Surxonmuslim.uz
4.74K subscribers
8.84K photos
2.7K videos
27 files
8.25K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#Мақолалар

КИБР ҲАВО ВА МАНМАНЛИК

Қуръони каримда шайтон кибр-ҳаво туфайли инсонга сажда қилишга буюрилганда бу ишдан бош тортди ва шунинг учун хорликка учраб жаннатдан хайдалди деб баён қилинади. Шу боис манбаларда кибр-ҳаво ва манманлик шайтон амали деб келтрилади. Бу илллатни ҳақиқий таърифини Пайғамбаримиз алайҳиссалом тўлиқ ва мукаммал тарзда бир ҳадиси шарифларида шундай баён этиб берганлар...

📄БАТАФСИЛ ЎҚИШ

✍️Қурбонов Ҳумойиддин - Имом-Термизий ўрта махсус ислом таълим муассаси 2-босқич талабаси
•┈┈•┈┈•⊰✿📝⌛️✿⊱•┈┈•┈┈•
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
📹📸📲 https://t.iss.one/surxonmuslimuz matbuot xizmati
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар

ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВСИЯ ҚИЛГАН ТЎРТТА КАЛИМА

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ҳар доим зикр билан эди. Ўзлари обид ва зокир зот бўлганлар. Ул зот ўз саҳобаларига зикр айтиш илмини ўргатиб кетдилар. Саҳобаи киромлар орасида ҳам кўп зикр айтишни ўзига лозим тутган ва бошқалардан фарқли ўлароқ, зикрга муҳаббатли бўлган зотлар Пайғамбар алайҳиссаломдан зикрга оид илмларни чуқур ўргандилар. Шу тариқа зикр айтишнинг ўзига хос одоблари Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан то бизгача соф ва мусаффо ҳолида етиб келди. Ибодатларга хос зикрлар (намоз, рўза, ҳаж ва шунга ўхшаш ибодатларда айтиладиган зикрлар).

📄БАТАФСИЛ ЎҚИШ

✍️Обиджон Исмоилов - Сариосиё туман "Имом Низомиддин Сангардакий" жоме масжиди имом  хатиби
•┈┈•┈┈•⊰✿📝📝📝✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақолалар

Саломнинг ниҳояси баракот

Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва саллам нафақат инсоният, балки бутун мавжудотнинг энг афзалидирлар. Биз мўмин-мусулмонлар Расулуллоҳ алайҳиссаломни кўпроқ танишга, У зотнинг сийратларини ўрганишга ҳаракат қилишимиз керак. Шунда У зотга бўлган севгимиз ва муҳаббатамиз зиёда бўлади. Иймонимиз комил бўлиб, Аллоҳ таолонинг розилигига эришамиз. Зеро, бундан бошқа йўл йўқ. Ҳасан Басрий айтадилар: «Инсонларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатларининг аломати Росулининг суннатига эргашиш бўлди». Мусулмон кишининг Аллоҳ таолонинг наздидаги мартабаси Унинг Пайғамбарига эргашиши билан ўлчанади. У суннатни қанчалик кўп татбиқ этса, Аллоҳ таолонинг наздида шунчалик олиймақом ва мукаррам бўлади...

📄БАТАФСИЛ ЎҚИШ

✍️Обиджон Исмоилов - Сариосиё туман "Имом Низомиддин Сангардакий" жоме масжиди имом хатиби.
•┈┈•┈┈•⊰✿📝📝📝✿⊱•┈┈•┈┈•
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақолалар

Осон аммо савоби улкан амал

Саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг юксак мартабалари ва фазилатларини яхши билганликлари учун ҳам У Зотга муносиб муомала ва муносабатда бўлиб, қаттиқ муҳаббат қўйганлар. Тарихдан маълумки, Пайғамбарнимиз солаллоҳу алайҳи васаллам асрларида яшаган саҳобаи киромлар у зоти бобаракотни суннатларини ҳаётларига мукаммал тадбиқ қилганлар. Шу сабабдан қисқа фурсатда бутун дунёда машҳур бўлдилар...

📄БАТАФСИЛ ЎҚИШ

✍️Обиджон Исмоилов - Сариосиё туман "Имом Низомиддин Сангардакий" жоме масжиди имом хатиби.
•┈┈•┈┈•⊰✿📝📝📝✿⊱•┈┈•┈┈•
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақолалар

Ният – қалб амалидир

Мусулмон инсон шунчалар бахтли инсонки, у ўз ҳаётининг ҳар бир лаҳзасини, ҳар бир амалини Аллоҳга ибодатга айлантириши мумкин. Мусулмон инсоннинг ибодатга айланмайдиган амали йўқ, унинг шахсий, оилавий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва бошқа амаллари барчаси ибодат бўлиши мумкин. Бунинг учун эса ундан кўп нарса талаб қилинмайди. Ўз динининг кўрсатмаларини ўргансаю, ниятини шунга мосласа, кифоя. Шу билан бутун бошли бир ҳаёт ибодатга айланади...

📄БАТАФСИЛ ЎҚИШ

✍️Обиджон Исмоилов - Сариосиё туман "Имом Низомиддин Сангардакий" жоме масжиди имом хатиби.
•┈┈•┈┈•⊰✿📝📝📝✿⊱•┈┈•┈┈•
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақолалар

ШУКР-ҚАЛБ ИБОДАТИ

Аллоҳ таоло муқаддас каломида айтади: “Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан енглар ва Унга шукр қилингизлар!” (Бақара сураси, 172-оят).
Аллоҳ таоло инсонларга беҳисоб неъматлар ато этиб уларни шукр этишга буюрган. Зеро, шукр – қалб ибодатидир. Шукр қилиш уч йўл билан амалга ошади: ...

➡️БАТАФСИЛ

✍️Обиджон Исмоилов- Сариосиё туман "Имом Низомиддин Сангардакий" жоме масжиди имом хатиби

♻️Энди бизни қуйидаги манзилларда ҳам кузатиб боришингиз мумкин👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақолалар_Истиғфор

САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОР.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мўмин киши гуноҳларини улкан тоғ деб билади, ўзини ўша тоғ тагида ўтиргандек ҳис қилади, устига қулаб тушишидан қўрқади. Фожир эса гуноҳларини бурни устига қўнган пашшадек кўради, бундай қилиб (учириб) юборади” (Бухорий, Байҳақий, Абу Яъло ривоят қилган). Ҳар бир банда истиғфор айтишга муҳтож.
Арабча “истиғфор” сўзи “беркитиш”, “ёпиш” мазмунини англатади. Тилимизда “истиғфор айтиш”, “мағфират сўраш” бир маънода қўлланади. Аллоҳга истиғфор айтиб гуноҳларни кечириши, бандага раҳм қилиши сўралади...

➡️БАТАФСИЛ

✍️ Обиджон Исмоилов - Сариосиё туман "Имом Низомиддин Сангардакий" жоме масжиди имом хатиби

♻️ Бизни қуйидаги манзилларда ҳам кузатиб боришингиз мумкин
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақолалар

Салавот айтишнинг фазилати

Муқаддас динимизнинг ҳаётбахш ва ўлмас қадриятлари мана ўн беш асрдирки, ҳамон бутун башарият назарида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлиб келмоқда. Албатта, бу биринчи навбатда, биз уммати муҳаммадияни ўз динимизга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда бўлишига сабаб бўлса, иккинчидан, унинг таълимотларига чин ихлос билан амал қилмоқликка ундайди. Бизга ислом динини таълимини бериб, зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга олиб чиққан зот – пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг энг суюклик бандасидир. Аллоҳ таоло бандаларига тўғри - ҳидоят йўлини кўрсатиш ва залолат йўллардан қайтариш мақсадида бу зотни элчи қилиб юборган...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

✍️Обиджон Исмоилов - Сариосиё туман “Имом Низомиддин Сангардакий” жоме масжиди имом хатиби

•┈┈•┈┈•⊰✿📝✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақолалар

Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари

Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламга кўп мўъжизалар берган. Самовий мўъжизалар, ерга тааллуқли мўъжизалар ёхуд инсон, ҳайвон, наботот ва жомадотга тегишли мўъжиза бўладими, буларнинг барчаси Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбар эканларига далилдир. Энг буюк, қиёматгача боқий, юзлаб мўъжизаларни қамраб олган маънавий мўъжизалари Қуръони каримдир. Пайғамбарлардаги ғайритабиий хусусиятларга "мўъжиза" дейилади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

✍️Обиджон Исмоилов - Сариосиё туман “Имом Низомиддин Сангардакий” жоме масжиди имом хатиби

•┈┈•┈┈•⊰✿📝✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақолалар

Ҳар бир мусулмонга фарздир!

Динимизда буюрилган амаллардан бири Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севмоқ. Қуръони каримда мўмин бандаларга буйруқ тариқасида бўлсин, ёки бошқа кўринишда бўлсин, хитоб бўлар экан, албатта бу нарсада мўмин бандаларга фойда бордир. Бу нарса кўп тажрибаларда кузатилган. Ўз навбатида мўмин бандалар ҳам ушбу буйруқларни севиниб, чин кўнгилдан қабул қилишади. Агарчи унда машаққат бўлса ҳам чунки у Роббиларининг буйруғидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севмоқ ҳар бир мусулмонга фарздир!...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

✍️Обиджон Исмоилов - Сариосиё туман “Имом Низомиддин Сангардакий” жоме масжиди имом хатиби

•┈┈•┈┈•⊰✿📝✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 https://t.iss.one/surxonmuslimuz