Surxonmuslim.uz
4.74K subscribers
8.82K photos
2.7K videos
27 files
8.24K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Ёши улуғ кишидан сўрашди:

- Ўтган умрингиз давомида нималарни ўргандингиз?

Жавоб берди:
• Дунё паст ва арзимас эканлигини ўргандим.

• Кейинчалик бўлса ҳам, мазлумнинг ғалаба қозониши аниқ эканлигини ўргандим.

• Туннинг ўқи адашмаслигини ўргандим. (Яъни кечасидаги ибодат, дуо аниқ ижобат бўлишини).

• Биз ғафлатда қолиб, ҳаёт ҳар бир лаҳзада тугаши мумкинлигини ўргандим.

• Ширин сўзлик, очиқ юзлик ва карам - саховат ахлоқнинг дастмояси эканлигини ўргандим.

• Дунёдаги энг бой инсон - тану жони соғ, тинчлик - хотиржамликка эга бўлганлар эканлигини ўргандим.

• Ким саримсоқни экса, райҳон эмас, айнан саримсоқ ҳосилини олишини ўргандим.

• Умр ниҳоя топишини, ишлар эса тугамаслигини ўргандим.

• Инсонлар билан сафар қилиш, энг дақиқ - нозик нарсани ҳам кўрсатадиган микроскопга ўхшайди. Сизга инсонларнинг аслини кўрсатишлигини ўргандим.

• «Мен», «мен» деб гап сотадиганларнинг кўпини ичи бўш эканлигини ўргандим.

• Асли олтин бўлган, тиллолигича қолишини, асли темир бўлган, ўзгаришини, занглаб қолишини ўргандим.

• Кичик ўлим бўлган уйқуга ҳозирлик кўриб мириқиб ётиш учун биз хонани ҳавосини алмаштириб, совитиб, ётоғимизни тўғирлар эканмиз - у...

Лекин, ҳақиқий, буюк ўлимдан сўнг роҳатланиш учун қабримизни тоат билан салқинлатиб, амалларимизни тартибга келтирмаслигимизни ўргандим.

💠 Солиҳлардан бири айтади:

• Одамлардан ажабланаман. Касалликдан қўрқиб баъзи емаклардан ўзларини тиядилар - у, лекин охират оловидан қўрқиб гуноҳлардан ўзларини тиймайдилар.

ХУЛОСА

💠 «Билингки, албатта, бу дунё ҳаёти ўйин, кўнгил эрмаги ва зеб-зийнатдан, ўзаро фахрланишдан, мол-мулкни ва бола-чақани кўпайтиришдан иборатдир. Худди ўсимлиги деҳқонларни ажаблантирган ёмғирга ўхшайдир. Кейинроқ бу ўсимликлар қурийдир ва сарғайганини кўрасан. У сўнгра хас-чўпга айланиб кетадир. Охиратда эса қаттиқ азоб бор, Аллоҳдан мағфират ва розилик бор. Бу дунё ҳаёти ғурурга кетгазувчи матодан ўзга ҳеч нарса эмас» (Ҳадид сураси: 20 #оят. «Тафсири ҳилол»дан.)
Аёллар ҳақида ғойри динлар...

Зингмунд Фрейд:
«Аёл фақат эркакларнинг нафсини қондириш учунгина ярайдилар (шунга яратилганлар)».

Томассо Де Акуино: «Аёл зоти табиатнинг хатоси. Жонзотларнинг бузилган сувидан яратилган».

Иоа́нн Дамашқи́й:
«Аёл- қайсар эшак».

Арту́р Шопенга́уэр: «Аёллар сочи узун, ақли калта жониворлардир».

Яҳудийларнинг бузилган Тавротларида:
«Тангрим, сенга ҳамду санолар бўлсинки, мени аёл қилиб яратмадинг» дейилган.

Ислом аёллар ҳақида нима дейди?

💠 «Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир» (Бақара: 228 #оят).

💠 «Улар ила яхшиликда яшанг» (Нисо: 197 #оят).

💠 «Аёлларга доимо яхшилик қилинг! Улар сизнинг ҳузурингизда омонатдирлар!»
(Абу Довуд ривояти)

«Аёллар эркакларнинг (тўлдирувчи) парчасидир»
(Аҳмад ривояти).

Ислом аёлларни жуда улуғласада, ғайридинлар улар ҳақида юқоридагидек фикр юритиб туриб, яна «Ислом аёлларга зулм қилди. Ғарб уларга эркинлик берди» деб даъво қиладилар.

@surxonmuslimuz
#Оят

Қуръонда Аллоҳ ва унинг расулининг ҳукмини бажармаслик ихтиёрий эмаслиги ҳақида...

Бисмиллахир роҳманир роҳийм.

«Аллоҳ ва унинг Пайғамбари бир ишни ҳукм қилганда - ҳеч бир мўмин ва мўминага (уни бажариш ёки бажармаслик) ишларида ихтиёр бўлиши мумкин эмасдир.
Кимки Аллоҳ ва расулига итоатсизлик қилса, бас, у аниқ залолат билан, йўлдан озибди».

(Аҳзоб сураси, 36 оят)

Аллоҳ ва расулининг амри фақатгина инсонлар саодати учун хизмат қилади азиз дўстлар!


@surxonmuslimuz
#Оят


هُوَ الَّذِي خَلَقَ لَكُم مَّا فِي الأَرْضِ جَمِيعاً ثُمَّ اسْتَوَى إِلَى السَّمَاء فَسَوَّاهُنَّ سَبْعَ سَمَاوَاتٍ وَهُوَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ

У ер юзидаги барча нарсани сизлар учун яратган, сўнгра осмонга юзланиб, уларни етти осмон қилиб тўғрилаган Зотдир. Ва У ҳар бир нарсани ўта билувчидир.
Бақара сураси 29-оят

Ер юзидаги барча нарсанинг инсон учун яратилгани ҳақидаги хабар инсонни улуғлашдир. Модомики, Аллоҳ бу дунёдаги ҳамма нарсани инсон учун яратган экан, демак, инсон ҳамма яратилганларнинг улуғидир. Ер юзида инсондан улуғ махлуқ йўқ. Инсон Аллоҳнинг ер юзидаги халифасидир. Махлуқотлардан бирортаси инсондан устун бўлиши мумкин эмас. Ҳамма нарсалар инсон учун, инсоннинг саодати учун бўлиши керак.
(“Тафсири Ҳилол” китобидан).

👉surxonmuslim.uz
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Эй, Раббимиз! Бизни кофир бўлган кимсаларга алданувчи қилиб қўймагин, бизни мағфират этгин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен ўзинг Қудратли ва Ҳикматли (зот)дирсан»
(Мумтаҳана сураси 5-оят).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир»
(Ҳужурот сураси 13-оят).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
https://www.surxonmuslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

“Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша исмлар ила дуо қилинг ва Унинг исмларидан оғадиганларни тек қўйинг. Яқинда қилган амалларига яраша жазоланурлар”
(Аъроф сураси 180-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«(Савдо-сотиқда) ўлчаган вақтларингизда ўлчовни тўла-тўкис қилингиз ва тўғри тарозида тортингиз!»
(Исро сураси 35-оят).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Оятларимизни ёлғонга чиқарган ва улардан (ўзларини юқори тутиб) кибр қилганлар – ана ўшалар дўзах аҳлидирлар. Улар у ерда мангу (қолувчи)дирлар»
(Аъроф сураси 36-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг:
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз»
(Бақара сураси 183-оят).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Ҳақиқатан, нафсни поклаган киши нажот топур. Ва у (нафс)ни (гуноҳлар билан) кўмиб, хорлаган кимса эса (Аллоҳнинг раҳматидан) ноумид бўлур!»
(Шамс сураси 9,10-оятлар).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
:

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Аммо, кимки Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва ҳисобот бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳаволанишдан қайтарган бўлса, бас, фақат жаннатгина (унга) макон бўлур»
(Назиат сураси 40,41-оятлар).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:



Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яxширокдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорининг изни ила (йил давомида қилинадиган) ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) тонг отгунича саломатликдир»
(Қадр сураси 1-5-оятлар).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
https://t.iss.one/surxonmuslimuz