Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.78K photos
2.69K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Ҳаммамиз учун қадрли, мўътабар ва азиз бўлган, барча эзгу орзу-мақсадларимиз, эътиқод ва виждон эркинлигимизнинг кафолатига сабаб бўлган ҳурлик, озодлик, эркинлик айёми – Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

Йиллар оша, асрлар оша жаннатмонанд Ватанимиз гуллаб-яшнайверсин! Яратган юртимизни турли бало-қазолардан асрасин!

Сизга ва Сиз орқали барча яқинларингизга мустаҳкам соғлик, тинчлик-хотиржамлик, ҳузур-ҳаловат тилаймиз!

Аллоҳ таоло барча хайрли ишларингизда мададкор бўлсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Камоли эҳтиром ила,

ЎМИ Сурхондарё вилоят вакиллиги

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди
#31aug #uzbekiston24

mtrk.uz

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Намознинг вактлари ҳақида

Шерабод тумани "Шеробод" жомеъ масжиди имом ноиби Самандар Пўлатов.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz 👈
#МАҚОЛА
АЛЛОҲГА ЭНГ СУЮКЛИ АМАЛЛАР!

“Жамоат билан ўқилган намознинг савоби ёлғиз ўқилган намознинг савобидан йигирма етти баробар кўпдир”.
“Аллоҳнинг йўлида берилган бир дирҳамнинг савоби юз минг даарҳамдан кўпдир”.

Энди мана шуларнинг муқобилида ёмон амалларни баён қилувчи меъёрлар ҳам туради;
“Киши билиб туриб бир дирҳам бўлса ҳам судхўрлик қилиши Аллоҳнинг наздида ўттиз олти марта зино қилгандан қаттиқроқдир”.
Бошқа ҳадисларда энг ёмон амаллардан эхтиёт бўлиш чақирилган:
“Кишидаги энг ёмон нарса қўрқоқ қизғончиқлиқ, беҳаё қўрқоқлик”.
“Одамларнинг энг ёмони, Аллоҳнинг номи билан сўраганида, бермаганидир”.
“Умматим ичидаги энг ёмонлари сафсатабоз, мақтанчоқ, сергапларидир. Умматимнинг энг яхшилари эса уларнинг чиройли хулқлиларидир”
Қуръон баён қилганидек, инсонлар гарчи яратилишларини олиб қаралганида инсонийликда тенг бўлсаларда, кулларнинг мартабалари тенг эмасдир. Улар ўз амаллари ва илмлари билан турли хилдирлар.
“Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво) дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишувинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ Билгувчи ва Огоҳдир” (Ҳужурот сураси, 13-оят)
Изоҳ: ушбу оятда Ислом динининг инсоният оламига нисбатан бўлган кўз қараши баён этилгандир: Биринчидан, барча инсонлар бир ота-онанинг фарзандларидир. Иккинчидан, инсонларнинг турли эл-уруғларга бўлинишлари бир-бирлари билан ер ёки мол-дунё талашиб уруш-жанжал билан умр ўтказиш учун эмас, балки бир-бирлари билан танишиб, ҳамкорлик қилишлари ва биргаликда ер юзини заминни обод қилишлари учун, ва ниҳоят учинчидан, одамларнинг Аллоҳ таоло ҳузурида обрў-эътиборли бўлишлари мол-дунё ёки олийнасаб билан эмас, балки Аллоҳдан қўрқиш ва У Зот нозил қилган амр-фармонларга итоат этиш билан бўлур.
Шеробод тумани "Шеробод" жомеь масжиди имом ноиби Ахадхон домла Қосимов.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz 👈
#maqola
Hayo

Hayo-inson fitratidagi go‘zal sifat va chiroyli xulqlardan biridir. Payg‘ambarimiz hayolariga o‘xshash hayo hech bir inson zotida mavjud emas. U zot juda hayoli bo‘lganlar. Imom Buxoriy va boshqalar Aby Sa‘id Xudriydan rivoyat qiladilar. :
"Rasullullohning hayolari chimildiqdagi kelinchaknikidan ham kuchliroq edi .Bir narsani yoqtirmasalar,yuzlaridan bilar edik .U zotning terilari latif va zohirlari yumshoq edi,hayo qilganlari va oliyjanobliklari tufayli hech kimga yoqmaydigan muomala qilmas edilar " .Imom Termiziyning "Sunan" va "Shamoil" kitoblarida Oyisha Roziyallohu anxodan rivoyat qilinadi :
"Nabiy solllallohu alayhi vasallam hayosiz,o‘zini besharm ko‘rsatuvchi va bozorlarda baqirib yuruvchi bo‘lmaganlar . Yomonlikka yomonlik bilan javob qaytarmas,lekin afv etib, kechirar edilar ". Imom Termiziy Oyisha roziyallohu anxodan : " Hech qachon Rasullullohning farjlarini ko‘rmaganman" degan rivoyatni keltiradi .Rasullulloh alayhissalom : "Allohdan haqiqiy hayo qilish bilan hayo qilinglar dedilar " dedilar . Sahobai kiromlar :"Alhamdulillah,yo Rasullulloh ,biz Allohdan haqiqiy hayo qilamiz " dedilar .U zot : " Sizlar aytayotgan hayo haqiqiy hayo emas. Balki haqiqiy hayo bosh va unga tegishli barcha a‘zolarni Alloh ma'n etgan narsalardan saqlashdir .Qorin va uning bo‘shlig‘iga tegishli barcha a‘zolarni Alloh ma'n etgan ishlardan saqlash va o‘limni eslash-u undan keyingi azob-u, uqubatni unutmaslikdir. Kim mana shu ishlarni amalga oshira olsa, Allohdan haqiqiy hayo qilibdi " dedilar . Vahb Ibn Munabbah Rahimahulloh : Hayo-iymondandur "
" Iymon yalong‘ochdir . Uning libosi taqvo ,ziynati hayodir " degan ekan . Payg‘ambarlikning birinchi kalomi " Nabiy sollallohu alayhi vasallam : " Agar hayo qilmasang ,istaganingni qilaver" ,degan hikmat odamlarga yetkazilgan edi.

Angor tumani "Sayyid Baraka" jome masjidi imom noibi A.Saidov
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#РАДДИЯ
#МАКОЛА

Қуръони каримни тиловати одоблари ва тиловатдаги васатийлик, тиловат қилинмайдиган вақтлар.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
– Қуръон аҳли - Аллоҳга аҳлдир.
– Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис мол-мулкдан ҳам улкандир.
– Ҳар-бир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади.
Маълумки, Қуръонсиз Ислом ҳам йўқ, иймон ҳам йўқ. Ҳамма нарса Қуръонга боғлиқ. Нималарга ва қандоқ қилиб иймон келтириш ҳам, нималарга ва қандоқ қилиб амал қилиш ҳам Қуръонда баён қилинган..... 👉Давоми.....

УСТОЗ ХАБИБУЛЛОХ домла Саидов Хафизахуллох
Термиз шахар "Хаким-Термизий" жоме масжиди имом-ноиби

Minbar.uz matbuot xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Намоздаги ихтилофлар.

Узун тумани "Уланқул" жомеъ масжиди имом ноиби Саидов Абдумалик

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#раддия
Васила масаласида сохта салафийлар иддаоси.
Ватанимизда юзлаб, балки минглаб азиз авлиёларнинг мақбаралари мавжуд. Ислом динига садоқат ва ихлос билан эътиқод қилиб келган халқимиз улуғ алломалар ётган ерларини зиёратгоҳ сифатида эъзозлаб келиши ҳам ҳақиқат. Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинки, динсиз тузумдан халос бўлганимиздан сўнг, унутилган ва эътиборсиз қолдирилган муборак қадамжолар ҳукуматимиз тарафдан яна қайтадан обод қилинмоқда.
Бироқ шу масалада холис мусулмонларнинг дилига озор берадиган айрим бемаза гаплар кейинги вақтларда авжлаб кетди. Ҳижрий ўрта асрларда яшаб ўтган Аҳмад ибн Таймия (Аллоҳ уни кечирсин)нинг издошлари солиҳ инсонларнинг мақбараларини зиёрат қилувчиларни “ҚУБУРИЙ” деган лақаб билан ҳақоратлашга киришиб кетдилар. Илгари баъзи араб диёрларидан ташқарига чиқмаган бу иллат бугунга келиб интернет орқали бутун дунёга тарқалиб улгурди. Ва кўплаб эътиқоди соғлом мусулмонларни йўлдан озишларига сабаб ҳам бўлмоқда.
Авлиё ва солиҳлар мақбарасини эъзозловчи мусулмонлар эътиқодий талабларидан келиб чиқиб, каъбаи муаззамани ўз қибласи деб тан олган ҳар бир “ла илаҳа иллаллоҳ”дегувчи қибла аҳлини мусулмон деб ҳисоблайди. Аммо, ўзларини слафи солиҳлар йўлидамиз деб иддао қилувчи сохта “салафий” биродарларимиз эса уларни “қубурий мушрик” деб ислом доирасидан ташқарида кўришмоқда. Аллоҳ уларга инсоф берсин.
Аслида азизларнинг қабрлари ёнида табаррукан дуо қилиб Аллоҳдан ҳожат сўраш Исломда янгилик эмас. Балки ўз аслига эга шаръий анъанадир! Азиз авлиё ва алломаларнинг мақбараларида Аллоҳдан тавассул қилиб ҳожат сўрашнинг ҳеч зарари йўқ! Аксинча фойдаси бор!
Имом Заҳабий раҳматуллоҳи алайҳ худди ўша манбада ватандошимиз, ҳадис илмининг султони, буюк олим имом Бухорий бобомизнинг таржимасида келтиришича, Самарқандда 464 йили қаттиқ қурғоқчилик бўлади. Одамлар тинмай оммавий дуолар қилиб илтижо этишларига қарамасдан ёмғир ёғмайди. Шунда солиҳ инсонлардан бири Самарқанд қозисининг хузурига келиб, менда бир таклиф бор: сиз бошчилигингизда катта жамоа бўлиб Хартангга борамиз ва Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг қабри олдида Аллоҳдан васила этиб ёмғир сўраймиз, шояд Аллоҳ ёмғир берса…—дейди. Қози домла қандай ажойиб фикр деб, у кишини алқаб рози бўладилар. Шу таклиф билан қози домла шаҳар халқи ила Хартангга имом Бухорий қабри олдига келиб дуо қилади. Одамлар йиғлаб қабр соҳиби Бухорийни ўртага қўйиб Аллоҳга ёлборишади. Яратганнинг раҳми келиб ўша вақтнинг ўзида самода булутлар пайдо бўлади ва бир ҳафта давомида тинимсиз ёмғир ёғади. Самарқандликлар ёмғир тинишини кутиб бир ҳафта Хартангда қолиб кетишади. (Сияри аълом ан-нубала. 12- Ж. 469- Б)
Аллоҳ таолодан ёрдам сўрашда Унинг дўстларини шафоатчи қилиб дуо қилиш асло ширк эмас! Фақат дуода ҳақиқий бергувчи Аллоҳнинг ўзи, азиз авлиё ва алломалар эса орадаги Аллоҳнинг бизга нисбатан тақволи ва солиҳроқ дўстлари деб эътиқод қилинса бас!
Музработ тумани бош имом хатиби Б.Қосимов
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Audio
#Раддия
Энг катта мусибат нима?
🎙Акбар домла Шукуров

🕌Музработ тумани "Дўстмухаммад бобо" жомеъ масжиди имом ноиби
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌«Оятул Курсий»нинг фазли ҳақида келган баъзи ривоятлар:

1. «Оятул Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.

2. «Оятул Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.

3. «Оятул Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.

Оятал курсининг хосиятлари жуда кўп. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади:

📖“Оятал курси оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким)

📹Видео билан биргаликда қайтаринг

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Ўзингиз кола ичаркан, болага айрон берасиз. Боланинг наздида "айрон" жазо бўлиб кўринади.

Ўзингиз телевизор кўраркан, болага китоб ўқи дейсиз. Боланинг наздида "китоб" жазо бўлиб кўринади.

Ўзингиз телефондан кўз узмай, соатлаб интернетда ўтираркан, болани мажбурлаб ётоғига жўнатасиз, боланинг наздида "уйқу" жазо бўлиб кўринади.

Ўзингиз дўстларингиз (дугоналарингиз) билан мазза қилиб вақт ўтказаркан, боладан дарсларини бажаришни талаб қиласиз. Боланинг наздида "дарс" жазо бўлиб кўринади.

Энг гўзал, таьсирли даъват - яшаб, кўрсатиб берилганидир!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Қуръонни ташлаб қўйган бўлсангиз, бахт саодатни излаб юрманг!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Али розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:

"1. Хушуъсиз ўқилган намозда яхшилик йўқ.
2. Бекорчи сўздан тийилмай тутилган рўзада яхшилик йўқ.
3. Тафаккурсиз ўқилган қироатда яхшилик йўқ.
4. Парҳезсиз илмда яхшилик йўқ.
5. Сахий бўлинмаган молда яхшилик йўқ.
6. Бир-бирини ҳимоя қилмаган биродарчиликда яхшилик йўқ.
7. Боқий қолмайдиган неъматда яхшилик йўқ.
8. Ихлоссиз қилинган дуода яхшилик йўқ”.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Дунё севинчларини катталаштириб, тағин уларга алданиб қолманг. Ёмонликларига нисбатан эса жаҳл қилманг!

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#мақола
Оилада эр рахбар ва маъсулдир.

Динимизда оила бошлиғи рахбари ва жавобгари эркакдир. Никоҳ ақди билан аёл эрининг амрига таъминотига ва химоясига кирган бўлади. Оила рахбарлиги аллоҳ таоло томонидан эркакларга юкланган вазифадир. Бу ҳусусда қуръони-каримда бундай дейилган “ Аллоҳ базиларини, базиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга рахбардирлар. Солиҳа аёллар итоаткор ва аллоҳнинг ҳифзи-химояси бўйича ғойибларнинг мухофазасини қилувчилардир” (нисо сурасининг 34-оятида марҳамат қилганлар). Ҳар бир диёнатли эркак оиласини таъминлашга бурчлидир жуфти ҳалолини йидириб-ичириш, кийдириш ва бемор бўлса даволатиш ҳам вазифасидир. Бу шарафли ва маъсулиятли вазифаларни адо этиш эрнинг бурчи эканини ота-оналар ўғил фарзандларига ёшлигидан тушунтириб мисоллар билан уқтириб боришлари зарур. Пайғамбаримиз (саллолоҳу алайҳи вассаллам) оила муносабатларида эркак киши ўзини қандай тутиши кераклигини биз умматларига ўрнак бўлиб кўрсатиб бердилар. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи вассаллам аёлларига нисбатан меҳрибон кечиримли сабрли ва илтифотли эдилар жуфти ҳалолларининг таъминотларини қилиш билан бирга уларнинг бозор ўчарларини ўзлари қилиб берар эдилар Жобур разиаллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳу васаллам банданинг тарозига биринчи қўйиладиган нарсаси аҳли аёлига қилган нафақасидир деганлар”. Афсуски, хозирги кунимизда бази йигитлар шайтон йўлини тутиб йигитлик шанига доғ тушириб орияту-номусни бир четга суриб қўймоқдалар. Улар оила қуришда унинг маъсулияти ва таъминоти эмас, балки нафсу истакларини қондиришни кўзлаб, текинхўр, боқиманда бўлиб, яқинларини машаққатга қўймоқдалар. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи вассаллам бу каби текинхўр, маъсулиятсиз, виждонсиз, ҳамиятсиз, ориятсиз, эркаклик шанига бефарқ кимсалар ҳақида бундай деганлар: Ким бир аёлга шарафи учун уйланса унинг фақат хорлиги зиёда бўлади. Ким бир аёлга моли учун уйланса, унинг фақирлиги зиёда бўлади. Ким бир аёлга ҳусни жамоли учун уйланса, унинг паслиги зиёда бўлади. Ким бир аёлга кўзини тийиш ёки номуснин сақлаш ва ё қариндошлик риштасини боғлаш учун уйланса, унинг учун ўша аёлда ҳайру-барака, у аёл учун ҳам бу эрда ҳайру-барака бўлади. Аллоҳ таоло барча йигитларни эркаклик шанини улуғлагувчи, ғайратли, иймонли, комил ва маъсулиятни ҳис этувчилардан қилсин, ҳамда юртимиздаги ҳар бир оиланинг баҳтли соадатли ҳаёт кечириб эр ва хотин бир-бирига итоатли қилиб қўша-қариб юришларини насиб этсин.
Қумқўрғон тумани "Домла Тилов Қобил” жомеъ масжиди имом ҳатиби Хайдарали Қўзиев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Интернетдан устоз қидирганларга

Қумқурғон тумани "Хўжа Мирсаид" жомеъ масжиди имом ноиби Жураев Абдулло

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларни бузғунчи хуружлардан ехтиёт қилинг!!!

Шўрчи тумани бош имом хатиби Асрорхон Ҳабибуллаев

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz 👈
Ҳасад инсон қалбини емирувчидир

    Одам ҳамиша яширадиган, яширишга урунадиган иллат - бу ҳасаддир. Ҳасад - шайтоннинг энг ишончли қуроли. Бирор танишининг, ҳамкасбининг ёки яқин қариндошининг мувоффақияти, ютуғи учун тутилган азадир.
    Ҳасад Одам атонинг ўғли Қобилдан қолган энг разил одат бўлиб, ҳасад туфайли Қобил укаси Ҳобилни ўлдиради. Одамзот тарихидаги биринчи қотиллик ҳасад туфайли бўлди. Ҳасад гўдакликда туғилади. Агар киши ўзидаги ҳасад ўтини ўчира олмаса, одамлар ундан нарига қоча бошлайдилар. Ҳасадгўйликни яширмайдиган одам хавфли эмас, аксинча ўта усталик билан яширгувчи кимса ҳар бир жон учун хатарлидир.
    Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилганлар: "Мўмин киши беш ёмонлик устида бўлади:
1. Мўмин биродари унга ҳасад қилади.
2. Мунофиқ уни ёмон кўради.
3. Кофир уни ўлдириш пайида бўлади.
4. Нафс унга қарши туради.
5. Шайтон уни адаштиради".
    Мўмин кишининг фаришталардан афзаллиги сабабларидан бири, унинг беш душман ўртасида ғолиб туриб, иймонини муҳофаза этишидадир. Пайғамбар алайҳиссалом шулардан биринчиси деб "ҳасад"ни тилга олганлари бежиз эмас. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмай, бошқа бир мўмин биродари эришган неъматларга ҳасад қилади ва уни ранжитади. Ҳолбуки, ҳасад ҳасадгўйга ҳеч нима бермайди. Аксинча, ундаги савобу-яхшиликларини кетказади холос. Фақирлик фақирни роҳатсиз этгани каби, ҳасад ҳам ҳасадчининг қалбини роҳатсиз қилади.
    Ҳасад давосиз дарддир. Ҳасадчи ҳамиша бировнинг шодлигини ғам билан, роҳатини алам билан. Ҳасад шундай ёмон иллатки, унинг касридан одам ўзига ҳам яхшиликни раво кўра олмай қолади. Бошқаларнинг бахти ва саодатини кўролмаган ҳасадчи доимо қайғу-алам остида бўлади.
    Арасту: "Дунёда ҳаммадан кўра ҳасадчининг юки оғирдир. Чунки у бечора бахтли одамларни кўролмай, ҳасад туфайли келадиган ҳамма қайғу-аламлар юкини ўз устига ортиб юради. Ўзгаларнинг яхши турмушлари унинг юрак бағрини ёндиради", деган эди.
    Ҳасадни тарк эта олган кимса эса тинчланиб, роҳатланади.
    Фозил Асмаий бир юз йигирма ёшга тўлган кишидан узоқ умр кўриш сирини сўрадилар. Қария: "Бунинг беркитадиган сирли ери йўқ. Мен умрим давомида ҳасад деган балони ёшлигимдан парҳез қила бошладим ва албатта бунинг фойдасини кўрдим", деди.
    Агар ҳасаднинг бировни эмас, ҳасадчининг ўз танасини куйдириши ва қайғусини орттиришини ҳисобга олсак, бу иллатдан парҳез қилган кекса отахоннинг ҳаётларини ўзимизга ибрат қилиб олардик. Агар юрак сиқилишининг сабаби қалбдаги ҳасад ўти бўлса, дори дармонга пул сарфлашнинг ҳожати йўқ. Ўша одам ҳасаддан тийилса бас, тез орада шифо топиб, юраги сиқилмайдиган бўлади.
    Яна бир ҳақиқат шуки, баъзи бир дўстларнинг ҳасади душманнинг хусуматидан ҳам ёмонроқ ҳисобланади. Бу ҳақида Набий алайҳиссалом: "Бир биродарингни бошига тушган балодан ҳеч қачон севинма. Чунки Аллоҳ уни бундан халос қилиб, сўнгра ўша балога сени гирифтор қилиши мункин. Ким ўзгаларни қийнаётган дардга мубтало бўлишини истаса, биродари бошига тушган кулфатдан қувонаверсин", дедилар.
    Дарҳақиқат, ўзгаларнинг кулфатидан қувониш ҳам ҳасаднинг бир кўринишидир.
    Аллоҳ таоло бундай ёмон иллатлардан барчамизни ўз ҳифзу-ҳимоясида сақласин.
 
Термиз шаҳар Хаким Термизий жомеъ масжиди имом ноиби Бўриев Сирожиддин
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шукур қилгувчилардан бўлайлик...

Қумқурғон тумани "Хўжа Мирсаид"  жомеъ масжиди имом ноиби  Жураев Абдулло

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#РАДДИЯ_ВИДЕО

🎞Ўзбекистон республикаси Куфр диёри эмас❗️

👤ҲАБИБУЛЛОҲ Саидов
Термиз шахар "Ҳаким-Термизий" жоме масжиди имом-ноиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАКОЛА

Қуръонида ғийбатнинг ёмонлиги ҳақида кескин айтиб, ғийбат қилганни ўликнинг этини еганга ўхшатгандир.

Эй биродарим, билиб қўйки, Аллоҳ, ўзининг Қуръонида ғийбатнинг ёмонлиги ҳақида кескин айтиб, ғийбат қилганни ўликнинг этини еганга ўхшатгандир.
— Эй мўминлар, кўп гумонлардан четланинглар! Чунки айрим гумонлар гуноҳдир! Бир-бирингизнинг айбларингизни кавлаштирманг ва айримларингиз ҳам айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарларининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана, ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бунданда ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз!) Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир......👉👉👉👉👉👉👉Давоми
👤ХАБИБУЛЛОХ Саидов
Термиз шахар "Хаким-Термизий" жоме масжиди имом-ноиби
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz