Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия_Мақола

Бидъат ва хурофотларга берилмайлик.

🎙🎙Қизириқ тумани бош имоми хатиби Абдуназаров Абдухалил

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#РАДДИЯ_МАҚОЛА
Ислом динида “жиҳод” тушунчаси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ислом дини ўн тўрт асрдан буён мусулмонларнинг дастурул-амал дини бўлиб келмоқда. Лекин бу вақт мобайнида жуда кўп синовлар ва фитналарни бошидан ўтказди. Бу фитналар асрлар оша ҳам сусаймади. Бизнинг асримизга келиб фитна ўчоқлари кўпайди. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинким Аллоҳнинг инояти ва уламоларнинг ҳаракати туфайли бу дин асралиб келинмоқда. Шу фитналарнинг бири бу “жиҳод” тушунчасининг нотўғри талқин қилиниши. “Жиҳод” сўзи араб тилидан таржима қилинганда “ғайрат қилмоқ”, “ҳаракат қилмоқ”, “интилмоқ”, “зўр бермоқ”, “бор кучини сарфламоқ”, “курашмоқ”, “меҳнат қилмоқ” каби маъноларни ифодалайди. Шунингдек, бор имкониятини ишга солиб, бирор ишни бажаришга ҳаракат қилиш маъносини англатади. Мисол, шаръий масалаларни ечишда бор имконини ишга солиб, ҳаракат қилган йирик олим “ мужтаҳид” деб аталади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “жиҳод”сўзи айрим кишилар иддао қилаётгандек “уруш” маъносини англатмайди. Уруш маъносини англатиш учун асосан “қитол” сўзи ишлатилади.
Жиҳод сузи диний маънода «Аллоҳ хоҳишини бажаришда бор кучини сарфлаш, ҳаракат қилиш» маъносини билдиради. Бундан келиб чиқиб «мужоҳид» дегани –Аллоҳнинг ҳукмларини амалга оширишда бор имкониятдан фойдаланиб кучини сарфлайдиган кишига айтилади. Қўл жиҳоди-қонунбузарликни тўхтатишга қаратилган ҳаракат, қалб жиҳоди-ўз нафси билан курашиш, тил жиҳоди-амри маъруф наҳйи мункар, яхшиликка чақириш ёмонликдан қайтариш, Сўз ёки қалам жиҳоди диний тарғибот ва маърифат тарқатиш ҳаракати, динни турли ҳужумлардан сақлаш ва ҳ.к. бу маънода жиҳод - мусулмоннинг барчага мумкин бўлган ва аҳдларга вафо қилган, ўзи яшаб турган мамлакатни қонунларига риоя қилган ҳолда бажариши лозим бўлган шахсий иши ва диний мажбурияти (фарз)дир.
Ислом дини таълимотининг истилоҳида жиҳод асосан уч хилдир.
Биринчиси – нафс билан курашиш, яъни нафснинг измига юриб, гуноҳ ва жиноий ишларга қўл урмаслик;
Иккинчиси – шайтон билан курашиш, яъни шайтоннинг васвасаларига учиб, ҳаром ва таъқиқланган ишларга қўл уришдан сақланиш;
Учинчиси – босқинчилар билан жанг қилишдир;
Макка даврида Пайғамбар а.с. Аллоҳ Таолонинг: “(Эй Муҳаммад), Роббингизнинг йўли (дини)га, ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг!” (Наҳл сураси 125-оят) –деган кўрсатмаси асосида фаолият олиб борганлар.
Бир ҳадисда Пайғамбар а.с.: “Жиҳоднинг энг афзали кишининг ўз нафсу ҳавосига қарши курашмоғидир” –деганлар. (Ибн Можжа)
Бошқа бир ҳадисда эса, Умму Анас (разияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Гуноҳлардан тийилгин, ўша ҳижратнинг энг каттасидир. Фарзларга риоя қилгин, ўша жиҳоднинг энг афзалидир. Зикрни кўпайтиргин, Қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурига борганингда унга энг маҳбуб амал шу бўлади”-деганлар.
Азизлар инсонларга тинчлик керак. Ёмонлик, ёмон одамлар керак эмас. Ёмон одам мисоли кўмир, мабодо куйдирмаса ҳам, сени қора қилади.
Ақал бир мушукка бўлсанг меҳрибон,
Демак, саломатдир сендаги иймон. (Хусрав Деҳлавий)

Бойсун тумани “Авлод” жомеъ масжиди имом-хатиби: Н.Турсунқулов.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Раддия_Мақола

Фиқҳий мазҳабларга эргашмоқлиқ вожибдир.


Маьлумки,ҳозирги кунда одамларни эьтиқоддан чалғитиш учун ҳар хил фикрларни айтаётган ғараз ниятли кимсалар орамизда анча мунча десак муболаға бўлмайди. Булардан ,мисол келтирадиган бўлсак одамларни мазҳабсизликка таргиб қилаётганлар ҳам бор.
Мазҳабга эргашишликка далиллар ва мисоллар келтирсак.
Имом Али ибн Абдуллоҳ Самҳудий ўз сўзларида шундай дейдилар: Бир мазҳабда юришнинг фойда ларидан яна бири - Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилган қуйидаги ҳадисга амал қилиш бор:яьни "Агар Ихтилофи кўрсангиз,катта жамоатни лозим тутинг"(Имом Ибн Можа ривояти).Тўғри мазҳаб- лардан фақат мана шу тўрттаси қолган экан,уларга эргашиш катта жамоага эргашиш ҳисобланади".
Аллома Зафар Ахмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ"Эьлоус-сунан"китобида шундай деганлар:"Тўрт мазҳаб имомлари ҳақиқатан тўғри йўл ва ҳидоятдадир. Бир юртда улардан қайси бирининг мазҳаби тарқалган бўлса ,унинг уоамолари ва китоблари кўп бўлса ,ижтиҳод даражасига етмаган киши, яьни; (оят ва ҳадислардан ўзи мустақил ҳукм чиқаришга қодир бўлмаган киши) учун ўша мазҳабга эргашиш вожиб бўлади. Агар бир юртда барча мазҳаблар тарқалиб ,машҳур бўлган бўлса, у мазҳабларнинг уламолари ҳам етарли бўлса,ижтиҳод даражасига етмаган киши учун улардан бирини танлаб,ўша мазҳабга эргашиши жоиз бўлади ".
Машҳур аллома Абдулхай Лакнавий ҳазратлари ўзларининг "Мажмуатил фатово"китобларида Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавийнинг қуйидаги сўзларини келтирганлар:
"Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр юртларида шофеьийларнинг ҳам,ҳанбалийларнинг ҳам,моликийларнинг ҳам мазҳаби тарқалмаган,бошқа мазҳаб китоблари ҳам етиб келмаган. Бунинг учун ушбу диёрларда яшовчи ижтиҳод даражасига етмаган кимсаларга Абу Ҳанифа мазҳабига эргашиш вожиб бўлади".
Юқоридаги келтирилган маълумотларга асосланиб хулоса қиладиган бўлсак,бизнинг Ўзбекистоним изда фақатгина Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабига амал қилиш лозим экани маьлум бўлмоқда.
Аллоҳга шукур юртимиздаги мўмин-мусулмонлар мана бир неча асрлардан буён улуғ мазҳаб Имом Аъзам мазҳабига адашмасдан эргашиб келмоқдалар.
Аммо афсуслар бўлсинки,мана шундай бутун уммат эьтироф қилиб турган мазхабдан баьзи юртдошларимиз юз ўгириб, ўзларича бир нечта ҳадисни маъносини билиб ОЛИБ:
"Мен ўзим Қурьон ва ҳадисдан ҳукм оламан ,мен мазҳабга эргашмайман,мен ҳадисга амал қиламан",-деб, катта даъво ва хато қилмоқдалар.
Билмайдиларки,ҳадис Илмининг султонлари бўлган ва минглаб ҳадисларни ўрганиб,уларни жамлаб, ҳадис китобларини ёзган буюк муҳаддислар
ҳам мазҳабда юрганлар.
Уша "мен" деяётган хатокорларнинг хатосининг асосий сабаби- улар мазҳаб ўзи нима,мазҳаб асосчилари қанақа мартабадаги зотлар эканини билмасликларидадир.

Қизириқ тумани "Чилгиз ота"жоме масжиди имом ноиби Ў. Эгамбердиев

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Раддия_Мақола

Исломда " васила " қилиш дурустми?

Хаворижлар, муътазила, сохта салафийлар оқимлари бир неча масалаларда мусулмонларни адашган, фосиқ ва ҳатто кофирга чиқаришга уринадилар.
Улар жумласига васила масаласи киради.
Васила луғатда " яқинлашиш " , даража, восита, деган маъноларни англатади. Истилоҳда мақсадга элтувчи ҳар қандай воситага " васила " дейилади.
" Тавассул " сўзи солиҳ амаллар билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ва Аллоҳ таъолога яқинлашиш деган маъноларида ишлатилади.
Васила қилиш Қуръон, ҳадис ва саҳобаларнинг амаллари билан ўз исботини топган.
Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейилган: " Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва унга васила ахтарингиз " ( Моида сураси 35-оят ). Бу ояти каримадаги тирик ёки вафот этган шахсларни ва солиҳ амалларни васила қилишни ўз ичига олади.
Манбаларда василанинг бир неча кўринишлари келган.
1. Аввало Аллоҳ билан пайғамбарлар ўртасида воситачилик қилган Жаброил фариштани айтишимиз мумкин. Чунки Аллоҳ таъоло пайғамбарларга тўғридан-тўғри ваҳий амрларини юбормасдан фаришта орқали юборди. 2. Аллоҳ таъолони исми ва сифатлари билан васила қилиш. 3. Замон билан ( жума, арафа куни, рамазон ойи ва ҳоказо ) 4. Макон билан ( каъба, равза, масжидул-ақсо ва ҳоказо)
5. Солиҳ амаллар билан ( намоз, рўза, садақа, ҳаж, қуръон тиловати, зикр тасбеҳ айтиб, саловат айтиб, истиғфор айтиб, василани бу кўриниши жоизлигига барча уммат иттифоқ қилган).
Бу турдаги василани ширк дейдиган сохта салафийлар ҳам қабул қиладилар.
Ибн Умар розияллоху анҳунинг Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилган машҳур ҳадис кучли далил бўла олади.
Уч нафар киши ёмғирдан сақланиш учун тоғдаги ғорга кириб оладилар ва тоғдан бир ҳарсанг тош тушиб чиқиш йўлини тўсиб қўяди.
Шунда улар ғордан чиқиш учун холис солиҳ амалларини васила қилиб яратганга дуо қиладилар. Натижада ғор оғзи очилиб, улар эркинликка чиқадилар. 6. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи васаллам туғилмасдан олдин ҳам васила қилинишлари тарихдан маълум.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Одам алайҳиссаломдан хато иш содир бўлган эди. У зот " Эй роббим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб мени мағфират қилишингни сўрайман " деди.
Шунда Аллоҳ таъоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни қандай танидинг? ҳали уни яратмаган бўлсам деди. У зот " Эй роббим қудратинг билан мени яратиб, руҳингдан менга пуфлаганингда бошимни кўтардим ва Арш устунида " Ла илаҳа иллаллоҳу муҳаммадур расулуллоҳ " деган ёзувни кўрдим, бас билдимки сен ўзингни исмингга махлуқотингдан суйганингни қўшасан, шунда Аллоҳ таъоло тўғри сўзладинг Эй одам албатта у махлуқотларимнинг энг маҳбуби ва аълосидир уни ҳаққи ила дуо қилгин, сени мағфират қиламан.
Агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлмаганида, сени яратмаган бўлар эдим " деди Аллоҳ. Васила ҳақида сўз кетганда қайд этиш лозимки, василасиз Аллоҳ таъоло дуоларни ижобат қилмайди деб эътиқод қилмаслик даркор.
Шунингдек пайғамбар алайҳиссаломлар ҳамда авлиёларни васила қилиб қилинган дуони қабул қилиш Аллоҳга лозим бўлиб қолади, деган эътиқодда хам бўлмаслик керак.
Балки муқарраб бандаларни васила қилиб дуо қилинса, ижобатига умид зиёдароқ бўлади деб эътиқод қилиш лозимдир.
Шундай экан тавассул қилувчиларни ўйламай нетмай мушрикка чиқариш оқил инсонни иши эмас, ҳам яна айбловчининг иймонигаҳам путир етишига олиб келиши мумкин.

Қизириқ тумани бош имом-хатиби А.Абдуназаров

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Раддия_Мақола Марҳумларни хотирлаш ва улар ҳаққига Қуръон ўқиш ҳукми.

Баъзи бир илмсиз фатво бераётган кишилар: "Юртимизда урф бўлган эҳсон қилиб, дастурхон ёзиб, охирида тиловати Қуръон қилиш шариатда йўқ, марҳумларга унинг савоби етмайди, бу бидъат, фақат дуо қилиш мумкин", дейишмоқда. Аслида кўпчилик уламолар Қуръон тиловатининг савоби дунёдан ўтганларга етади деганлар. Ҳанафий мазҳабимизнинг забардаст имомлардан Абу Жаъфар ат-Таҳовий " Ал-Ақидатут-Таҳовия" китобида: яъни: *Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир *, деб келтирадилар. Юртимизда урф бўлган маросимларда ҳам худди мана шундай йўл тутилади ва бу амал шаръан жоиз ҳисобланади. Динимизда инсон ўлиши билан унут бўлмайди, уларнинг тириклар зиммасида ҳақлар бўлади. Шунинг учун ҳам Исломда ўтганларнинг ҳақларига дуо қилишга тарғиб этилган. Қуръони каримда ўтганларнинг ҳақига мағфират сўраб дуо қилган мусулмонлар мақтаб ўрнида зикр қилинади. Аллоҳ таоло Ҳашр сурасида шундай дейди: яъни: "Улардан кейин (дунёга) келган зотлар*айтурлар:(Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!" (Ҳашр сураси 10-оят) Ушбу илоҳий таълим асрлар оша мусулмон оламида амалда жорий бўлиб келган. Шу билан бирга, ўтганларнинг номидан яхши амаллар қилиб, савобини уларга бағишлаш ҳам бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нинг тавсиялари билан жорий қилинган амалдир. Бу мавзуга оид диний таълимотларни чуқур ўрганган уламоларимиз Қуръон тиловати қилиб, савобини ўтганларнинг ҳақига бағишлаш ҳам мазкур шаръий кўрсатма остига дохил эканини таъкидлайдилар. Бадриддин Айний Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳўл новдани тиқиб, шу новдаалар қуригунча уларнинг тасбеҳи сабабли қабр эгалардан азоб енгиллашини умид қилганлари ҳақидаги ҳадисни шарҳлаб шундай дейдилар.яъни: "Хаттобий айтади:*Бу ҳадисда қабрлар ёнида Қуръони карим ўқишнинг мустаҳаблигига далил бор. Чунки дарахтнинг тасбеҳи сабаб майитдан азоб енгиллашига умид қилинса, Қуръони карим тиловатидан янада кўпроқ умид ва барака бўлади. Айтаманки(яъни Бадриддин Айний), бу масалада олимлар ихтилоф қилганлар. Абу Ҳанифа ва Аҳмад разийаллоҳу анҳумо Қуръон қиротининг савоби майитга етади, деганлар *(" Умдат ул-қори"китоби). Ҳулоса шуки, бир қанча манбаларда Қуръон қироатнинг савоби вафот этганларга етиб бориши айтилган. Бу ҳақда етарлича далиларимиз мавжуд. Қолаверса, бир қанча фиқҳий китобларимизда ҳам бу масала очиқ-ойдин баён қилинган. Масалан,*Ҳидоя*, *Бадоиъ*, *Баҳр* ва бошқа китобларда бу ҳақда етарлича малумотлар топилади. Шундай экан, бу борадаги ҳар ҳил нотўғри фатволарга эътибор бермаслик керак.

Қизириқ тумани "Саъд Ибн Абу Ваққос" жоме масжид имом- хатиб Чориев Анвар.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#РАДДИЯ_МАҚОЛА

МАРҲУМЛАРГА ТИЛОВАТНИНГ САВОБИ ЕТМАЙДИ-ДЕГАНЛАРГА

Абу Муҳаммад Ас-Самарқандий "Мишкотул Масобийҳ" китобида ҳазрат Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Кимда ким қабристондан ўтаётиб," Ихлос"сурасини ўн бир марта ўқиб савобини қабристондаги марҳумларга ҳадя қилса, савоби уларга етиб, ўқиган кишигаҳам қабристондагиларнинг ададича савоб берилади", деганлар. Шу каби маълумот Имом Дора қутнийнинг "таърих" китобларидаҳам келтирилган.Имом Аҳмад "Муснад" китобларида Имом Насоий, Ибн Ҳиббон"Саҳиҳ"ларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Ўликларингизга Ёсин сурасини ўқинглар" деб марҳамат қилганлар.
Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Қачон қабристонга кирсангиз" Оятил Курсийни"ни ва "Ихлос" Сурасини уч бора ўқиб, сўнгра, ё роббий, ўқиганларимди савобини шу аҳли қабрларга етқазгин", десин"деганлар. Бу мақолани "Бу киши ўзига яхши амалларни қилиб кетти, қанча шогирт чиқарди бошқаларнинг, бизларнинг дуомизга муҳтож эмас" диётганлар учун. Ишонмаганлар қўйида келтирилган китобларни топиб ўқисалар "Марҳумларга ҳадя,тиловатнинг савоби етмайди"деганлар бу янглиш фикирдан қайтадилар Иншааллох.
"Эътиқод мусаффолиги йўлида"китобидан.

Шўрчи туманидаги "Хидирали ўғли эрали" жоме масжиди имом хатиби Музаффаров Муминхон
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#РАДДИЯ_МАҚОЛА

Динда фақиҳ бӯлиш фазилати ва моҳияти.
Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Динда фақиҳ бўлишдан кўра афзалроқ нарса ила Аллоҳга ибодат қилинмайди”, дедилар».
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Динда фақиҳ бўлишдан кўра афзалроқ нарса билан Аллоҳга ибодат қилинмайди. Албатта, битта фақиҳ(ни авраш) мингта обид(ни васваса қилиш)дан шайтонга оғирроқдир. (Билинг-ки,) ҳар бир нарсани устуни бўлади, бу диннинг устуни фиқҳдир”, дедилар».
Абу Абдуллоҳ Ҳаким Термизий деди: “Фиқҳ” сўзи луғатда “тушуниш”, “ёпқични очиш”, деган маъноларни англатади. Тушуниб, ақл юритиб Аллоҳ таоло амр этган ва қайтарган нарсаларда Яратганга ибодат қилинса, буйруқ ва қайтариқларда Аллоҳнинг тадбири бандага кўрина бошлайди. Билинг-ки, шу холис ибодатдир. Аксинча, банда бир ишга амр этилса-ю, лекин, унда ўзи учун яхшилик борлигини билмаса, бир ишдан қайтарилса-ю, лекин унда ўзи учун зиён борлигини билмаса, бас, бундай банда ишларни оқибатини билмайдиган бамисоли кўрдир. Борди-ю, буюрилган нарсанинг яхшилигини, қайтарилган ишларнинг ёмонлигини англаса, бундай банда илоҳий ҳукмларни билиб, тушуниб, уларга амал қилаётган бўлади. У сабабли унинг қалби қувватга тўлади, нафси ором олиб, Аллоҳга ҳамду шукр айтади. Буйруқ ва қайтариқларнинг ҳа­қи­қатини англамайдиган кишининг қалби қаттиқ, дағал ва сусткаш бўлади.
“Фиқҳ” сўзи “تفقؤ الشيئ” (бир нарсанинг ёрилиши), деган иборадан олинган бўлиб, луғатда бир нарсанинг очилиши, кенгайишига араб тилида “فقئ الشيء”, дейилади. Араблар жароҳат очилиб, ҳали битмаган бўлса “فقئ الجرح”, дейишади. Ундан “فقيء” исм ясалади ва ҳамза ҳойи ҳаввазга айланиб кетади. Араблар у икки ҳарфнинг бирини иккинчиси ўрнида ишлатаверадилар, яъни “فقيء” ва “فقيه” тарзида. Фаҳм – нурдан иборат қалбда пайдо бўладиган нарсадир. Қалбда бирор нарса ҳақида тушунча пайдо бўлса, қалб кўзи очилиб, ўша нарсанинг яхши ёки ёмон сурати кўксда акс эта бош­лайди. Қалбни очилиши фиқҳ, қалбда пайдо бўлган нарса фаҳм, яъни англаш, дейилади.
Аллоҳ таоло Аъроф сураси, 179 оятда “фиқҳ” сўзини шундай маънода қўллаган: «Уларда қалблар бор, (лекин) улар билан “англамайдилар”». Билинг-ки, фиқҳ – бу қалб иши бўлиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир аъробийга “Бас, кимки дунёда зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (Қиёмат куни) уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса, уни ҳам кўрар” (Залзала, 7–8) оятларини ўқиб берганларида, у юзини ўгириб: “Кифоя қилади, кифоя қилади”, деди. Шунда, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Киши тушунди (фақиҳа)”, дедилар. Яъни ушбу ҳадисда “фиқҳ” сўзи “фаҳм” маъносида ишлатилди.
Абу Дардо (розияллоҳу анҳу): “Қуръони карим оятларининг кўплаб муродлари борлигини банда англамагунича, киши асло фақиҳ бўлмайди”, дедилар. Бандалар Аллоҳ таолони танишга, Унга бўйинсунишга амр этилганлар. Бандалар ҳаромни қўйиб, ҳалол нарсалар билан кифояланиб, фарзларни адо этиб, Аллоҳга яқин бўлишлари учун, Парвардигоримиз инсониятга ҳалол ва ҳаром нарсаларни ажратувчи шариатни жорий қилди. Дин – бу Аллоҳга итоат этишдир. Араб тилидаги “дуунун” сўзи юқоридаги маънодан олингандир. Ҳар бир итоатли нарсага араб тилида “дуунун”, дейилади. Банда, ўзи Рабб деб эътироф этган зотга бўйинсуниши учун турли ишларга буюрилган.

Давомини ўқиш учун👈

✍️Денов тумани Файзобод жоме масжиди имом хатиби Ф.Мелибоев
📲https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#РАДДИЯ_МАҚОЛА

«Хизбут таҳрир ғоясига раддия»

Хозирги кунда «Ҳизб» аъзоларидан талаб қилинадиган биринчи шарт қасам ичиш ҳисобланади.
« Хизб раҳнамолари томонидан ишлаб чиқилган қасам ичиш ҳисобланди. «Хизб» раҳнамолари томонидан ишлаб чиқилган бу айёрона ҳийладан кўзланган асосий мақсад
сад аъзоларнинг партиядан чиқиб кетишига имкон қолдирмасликдир.
Ҳанафий мазҳабида:
Қасам — Аллоҳнинг исми ёки сифатларидан бирини зикр киларсансамнинг икки эътиборли жиҳати бор: қилиш ёки қилмасликни қатъият билан таъкидлашга айтилади. Касамнинг икки эьтиборли жиҳати бор.
Биринчидан, касам ичувчи кимнинг ёки ниманинг номини ўртага қўйиб қасам ичаётган бўлса, унга унинг учун энг улуг нарса
деб саналгани боис, мусулмон киши фақатгина Аллоҳ номи билангина касам ичиши мумкин. Бошқа нарсалар билан, масалан, нон урсин фалончининг руҳи урсин каби лафзлар билан қасам ичиш
Иккинчидан, қасам ичувчи ўз қасамида таъкидлаётган нарсасини бажариш ниятида содиқ эканлигига Аллоҳ субҳонаҳу ва таолони гувоҳ сифатида келтиргани боис, ушбу қасам ила таъкидланган нарсани бажариши унга вожибдир. Агар бирор сабабга кўра
уни бажара олмаса, шариатда белгиланган қасам каффоратини
тўлаш лозим бўлади.
Қасами, аслида, фақат яхшилик ва эзгу ишларни қилиш ёки
ёмон, қабиҳ амалларни қилмаслик учун ичилади. Қасамида содиқ
туриш мусулмон кишининг энг яхши сифатларидандир. Аммо инсон баъзида хато ўйлаб, афзал нарса қолиб, ундан бошқа иш учун
қасам ичган бўлиши мумкин. Шунингдек, ичган қасамида туриш
унинг ўзига, аҳлига, бошқаларга зиён келтираётгани маълум бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло қасам ҳақида:
«Эзгу иш қилишингиз, тақвода бўлишингиз ва одамлар ўртасини ислоҳ этишингиз борасидаги қасамларингиз учун Аллоҳ
(номини кўндаланг қилавермангиз! Аллоҳ эшитувчи ва билувчи
зотдир» (Бақара, 224) деган.
Ислом таълимоти бўйича зарурат тақозо қилмагунича қасам
ичишдан сақланишга буюрилади. Хайрли ва савобли ишларни
қилмасликка ичилган қасамни бузиб, каффоратини бериш тавсия
этилади. Ибн Касир (раҳматуллоҳи алайҳи) шундай дейди:
«Бундай ҳолда қасамда маҳкам туриш гуноҳи каффорат тўлаш
эвазига қасамини бузишдан оғирроқ бўлади. Худди Имом Бухо-
рий Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган ҳадисида
ворид бўлганидек: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар:
«Аллоҳга қасамки, бирортангизнинг ўз аҳли-оиласига зиён келтирувчи қасамида саркашлик қилиб туриб олиши бунинг ўрнига Аллоҳ унга фарз қилган каффоратни бермоғидан кўра Аллоҳ ҳузурида ўзи учун қаттиқроқ гунохдир» (Муслим ривояти). Яна Абдуллох ибн Аббос (розияллоху анху)дан ушбу оят тафсирида куйидаги ривоят келган: «Яхшилик килмаслик учун зинхор касамингни баҳона килмагин. Лекин касаминг учун каффорат бер- гин-да, яхшиликни бажаргин». Партия аъзоларининг касамида маҳкам туриб олишига асосии сабаб диний илмлардан бехабарлиги ёки бир кобик ичида илм урганишларидир. Натижада, улар партия ғояларининг нотугри эканини билган такдирларида хам ундан воз кеча олмайдилар. Бунинг cабаби «хизб»чи бўлган шахс касам ва унинг шартларини билмаслигидир. Касамга амал килишга тарғиб килган «Ҳизбут-тахрир раҳоарлари унинг хукмлари хусусида келган далилларни бер оилса, ундан воз кечиши шаръий жихатдан афзаллиги юқорида келтириб утилди.

Сурхондарё вилояти Термиз шахар "Хаким-Термизий" жоме масжиди имом-ноиби Бўриев Сирожиддин

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Раддия_МАҚОЛА

Мазҳаби бўлмаган бемазҳабларга тавсия.


Бемазҳабликни ўзига йўл тутиб, мазҳаблар орасида тентираб юрган инсон одамларнинг энг ёмонроғи ва пасткашироғидир.
(Шайх Муҳаммад Зоҳид Кавсарий роҳимаҳуллоҳ)

Aллома Aбдулҳай Лакнавий ҳазратлари ўзларининг “Мажмуатул фатово” китобларида Шох Валийюллоҳ Деҳлавийнинг қуйидаги сўзларини келтирганлар: “Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр юртларида шофеъийларнинг ҳам, ҳанбалийларнинг ҳам, моликийларнинг ҳам мазҳаби тарқалмаган, бошқа мазҳаб китоблари ҳам етиб келмаган. Шунинг учун ушбу диёрларда яшовчи ижтиҳод даражасига етмаган кимсаларга Aбу Ҳанифа мазҳабига эргашиш вожиб бўлади. Маккаи-Мукаррама ва Мадинаи-Мунавварада яшовчи кимсаларга ундай эмас. Чунки у ерда барча мазҳабларни топиш имконияти бор”.
Шунингдек тўрт мазҳаб соҳиблари талқиқдан яъни мазҳабсизликдан қайтарганлар ва бунга ўз қарашларини баён қилинганлар.Шаръий ижтиҳод шартларини ўзлаштириб мужтаҳидлик мақомига етмаган киши ҳар бир мазҳабдан нафс-ҳавоси истагига мос келган фатвони олиб амал қилиши шариатда «талфиқ» дейилади. Соддароқ қилиб айтганда талфиқ ғирт бемазҳабликнинг ўзгинасидир.
1) Ҳанафийлардан шайх Ибн Обидин «Баҳрур-роиқ»нинг ҳошиясида (6-жилд, 289-бет) айтади: «Муайян мазҳаб муфтийсининг ўз мазҳабида аниқ кўрсатилган масалада бошқа мазҳаб йўлини тутиши ва у бўйича фатво бериши мумкин эмас».

2) Моликийлардан имом Нафровий «Фавоқеҳуд-девоний»да (2-жилд, 357-бет) айтади: «Тўрт имомдан бирига эргашиш вожиблигига мусулмон ижмоси тузилгандир. Фақат ижтиҳод аҳллари бундан мустасно».

3) Шофеъийлардан Жалолуддин Маҳаллий «Жамъул-жавомеъ»нинг шарҳида (2-жилд, 440-бет) айтади: «Энг саҳиҳ сўз шуки, омийлар модомики ижтиҳод мартабасида бўлмас экан, уларга муайян бир мазҳабга тақлид қилиш лозим бўлади. У хоҳ бошқа мазҳабни ўз мазҳаби билан тенг ва ё аржаҳ деб эътиқод қилсин, буни аҳамияти йўқ».

4) Ҳанбалийлардан Мардовий «ал-Инсоф»да (11-жилд, 194-бет) айтади: «Риоятул-кубро»да айтиладики, ҳар бир муқаллидга бирор муайян мазҳабга тақлид қилиши лозим бўлади. Ижтиҳод аҳли бундан мустасно. Аҳли сунна олимларидан «муайян мазҳабга тақлид лозим эмас» деганлар ҳам бор. Аммо улар бу сўзларида ижтиҳод шартини ҳам ўртага қўйишган».

Шўрчи туманидаги Домла Қосим жомеъ масжиди имом хатиби М. Мусулманов.
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
#Раддия_мақола

"Такфир"-хатарли маънавий таҳдиддир!

Бошқа мусулмон мамлакатлар қатори бизнинг мамлакатимизда ҳам, ҳозирги пайтда ичимиздан тафриқа ва фитналар келиб чиқишига сабаб бўлаётган маънавий таҳдидлардан бири такфир ҳисобланади. Ўз даврида Усмон ибн Аффон (р. а.) ва Али ибн Абутолиб (р. а.) каби зодларни ҳам куфрда айблаган хорижийлар каби, ҳозирги кунда ўзларига қўшилмаган ва эргашмаган мусулмонларни кофирга чиқараётган экстремистик ташкилотлар муқаддас динимиз аҳкомларини кўр-кўрона бузган ҳолда, мусулмонларниниг моли ва жонларини ўзларига ҳалол санашмоқдалар.
Бу билан мусулмонларни асоссиз" кофир"деб ҳукм чиқариб, ўзларининг жамият ва давлатга қарши бўлган фитналарини оқлашга уринишмоқда.
Мусулмон кимсани кофирга чиқариш ўта хатарли эканлигидан, муқаддас динимиз бундан қайтарган. Бу иш мумкин эмаслиги ҳақида ҳадисда: "Расулуллоҳ (с. а. в.):" Бирор киши ўз биродарига: " Эй кофир! "-деса, бу сўз иккаласидан бирига тегишли бўлади", дедилар (яъни агар кофирликда айбловчи ҳақ бўлса, айбланувчи кофирлигича қолади. Башарти ҳақ бўлмаса, у ҳолда ўзи кофир бўлади).
(Имом Бухорий ривояти)
Ҳанафий уламолардан Ибн Нужайм:" Агар кофир дейиш учун тўқсон тўққизта далил бўлса-ю, кофир демаслик учун биргина далил бўлса, тўқсон тўққизни қўйиб, ўша бир далилни олиш керак ",-дейдилар.
Пайғамбаримизнинг:" Бузуқ ва кофир бўлмаган одамни бузуқ ва кофир деган одамнинг ўзи кофир ва бузуқдир",. деган ҳадисларидан огоҳ бўлиб, сизу-биз мусулмонлар, айниқса ёшларимиздан ижтимоий тармоқлар орқали тинч ва осуда яшаб келаётган ва диний ибодатларни қилаётган, айниқса, диний уламоларимизни, имомларимизни кофирга чиқариб обрўйсизлантиришга уринаётган, тинч юртимизни барбод қилиб, нотинч қилиш каби гуноҳ ишларга чақираётган кимсалардан огоҳ ва эҳтиёт бўлишлари талаб этилади.
Юртимиз мусулмонларини, мусулмон уммати бирлигига раҳна солувчи маънавий таҳдид бўлган "Такфир" дан Аллоҳ таола ўзи сақласин .

Қизириқ тумани "Саъд Ибд Абу Ваққос "жоме масжиди имом-хатиби:
Анвар Чориев

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#раддия_мақола

Исломда фирқаларга бўлиниш йўқ

Аллоҳ таоло инсониятни турли миллат қилиб яратди. Аслида , у зот барчамизни бир миллат қилса ҳам бўлар эди. Лекин буюк роббимиз ҳар хил миллат қилди. Нима учун? бир биримиз билан урушиш , жанг қилиш , қон тўкиш учунми? Йўқ , асло. Аксинча бир-биримизни таниб ўзаро гўзал муомила қилиш учун турли миллат қилиб қўйди.
Набий алайҳиссалом шундай дейдилар: “Сизларга икки нарсани қолдириб кетяпман. Мана шу икки нарсани маҳкам тутингиз асло адашмайсиз: Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннати”
Ояти каримда эса: Хаммангиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қурьонини)маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳам да ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб ) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неьматини ёдда тутинг” (оли Имрон сураси , 103-оят)
Бугун бўлинишлар туфайли Муҳаммад алайҳиссалом умматининг бошига мисли кўрилмаган кулфатлар ёғиляпди. Набий алайҳиссаломнинг умматлари эканмиз , фирқаларга бўлинмасдан , бизга омонат қолдирилган мана шу динда собитқадам туришимиз керак. ҳаммамиз бирлашиб , ҳамжихат бўлишимиз керак. Чунки Аллоҳнинг ҳузурида ҳам барчамиз бир уммат бўлиб турамиз.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Рафиул аълога кўтарилишларидан олдин, яьни вафотларидан олдин бир неча кун аввал Бақиъ қабристонига бордилар. Уҳуд шахидлари қўним топган масканини зиёрат қилардилар. У зотга саҳобалар ҳамроҳлик қилишётган эди. Шунда оламлар сарвари: “Мен биродарларимни кўргим келяпти” , дедилар. Саҳобалар ҳайрон бўлишди. “Ё рассулуллох! Биз дўстларингиз , биродарларингиз эмасмизми?: ” дедилар. Набий Муҳтарам алайҳиссалом: “Йўқ, сизлар менинг саҳобаларимсизлар”, дедилар. Саҳобалар: “Дўстларингиз ким , ё Росулуллоҳ?” дейишди.У зот: “Дўстларим мендан кейин келадиган , мени кўрмасдан пайғамбарлигимга имон келтирадиган умматимдир” , дейдилар.
Хулоса ўрнида
Ха , азизлар , суюкли Пайғамбаримиз мазкур сўзлари билан сизу бизларни назарда тутдилар. Расулимиз алайҳиссаломни кўрмасдан имон келтирдик. У зот бизни “Соғиндим” деяпдилар. Демак биз расулимиз дўст тутган уммат эканмиз. Қаерда яшашимиздан қатьи назар , бир-биримиз билан дўст , иноқ ва аҳил бўлиб яшашимиз керак.

Қизириқ тумани "Такияота" жомеъ масжиди имом- хатиби: Аҳмад Бўриев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#раддия_мақола

Бировни кофир дейишнинг хатарли оқибатлари ҳақида

Бировни кофир дейиш осон иш эмас. Чунки бу ишнинг орқасидан келиб чиқадиган ҳукмлар ҳам ўта хатарлидир. Аввало,Имом Бухорий Ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам:"Қачон киши ўз биродарига "Эй кофир""деса,икковларидан бири ўшандоқ бўлади",деганлар.
Яъни ҳалиги одам кофир бўлмаса, уни кофир деган одамнинг ўзи кофир бўлади. Чунки мусулмонни кофир дейишнинг ҳукми шу. Бас, бировни кофир дейишдан олдин бу гап ўзига қайтиши мумкинлигини ўйлаб қўйиш керак бўлади. Иккинчидан,бировни кофир деб ҳукм чиқарилса ва ўшандоқ бўлса, ортидан ўта хатарли ишлар содир бўлиши мумкин.
1. У билан хотини орасидаги никоҳ бузилади.
2. Фарзандлари унинг қарамоғидан чиқади.
3. Жамият аъзолигидан маҳрум бўлади.
4. Уни маҳкамага бериб , муртад деган ҳукм чиқарилади.
5. У ўлса, ювилмайди, кафанланмайди, жанозаси ўқилмайди, мусулмонлар қабристонига қўйилмайди ва меросдан маҳрум бўлади.
6. Уша ҳолида ўлса, жаҳаннамий бўлади.
Шунинг учун ҳам такводор ва муттақийн уламолар бировни кофир дейишни ўзларига эп кўрмайдилар. Баъзилари эса аввал бу ишни қилган бўлсалар, кейин бу маънодаги фатволарини бекор қилганлар.
Баъзи вақтларда куфр ҳақидаги умумий фатвони якка шахсларга татбиқ қилиб юбориш орқали хатога йўл кўйилади. Мисол учун, <<Фалон тоифага мансуб ҳар бир киши кофир, дегани эмас.Якка шахсларга нисбатан <<куфр>> фатвосини беришдан олдин сўраб -суриштириш, аниқлаш ва унинг ўзи билан баҳс олиб бориб, бўйнига қўйиш лозим бўлади. Бу ҳақда ақоид илми уламолари қуйидагиларни айтадилар:
<<Баъзи бир гап куфр бўлиши мумкин. Ўша гапни айтган кофир бўлади, деган ҳукм чиқиши мумкин. Аммо мазкур гапни айтган муайян шахсни, ҳужжат ва далил билан тасдиқланмагунча, <<кофир>> деб хукм чиқарилмайди>>.
Аллох таоло Нисо сурасида қуйидагиларни айтган:
<<Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар қоринларида оловни еган бўлурлар. Ва шубҳасиз, дўзахга кирурлар>> (10-оят)

Ушбу ояти каримадаги ва шунга ўхшаш бошқа қўрқитишлар ҳақдир. Аммо аниқ бир шахсга келганда, <<Бу одам, мана шу оятга биноан, албатта, дўзахга тушади>>, деган қатъий гапни айтиб бўлмайди.Чунки у мазкур оят маъносини ва ҳукмини билмаслиги,тавба қилиши, ўша гуноҳни ювадиган яхшилик қилиши, шафоатчининг шафоатидан манфаат олиши ёки бошқа сабаблардан фойдаланиб қолиши эхтимоли бор. Бир одам куфр гапни айтди ва қозининг олдига келтирилди. Шунда қози ундан гувохлар даъво қилаётган масала - куфр гапни айтгани ҳақида сўрайди. У ўша гапни айтганидан тонса, қўйиб юборилади. Чунки гапидан тонишнинг ўзи тавба ҳисобланади.

Қизириқ туман "Чилгаз ота" жомеъ масжиди имом ноиби Эгамбердиев Ўткир Эшонқулович
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Раддия_мақола
Исломда зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ

Шу сабабли динимизда фитналар оқибатида келиб чиққан тартибсизликлар даврида унга аралашмай ибодатда бўлганларга катта инъомлар ваъда қилинган. Жумладан, ҳадисда шундай дейилган “Ҳараж-фитна пайтида қилинган ибодат, менга хижрат қилиш кабидир” (Имом Муслим ривояти).
Масаланинг муҳим жиҳатларидан бири шуки, мусулмон мамлакатларида келтириб чиқарилган тартибсизлик ва низолар оқибатида уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан заифлашувига олиб келади. Эл юртнинг бирдамлиги йўқолади. Натижада низолашган халқлар устидан назорат ўрнатишга ҳаракат қилаётган айрим кучларнинг мавқейи мустаҳкамланишига олиб келади. Бундай ҳолат ҳақида Қуръони каримда қуйидагилар таъкидланган. “Аллоҳга ва Расулига итоат қилингиз ва низолашмангиз, акс ҳолда сустлашиб кетурсиз ва шамолингиз (обрўйингиз) кетиб қолур. Сабр қилингиз! Албатта, Аллох сабр қилувчилар билан биргадир” (Анфол сураси 46-оят).
Юқоридаги илоҳий кўрсатмадан келиб чиқиб уломолар ислом тарихида аввал бўлиб ўтган фитналарни ўрганиб, қуйидагича хулоса берадилар. Бирор киши фитнага аралашиш оқибатида Аллоҳга ҳамд айтмаган. Чунки ким фитнага аралашган бўлса, дини дунёсига аниқ зарар етган. Фитнадан узоқ бўлиш шариатда буюрилган ишлар қаторида саналади.
Тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таоланинг энг катта неъматларидандир. Тинчликнинг илоҳий неъмат экани ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар ”Аллохдан афв ва тинчлик-омонликни сўранглар. Чунки бирор кишига иймондан кейин тинчлик-омонликдан афзалроқ неъмат берилгани йўқ” (Имом Термизий ривояти)
Хулоса ўрнида шуни таькидлаш лозимки оила жамиятдаги тинчлик ва барқарорлик халқимиз фаровонлигини асосидир. Инсон ўзидаги неъматлар қадрини мулоҳаза юритиш, шу неъматдан ўзгалар баҳраманд ёки бебаҳра эканини ўйлаб кўриш билан билади. Бу эса янада кўпроқ Аллоҳга шукур қилишга ундайди. Тинчлик ва барқарорлик ана шундай амалий шукур талаб қиладиган неъматдир. Бу неъматнинг шукурини адо этиш барчанинг зиммасидаги бурчидир.

Қизириқ тумани " Такияота " жомеъ масжиди имом - хатиби:
Бўриев Аҳмад
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Раддия_мақола

Намоздан кейин жамоат ила дуо қилишни инкор қилувчиларга

Ихтилофчи ва бемазҳаблар намоздан кейин жамоат бўлиб дуо қилишни ҳам инкор қиладилар. Бу ишни қилганларни хатокорликда айблайдилар ва бу амални бидъат дейдилар...
Дуода икки қўлни кўтариш суннатдир, дуонинг охирида икки қўлни юзга суртиш ҳам дуонинг суннатларидандир, эшитувчиларнинг «омийн»,«омийн» деб туришлари ҳам дуонинг суннатларидандир.
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «намоз ортидан келувчиларни айтувчилар ёки қилувчилар ноумид бўлмаслар. ҳар бир намоз ортидан ўттиз учта тасбиҳ, ўттиз учта ҳамд ва ўттиз тўртта такбир»,-дедилар». Имом Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Ушбу ҳадисда қайд қилинган амал ҳар бир намоз ортидан ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ», ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар» ни зикр қилиш тушинилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта аллоҳга тасбиҳ айтса, ўттиз уч марта аллоҳга ҳамд айтса,ўттиз уч марта «аллоҳу акбар» деса, ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур юзтанинг тамом бўлиши (учун) «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр» ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам мағфират қилинур». Имом Муслим ривоят қилган.
Абу Умомадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар бир фарз намоздан кейин оятул курсийни қироат қилса, уни жаннатга киришдан фақатгина ўлим (ўлмагани) тўсиб туради»,-дедилар». Насаий ривоят қилган.
Мана шу келтирилган ривоятлар асосида намоздан сўнг «Оятул курсий» ни ва тасбеҳларни жамлаб зикр қилишни «сўфийлар хатми» ҳам дейилади. Чунки, бошқаларга нисбатан айнан сўфийлар бу нарсага катта аҳамият беришади.
Чунки, «Оятул Курсий» Қуръони Каримдаги энг улуғ оятдир. Ушбу хатмни қилиш бизда ҳам жорий бўлиб келаётган амаллардан биридир.
Ҳабиб ибн Маслама ал-Феҳрийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бир қавм жамланса ва баъзиси дуо қилса, қолганлари «омийн» деса, Аллоҳ уларни албатта ижобат қилади», деганларини эшитдим». Табароний ривоят қилган.
Агар бу ишларнинг ҳаммаси мустаҳаб суннатлардан бўладиган бўлса, суннат нарсалардан таркиб топган иш нима учун бидъат бўлар экан?! Бу ишни бидъат дейиш мутлақо нотўғридир.
Имом Бомдод ва Асрдан кейин, ўша пайтда фаришталар ҳозир бўлиши эътиборидан, дуо қилади. Қавм «омийн» деб туради. Шунда ижобатга яқин бўлади. Шунингдек бошқа намозларда ҳам дуо қилади. Чунки, фарз намоздан кейинги пайт дуо қабул бўладиган вақтлардандир

✍️✍️Қизириқ туман "Саъд Ибн Абу Ваққос" жоме масжиди имом хатиби Анвар Чориев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Раддия_мақола

Қалб касалликлари

Аллоҳ пайғамбарлар орқали одамларни залолатдан ҳидоятга, жаҳолатдан маърифатга олиб чиқди, рисолат орқали кўр кўзларни, том битган қулоқларни ва ғофил қалбларни уйғотди. Барча пайғамбарларга, уларнинг оиласига, саҳобаларига ва то қиёматгача уларга чиройли суратга эргашиб, йўлларидан юрган кишиларга Аллоҳнинг раҳмати ва кўпдан – кўп саломлар бўлсин!
Эй биродар, қалб касаллигидан саломат бўлиш учун кўп куч ва вақтимизни сарфламоғимиз лозим. Зеро қалбнинг Исломдаги ўрни улуғдир. Қалб Парвардигор назари тушадиган тавҳид, иймон ва ихлос ўрнашадиган жойдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу ва саллам дедилар: “ Аллоҳ таъоло сизларнинг ташқи кўринишингиз ва молларингизга қарамайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга қарайди
Улуғларимиз ёзади: “Аллоҳнинг ҳузурида амаллар сони ёки турли – туманлиги билан эмас, балки амал эгасининг садоқати, ихлоси ва Аллоҳнинг буюклигини идрок қила билиши билан бир – биридан афзал бўлади”. Улуғларимиз айтади: “ Қалб бу асл асосдир”, деганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: “ Қалб аъзоларининг подшоси, аъзолар эса унинг аскарларидир. Агар подшо яхши бўлса, аскарлари ҳам яхши бўлади. Подшо ёмон бўлса, аскарлари ҳам ёмон” дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва саллам дедилар: “ Огоҳ бўлинглар, инсон танасида бир парча гўшт бор, агар у яхши бўлса, бутун тана яхши бўлади, бузилса, бутун тана бузилади. Билинглар-ки у қалбдир”. (Яъни қалбнинг яхши бўлиши аъзоларнинг Аллоҳга итоат қилишини таъминлайди).
Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ деди: “ Ҳадисда, қалбга алоҳида эътибор берилди. Чунки у инсон жисмининг амири. Амир яхши бўлиши билан унинг қўл остидагилар ҳам ўнгланади. Унинг ёмон бўлиши билан бутун ҳалқ ёмон бўлади. Бу ерда қалбнинг қадри улуғлиги ва ҳалол меҳнатнинг унга таъсири борлигига эътибор қаратиляпти ва уни яхшилашга тарғиб қилиняпти”.


Қизириқ туман “ Эшони Файзуллохон ” жоме масжиди имом хатиби Жўраев Абдулло Нормаматович
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Раддия_мақола
Кишиларга Раддия. Ислом динининг бағрикенг динлиги тўғрисида

Бугунги кунда асосан ижтимоий тармоқларда динга даъват қилувчилар томонидан муқаддас ислом динига кишиларни ҳаддан ташқари ғулувга кетишларига сабаб бўлаётган кўпгина маърузалар тарқалмоқда.Минг афсуслар бўлсинки, баъзи юртдошларимиз бу даъватчиларнинг маърузаларига кўр-кўрона эргашиб, ҳатто бошқаларга ҳам бу каби ёлғон маърузаларнинг тарқалишига сабаб бўлиб қолмоқдалар.Суннатни маҳкам тутиш, бидъатларни тарк этиш, динда ғулув кетишдан сақланиш тўғрисида кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган.Уларда ибодат, амаллар, ҳусни хулқ, меҳр-муҳаббат ва мурувватларда мўътадил бўлишга ундалган.Бироқ бу диний, ҳамда илоҳий кўрсатмаларга бугунги ҳаётимизда кўрсатилганидек амал қилинмаяпти десак муболаға бўлмайди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динга бўлган чақириқлари сўз ва феъл билан бўлган.Лекин бугунги кундаги баъзи воизлар фақат сўз билан чақиришяпти-ю, аммо ўзлари айтаётган сўзларига амал қилишмаяпти.Аллоҳ хақ субҳанаҳу ватаъала у зотни динга чақиришдаги тутган йўли лутф, ҳикмат ва гўзал мавъиза ила бўлишига буюрган .Чунончи, Аллоҳ таоло, мазмуни,”(Эй Мухаммад!)Раббингизнинг йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! ” (Наҳл сураси, 125-оят), деб марҳамат қилган.Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг бу илоҳий амрига бир умр амал қилиб ўтдилар.Умматларини ҳам мана шундай инсонларга мулойимлик билан муомала қилишликка чақириб келдилар.Аллоҳ таоло бошқа бир ояти каримада ,”Айтинг:”Менинг йўлим-шу!Мен ва менга эргашганлар аниқ ҳужжат билан Аллоҳга тдаъват этамиз.(Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни пок деб биламан.(Зеро) мен мушриклардан эмасман”.(Юсуф сураси,108-оят).
Расулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи васаллам) Муоз ва Абу Мусо (розияллоҳу анҳума) ларни Яманга жўнатаётганда у иккисига қарата: Енгиллаштиринглар, қийинлаштирманглар. Мамнун қилинглар (одамларни хурсанд қиладиган сўзларни айтинглар), нафратлантирманглар.Бир-бирларингизни яхши кўринглар, ихтилофга борманглар”,дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).Имом Нававий мазкур ҳадиси шарифнинг шарҳида қуйидагиларни айтган:”Бу ҳадисда Аллоҳ таолонинг фазли, савобининг кўплиги, мукофотининг мўллиги ва рахматининг кенглиги билан мамнун қилишга буйруқ ва хушхабар қиладиган сўзларни айтмай, фақат қўрқитиш ва турли даҳшатли жазоларни айтиб нафратлантиришдан қайтариқ мавжуд.Шунингдек, ушбу ҳадисда исломни қабул қилишга мойил бўлиб турганларга, балоғатга етган ва етиб қолган ўспирин болалар, ҳамда гуноҳлардан тавба қилганларга нисбатан қаттиққўлликни тарк қилиб, улар билан юмшоқ муомалада бўлишга ишора бор.Буларнинг барчасига лутф кўрсатилади.Ислом дини таклиф, яъни мусулмонлар зиммасига амалларни юклаш борасида тадрижийликка асосланган.Тоатга энди кирувчи ёки унга кириш истагидаги кишига енгиллик қилинса, тоатга кўникиши осон бўлади ва натижада у секин-асталик билан тоатларни кўпайтириб боради.Борди-ю, унга тоат оғир келса, унга кирмаслиги мумкин ёки уни қилишга киришга ҳам бардавом бўлмаслиги ёки уни хуш кўрмай қолиши мумкин ”.Бу Расулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи васаллам) нинг ҳаётлари ва мағозийлардаги ҳолатларида бўлган.Яна шунингдек, Расулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи ва саллам) кофирларни исломга киришга ундаш учун уларга нисбатан мурувватли бўлишга ҳарис эдилар.Энди бугунги кунда гўёки ўзларини Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрлари деган даъвони қилишаётган ”уламолар”, “воизлар” нега Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг бу кўрсатмаларига панд-у, насиҳатларига амал қилишмаяптилар.Кишиларни исломга киргизишнинг ўрнига диндан чиқаришмоқда. Ўзаро аҳил-иноқ бўлиб дин йўлида бирлашиб хизмат қилиш ўрнига ўзаро ихтилофга боришмоқда.Ҳаттоки, бошқа дин вакилларининг муқаддас ислом дини тўғрисидаги фикрларини ҳам салбий томонга ўзгаришлигига сабаб бўлиб қолмоқдалар.Аллоҳ таоло динимизда ғулувга кетишликдан ўзи асрасин.

✍️✍️Жарқўрғон туман бош имом хатиби Худайберди Рўзиев

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#РАДДИЯ_МАҚОЛА

Тирикларнинг савобли амалларидан марҳумларга манфаат борлиги ҳақида.

   Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Бу миллатнинг гўзал одатларидан бири маййит чиққан хонадон аҳлига таъзия изҳор этиб, ўтганлар ҳаққига Қуръон оятларидан тиловат қилиб, савобини бағишлашдир. Бу одат аслида ҳалқимизга Ислом диним таълимоти ососида кириб келган. Қуръон оятлари нафақат марҳумларга, ҳатто уни ўқигувчиларнинг ўзига ҳам манфаатлидир. Аҳли суннат таълимоти бўйича, тириклар қилган яхши ишларни савоби албатта марҳумларга этиб боради. Бу эътиқод халқимизнинг қон-қонига сингиб кетганки, ҳатто уни Ислом дини илмларидан тўлиқ ҳабари йўқлар ҳам билади.........

👤Ҳабибуллоҳ саидов
Термиз шахар “Ҳаким-Термизий” жоме масжиди имом-ноиби

Батафсил ўқинг
#РАДДИЯ_МАҚОЛА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни зиёратига боришнии ҳаром деб даъво қилаётганларга раддия 


    Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилиш Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган улуғ амаллардандир. Бунга аввалдан то бизнинг замонамизгача ҳар бир аср мусулмонлари иттифоқ бўлиб келишган. Фақатгина бу масалада ўзларига салафийларни ниқоб қилиб олган сохта салафийларгина хилоф қилган. Улар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилиш шариатда йўқ” дейди. Бу хусусда мусулмон уммати эса ўзининг ижмосига бир қанча далилларни келтиради.


👤Ҳабибуллоҳ Саидов
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар“Ҳаким-Термизий” жоме масжиди имом-ноиби 

Батафсил ўқинг
#РАДДИЯ_МАҚОЛА

Ҳамжиҳатликни таъминлашда раҳбарга итоат муҳим саналади!


Расулуллоҳ ва саҳобалари йўли ҳисобланмиш аҳли суннат ақидаси таълимотига кўра, тинч аҳоли томондан қонуний йўл билан сайланган ҳукумат раҳбарига, ҳаттоки у жабр қилса ҳам итоат қилиш, унинг амридан бўйин товламаслик лозим бўлади. Балки, раҳбарга бўйсуниш ақидамизнинг аслий муҳим масалаларидан биридир!
   Раҳбарга қарши исён кўтариш аслида хаворижларнинг мазҳабидир. Хаворижлар ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг раҳбариятини тан олмай, у кишига қарши чиқиб, тарихда исён бидъатига асос солган биринчи тоифа бўлган. Ҳатто улар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиндан «Хаворижлар — жаҳаннам аҳлининг итларидир», деб огоҳлантириб кетганлар. Мингдан-минг афсуслар бўлсинки, ҳазрати Алидек улуғ саҳобанинг раҳбарлигига қарши чиқиш билан пешоналарига «хавориж» деган тамғани илиб кетган бидъатчиларнинг издош авлодлари хозиргача давом этиб келмоқда.....

Узун тумани “Уланқул” жоме масжиди имом-хатиби 
Ориф домла Мухаммадиев 

Батафсил_ўқинг