Surxonmuslim.uz
4.81K subscribers
8.79K photos
2.7K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#Раддия

Сохта салафийларнинг дангасалик билан номоз ўқиймадиганларни кофирга чиқариши ва унга раддия.


Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қай бир киши биродарига «эй кофир» деб айтса, (у сўз) икковларидан бирига қайтади. Агар у ўша айтган сўзидек бўлса, (кофирдир). Борди-ю, ундай бўлмаса, (айтувчининг) ўзига қайтади», дедилар» (Бухорий ва Муслим ривояти).
Ушбу ҳадиснинг зоҳирига биноан мусулмонга қарата «эй кофир» деган кишининг ўзи кофир бўлади, деганлар ҳам бор. Аммо жумҳур уламо «Сўкиниш ниятида айтган бўлса, кофир бўлмайди-ю, лекин таъзирга мустаҳиқ бўлади. Мабодо сўкиниш нияти билан эмас, балки ўша мусулмонни ҳақиқатан кофир деб эътиқод қилган бўлса, унда бу сўзни айтувчининг ўзи кофир бўлади» деган. Аммо, минг афсуски, ҳозирги кунда «бенамозлар кофирдир» деювчилар сўкиниш ниятида эмас, балки уларни ҳақиқатан имонсиз деб эътиқод қилишмоқда.
Ақоид китобларимизда келтирилишича, жумҳур аҳли суннат қибла аҳлини куфрга ҳукм этмасликка қарор қилишган. Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ «Ал-Фиқҳул акбар»да бундай дейди:Биз бирорта мусулмонни бирор гуноҳ сабабли, гарчи у кабира бўлса ҳам, Модомики гуноҳни ҳалол ҳисобламас экан, кофир демай миз. Ва ундан имон исмини олиб ташламаймиз Балки уни ҳақиқатан мўмин деб атаймиз. Киши кофир эмас, балки фосиқ мўмин бўлиши мумкиндир».
Ушбу матн шарҳида Али Қори айтади: «Имом Абу Ҳанифа бу сўзларни қибла аҳлини, гарчи у аҳли бидъат бўлса ҳам, кофир деб ҳукм қилиш мумкин эмаслигини билдириб қўйиш ниятида келтирганлар». «Мулҳақот»да Али Қори Имом Абу Ҳанифанинг «Аҳли қибладан бирортасини кофирга чиқармадик» деган сўзларини ҳам нақл қилган

Узун тумани "Домла Маҳмуд" жомеъ масжиди имом-хатиби Сирожиддин Самадов

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Интернет замонида фарзандларимизга зарур насиҳатлар:

❗️ Ўғлим! Google, Facebook, Twitter, WhatsApp, Telegram, Instagram барча ижтимоий тармоқлар бамисоли тубсиз денгиздир. Унда қанчадан қанча кишиларни ахлоқлари ғарқ бўлган, ақллари чўккан.
Уларнинг ичида йигитлар ҳам, қариялар ҳам бор. Тўлқинлари иффатли қизларнинг ҳаёсини ютиб юборган…

У жуда кўп халойиқни ҳалок қилган. Унга шўнғиб кетишдан огоҳ бўл! Интернетда гўёки асалари каби бўл, аввало ўзингга кейин ўзгаларга фойда келтиришинг учун саҳифаларни энг покизасини зиёрат қил.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Қуръон карим

Муҳаммад ибн Қосим айтдилар: Отамга:
- "Эй отажон, менга насиҳат қилинг!" деб айтсам, отам:
- "Мен сенга Аллоҳнинг китобини насиҳат қиламан, сен ундаги ўз насибангни унутмасдан ҳар куни бир жуз (пора) ўқигин, шундай қилишинг сенга шарт".... дедилар.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#раддия
Соҳта салафийларга раддия

инсон ўлганидан кейин:
Юраги 10 дақиқа яшайди;
ақли 20 дақиқа яшайди;
кўзлари 4 соат яшайди;
териси 5 кун яшайди;
суяклари 30 кун яшайди;
Бу кунлардан кейин барча аьзоларимиз хидланиб ўзгаради.
Солиҳ амаллари эса то ҳисоб-китоб Кунигача яшайди.

Бизди жаннатга олиб киритадиган нарса солих амалларимиздир.
Бу дунёдаги барча нарсалар ўткинчи, ўткинчи дунёда савобли амалларни кўпайтириб гуноҳ маьсиятлардан сақланайлик.Бузғунчи оқимлар ва сохта салафийлар огоҳ бўлингки Аллоҳ таоланинг азоби қаттиқ. Аллоҳ таоланинг шаьнига ёлғон тўқувчи сохта салафийларга раддия сифтида айтаманки гуноҳи нақадар қттиқлиги хақида бундай деган: "Аллоҳ(шаьни)га қандай ёлғон тўқишларини кўринг.Шу (тўхматнинг ўзи) аниқ гуноҳ учун етарлидир" (Нисо, 50). Мутошобеҳ оятларни олиб инсонларни чалғитишга харакат қилябган оқимлар огоҳ бўлинг Аллоҳ таоланинг азоби қаттиқдир.

Шеробод тумани "Шеробод" жомеь масжиди имом ноиби Самандар домла Пўлатов

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақолалар_Мустақиллик_31йил_

ВАТАНГА БЎЛГАН МУҲАББАТ – ИНСОН ҚАЛБИДАГИ ТУҒМА ТАБИАТДИР.

Имом Муҳаммад Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳи шундай деганлар: “Инсон ўз туғилиб ўсган ерини ва ундаги нарсаларни, гарчи у жой одам яшамайдиган саҳро бўлса ҳам, яхши кўради. Ватанга бўлган муҳаббат – инсон қалбидаги туғма табиатдир. Бу нарса инсонни ватанида бўлганида хотиржам, мусофирликда соғинадиган, унга ҳужум қилинганда ҳимоя қиладиган, ҳурматсизлик қилинганда ғазабланадиган қилиб қўяди”...

➡️БАТАФСИЛ

✍️ Обиджон Исмоилов, Сариосиё туман "Имом Низомиддин Сангардакий" жоме масжиди имом хатиби.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#раддия
Исломда "Фитнадан сакланиш "ҳакида

Узун тумани "Домла Айниддин" жомеъ масжиди имом хатиби
Н.Хасанов


♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саудия Арабистони сафари олдидан Муфтий ҳазратларининг эзгу тилаклари

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏢ШÝРЧИ ТУМАНИ БОШ ИМОМ ХАТИБИ

🎤АСРОРХОН ДОМЛА ХАБИБУЛЛАЕВ

БУ ҲАФТА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ МАККАИ МУКАРРАМА ВА МАДИНАИ МУНАВВАРАНИ ЗИЁРАТ ҚИЛАДИЛАР

🕋Қайд этилишича, жорий йилнинг 17-18 август кунлари Президентимиз Икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга ташриф буюради.


♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия
🎞 Жамоат намози хақида
🕌Денов туман Имом Бухорий жоме масжиди имом ноиби
🎙Акбар домла Воситов
♻️Дўстларга ҳам улашинг !!!
📲 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Audio
#Ibrat_vaqti

Bir tup xurmoning mukofoti

🎙Akbar domla Shukurov Muzrabot tumani Do'stmuhammad bobo jome masjidi imom noibi

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#ҲАДИС

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким манманликлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас”, дедилар. Шунда Абу Бакр разияллоҳу анҳу: “Ё Расулаллоҳ, албатта, менинг изоримнинг бир тарафи уни ушлаб юрмасам тушиб қоладир?”, – дедилар. “Сен манманлик ила қиладиганлардан эмассан”, – дедилар.

Имом Насаий ривоятлари.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Ризқ Аллоҳдан, ташвишланманг!

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Қуръони каримнинг тўқсонта жойида Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига ризқ беришни Ўз зиммасига олганини ва улар учун аниқ ўлчаб қўйганини ўқидим. Фақат биргина жойда шайтон фақирликни ваъда қилишини учратдим.

Нега биз рост сўзловчи Роббимиз - Аллоҳнинг тўқсонта гапига шубҳа қилиб, ёлғончи каззоб - шайтоннинг биргина гапига ишонаверамиз?

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Боламдан тотлиси йўқ дейди аёл

Аёлга бердилар бугун бир савол,
Дунёда энг тотли айтгинчи дарҳол,
Новвотми, оққандми, шакар ёки бол?
Боламдан тотлиси йўқ деди аёл.....!!!

Яна сўрадилар, айтгин яширмай,
Энг хушбўй гул қайси: атиргул, лола?
Бир лаҳзада берди жавоб ўйламай,
Энг хушбўй хилқат бу шубҳасиз - бола.....!!!!!

Аёл борки бари, қилади орзу,
Уй, бойлик, тақинчок, пари жамоли,
Қай бирин хоҳлайсан, айт секин деди:
Менга кифоядир болам камоли......!!!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Жаҳаннам азобидан ўзингни қутқарай десанг, тилингни маъсиятдан сақлагин шому саҳарларда. (Ҳазиний)

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Мусулмоннинг бошига тушадиган барча нарса яхшилик учун бўлади.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Баъзи қарзларни узиб бўлмайди!
Она яланг оёқда. Чунки ягона оёқ кийимини фарзандига берган!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#раддия
"Хаворижларнинг катта да'воси"

Музрабод тумани "Дўстмухаммад бобо" жомеъ масжиди имом ноиби Нарзулла домла Исмоилов

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Вақтни ғанимат билишга ёрдам берадиган энг муҳим нарсалар

Вақтни ғанимат билишга ёрдам берадиган энг муҳим нарсалар сифатида қуйидагиларни айтиш мумкин:

1. Ишларни тартиблаш;

2. Бекорчи ва беҳуда ўтиришлардан узоқлашиш;

3. Барча ишларда ортиқчаларидан воз кечиш;

4. Вақту дақиқаларни қадрлайдиган оқил, закий ва тиришқоқ кишилар билан дўст бўлиш;

5. Таржимаи ҳоллари кишини рағбатлантирадиган буюк уламолар ҳақидаги хабарларни ўқиш;

6. Илмий ютуқларга эришишда вақтга эътибор бериш лаззатини туйиш;

7. Мутолаадан лаззатланиш;

8. Маърифат ва хабардорлигини оширишда бардавом бўлиш;

9. Маълумотларни таҳқиқ қилишда тўлиқ банд бўлиш ва ҳоказолардир.

Буларнинг бари сизга вақт қадрини ҳамда уни муҳофаза қилишни англатади. Сизни вақтни йўқ қилувчи эмас, уни касб қилувчи қилиб, вақтни зое қилувчи эмас, уни муҳофаза этувчи қилиб тарбиялайди.

"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ сафарларини муборак қилсин.

Термиз шаҳар "Ҳаким Термизий" жомеъ масжиди имом ноиби Ҳабибуллоҳ домла Саидов

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар

Ўзбекистон - Саудия Арабистони: азалий ришталар, замонавий муносабатлар

Манба: O'zbekiston -24

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz