#мақола
ФИРҚАБОЗЛИК-ЗАЛОЛАТ.
Маълумки, ислом дини ўз номи билан тинчлик, бирдамлик, ҳамжиҳатлик динидир. Адоват, ихтилоф ва тарафкашликнинг ҳар қандай кўриниши динимизга бегонадир. Шундай экан, Аллоҳ таоло ўз бандаларини бирликка ва ҳамкорликка чақириб, ўрталарида низо чиқариб фирқаларга бўлинишларидан қайтаради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло ўзининг ояти муборакасида Яъни: "Ҳаммаларингиз Аллоҳнинг арқони Қуръонни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг" деб марҳамат қилди. Оли Имрон 103.
Аввалда ўтган дин кишилари фирқаларга бўлиниб, ўзаро ихтилоф ва адоватлар чиқарганлари учун ҳам, Аллоҳ бизларни ўшаларга ўхшаб қолмаслигимизга амр қилиб, Ўзининг оятида шундай марҳамат қилади. Яъни: Хужжатлар келгандан кейин ҳам бўлиниб, ўзаро ихтилофга берилган кимсаларга ўхшамангиз! Ана ўшаларга улкан азоб бордир. деб мархамат қилди. Оли Имрон 105.
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ с.а.в ҳам кўплаб хадисларида биз умматларини биродар бўлиб яшашга буюрганлар. Видолашув ҳажида қилган хутбаларида мусулмонларни бир - бирлари билан дўсту биродар бўлиб яшашга ундаб, ўзаро адоват қилмасликка, бир-бирларига қарши қурол кўтармасликка васият қилганлар. Агар бизлар ўзларимизни Муҳаммад с.в.а.нинг чин умматлари деб билсак, Жаноб Пайғамбаримиз с.а.в.нинг сўзларидан четга чиқмаслигимиз лозим. Шояд , шунда У зотнинг шафоатларидан насибадор бўлсак . Маълумки, ҳозирги кунда диёримизга кириб келган Ҳизбут-таҳир ва шу каби баъзи бузғунчи оқимлар таъсирига тушиб қолган кишилар билиб ёки билмасдан мусулмонлар ўртасида ихтилоф чиқаришга сабаб бўлмоқдалар. Шуниси ачинарлики бу тоифа кишиларнинг кўтариб чиқаётган масалалари мусулмонлар ўртасини бузишга арзимайдиган ишлардир.Суннат ёки мустаҳаб амалларни қиламан деб, фарз ёки вожиб амални тарк қилиш гуноҳдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда. Яъни: Айтинг Эй, аҳли китоблар Динингизда ҳаддан ошмангиз ва олдиндан адашган ва кўпларни адаштирган ҳамда тўғри йўлдан чалғиганларнинг ҳавойи нафсларига эргашмангиз деб марҳамат қилди. Ушбу оятда яҳудийлар Исо а.с.ни отасиз туғилгани учун валади зино, яъни ҳаромдан бўлган бола деб, насронийлар эса "Исо худонинг ўғли " деб ҳаддан ошганлари баён қилинмоқда. Дарҳақиқат, инсон ўз ақлига суяниб дин кўрсатмаларида ўзининг ҳаво-ю нафсига мувофиқ иш тутадиган бўлса, сўзсиз адашиб тўғри йўлдан чиқиб кетади Юқоридаги оят ва ҳадисдан кўринадики, Ислом дини ўрта ва мўътадил диндир. Унда на чуқур кетиш ва на сусткашлик қилиш тўғри эмас. Ҳизбут-таҳрир ва бошқа оқимларнинг таълимотида ҳаётнинг ижтимоий ва моддий жиҳатларига асосий эътибор қаратилиб, маънавий, ахлоқий ва руҳий жиҳатларига нисбатан эътиборнинг суст эканлигини кўриш мумкин.
Расулуллоҳ с.а.в биз мусулмонларга ҳаётда адашмаслик учун нима иш қилишимиз лозимлигини ўргатганлар: Яъни: "Мен сизларга иккита нарсани қолдирдим. Модомики, сизлар шу иккисини маҳкам тутар экансизлар, ҳеч қачон адашмайсизлар. Улар, Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбарининг суннатидир." деб марҳамат қилдилар.
Аллоҳ таоло барчаларимизнинг қалбларимизни бирлаштириб, Ўзининг тўғри йўлидан юришга муваффақ айласин. Адашган кишиларга тавфиқу ҳидоят насиб қилсин!
Музробот тумани "Дўстмухаммад бобо" жомеъ масжиди имом ноиби Акбар домла Шукуров
https://t.iss.one/surxonmuslimuz

Telegram
Surxonmuslim.uz
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
🟢#МАҚОЛА
ЯХШИ ДЎСТ - ДАРДИНГИЗНИНГ ЭНГ ЯХШИ МАЛҲАМИДИР
"Кишининг ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаб юрмоғи ҳалол эмас. Иккаласи дуч келганида, бири у ёққа, иккинчиси бу ёққа юз ўгириб кетмасин. Уларнинг яхшироғи аввал салом берганидир".
Нақл қилишларича, донишманд ҳузурига бир киши келиб, дўстидан шикоят қилибди. Дўсти билан алоқасини узиб, ундан қасд олишни ният қилганини айтибди. Донишманд унга:
- Сенга насиҳат қилсам, унга амал қиласанми ё ғазаб отига минганингча қолаверасанми? - деди.
- Йўқ, насиҳатингизга амал қиламан!
- Дўстинг билан иноқлигингизда хурсандчилигингиз кўп бўлганми ёки унинг хатолари туфайли ғам-ташвишингиз кўп бўлганми?
- Қувончли куним кўп бўлган.
- У сенга яхшилик кўп қилдими ё ёмонлик?
- Яхшиликлари кўпроқ бўлган.
- У ҳолда, ана шу яхши кунларинг ҳурмати уни кечириб юбор. Ўрталарингда дўстлик ҳурмати учун ўч олишн бас қил. Агар иккингиз душманликни давом эттирсангиз, сен хоҳламаган ишлар содир бўлади.
Азизим, шуни унутмангки, киши учун иймондан кейинги энг яхши неъмат яхши дўстдир. Агар тоат-ибодатда ёрдам берадиган дўстингиз бўлса, унинг қўлини маҳкам тутинг. Зеро, дўст бўлиш осон, дўстликни сақлаш қийин. Дўстларимиз биз учун аҳлимиз ва фарзандимиздан ҳам яқинроқ бўлади. Чунки аҳлимиз бизни дунё сабабли ёдга оладилар. Дўстларимиз эса охират сабабли ёдга олишади. Дўстнинг сифатларидан бири - унинг ўзидан ҳам дўстларини устун қўйишидир.
Кишининг иймондан сўнг биринчи қиладиган иши содиқ дўст топишдир. У сизга бойлигингиз учун эмас, иймонингиз учун дўст бўлсин. Дўстлик риштаси туфайли фақат икки инсон бирлашмайди, балки кишилар орасидаги ишонч, ахлоқ ва донолик сингари улуғ фазилатлар мустаҳкамланиб боради. Чунки бугунги кунда ишониш мумкин бўлган кишини топиш машаққатга айланиб бормоқда. Дўстига "Сенинг еганинг - менинг тўйганим!" - дейдиган мардлар саноқли қоляптимикан? Бир дастурхон атрофида ўтириб, бир-бирининг қўлидаги нонни тортиб олаётган нафс бандалари ҳайвондан нимаси билан фарқ қилади?! Ўзида борини дўсти билан баҳам кўриш ҳам нафсини жиловлай олишдир, аслида. Гўзал ахлоқни дўстига ўргатиш, Аллоҳга ибодат қилишда ўрнак бўлиш, шубҳасиз, сизни солиҳ амаллар сари етаклайди. Яхши дўст адашмаслигингизни, савоб амалларингиз кўп бўлишини истайди. Яхши дўст яхши кунингизда доим ҳам ёнингизда турмаслиги мумкин. Аммо бошингизга кулфат тушганида у ёнингиздан асло кетмайди.Сизни ёлғизлатиб қўймайди. Ёлғизлик фақат Аллоҳга хос! Бандаси дардни ёлғиз ўзи кўтара олмайди. Шунинг учун одам тафтини одам олади, дейишади. Яхши дўст сиз учун ўзини қанча фидо қилса ҳам, миннат қилмайди. "Роббим рози бўлсин! Менга шу етади", дейди. Қилган яхшилигини пешонангизга тақ этиб уриб, миннат қилувчилардан Аллоҳ асрасин!
✍✍Ҳабибуллоҳ Саидов
Термиз шаҳар" Ҳаким-Термизий" жомеъ масжиди имом-ноиби
✅https://t.iss.one/surxonmuslimuz

Инсонларни орасини ислоҳ қилиш улкан савобдир
Ораларида жанжал келиб чиққан икки мусулмон ўртасини ислоҳ қилиш улкан савобли ишдир. Қуръони Каримда бу ҳақида шундай дейилган:
“ Албатта, мўминлар биродардирлар, икки биродарингизнинг ўртасини ислоҳ қилинг ва Аллохга тақво қилинг, шоядки раҳм қилинсангиз ” ( Ҳужурот сураси, 10-оят) .
Икки мусулмон орасини ислоҳ қилиш ва уларнинг алоқалари тикланишига уриниш нақадар яхши амал экани Қуръони Каримнинг кўрсатмаларидан маълум бўлмоқда
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “ Қуёш чиққан ҳар бир кунда одамларнинг ҳар бир бўғини учун садақа лозим. Икки киши ўртасида адолат қилиш садақадир. Бир кишига улови борасида ёрдам бериб, уни миндириб қўйиши ёки юкини ортиб бериши ҳам садақадир. Ширин сўз ҳам садақадир. Намоз сари босган ҳар бир қадам ҳам садақадир. Йўлдан озорни олиб ташлаш ҳам садақадир ” дедилар”. Имом Буҳорий ривояти.
Одамлар ўртасида ғазаб ва адоват тарқатиш шайтоний ишдир. Ҳадислардан маълум бўлишича, иблис инсонларни бир-бирига душман қилишдан хурсанд бўлганчалик бирор ишдан хурсанд бўлмас экан. Шунингдек, ҳадисларда шайтон эр-хотин ўртасига тафриқа солишни ўзининг энг катта ишларидан деб билади. Бунинг акси ўлароқ, эр-хотин орасидаги совуқчиликни кетказиш ҳамда уларнинг ўрталарини ислоҳ қилишга ҳаракат қилиш бениҳоя ажру савобли ишдир.
Бу сўзларни айниқса катта оилада биргаликда истиқомат қиладиган кишилар ёдда тутишлари лозим. Бизнинг жамиятда қайнона, келин ва овсинлар ўртасида турли келишмовчиликлар бўлиб туради. Шундай ҳолатларда исломнинг мазкур таълимотини ёдда тутиб, унга амал қилсалар, дунёю охиратда икки баробар мукофотга эга бўладилар.
Қизириқ тумани “ Чилгазота ” жомеъ масжиди имом-хатиби: Абдуназаров Абдухалил

#Мақола
ОИША ОНАМИЗ ҲАҚИДА
Исмлари: Оиша бинти Абу Бакр;
Оталари: Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Абу Қуҳофа;
Оналари: Умму Рувмон бинти Омир ибн Уваймир;
Туғилган йиллари: Энг тўғри деб топилган маълумотларга кўра, Оиша розияллоҳу анҳа 615 (олти юз ўн бешинчи) йил октябрь ёки шу йилнинг сентябрь ойлари орасида туғилганлар. Бу нубувватнинг бешинчи ёки олтинчи йилига тўғри келади.
Эмизган сут оналари: Абу Қуъайс исмли кишининг хотини эмизиб катта қилган;
Кунялари: Умму Абдуллоҳ Опалари Асмо бинти Абу Бакр ва Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг тўнғич ўғиллари;
Унвонлари: Муваффақа – қимматбаҳо дур, Ҳумайро – юзи қизғиш аёл;
Сифатлари: Уммул~муъминин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳабибаси, «УММАТ АЁЛЛАРИ ФАҚИҲАСИ» ;
Аллоҳ таоло берган сифат:
Мубарроъа – Аллоҳ таоло ифкдан ПОКЛАГАН АЁЛ ;
Давомини ўқиш учун👈
✍️Денов туман Бобур МФЙ отинойиси Алланова Зебинисо
📲https://t.iss.one/surxonmuslimuz

#Мақола #Раддия #Бузғунчилик
ТЕРРОР - ИСЛОМ АҚИДАСИГА ЗИД
Террор сўзи луғатда қўрқитиш деган маънони англатади. Барча бандалар
Аллоҳдангина қўрқишлари лозим. Қуръони каримнинг “Бақара” сураси 40-оятида:
وَإِيَّايَ فَارْهَبُونِ
Фақат мендангина қўрқингиз, - дея марҳамат қилинади. Аммо шаръий бир сабабсиз қўрқитиш қатъиян ҳаромдир. Негаки, ислом тинчлик динидир. У адоват ва ҳужумни биринчи бошламайди. Зарурат бўлмаган ҳолатда ўзини хатарга қўйишдан кўра, муаммони тинч йўл билан ҳал қилишни афзал билади. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَافَّةً وَلَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُبِينٌ
Эй, мўминлар, тинчликка батамом кирингиз, шайтон йўлларига эргашмангиз. Зеро, у (шайтон) сизларга очиқ душмандир (“Бақара” сураси, 208-оят).
Қўлларига қурол олиб террорчилик қилиб, инсонларни қўрқитиш ҳақида Пайғамбар алайҳиссалом шундай дейдилар: Биронтангиз, зинҳор ўз биродарига қурол билан ишора қилмасин (ўқталмасин), чунки, у билмайдики, шайтон унинг қўлини бузиши мумкинлигини (яъни унинг қалбига васваса солиб, мусулмонга қарата оттириши мумкин). Оқибатда эса у одам дўзах чоҳига қулайди. Одамларнинг тинчлигини турли баҳоналар билан бузиб, қўрқувга солиш инсоний биродарлик тамойилига зид келувчи таъқиқланган ишлардан эканини билиш учун ушбу келтириб ўтилган далиллар кифоя қилади.
Ислом дини таълимоти, қонун-қоида ва амалларидан бешта бош мақсад кўзда тутилган:
1. Инсон ҳаѐтини муҳофаза қилиш;
2. Инсон ақлини муҳофаза қилиш;
3. Инсон динини муҳофаза қилиш;
4. Инсон наслини муҳофаза қилиш;
5. Инсон мол-мулкини муҳофаза қилиш.
Террор эса айнан ушбу мақсадларнинг барчасига қарши қаратилган фаолиятдан иборатдир.
✍✍✍ Узун тумани "Домла Маҳмуд" жомеъ масжиди имом-хатиби Сирожиддин Самадов

Аллоҳ учун дўстлашиш
Пайғамбаримиз алайҳиссалом мусулмонларнинг бир-бирларига дўст, биродар, кўмакдош бўлишлари зарурлигини бундан ўн беш аср муқаддам эълон қилиб, Ислом умматини ўзаро биродарликка, қардошликка, ҳамкорликка чақирганлар. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Мусулмон – мусулмон кишининг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди ва биродарини душманга ҳам топшириб қўймайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ ҳам унинг ҳожатида бўлади. Ким мусулмондан ғам-ташвишни кетказса, Аллоҳ таоло уни Қиёмат ғам-ташвишларидан халос этади.
📄БАТАФСИЛ ЎҚИШ
✍️Обиджон Исмоилов - Сариосиё туман "Имом Низомиддин Сангардакий "жоме масжиди имом хатиби
•┈┈•┈┈•⊰✿⏳📝⌛️✿⊱•┈┈•┈┈•
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
📲SURXONMUSLIM.UZ matbuot xizmati

Қиш фасли
Қодири мутлақ тўрт фаслни яратиб, ҳар бир фаслни ўзига хос, ўзига мос об-ҳаво, турли неъматлар билан зийнатлади.Ҳар бир фаслнинг ўзига яраша фазилатлари бор. Аммо улар ичида қиш фасли алоҳида фазилатга эгадир. Қиш фасли мўмин киши учун энг яхши фасл ҳисобланади. Чунки бу фаслда бошқа фаслларга қараганда турли нафл ибодатларни кўплаб адо этиш осонлашади. Кечалари узун бўлгани сабабли ҳам уйқуга тўйиш, ҳам енгиллик билан ибодат қилиб олиш имкони туғилади....

ДИН НИҚОБИДАГИ ЭКСТРЕМИЗМ - ЁШЛАРНИНГ КЕЛАЖАГИ УЧУН ТАҲДИД.
Ўзбекистон азалдан кўп миллатли ва турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаб келган юрт ҳисобланади. Аждодларимиз ҳар доим шу юртда бирга яшаган бошқа дин вакилларига ҳурмат ва бағрикенглик билан муносабатда бўлишган. Уларнинг ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани тарихий манбаларда ўз аксини топган.Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 34.2 млн.дан ошиқ аҳолиси истиқомат қилаётган бўлиб, улар 130 дан зиёд миллатга мансуб ҳисобланади. Фуқароларнинг 94% дан зиёди ислом динига эътиқод қилади. Юртимиз фуқароларининг 3,5% га яқини православ динига мансуб, қолганларини бошқа конфессия вакиллари ташкил этади.Айни дамда оммавий ахборот воситаларида Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечираётганини гувоҳи бўлмоқдамиз.

Ислом динида фарзанд тарбияси
Динимизда фарзанд тарбиясига катта аҳамият берилган бўлиб, уни фарзанд ҳатто дунёга келмасидан олдин бошлаш китобларимизда баён қилинган.
Маълумки, фарзанд неъмати Аллоҳ таоло томонидан берилган буюк неъмат бўлиб, ҳар бир ота-она бу неъматни қадрига етиб, ҳаққини адо қилиши зарурдир. Ота-она фарзанд тарбиясига масъул бўлган шахслар ёш авлодни ростгўйлик, ваъдага вафо, омонатдорлик, каттага ҳурмат, кичикка иззат, ўзгаларга меҳр-оқибатли бўлиш каби фазилатлар соҳиби қилиб вояга етказишга катта аҳамият қаратишлари – динимиз талабидир. Тарбия ҳар доим ҳам муҳим масала бўлиб келган. Таълимдан мақсад ҳам аслида тарбиядир...
➡️БАТАФСИЛ
✍️Обиджон Исмоилов - Сариосие туман Имом Низомиддин Сангардакий жоме масжиди имом-хатиби
♻️Энди бизни қуйидаги манзилларда ҳам кузатиб боришингиз мумкин👇

Дехқончилик фазилати
Муқаддас Ислом дини таълимотларида деҳқончилик, ерни обод қилиш масаласига алоҳида эътибор берилган. Ер юзида экин экиш, деҳқончилик қилиш ризқ топишнинг энг яхши воситадир. Инсон ҳалол ризқ талабида касб қилиши, унинг азизлигини зиёда қилади.Деҳқончилик улуғ, фазилатли амалдир. Кўплаб ояти карималарда боғлар ва далаларнинг ҳосили Аллоҳ таолонинг изни ва иродаси билан етилиши баён этилган. Бу эса деҳқон ва боғбонларнинг меҳнати Аллоҳнинг остида эканига ва Аллоҳ таоло уларга кўмакчилигига далолат қилади. Зеро, деҳқончилик улуғ ибодатлардан саналади.Деҳқон одам уруғни экади...