Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#Мақола
РАДДИЯ “ШАХИДЛИК”
“Шахид” – (араб. “гувохлик”, “ҳозир бўлмоқ”) ушбу даражага эришган инсонларга жаннат ёки кўплаб яхшиликлар башорат қилинганига фаришталар гувох, яъни шоҳид бўлгани сабабли, айнан ушбу сўз ишлатилган.
Уломолар наздида, шаҳид дейилганда Аллоҳ таоло йўлида душман билан бўлган жангда Ватани, дини, оиласи, миллати шаънини ҳимоя қила туриб вафот этган инсон назарда тутилади. Аммо инсон Ватан сарҳадлари миллат шаънини ҳимоя қилиш учун эмас, балки мол-давлат тўплаш, ўзидан ном қолдириш каби дунёвий нарсаларни қасд қилган бўлса бу тоифа кишилар шаҳид ҳисобламайди.
Шунингдек, баъзи инсонлар борки, бу дунёда кўпчиликка нафи тегадиган хайрли ишлар қилади. Ва қорин (ички) касаллиги чўкиш куйиш каби сабаблар билан вафот этадилар. Улар кишилар наздида оддий инсондек туюлса-да Расуллуллоҳ (алайхиссалом) ўз ҳадисларида зикр қилганларнидек, Аллоҳ наздида шаҳидлар мақомида бўлади. Демак, шундан келиб чиқиб айтиш жоизки ислом дини нуқтаи назарида шаҳидлик ҳам мусулмон кишининг ихлосу эътиқоди хайрли амали ҳамда мусибатларга сабр-тоқати эвазига Аллоҳ томонидан бериладиган мукофотдир.
Афсуски, бугунги кунда баъзи кимсалар ўзини портлатиш билан гўё “шахидлик” мақомига сазовор бўлишга интилмоқда. Аслида мусулмон одамнинг ўзини-ўзи ўлдириши айниқса ўзини рортлатиб юбориши гўёки “дин йўлида” деб эълон қилинса-да шаҳид деб ҳисобланмай балки “ўз жонига суиқасд” деб баҳоланади. Қолаверса уларнинг бу ғайриинсоний ҳаракатлари туфайли қанчадан-қанча бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилмоқда.
Қуръони каримда эса бу борада “Ўзларингизни ўлдирмангиз! Албатта Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир” (Нисо” 29) дейилган бўлса яна бир оятда “Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қарорчилик каби) фасод ишларини қилмаган инсонни ўлдирган одам ҳамма одамларни ўлдирган кабилар” (“Моида” 32) деб бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкишлик ҳам қаттиқ қораланган. Ҳадиси қудсийда “Бандам ўзини ўзи ўлдириб унга берган умримга шукр қилмай шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим” дейилган. Демак ислом таълимоти бундай ҳолатларни кескин қоралайди.
Ўз жонига қасд қилишнинг оғир гуноҳ экани унга тайинланган жазодан ҳам маълумдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам айтадилар: “Ким заҳар ичиб ўзини ўлдирса қиёмат кунида ўша заҳари кўлида уни ичган ҳолда жаҳаннам оловида абадий қолади. Ким ўзини темир парчаси билан ўлдирса ўша темир парчасини қорнига суққан ҳолида жаҳаннам ўтида абадий қолади. Ким тоғ тепасидан ташлаб ўзини-ўзи ўлдирса жаннамда ҳам шу хил азобга гирифтор бўлади. Ўзини ўзи бўғиб ўлдирган кимса жаҳаннамда ҳам ўзини азоблайди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Жарқурғон туман "Турахон ўғли Ахмадхон" жомеъ масжид имом ноиби Рахимов Музаффар
#Мақола_Раддия
МУЖТАҲИД ИМОМЛАРГА ОТИЛГАН ТАЪНАЛАР.

Ислом оламининг энг буюк олим ва уламолари, энг ҳурматга сазовор бўлганлари, шубҳасиз, мужтаҳид имомлардир! Уларнинг диний илмларнинг ривожланишига, айниқса, ислом фиқҳининг камолга етишига, мусулмонларнинг бирдамлиги, иттифоғи учун муҳим омиллар бўлиб келишида буюк ҳиссалари бор. Аҳли сунна ва жамоа йўналишидаги мусулмонлар тўртта фиқҳий мазҳабларга – ҳанафий, моликия, шофиъия ва ҳанбалияга бўлинганлар. Мазкур мазҳабларнинг мазҳаббошилари ҳам ўз даврида жуда қаттиқ таъналар, аёвсиз маломатларга учраганлар, “такфир” балосидан азият чекканлар. Ҳа, адашган мусулмонлар “такфир” балосига гирифтор бўлиб, ўзларининг имомларини-да бидъатчига, гумроҳга, йўлдан тойганга ва кофирга чиқарганлар:
Имом Молик (р.ҳ.) ҳазратлари бир неча йил уйларидан жамоат намозларига ва ҳатто жумъа намозига чиқа олмадилар. Шу даражада хорлик билан уйларида сақланди. Шу даражада бедодлик билан икки қўллари орқаларига боғланиб, туяга тескари миндирилиб, шаҳар бўйлаб сазойи қилдирилиб, طلاق المكره ليس بشئ – “Мажбуран талоқ қилдирилганнинг талоғи ҳеч нарса эмас”, деган гапингдан қайтасан!” деб зўрланди. Ул зот шу ердаги бутун халойиққа қараб: “Мени билганлар ва таниганлар, мени билмаганлар ва танимаганлар билиб қўйсин, мен Анас ўғли Моликман! Очиқ ва равшан айтаманки, “Талоқ ул-мукраҳи лайса би-шайъин!” (“Зўрланганнинг талоғи ҳеч нарса эмас!”) дедилар. Шу ернинг ўзида уни етмиш дарра урдилар ва яна қайта қамоққа солдилар (Мустафо аш-Шикъа. ал-Аиммат ал-арбаъа. ал-Имом Молик ибн Анас. – Миср: Дор ал-кутуб ал-мисрий, 1990. – Б. 43 ва Ўз даврининг улуғ олимларидан саналган Ибн Абу Зеъб (р.ҳ.) эса Имом Молик (р.ҳ.)ни пайғамбаримиз Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг: البيعان بالخيار – “Икки савдо ихтиёр биландир!” ҳадиси шарифига амал қилмаган, деб туриб, “Унинг бўйнига қилич тортаман!”, деган. Яъни, Имом Молик (р.ҳ.)ни ҳадисни тарк қилгани боис гўё кофирга чиқариб, ўлдиришни ўзига мубоҳ тутмоқда. Астағфируллоҳ! Имом Молик (р.ҳ.) фикрига Имом Аъзам Абу Ҳанифа (р.ҳ.)нинг фикри ҳам мувофиқдир. Ҳадисга кўра, сотувчи ва олувчи савдони пишитгандан кейин, олди-берди қилганидан сўнг ўша жойдан кетганларидан сўнг бир-бирларида қайтариб бериш, савдони бузиш ихтиёри қолмайди. Фиқҳга кўра “хиёри шарт” тугайди. Бироқ, моликийлар ва ҳанафийлар ҳам айни ҳадисни далил қилиб, ҳали савдо-сотиқ жойидан кетмасларларидан олдин олди-берди қилиб бўлиб, гап бошқа мавзуга ўтиб кетса, “хиёри шарт” тугайди, дейдилар. шуни фахр билан айтаманки, бизнинг халқлар – Ўрта Осиё халқлари ўз имомларини хор қилган эмаслар, айблаган эмаслар. Уларга жуда катта ҳурмат ва эҳтиром билан таъзимда бўлганлар. Қаерда олим хор бўлган, айбланган, таъна тошлари отилган бўлса, у бошқа юртларда бўлиб ўтган.
Ўз имомларини масжидларда турганида қавми билан биргаликда портлатиб юборганлар ҳам, ўзларини мусулмон деб билган минг-минглаб одамларни оммавий қатл қилиб туриб, “Мана, биз ислом давлати қурдик”, деб оламга жар солганлар ҳам бошқа юрт вакилларидир, бу ҳолатдаги аянчли ҳодисалар бизда бўлган эмас. Бунга шонли тарихимиз гувоҳ!


Қумқўрғон тумани бош имом хатиби Х.Зайниев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола_Раддия

🔹СУННАТ ВА ҲАДИСНИ ИНКОР ЭТУВЧИ ТОИФАЛАРГА РАДДИЯЛАР (2-қисм)

Ҳадис ва суннатга танқид ва таъна қилувчи тоифалар томонидан Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарига кўпроқ эътиборни қаратилиши аслида бутун ҳадис манбасини заифлаштиришга қаратилган бош мақсад деб ҳисоблаш мумкин бўлади. Зеро, бу асарнинг мусулмонлар ҳаётида қанчалик қадрли экани, ҳадис асарларидан биринчи, Қуръони каримдан кейин иккинчи манба эканлиги танқидчиларига яхши маълум.

➡️ ДАВОМИ...

✍️ Шукурилло Умаров,
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори,
Ҳадисшунослик ихтисослиги бўйича фалсафа доктори.

Яқинларингизга ҳам улашинг👇
https://t.iss.one/joinchat/08BVoQo1SQg0NjEy

Facebook | Termiziy.uz | Twitter | Instagram | YouTube
#Мақола_Раддия

🔹СУННАТ ВА ҲАДИСНИ ИНКОР ЭТУВЧИ ТОИФАЛАР:
тарихий ва замонавий ўхшашликлар
. (1-қисм)

Ҳадис илми тарихи ва бу илмнинг тадрижий босқичларини ўрганиш, суннат ва ҳадисга нисбатан нохолислик билан билдирилган фикрларга қарши муносиб, илмий жавоб бериш ҳар бир даврнинг зарурий талабларидан саналган. Зеро, бу ҳадис илми Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг муборак сўзлари, шариатнинг мадори, Қуръони каримнинг тафсири, амаллар таърифи бўлган Қуръони каримдан кейинги иккинчи асл манбадир. Ислом шариатига мувофиқ иш тутган салаф, халаф олимлар барча мўмин-муслимлар бу манбанинг ҳақлиги ва саҳиҳлигига иттифоқ бўлишган...

➡️ ДАВОМИ...

✍️ Шукурилло Умаров,
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори,
Ҳадисшунослик ихтисослиги бўйича фалсафа доктори.

Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА_РАДДИЯ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ислом динида “такфир” тушунчаси.
“Такфир” ибораси араб тилидаги “куфр” сўзининг ўзагидан олинган бўлиб, луғатда инкор қилиш, осий бўлиш, тан олмаслик каби маъноларни англатади.
Истилоҳда эса икки хил маънода келади:
Бири – динда, яъни, Аллоҳ ва Унинг Расулига итоатсизлик;
Иккинчиси, инъом этилган неъматни менсимай, инкор этишга нисбатан қўлланилган.
Мусулмонни кофирга чиқаришдан келиб чиқадиган хатар сабабидан Қуръони карим ва Сунна ўзга бировни куфрга чиқаришдан қайтарган. Жумладан Нисо сураси 94-оятида Аллоҳ таоло бундай дейди: “Эй имон келтирганлар! Аллоҳ йўлида сафарга чиққанингизда аниқ иш тутинг! Сизларга салом берган (ёки таслим бўлган) кишига бу дунё матоҳини (ўлжани) кўзлаб: “Мўмин эмассан”, демангиз! Аллоҳнинг ҳузурида кўп ўлжалар (бордир). Илгари сизлар ҳам шундай (имонингизни сир тутар) эдингизлар. Сўнгра Аллоҳ сизга неъмат ато этди. Бас аниқлаб иш тутингиз! Албатта Аллоҳ (барча) ишларингиздан хабардордир”.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ” деб турган шахсни кофирга чиқариш хатарини бир қанча ҳадисларида баён қилганлар. Жумладан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:
‏ "‏ثَلاَثَةٌ مِنْ أَصْلِ الإِيمَانِ:‏ الْكَفُّ عَمَّنْ قَالَ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَلاَ نُكَفِّرُهُ بِذَنْبٍ وَلاَ نُخْرِجُهُ مِنَ الإِسْلاَمِ بِعَمَلٍ"
(رَواهُ الإمامُ مسلم عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه)
яъни: “Уч нарса имоннинг аслидандир. “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кимсага тегмаслик, уни гуноҳи туфайли “кофир” демаймиз, амали туфайли Исломдан чиқармаймиз” (Имом Абу Довуд ривоятлари)
Шариатга биноан ҳақиқий ислом олимлари одамларни кофирга чиқаришдан жуда-жуда эҳтиёт бўлиб келганлар. Айниқса, ҳанафий фақиҳлари мўъмин-мусулмон бўлиб туғилган, мўъмин-мусулмон бўлиб танилган бир одамнинг бирор гапида ёки қилган ишида тўқсон тўққизта далил кофирлигига далолат қилиб турса, лекин битта далил унинг мусулмонлигини билдирса, ана ўша битта далилга суяниб, уни мўъмин-мусулмон деб ҳукм қилинади, деганлар. Унга асло кофир деб фатво берилмайди, унга мўъмин-мусулмонларга қилган муомала қилинаверади. Буни яхши англаш лозим!
Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бир киши биродарига “эй кофир!” деса бу гап аниқ иккисидан бирига тегишли бўлади. Агар у киши ростан ҳам кофир бўлса, унга қайтади. Аммо ундай бўлмаса, гапирувчининг ўзига қайтади”, деб айтдилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра, барча уламолар бир овоздан ҳаром иш қилган киши, модомики уни ҳалол санамас экан, кофирга чиқарилмайди, балки фосиқ, гуноҳкор бўлади, дейдилар. Қолаверса, мазҳаббошимиз Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Фиқҳул акбар” китобларида шундай деганлар:
وَلاَ نُكَفِّرُ مُسْلِمًا بِذَنْبٍ مِنَ الذُّنُوبِ وَاِنْ كَانَتْ كَبِيْرَةً اِذَا لَمْ يَسْتَححِلَّهَا
яъни: “Мусулмон киши катта гуноҳлардан бирини қилса ҳам, модомики ўшани ҳалол санамаса, кофирга чиқармаймиз”.
Мусулмон мусулмонни қайсидир гуноҳи сабабли, гарчи у кабира (катта) гуноҳ бўлсада, имондан чиқариши ҳалол эмас. Чунки кабира гуноҳлар Исломни заифлаштирса-да, буткул йўқ қила олмайди.
Душман сўзларига ишонса киши,
Пушаймон тортишдир оқибат иши! (Хўжа Самандар Термизий).
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ўзга инсонни кофир дейиш, унга жаҳаннамда абадий қоласан, дейишга тенг гапдир. Шунингдек, барча инсонлар ўзгаларни кофирга чиқаришдан сақланмоқлари, эҳтиёткорликни талаб қилгани учун ҳам зинҳор бу ишга шошилмасликлари, бу ишдан қочиб, бу жуда нозик масала бўлгани учун ҳам уни олимларга ҳавола этишлари вожибдир. Билингки, “такфир” бугунги кунда диний экстремизм ва терроризмнинг асосини ташкил қиладиган бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам огоҳ бўлишимиз керак, эҳтиёт бўлишимиз зарур!...
Аллоҳ Таоло барча самовий, арозий офат, бало, кулфатлардан Ўзи сақласин!

Бойсун тумани “Авлод” жоме масжиди имом-хатиби
Н. Турсунқулов.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА_РАДДИЯ

Жиходга чорловчи оқимларга


Мўмин-мусулмонлар бугунги қунимиздаги турли қўштирноқ ичидаги воизларнинг
хар қандай "жиҳод"га жим-жимадор чорловлари олдида шошиб қолмасликлари, балки
хамма эътироф этган уламоларга қулок тутишлари, уммат эътироф этган уламолар
атрофида бирлашишлари зарурдир.
Бугунги кунда террорчилик ташкилотларининг даъватчилари тинч давлатда яшаб
келаётган ёшларни хориждаги жангарилар тайёрловчи марказларга жўнатиш мақсадида
дунёвий давлат ва жамиятни динсизликда айблаб, гўёки ҳижратга чиқиш фарз амал
экани, "бунинг учун хеч кимнинг, ҳатто, ота-онанинг рухсатини олиш керак эмас" ёки
"ота-онамиз бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган холос, хамма ишни ҳам уларни
маслахатлари билан қилмаймиз" деган
сохта тушунчаларни диндор ёшларга
сингдиришга ҳаракат қилишлари ўрта асрлардаги хорижийларнинг амалидир.
Ватанни сотиш, ўз юрти ва ватандошларига зарар етказиш, ота-онани норози қилиб
"оқ бўлиш" эса ислом таълимотида оғир гуноҳ хисобланади.
Ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилади: Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи ва саллам хузурларига бир киши келиб: "Эй Аллоҳнинг Расули, мен
ота-онамни йиғлаган ҳолда ташлаб, ҳижрат қилиш учун сизнинг ҳузурингизга келдим",
деди. У зот алайҳиссалом эса: "Ота-онанг олдига қайтиб, уларни қандай йиглатган
бўлсанг, шундай кулдиргин", деб жавоб бердилар.
Масаланинг муҳим жиҳатларидан бири шуки, гўёки “ҳижрат" учун Сурия каби
мамлакатларга бораётганлар яхшилик билан шуғулланаётгани йўқ. Аксинча, ўша ерда
уларга қўшилмаганларни "кофир" деб эълон қилиб, уйларини тортиб олиб, ўзларини
ўлдириб юбормоқдалар, аёллар ва болаларга зулм қилмоқдалар. Бундай фитналар,
гуноҳи кабира ишларга қўл ургандан кўра, ўз юртида тинчликда, эмин-эркинликда фарз
амалларни, ибодатларни бажариб, ҳалол меҳнат билан оиласини боқиб юрганлари афзал
эмасми? Шу сабабли, исломда, фитна даврида унга аралашмай ибодатда бўлганларга
катта инъомлар ваъда қилинган.
Шу нуқтаи назардан ёшларимиз юзлаб мусулмонларнинг ҳаёти барбод бўлишига
сабабчи бўлган миллат ва дин хоинларидан эҳтиёт бўлишлари лозим.
Шундай экан, юқоридаги масалалар ота-онанинг фарзандда хаққи улуғлигини
билдиради. Ҳар бир икки дунё саодатини истаган фарзанд бу хақларга риоя қилсин, ота-
онасини рози қилиб ўзига жаннатдан жой ҳозирласин!

Жарқурғон туман "Хожа Абдул Варроқ ат - Термизий"
жомеь масжиди имом хатиби
Нармуратов Абдурашид

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА_РАДДИЯ

ОММАВИЙ МАДАНИЯТНИНГ МИЛЛИЙ МЕНТАЛИТЕТИМИЗГА ТАҲДИДИ.

Бугунги кунда Фан ва техника тараққий етган ушбу асрда, айниқса, ахборот технологиялари ақл бовар қилмайдиган даражада ривожланиб бормоқда. ХХИ асрнинг мафкуравий таъзйиқлардан бири "Оммавий маданият"дир.Бу хусусда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.M.Мирзиёев: "Барчангизга аён, ҳозирги кунда дунё миқёсида бешафқат рақобат, қарама-қаршилик ва зиддиятлар кескин тус олмоқда. Диний екстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, "оммавий маданият" каби хавф-хатарлар кучайиб, одамзот асрлар давомида амал қилиб келган еътиқодлар, оилавий қадриятларга путур етказмоқда. Мана шундай ва бошқа кўплаб таҳдидлар инсоният ҳаётида жиддий муаммоларни келтириб чиқараётгани-айни ҳақиқат ва буни ҳеч ким инкор эта олмайди," деган эдилар. Оммавий маданият деганда миллий қадриятларимизга ва диний еътиқодларимизга зид бўлган тушинчалар кўз олдимизга келади. Масалан, сочнинг баъзисини олдириб, баъзисини қолдириш, танага турли расмлар туширишлардир. Бу ҳақда динимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам шундай марҳамат қилади. "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошидаги сочининг баъзиси олиниб баъзиси олинмаган бир ёш болани кўриб, бундан қайтариб: "(Сочни) ҳаммасини олдиринглар ёки
ҳаммасини қолдиринглар", деб айтдилар.
Абу Довуд, Имом Бухорий ва
Муслимнинг ҳадис ривоят қилишдаги
шартларига биноан саҳиҳ иснод ила
ривоят қилдилар. Ибни Умардан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам соч уловчи аёлни ҳам, соч улатувчи аёлни ҳам ва вашм қиливчи аёлни ҳам, вашм қилдирувчи аёлни ҳам лаънатладилар. дедилар. Вашм деб танага игна ёки бошқа нарса билан расм ёки сўзни ўйиб, нақш солиш тушинилади. Мўминниг ҳаёти шариатга асосида бино қилинади. Бундай шариатимизга зид бўлган, менталитетимизга ҳам зид бўлган одатлардан Аллоҳ ўзи сақласин.

Бандихон тумани бош имом хатиби Н. Махаммадиев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА_РАДДИЯ

Лоқайдлик иллати.

Аллоҳ таоло бандаларини ўзаро ҳамкориликда, тинч- тотувликда, бир-бирларига ёрдам ва шавқатни дариғ тутмаган ҳолда умр кечиришга буюрган. Анасдан(р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Киши ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича комил мўмин бўла олмайди”.(Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Шу ўринда бир мулоҳаза қилиб кўрайлик, бизлар ўз ҳаётимизда ҳар доим ҳам ислом дини таълимотилари ва ҳадиси шарифларда айтилгандек кишиларга, яқинларимиз, дўсту-биродарларимизга эътиборли бўла оляпмизми¶. Уларнинг ҳожатини чиқариб, ғам-ташвишларини енгиллаштиришга уриняпмизми¶. Ёрдам бериш қўлимиздан келмаган тақдирда, ҳеч бўлмаганда бир оғиз ширин сўзимиз билан тасалли беришга ярай оляпмизми. Таассуф билан айтамизки, айрим кишилар бундай сўровларнинг барчасига аниқ-тиниқ жавоб тополмай қолсалар керак. Сабаби - одамлар орасида “Лоқайдлик” деган оғир дард, худди тузалмас бир хасталикдек илдиз отиб бораётганга ўхшайди. "Қўшнининг уйи ёниб кетса, менга нима, меники омон қолди-ку" деганлар ҳам учраб турибди. Маиший ҳаётимиздаги бепарволик ва лоқайдлик кўча ва ҳиёбонларимизнинг озодалиги ҳамда ободонлигига тўсқинлик қилаётган иллатлардан, яъни аҳлат, чиқиндиларни ҳоҳлаган ерга ташлаб кетишимиз ва сувини ичиб, бўшаган идишларини ҳиёбонларга ёки юриб кетаётган машиналаримизнинг деразасидан кўчага улоқтиришлар ва шунга ўхшаш ҳолатлар бепарволигимиз ва лоқайдликлигимиз туфайли оддий ҳолатга айланиб қолмоқда. Энг ачинарлиси ва ёмони бундай иллат ва сарқитларнинг фарзандларимизга юқумли касалдек ўтиб бориши. Оиладаги, маиший ҳаётдаги лоқайдлик тобора кучайиб, энди ижтимоий, диний, маънавий аҳамият касб этишгача бориб етиши мумкин. Кеча боласининг аҳлоқсизлигига индамаган ота бугун жамият аъзоларининг жиноятларига ҳам кўз юмиши мумкин. Оила аъзосининг эътиқоди ҳақида қайғурмаган оила бошлиғи бугун айрим юртдошларининг адашган оқимлар тузоғига осонгина илинаётганига бепарво бўлиши мумкин. Юртимизга Ғарб ўлкаларидан шиддат билан кириб келаётган “ўзга маданият” билан ёшларимиз аҳлоқига заҳарли ханжар бўлиб урилаётган фахш ва бузуқликларни тарғиб қилувчи видеороликлар ва фильмларнинг фарзандларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётгани билан ҳам кўпинча ишимиз йўқ. Гўёки, бу нарсалар бизга тааллуқли эмасдек, лоқайдликка бериламиз. Аслида эса шу каби оддий лоқайдлик катта жиноятларига, кулфатларга йўл очиб беришини унутиб қўямиз. Азизлар, қаердаки бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг зарур масалалар ўзи бўларчиликка ташлаб қўйилса, оқибати яхши бўлмайди. Лоқайд одамлардан ҳеч қачон яхшилик чиқмайди. Чунки уларда на иймон, на ирода бўлади. Улар ҳатто ўз халқи ва Ватани тақдирига ҳам бамисоли бегона одамдек муносабатда бўлади. Шунинг учун фарзандларимиз тарбиясида, маҳаллаларимиз, юртимиз ободлиги ва кўркамлигида, бир-биримизга меҳр-оқибат кўрсатишда доимо ҳушёр ва жонкуяр бўлайлик. Айниқса, бугунги нотинч ва мураккаб замонда биз учун улуғ ва бебаҳо неъмат ҳамда бойлик бўлмиш тинчлик ва осойшталикни, жамиятимиздаги меҳр-оқибат, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни кўз қорачиғидек асраб-авайлайлик.

Жарқўрғон туман "Исмоил Мир Охур Шоназар ўғли" жоме масжиди имоми Хасанов Тўлқин.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола_Раддия

Бидъат ва хурофотларга берилмайлик!

Ислом умматига берилган улуғ неъматлардан бири Аллоҳ таъола уларга динни комил, аҳкомларини тўкис қилиб берганидадир.
Аллоҳ таъола Қуръони каримда : шундай марҳамат қилади "Ана, энди бугун, динингизни камолига етказдим, неъматимни тамомила бердим ва сизлар учун Исломни дин бўлишига рози бўлдим" (Моида сураси,3- оят).
Бизга Аллоҳ таъоланинг китоби, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари батафсил етиб келди.Мана шу мукаммал бўлган динимизга бирор кишининг ўзича янгилик киритиши катта разолатдир. Динда йўқ нарсани "бу иш динда","савоб бўлади","қилмаса бўлмайди" деб унга қўшиш ёки бир нарсани олиб ташлаш бидъат ҳисобланади.
Истилоҳда шундай дейилади: "Бидъат - Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган нарсани амалга оширишдир".
Демак, ибодатларда бўлсин одатларда бўлсин, асри саъодатда учрамаган, балки, кейинчалик динда янги пайдо бўлган амаллар бидъат ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Ким бизнинг динимизга унда бўлмаган янги нарсани киритса, рад қилинади" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:"Сизлар менинг ва тўғри йўлда юрувчи, ҳидоят топган хулафоларимнинг йўлини тутиб, уни озиқ тишларингиз билан тишлагандек, маҳкам ушланглар. Динга янгилик киритишдан сақланинглар, албатта, ҳар қандай бидъат- залолатдир" (Имоми Абу Давуд ва Имоми Термизий ривоятлари).
Динга янгилик киритиш, гўёки, Аллоҳ ва унинг Расули билмаган нарсани "мен топдим" деб даъво қилишдир.
Биз мусулмонларнинг вазифамиз, динимиз моҳиятинини тўғри англаб буюрганларини бажариб, қайтарганларидан юз ўгириб бидъат ва хурофотларга берилмасликдир.
Аллоҳим тавфиқ берсин.

Қизириқ тумани "Хомкон жомеъ масжиди имом хатиби: Жуманазар Эргашов.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА_РАДДИЯ

Диний билимларни ўрганиш ниятида бўлганлар диний экстремистик ҳаракатга аралашиб қолмасликлари учун нималарга эътибор беришлари керак?


Фараз қилайлик, юқоридаги каби ҳолатларда номаълум ёки яхши таниш бўлмаган шахс мурожаат қилди. Ушбу кимса суҳбат бошида ислом асосларини ўрганишга қаратилган ҳаракатларга рағбат бериб, асл мусулмоннинг бурч ва жавобгарлиги каби мавзуларда сўз юритади. Сўнгра, билвосита саволлар билан унга тааллуқли маълумотлар, хусусан диний ва сиёсий қарашлар билан қизиқади. Суҳбатнинг охирида эса, ўзининг исломга қизиқиши беҳад экани ва яқин биродарлари билан диний билимларини пухта эгаллаётганини айтиб, «ўлжа»га ҳам шуни таклиф этади. Шуни таъкидлаш жоизки, бундай суҳбатлар бир мулоқотда бўлиб ўтиши ёки бир неча учрашувга чўзилиши мумкин.
Албатта, ислом ақидаларини биргаликда ўрганиш ҳақида таклиф қилганларнинг барчаси ҳам ўз олдига кишини экстремистик ғоялар билан заҳарлаш ва ноқонуний фаолиятга жалб қилишни мақсад қилиб қўймайди. Бироқ шахснинг қандай жамоага жалб қилинаётгани ҳақида тўла маълумотга эга бўлишга интилиш келажакда ўзи ва оиласини жиддий кўнгилсизликлардан сақлайди.
Масалан, «Исломга доир билимларни кимдан ва қайси асарлар орқали чуқур ва мукаммал ўрганиш мумкин?» деган саволга «суҳбатдош» умумий жавоб, яъни «Қуръони карим ва ҳадислардан», дейиш билан чегараланса, ундан кенгроқ жавоб олишга ҳаракат қилиш зарур. Агар суҳбатдош анъанавий, расмий усулларни рад этса ёки уларнинг саёзлигини таъкидласа ёҳуд нашр қилинган жойи кўрсатилмаган, норасмий адабиётлар масалан, Тақийуддин Набаҳоний қаламига мансуб «Ислом низоми», «Исломий оламга қайноқ нидолар», Юсуф ас-Саботиннинг «Иззат ва шараф сари», Абдулқадим Заллумга тегишли «Халифаликнинг тугатилиши» ҳамда муаллифи кўрсатилмаган «Имонга йўл», «Ширин жон қиссаси» каби китобларни тилга олса ёки номлари зикр қилинган шахсларнинг ислом дунёсидаги ўрни ҳақида ижобий сўзласа, унинг мутаассиб Қоялар тарафдори эканига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, ҳамма вақт ҳам диний мутассиб оқимлар аъзолари илк суҳбатданоқ норасмий адабиётлар ва шахслар ҳақида батафсил сўзламайди. Улар ўз жамоаларига жалб қилиш мақсадида расман тан олинган диний адабиётлар орқали сабоқ олишни тавсия этиши ҳамда бошланғич илмларни ўрганиш учун ўз жамоасига таклиф қилиши мумкин. Буларнинг бари қанчалик жозибадор ва тўғри бўлиб кўринмасин, диний маълумоти ва аниқ мақсадларини билмаган одамдан диний билимларни ўрганишга ҳаракат қилиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Диний билимларга бўлган эҳтиёжни Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида таъминлаш тўғри бўлади.

Қумқўрғон тумани бош имом хатиби Х.Зайниев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА_РАДДИЯ

ҚИЁМДА ОЁҚЛАРНИ КЕРИБ ТУРИШ.

Ота-боболаримиз ва халқимиз асрлар давомида то бугунги кунга қадар намозда турганларида икки оёқ орасини тўрт бармоқ миқдорича, узрлилар эса ўртача очиб қиём қилиб келмоқдалар.
Шуни билиш лозимки, аҳли суннат ва жамоанинг тўрт мазҳаб уламоларининг бирортаси ушбу ҳадислардан елка, тизза, тўпиқ ва оёқларни бир-бировникига теккизиб туриш лозим, деган ҳукмни олган эмаслар. Саҳобалар давридан бошлаб XIV аср давомида жами мусулмонлар, тўрт мазҳабга эргашиб келаётган намозхонлар орасида чотини кенг очиб турадиганлари чиққан эмас. Бунинг сабаби нима? Оқил инсон мазҳаб уламоларини айбламасдан, "мазҳаб аҳли ҳадисга қарши иш -қиладилар", демасдан, асрлар давомида яшаб ўтган содда намозхонларни гумроҳликда айбламасдан, мазкур ҳадисларни бошқача тушуниш кераклигини, унинг борасида мазҳаб уламолари каби фикрлаш лозимлигини, англаб етади.

Узун тумани “Домла Айниддин”
жоме масжиди имом хатиби: Н.Хасанов

👉👉👉👉ДАВОМИНИ_ЎҚИШ

📲https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола
Раддия — Ҳанафий мазҳаби ҳақида

“Мазҳаб” сўзи араб тилида “йўл”, “йўналиш”, шаръий истилоҳда эса “диний масала бўйича муайян мужтаҳид олимнинг фатво чиқариш йўли” маъноларини билдиради. Ҳанафийлик мазҳаби фақат Имом Абу Ҳанифанинг ижтиҳодлари асосидагина шаклланмаган. 
#давоми
https://surxonmuslim.uz/?p=8148
♻️ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ! https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола
Раддия — Такбири Таҳримада қўллар елка баробаригача кўтарилишига…
Ҳурматли аҳли Ислом биродарлар кейинги пайтларда ота-боболаримиз эътиқод қилиб келган муқаддас Ислом динига амал қилишда ҳар-ҳил ихтилофлар кўпайиб кетди. Номозда “амин”ни жахрий айтиш, оёқларни кериб туриш, эркак кишининг қўлларини кўкрак устига қўйиши, суннат номозларини ўқимаслик ва ҳокозо. Бундай ихтилофлар Ислом умматининг бирлигига рахна солади, катта хавф-хатарлар пайдо қилади. Шундай ихтилофлардан бири бўлган такбири-тахримада қўлларни елка баробаригача кўтаришга Ханафийларнинг жавоби қуйидагичадир. Жаноб Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо Соллоллоху Алайҳи Васаллам номозда такбири таҳримада кўлларини қулоқлари баробаригача хам, кўкраклари баробаригача хам кўтарганлар. Ҳар иккисига ҳам далолат қилувчи ҳадислар мавжуд.
Давоми👇👇👇👇
https://surxonmuslim.uz/?p=8175
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА_РАДДИЯ

Мусулмон инсонни кофир демасликка Суннатдан далил

«Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса иймоннинг аслидир: «Лаа илаҳа Иллаллоҳу» деган кимсага тегмаслик; гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз; амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.

«Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳунинг «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деган бир одамни ўлдириб қўйгани ҳақидаги машҳур қиссада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга «Лаа илааҳа иллаллоҳ», деса ҳам ўлдирдингми?» деб қайта-қайта сўрайверганлар. Усома розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули! У буни қуролдан қўрққанидан, хавфсираб айтди», деганида, у зот: «Сен унинг қалбини ёриб кўрдингми?» деганлар.»

Жумҳур калом ва фиқҳ уламолари иттифоқига кўра, бирор бир аҳли қибла бўлган мусулмонни кофирга чиқармаслик лозимдир.

👤Сурхондарё вилояти Термиз шахар "Ҳаким-Термизий" жоме масжиди имом-ноиби Ҳабибуллоҳ Саидов

https://t.iss.one/surxonmuslimuz