва вақт йўқ. Гарчи шу мавзуга доир кўпгина ҳадислар мавжуд бўлса-да, тадқиқотлар асносида мавзуъ ҳадислар эканлиги аниқланган. Тирноқ ўсган экан, қайси кун ва қайси вақтдан қатъий назар олинаверади.
Халифа Хорун ар-Рашид имом Абу Юсуфдан: “Кечаси тирноқ олса бўладими?” – деб сўраганларида: “Бўлади”, дея жавоб берганлар. Халифа далил сўраганида, Абу Юсуф: “Хайрли ишлар кечиктирилмайди”, деган асосли жавобни берганлар. Қайси куни тирноқ олишга ҳам юқоридаги далиллар кифоя.

Мушук кесиб ўтиши.

Бизнингча, қадимда халқимиз орасида бундай ирим бўлмаган. Руслар орқали кириб келган, шекилли. Қарғанинг қағиллаганини эшитиб йўлидан қайтган кимса, товушқон (қуён) йўлидан кесиб ўтганда йўлидан қолган киши ҳам куфрга кетган, деб ҳисобланади. Аслида мусулмон киши ҳар бир иш Аллоҳ таоло иродаси билан бўлишига иймон келтиради. Шу сабабли юқоридаги каби ҳолатларни бахтсизликдан огоҳлантириш тарзида қабул этиш мутлақо мумкин эмас. Бу исломий эътиқодга асло тўғри келмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Касаллик юқмайди (ҳеч қайси касаллик Аллоҳнинг иродасисиз ўзича юқмайди), ирим-сирим бемаънилик, бойқуш бахтсизлик келтирмайди ва сафар ойи бехосият эмас”, - деганлар.

Худди шунингдек, сана ва кунларнинг ҳам бахтсиз ёки бахтлиси бўлмайди. Аллоҳнинг барча кунлари бир хил. Унинг иродаси ва ҳукмисиз ҳеч нарса содир бўлмайди, бирор махлуқ тақдири илоҳийдан қочиб қутула олмайди.

Олтинсой туман бош имом хатиби:
М.Маматқулов
#МУЛОҲАЗА
«Нун»,«Алиф»,«Фа»,«Са» (НАФС)

Бир одамнинг йўли касалхона (жиннихона)га тушди. Бу ерда даволанаётганлар орасида бир бемор диққатини тортди. Чунки бемор ҳеч ҳам жиннига ўхшамас экан. Унинг тикилиб турганини кўрган телба:
-Аслини олганда мен телба эмасман. Лекин шу ерга тушиб қолиб, энди чиқиб кета олмаяпман.
Ҳалиги одам ҳайрон бўлиб сўради:
-Соғ бўлсанг, унда нимага сени бу ерда ушлаб туришибди?
-Одамлардан зарарли ҳарфларни санаб беришларини сўрасам жавоб беришолмади. Оқибатда мени «жинни» деб шу ерга тиқиб қўйишди.

Одам ўзини тутиб туролмай кулиб юборди ва:
-Ҳеч бир замонда ҳарфларнинг ҳам зарарлиси бўлар эканми?- деди.
Телба уни кулганини кўриб:
-Унда айт-чи, сен ўша зарарли ҳарфларни биласанми?
Одам:
-Билмас эканман. Билсанг сен айт, қани ўрганайлик-чи қайси экан ўша зарарли ҳарфлар,- дебди.
Телба:
-Зарарли ҳарфлар тўртта: (Нун, алиф, фа, са). Чунки булар ҳирс (очкўзлик) сўзининг ҳарфларидир. Кимники нафси бузуқ бўлса, кўпдан - кўп зарар кўради. Ҳеч қачон нафсинга эрк берма, - деди.
Одам:
-Хўп, бундан кейин шунақа қиламан,- деб кетишга чоғланди. Телба унинг орқасидан:
-Ҳой, шошмасанг-чи, сен яхши одамга ўхшайсан, сенга бир яхшилик қилай. Мени бу ерга олиб келишганида ҳамёнимда тўла олтин бор эди. Олиб қўйишларидан қўрқиб ҳеч кимга кўрсатмаган эдим. Бу ерга кираётганимда шу эшик ёнидаги устун тепасига яшириб қўйган эдим. Мени эса бу ердан чиқиб кетишим имконсиз. Ўша тиллаларни сен ол, сеники бўла қолсин.

Одам «олтин» деган сўзни эшитиши билан нафси ғолиб келиб, ўйлаб ҳам ўтирмасдан «майли» деб рози бўлибди. Лекин қарасаки, устун баланд, бўйи етмайди. Кейин:
-Яхши, аммо мен устун тепасига қандай чиқаман? - деб сўрабди.
Телба елкасини устунга суяб:
-Агар елкамга оёғингни қўйсанг, у ерга бўйинг етади.
Одам тезда телбани елкасига чиқиб, қўлини устун тепасига узатиб, пайпаслаётганида, телба бирдан елкасини тортиб олибди. Одам йиқилган кўйи оғриқдан тўлғанаётганда телба шундай дебди:

-Мен сенга нафсинга эрк берма, демаганмидим? Шунчалик тез унутдингми? Бир ўйлаб кўр-чи, менга ўхшаган телбада олтин нима қилсин?! Майли, бўлсин ҳам дейлик, ҳеч бир вақтда устун тепасига ҳам тилла қўядими киши?
Ўша сенга айтган ҳарфларнинг зарари шу эди. Энди ўргандингми ҳарфларнинг зарарини?..

🍀Туркчадан Фатима Алий таржимаси

@surxonmuslimuz
ОИША ОНАМИЗ НИМАНИ ЭСЛАБ ЙИҒЛАР ЭДИЛАР...

Масруқ розияллоҳу анҳу айтдилар:
«Мен ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига ҳозир бўлдим. Ҳазрат онамиз ходимларига буюриб, мен учун таом чиқартирдилар.
Ва дедиларки: «Мен қачон бир таомни тўйиб есам йиғлагим келади ва йиғлайман».
Мен сўрадим: «Нима учун йиғлайсиз?».
Дедиларки: «Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёдан риҳлат қилганларидаги ҳолатлари ёдимга келади, кўнглим бузилади. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умрларида бир кун икки марта нондан ҳам, гўштдан ҳам муборак қоринлари тўйган эмас эди».

Имом Термизий «Шамоили Муҳаммадийя»да ривоят қилганлар.

@surxonmuslimuz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бойлик пулнинг кўплигида эмас, қалбнинг бойлигидадир».

@surxonmuslimuz
Расулуллоҳнинг буюрган амалларидан !!!

Расулуллоҳ (с.а.в)нинг набиралари ва райҳонлари Абу Муҳаммад Хасан ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ саллалоҳу аълайҳи васалламдан мана бу сўзларни ёдлаб қолганман: "Сен шубҳага солган нарсани қўйгинда, шубҳалантирмайдиган нарсани ол!!!"
(Имом Термизий ва Насоий ривояти)

Азиз дўстлар шубҳали нарсани тарк этиш, Аллоҳга яқин бўлиш эканлигини эсдан чиқармайлик!!!

@surxonmuslimuz