Surxonmuslim.uz
4.8K subscribers
8.79K photos
2.7K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#мақола
Илмнинг фазли

Аллоҳ таоло Зумар сурасининг 9-оятида шундай дейди: «Айтинг биладиган зотлар билан билмайдиган зотлар баробар бўладими?»

Мужодала сурасининг 11- оятида эса «Аллоҳ таоло сизлардан иймон келтирган ва илм ато этган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур» дейди.

Тоҳа сурасининг 114- оятида эса «Роббим илмимни зиёда қил-деб айтинг» дейди.

Муовия розияллоҳу анҳу ривоят қилган, муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло кимга яхшиликни хоҳласа уни динда фақиҳ-олим қилиб қўяди", дедилар.

Имом Абу Довуд (3641) ва Термизий (2682) Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Ким илм талаб қилиб, йўл юрса, Аллоҳ таоло унга жаннатга борадиган йўлини енгил қилиб қўяди. Фаришталар толиби илмнинг қилаётган амалидан рози бўлиб, қанотларини қўйиб туришади. Олим кишига ҳамма нарса, ҳаттоки сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтиб туради. Олим кишининг обид — яъни илми йўғу, лекин доимий ибодатдаги — одамдан фазли, Ойнинг бошқа юлдузлардан ортиқлигига ўхшайди. Албатта олимлар пайғамбарларнинг меросхўридир, пайғамбарлар дийнор, дирҳамларни мерос қилиб ташлаб кетмаган, балки илмни колдирганлар, кимики уни олган бўлса насибасини тўлиқ олибди".

Имом Муслим (1631) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Агар инсон боласи ўлса унинг учта амалидан бошқа ҳамма амали тўхтайди. Улар: садақаи жория, фойдаланиб турилган илм ва унга дуъо қиладиган солих фарзанд. - дедилар.
Ислом дини илм-маърифат, тараққиёт ва инсонларни илм билан зулумотдан нурга олиб чиқувчи диндир. Чунки бу дин чексиз илмли бўлган Аллоҳ таоло томонидан ваҳий қилингандир. Шунга кўра динимизда шаръий илмнинг манзилати жуда улуғдир. Аллоҳ таоло бандаларини шаръий илмларни ўрганишга буюрганидек дунёвий илмларни ҳам таълим олишга тарғиб қилди ва шаръий илм эгасини бошқалардан афзалроқ қилди. Илм талаб қилиш ибодатларнинг энг афзалларидан бўлиб, жаннатга кириш сабабларининг энг катталаридан ҳисобланади. Чунки инсон илм билан Аллоҳни, Унинг буйруқларини, қайтарган нарсаларини ва диннинг асосларини ўрганиб боради. Шунинг учун ҳам уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар инсонларга шаръий илмни мерос қилиб ташлаб кетдилар. Ким илм талаб қилиб, илмига амал қилса, у албатта уларга меросхўр бўлади.
Динимизда илм ва олимларнинг фазли улуғдир, чунки улар пайғамбарларнинг меросхўларидир.
Бирон кишининг динда фақиҳ бўлиши Аллоҳ таолонинг унга яхшиликни ирода қилганлик аломатидир.
Инсоннинг энг яхши мерос қилиб ташлаб кетадиган ҳазинаси фойдали илмдир, чунки унинг савоби ўлимидан кейин ҳам давом этиб туради.

Сурхондарё вилояти бош имом хатиби Алиакбар Сайфидинов

♻️Дўстларга ҳам улашинг !!!
📲 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#раддия
🎞Суннатни тарк этаётганларга раддия
🕌Денов туман "Хожи Миён Абдусамад" жомеъ масжиди имом хатиби
🎙Миён Музаффар домла Саидов
♻️Дўстларга ҳам улашинг!
📲https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БОЙСУН ТУМАНИ БОШ ИМОМ ХАТИБИ

🎤ЗАРИФ ДОМЛА ЧОРИЕВ

БУ ҲАФТА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ МАККАИ МУКАРРАМА ВА МАДИНАИ МУНАВВАРАНИ ЗИЁРАТ ҚИЛАДИЛАР

🕋 Қайд этилишича, жорий йилнинг 17-18 август кунлари Президентимиз Икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга ташриф буюради.

♻️Дўстларга ҳам улашинг!
📲https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🛫 ПРЕЗИДЕНТ САУДИЯ АРАБИСТОНИГА ЖЎНАБ КЕТДИ

Бугун, 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга
жўнаб кетди. Ўзбекистон делегацияси таркибига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ҳам киритилган.

🌙 Ташрифнинг биринчи манзили сифатида барча мусулмонлар учун муқаддас Мадина шаҳри зиёрат қилинади.

Куннинг иккинчи ярмида давлатимиз раҳбари Жидда шаҳрига келади. Бу ерда олий даражадаги Ўзбекистон-Саудия саммитининг расмий тадбирлари бўлиб ўтади. Уларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, муҳим келишувларга эришиш кутилмоқда.

🔹Шунингдек
, давлатимиз раҳбари Саудиянинг етакчи компаниялари, нуфузли халқаро тузилмалар – Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом тараққиёт банки раҳбарлари билан учрашув ўтказиш ҳамда Умра зиёратини амалга ошириши режалаштирилган.

🤲 Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони сафари олдидан Муфтий ҳазратларининг эзгу тилаклари ва дуолари эълон қилинган эди.

Muslim.uz | @muslimuzportal
#мақола
Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз.

Янги Ўзбекистонда хар кун хар соат ўзгаришлар бўлмоқда бу ўзгаришлар албатта хаммаси инсон манфаатлари юрт фаровонлиги учун бўлмоқда.Хар бир инсон туғилган гўша, киндик қони тўкилган маскан, у масканда улғаяди, оила қуради, эсдан чиқмайдиган хотиралар унда рўй беради, яқинлар, қариндошлар, ота-боболар барча барчаси инсон учун муқаддас хотиралардир. Зотан, Ватанни севиш инсон табиатини бир бўлагидир. Шунинг учун, ундан узоқлашганда уни қумсайди ва соғинади. Аллоҳ инсонга мана шу табиатни ато этган.Исломда ватанга муҳаббат бу – “асабият” эмас, яъни инсон ўзини бошқалардан устун қўйиш, адоват қилиш, нафратланиш, бошқаларга ҳийла найранг ўтказиш дегани эмас. Худди шунингдек, тафриқа ёки тарафкашлик дегани ҳам эмас. Балки туғилиб ўсган юртига нисбатан эъзоздан иборатдир.
Демак, мусулмон киши ватанини севади. Унинг иқболи учун ҳаракат қилади, уни ҳимоя қилади, ҳурсанд бўлса ҳурсанд, ҳафалик етса қайғуради. Инсон Ватан менга нима берди, деб эмас, балки мен ватанимга нима қилдим, деган олий туйғу билан яшамоғи лозим. Зеро, авлиёлар пешвоси Иброҳим ибн Адҳам “Мен йўқотган нарсаларим ичида энг қадри баланди – бу ватанимдан айро яшаганимдир”, деган эканлар.Мухтарам азиз барчаларэмиз янги Ўзбекистонда фарзандларимизди таьлим тарбияли қилиб ўлғайтирайлик ўзимиз ҳам фарзандларимиз ҳам эл-юртга фойдаси тегадиган инсонлардан бўлайлик шундагина биздан кейин келадиган авлод бизлар билан фахрланади. Мухтарам азизлар барчаларимизга мустақиллик байрамимизнинг 31-йиллиги муборак бўлсин.

Шеробод тумани "Шеробод" жомеь масжиди имом ноиби Самандар домла Пўлатов

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌Сурхондарё вилояти вакили ўринбосари Денов туман бош имом хатиби устоз

🎙Дилмурод домла Давлатов

🕋БУ ҲАФТА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ МАККАИ МУКАРРАМА ВА МАДИНАИ МУНАВВАРАНИ ЗИЁРАТ ҚИЛАДИЛАР

♻️Дўстларга ҳам улашинг!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🌙 ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТАШРИФНИ МАДИНАИ МУНАВВАРА ЗИЁРАТИДАН БОШЛАДИЛАР

Саудия Арабистони Подшоҳи
Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Юртбошимиз Мадина шаҳрида тантанали равишда кутиб олинди.

🇺🇿 Зиёрат давомида
давлатимиз раҳбарига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва ҳукумат вакиллари ҳамроҳлик қилмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ПРЕЗИДЕНТ #МАДИНА #ЗИЁРАТ #МУФТИЙ
#САУДИЯ_АРАБИСТОН
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР
⚡️Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифини Мадинаи Мунавварадан бошлади.

Ўзбекистон делегацияси кортежи Масжидун Набавийга келди. Режага кўра, Президентимиз бу ерда Пайғамбаримиз (с.а.в.) Равзаи Муборакни зиёрат қиладилар.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва бошқа расмийлар Масжидун Набавийда, Равзаи саодатда икки ракат намоз ўқиди

▫️Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор», дедилар.

Имом Аҳмад, Бухорий, Муслим, Насоий ва бошқалар ривоят қилишган.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Президентимиз Масжидун Набавийда намоз ўқиб, халқимиз ҳаққига дуо қилдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ПРЕЗИДЕНТ #МАДИНА  #ЗИЁРАТ #МУФТИЙ
#САУДИЯ_АРАБИСТОН
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Масжидун Набавийда халқимиз ҳаққига дуо қилдилар

Манба:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийга келиб, икки ракат намоз ўқиди, Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилди.

Манба:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси

👉https://t.iss.one/surxonmuslimuz