#РАДДИЯ_МАҚОЛА
МАРҲУМЛАР ХАҚҚИГА ҚУРЪОН ЎҚИШ ЖОИЗ АМАЛ.
Хозирги вақтда баъзи бир илмсиз фатво бераётган кишилар томонидан марҳумларни хотирлаш ва уларнинг хақига қуръон тиловат қилишликдан зарра савоб йўқ деган тоифа ва фирқалар кўпаймоқда.
Аслида кўпчилик уламолар қуръон тиловатининг савоби дунёдан ўтганларга етади деганлар.
Ханафи мазғабимизнинг забардаст имомларидан Абу Жаъфар Ат-Таҳовий “Ал-Ақидатут-Таҳовия” китобида: Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир деб келтирадилар.
Имом Абу Ҳанифа, Имом Ахмад ибн Ханбал ва Жумҳур уламолар “Баданий ибодатнинг савоби ўлганларга етади” деганлар.
Бу хусусида Аллоҳ таоло Хашр суръасида шундай дейди:
“Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: эй роббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй роббимиз! Албатта, сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Хашр суръаси 10-оят).
Марҳум хаққига ўқилган қуръондан савоб борлиги хусусида “Ал Баҳрур-Роиқ” китобининг соҳиби ва Зайлаий Анас (р.а)дан ривоят қилганлар. Унда Расуллуллоҳ алайхиссалом: “Ким қабристонга кирганда Ёсин суръасини қироат қилса, Аллоҳ ўша куни уларга енгиллик беради ва унга ўша ердаги нарсалар ададича хасанотлар бўлади” деганлар.
Маъқал ибн Ясор (р.а)дан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайхи васаллам: ўликларингизга Ёсинни қироат қилинг” деганлар.
Қуръон суръаларининг каттасию кичигидан ўтганларимиз учун албатта чексиз савоб ва ажр бор. Бу хусусида “Набий соллаллоҳу алайхи васаллам: мархамат қиладилар: “Ким қабристонга кириб, Қул ҳуваллоҳу аҳадни, 11 марта ўқиб, савобини ўликларга бағишласа, унга ўликлар ададича савоб берилади” деганлар.
“Набий соллаллоҳу алайхи васаллам: мархамат қиладилар: У (таборак суръаси) ман қилувчидир. У нажот берувчидир. Унга қабр аъзобидан нажот беради деганлар.
Анас (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда “Набий соллаллоҳу алайхи васаллам: шундай мархамат қилганлар.
Ким қабристонга кириб, Ёсин сурасини ўқиса, у ердагиларнинг азоби енгиллатилади ва унга у ердагилар ададича хасанот ёзилади деганлар.
Уламолар қабр олдида қуръон қироат қилишга Ибн Аббос (р.а)дан ривоят қилинган қуйидаги хадисни хам далил қилиб келтиришади:
“Набий соллаллоҳу алайхи васаллам: икки қабрнинг ёнидан ўтаётиб: манашу иккови азобланмоқда. Катта нарса учун азобланаётгани йўқ. Улардан бири пешобидан тўсинмас эди, бошқаси эса чақимчилик қилиб юрар эди дедилар. Сўнгра бир ҳўл хурмо новдасини олиб келдиларда иккига бўлиб бунисига бирини, унисига бирини қадаб қўйдилар. Сўнгра: шояд, булар қуригунча икковидан (азоб) енгиллатиб турилса дедилар.
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Шундай экан азиз мўмин мусулмон биродарлар шундай экан Қуръони карим ва пайғамбаримизнинг ҳадисларидан хулоса чиқарган ҳолатда ҳозирги вақтда нотўғри таълимот, нотўғри ақида сари чорлаётган баъзи бир илмсизлик ила фатво бераётган кишиларнинг сўзларига эътибор қилмайлик.
Шариат чегаралари доирасида марҳумларни хотирлаш ва уларнинг ҳаққига Қуръон ўқиш жоиз эканлигини тушуниб етайлик. Келажак фарзандларимизга ҳам соф исломий йўналиш ила таълим берайлик.
Узун тумани “Домла Мухаммадий” жоме масжиди имом-хатиби: А.Зиядуллаев
https://t.iss.one/Raddiya_va_Maqolalar

Telegram
SOF E'TIQOD SARI
Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш
Сурхондарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Фарз намозидан кейин жамоатдан ажралиб орқага ўтиш ва масжиддан чиқиб кетишга қандай қаралади?
Ҳозирги пайтда ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида фаолият олиб бораётган “воизлар”,ҳамда “даъватчилар” асосан жамоат бўлиб намозни адо қилиб бўлгандан кейин ўша жамоат биргаликда намоздан кейин эл-у, юрт тинчлик осойишталиги учун дуо қилишлик, ўтганларнинг хақларига қилинадиган қуръон тиловатларини ножойиз дейишиб халқимиз, хусусан ёшларимизни тўғри йўлдан адаштиришликка ҳаракат қилишмоқда. Ваҳоланки,масжидда адо этилган фарз намозидан кейин суннат намози ўқиладиган бўлса, киши ўша суннат намозини масжиднинг ўзида ҳоҳлаган ерида ўқиши мумкин.Лекин бунда ғаразли мақсад бўлмаслиги керак.Асарларда юқоридагиларга ўхшаш ҳолатлар ҳақида турли ривоятлар келтирилган.Маълумки, Арабистон ярим ороли иссиқ мамлакат, шу билан бирга сув танқислиги айниқса саҳобалар даврида сезиларли даражада бўлган.Оқибатда, терлаб кетиб ёнидаги одамга ёқимсиз бўлиши мумкин.Шундан ҳижолат бўлиб, бир-бирларига озор етказмаслик мақсадида саҳобалар орқа сафларга ўтиб суннатни адо этишган.Бизнинг диёримизда намоз фарзи, суннатлари ва дуолари билан тўлиқ тамомига етмагунча намозхонлар ўринларини тарк этмасликлари урфга айланиб қолган.Бундай хайрли одат Имоми Аъзамнинг “Ал-Урфу кан насси” деган қоидасига кўра урф даража жиҳатидан “насс (оят ва ҳадис)”қаторидадир.Шуларни эътиборга олганда, айрим намозхонлар, хусусан, ёшларнинг фарз намозидан кейин орқа сафларга ўтиб кетишлари ёки суннат намозларини намойишкорона ўқимай масжиддан чиқиб кетишлари манба қаторида бўлган урфимизга зиддир.Энди бугунги кундаги ёшларимиз,намозхонларимиз яхшилаб билиб олишликлари лозимки, намозларини жамоат билан адо қилиб бўлганларидан кейинги юқорида зикр қилганимиз жамоат бўлиб дуо қилишлик ҳам бизнинг ота-боболаримиз хайрлик урфга айлантирган одатларидандир.Чунки, ўша жамоатда соч-соқоллари оқарган табаррук кексаларимиз, бегуноҳ ёшларимиз бор.Уларнинг хаққи-ҳурматидан қалбларидаги мустаҳкам имон-ътиқодларидан, Аллоҳ таоло дуоларни сўзсиз ижобат қилади иншааллоҳ.Интернетга беркиниб олиб чиройли ваъз насиҳат қилаётган воизларнинг аслида инсонларни тўғри йўлдан адаштиришлик,халқни миллатни пароканда қилишлик мақсадида олиб бораётган амалларидан огоҳ бўлишимиз зарур.
✍✍Жарқўрғон тумани бош
имом хатиби Х.Рўзиев

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия_Мақола
Бидъат ва хурофотларга берилмайлик.
🎙🎙Қизириқ тумани бош имоми хатиби Абдуназаров Абдухалил
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Бидъат ва хурофотларга берилмайлик.
🎙🎙Қизириқ тумани бош имоми хатиби Абдуназаров Абдухалил
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#РАДДИЯ_МАҚОЛА
Ислом динида “жиҳод” тушунчаси
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ислом дини ўн тўрт асрдан буён мусулмонларнинг дастурул-амал дини бўлиб келмоқда. Лекин бу вақт мобайнида жуда кўп синовлар ва фитналарни бошидан ўтказди. Бу фитналар асрлар оша ҳам сусаймади. Бизнинг асримизга келиб фитна ўчоқлари кўпайди. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинким Аллоҳнинг инояти ва уламоларнинг ҳаракати туфайли бу дин асралиб келинмоқда. Шу фитналарнинг бири бу “жиҳод” тушунчасининг нотўғри талқин қилиниши. “Жиҳод” сўзи араб тилидан таржима қилинганда “ғайрат қилмоқ”, “ҳаракат қилмоқ”, “интилмоқ”, “зўр бермоқ”, “бор кучини сарфламоқ”, “курашмоқ”, “меҳнат қилмоқ” каби маъноларни ифодалайди. Шунингдек, бор имкониятини ишга солиб, бирор ишни бажаришга ҳаракат қилиш маъносини англатади. Мисол, шаръий масалаларни ечишда бор имконини ишга солиб, ҳаракат қилган йирик олим “ мужтаҳид” деб аталади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “жиҳод”сўзи айрим кишилар иддао қилаётгандек “уруш” маъносини англатмайди. Уруш маъносини англатиш учун асосан “қитол” сўзи ишлатилади.
Жиҳод сузи диний маънода «Аллоҳ хоҳишини бажаришда бор кучини сарфлаш, ҳаракат қилиш» маъносини билдиради. Бундан келиб чиқиб «мужоҳид» дегани –Аллоҳнинг ҳукмларини амалга оширишда бор имкониятдан фойдаланиб кучини сарфлайдиган кишига айтилади. Қўл жиҳоди-қонунбузарликни тўхтатишга қаратилган ҳаракат, қалб жиҳоди-ўз нафси билан курашиш, тил жиҳоди-амри маъруф наҳйи мункар, яхшиликка чақириш ёмонликдан қайтариш, Сўз ёки қалам жиҳоди диний тарғибот ва маърифат тарқатиш ҳаракати, динни турли ҳужумлардан сақлаш ва ҳ.к. бу маънода жиҳод - мусулмоннинг барчага мумкин бўлган ва аҳдларга вафо қилган, ўзи яшаб турган мамлакатни қонунларига риоя қилган ҳолда бажариши лозим бўлган шахсий иши ва диний мажбурияти (фарз)дир.
Ислом дини таълимотининг истилоҳида жиҳод асосан уч хилдир.
Биринчиси – нафс билан курашиш, яъни нафснинг измига юриб, гуноҳ ва жиноий ишларга қўл урмаслик;
Иккинчиси – шайтон билан курашиш, яъни шайтоннинг васвасаларига учиб, ҳаром ва таъқиқланган ишларга қўл уришдан сақланиш;
Учинчиси – босқинчилар билан жанг қилишдир;
Макка даврида Пайғамбар а.с. Аллоҳ Таолонинг: “(Эй Муҳаммад), Роббингизнинг йўли (дини)га, ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг!” (Наҳл сураси 125-оят) –деган кўрсатмаси асосида фаолият олиб борганлар.
Бир ҳадисда Пайғамбар а.с.: “Жиҳоднинг энг афзали кишининг ўз нафсу ҳавосига қарши курашмоғидир” –деганлар. (Ибн Можжа)
Бошқа бир ҳадисда эса, Умму Анас (разияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Гуноҳлардан тийилгин, ўша ҳижратнинг энг каттасидир. Фарзларга риоя қилгин, ўша жиҳоднинг энг афзалидир. Зикрни кўпайтиргин, Қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурига борганингда унга энг маҳбуб амал шу бўлади”-деганлар.
Азизлар инсонларга тинчлик керак. Ёмонлик, ёмон одамлар керак эмас. Ёмон одам мисоли кўмир, мабодо куйдирмаса ҳам, сени қора қилади.
Ақал бир мушукка бўлсанг меҳрибон,
Демак, саломатдир сендаги иймон. (Хусрав Деҳлавий)
✍✍Бойсун тумани “Авлод” жомеъ масжиди имом-хатиби: Н.Турсунқулов.

Surxonmuslim.uz
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
#Раддия_Мақола
Фиқҳий мазҳабларга эргашмоқлиқ вожибдир.
Маьлумки,ҳозирги кунда одамларни эьтиқоддан чалғитиш учун ҳар хил фикрларни айтаётган ғараз ниятли кимсалар орамизда анча мунча десак муболаға бўлмайди. Булардан ,мисол келтирадиган бўлсак одамларни мазҳабсизликка таргиб қилаётганлар ҳам бор.
Мазҳабга эргашишликка далиллар ва мисоллар келтирсак.
Имом Али ибн Абдуллоҳ Самҳудий ўз сўзларида шундай дейдилар: Бир мазҳабда юришнинг фойда ларидан яна бири - Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилган қуйидаги ҳадисга амал қилиш бор:яьни "Агар Ихтилофи кўрсангиз,катта жамоатни лозим тутинг"(Имом Ибн Можа ривояти).Тўғри мазҳаб- лардан фақат мана шу тўрттаси қолган экан,уларга эргашиш катта жамоага эргашиш ҳисобланади".
Аллома Зафар Ахмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ"Эьлоус-сунан"китобида шундай деганлар:"Тўрт мазҳаб имомлари ҳақиқатан тўғри йўл ва ҳидоятдадир. Бир юртда улардан қайси бирининг мазҳаби тарқалган бўлса ,унинг уоамолари ва китоблари кўп бўлса ,ижтиҳод даражасига етмаган киши, яьни; (оят ва ҳадислардан ўзи мустақил ҳукм чиқаришга қодир бўлмаган киши) учун ўша мазҳабга эргашиш вожиб бўлади. Агар бир юртда барча мазҳаблар тарқалиб ,машҳур бўлган бўлса, у мазҳабларнинг уламолари ҳам етарли бўлса,ижтиҳод даражасига етмаган киши учун улардан бирини танлаб,ўша мазҳабга эргашиши жоиз бўлади ".
Машҳур аллома Абдулхай Лакнавий ҳазратлари ўзларининг "Мажмуатил фатово"китобларида Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавийнинг қуйидаги сўзларини келтирганлар:
"Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр юртларида шофеьийларнинг ҳам,ҳанбалийларнинг ҳам,моликийларнинг ҳам мазҳаби тарқалмаган,бошқа мазҳаб китоблари ҳам етиб келмаган. Бунинг учун ушбу диёрларда яшовчи ижтиҳод даражасига етмаган кимсаларга Абу Ҳанифа мазҳабига эргашиш вожиб бўлади".
Юқоридаги келтирилган маълумотларга асосланиб хулоса қиладиган бўлсак,бизнинг Ўзбекистоним изда фақатгина Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабига амал қилиш лозим экани маьлум бўлмоқда.
Аллоҳга шукур юртимиздаги мўмин-мусулмонлар мана бир неча асрлардан буён улуғ мазҳаб Имом Аъзам мазҳабига адашмасдан эргашиб келмоқдалар.
Аммо афсуслар бўлсинки,мана шундай бутун уммат эьтироф қилиб турган мазхабдан баьзи юртдошларимиз юз ўгириб, ўзларича бир нечта ҳадисни маъносини билиб ОЛИБ:
"Мен ўзим Қурьон ва ҳадисдан ҳукм оламан ,мен мазҳабга эргашмайман,мен ҳадисга амал қиламан",-деб, катта даъво ва хато қилмоқдалар.
Билмайдиларки,ҳадис Илмининг султонлари бўлган ва минглаб ҳадисларни ўрганиб,уларни жамлаб, ҳадис китобларини ёзган буюк муҳаддислар
ҳам мазҳабда юрганлар.
Уша "мен" деяётган хатокорларнинг хатосининг асосий сабаби- улар мазҳаб ўзи нима,мазҳаб асосчилари қанақа мартабадаги зотлар эканини билмасликларидадир.
✍✍Қизириқ тумани "Чилгиз ота"жоме масжиди имом ноиби Ў. Эгамбердиев

Исломда " васила " қилиш дурустми?
Хаворижлар, муътазила, сохта салафийлар оқимлари бир неча масалаларда мусулмонларни адашган, фосиқ ва ҳатто кофирга чиқаришга уринадилар.
Улар жумласига васила масаласи киради.
Васила луғатда " яқинлашиш " , даража, восита, деган маъноларни англатади. Истилоҳда мақсадга элтувчи ҳар қандай воситага " васила " дейилади.
" Тавассул " сўзи солиҳ амаллар билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ва Аллоҳ таъолога яқинлашиш деган маъноларида ишлатилади.
Васила қилиш Қуръон, ҳадис ва саҳобаларнинг амаллари билан ўз исботини топган.
Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейилган: " Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва унга васила ахтарингиз " ( Моида сураси 35-оят ). Бу ояти каримадаги тирик ёки вафот этган шахсларни ва солиҳ амалларни васила қилишни ўз ичига олади.
Манбаларда василанинг бир неча кўринишлари келган.
1. Аввало Аллоҳ билан пайғамбарлар ўртасида воситачилик қилган Жаброил фариштани айтишимиз мумкин. Чунки Аллоҳ таъоло пайғамбарларга тўғридан-тўғри ваҳий амрларини юбормасдан фаришта орқали юборди. 2. Аллоҳ таъолони исми ва сифатлари билан васила қилиш. 3. Замон билан ( жума, арафа куни, рамазон ойи ва ҳоказо ) 4. Макон билан ( каъба, равза, масжидул-ақсо ва ҳоказо)
5. Солиҳ амаллар билан ( намоз, рўза, садақа, ҳаж, қуръон тиловати, зикр тасбеҳ айтиб, саловат айтиб, истиғфор айтиб, василани бу кўриниши жоизлигига барча уммат иттифоқ қилган).
Бу турдаги василани ширк дейдиган сохта салафийлар ҳам қабул қиладилар.
Ибн Умар розияллоху анҳунинг Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилган машҳур ҳадис кучли далил бўла олади.
Уч нафар киши ёмғирдан сақланиш учун тоғдаги ғорга кириб оладилар ва тоғдан бир ҳарсанг тош тушиб чиқиш йўлини тўсиб қўяди.
Шунда улар ғордан чиқиш учун холис солиҳ амалларини васила қилиб яратганга дуо қиладилар. Натижада ғор оғзи очилиб, улар эркинликка чиқадилар. 6. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи васаллам туғилмасдан олдин ҳам васила қилинишлари тарихдан маълум.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Одам алайҳиссаломдан хато иш содир бўлган эди. У зот " Эй роббим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб мени мағфират қилишингни сўрайман " деди.
Шунда Аллоҳ таъоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни қандай танидинг? ҳали уни яратмаган бўлсам деди. У зот " Эй роббим қудратинг билан мени яратиб, руҳингдан менга пуфлаганингда бошимни кўтардим ва Арш устунида " Ла илаҳа иллаллоҳу муҳаммадур расулуллоҳ " деган ёзувни кўрдим, бас билдимки сен ўзингни исмингга махлуқотингдан суйганингни қўшасан, шунда Аллоҳ таъоло тўғри сўзладинг Эй одам албатта у махлуқотларимнинг энг маҳбуби ва аълосидир уни ҳаққи ила дуо қилгин, сени мағфират қиламан.
Агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлмаганида, сени яратмаган бўлар эдим " деди Аллоҳ. Васила ҳақида сўз кетганда қайд этиш лозимки, василасиз Аллоҳ таъоло дуоларни ижобат қилмайди деб эътиқод қилмаслик даркор.
Шунингдек пайғамбар алайҳиссаломлар ҳамда авлиёларни васила қилиб қилинган дуони қабул қилиш Аллоҳга лозим бўлиб қолади, деган эътиқодда хам бўлмаслик керак.
Балки муқарраб бандаларни васила қилиб дуо қилинса, ижобатига умид зиёдароқ бўлади деб эътиқод қилиш лозимдир.
Шундай экан тавассул қилувчиларни ўйламай нетмай мушрикка чиқариш оқил инсонни иши эмас, ҳам яна айбловчининг иймонигаҳам путир етишига олиб келиши мумкин.
✍Қизириқ тумани бош имом-хатиби А.Абдуназаров

#Раддия_Мақола Марҳумларни хотирлаш ва улар ҳаққига Қуръон ўқиш ҳукми.
Баъзи бир илмсиз фатво бераётган кишилар: "Юртимизда урф бўлган эҳсон қилиб, дастурхон ёзиб, охирида тиловати Қуръон қилиш шариатда йўқ, марҳумларга унинг савоби етмайди, бу бидъат, фақат дуо қилиш мумкин", дейишмоқда. Аслида кўпчилик уламолар Қуръон тиловатининг савоби дунёдан ўтганларга етади деганлар. Ҳанафий мазҳабимизнинг забардаст имомлардан Абу Жаъфар ат-Таҳовий " Ал-Ақидатут-Таҳовия" китобида: яъни: *Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир *, деб келтирадилар. Юртимизда урф бўлган маросимларда ҳам худди мана шундай йўл тутилади ва бу амал шаръан жоиз ҳисобланади. Динимизда инсон ўлиши билан унут бўлмайди, уларнинг тириклар зиммасида ҳақлар бўлади. Шунинг учун ҳам Исломда ўтганларнинг ҳақларига дуо қилишга тарғиб этилган. Қуръони каримда ўтганларнинг ҳақига мағфират сўраб дуо қилган мусулмонлар мақтаб ўрнида зикр қилинади. Аллоҳ таоло Ҳашр сурасида шундай дейди: яъни: "Улардан кейин (дунёга) келган зотлар*айтурлар:(Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!" (Ҳашр сураси 10-оят) Ушбу илоҳий таълим асрлар оша мусулмон оламида амалда жорий бўлиб келган. Шу билан бирга, ўтганларнинг номидан яхши амаллар қилиб, савобини уларга бағишлаш ҳам бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нинг тавсиялари билан жорий қилинган амалдир. Бу мавзуга оид диний таълимотларни чуқур ўрганган уламоларимиз Қуръон тиловати қилиб, савобини ўтганларнинг ҳақига бағишлаш ҳам мазкур шаръий кўрсатма остига дохил эканини таъкидлайдилар. Бадриддин Айний Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳўл новдани тиқиб, шу новдаалар қуригунча уларнинг тасбеҳи сабабли қабр эгалардан азоб енгиллашини умид қилганлари ҳақидаги ҳадисни шарҳлаб шундай дейдилар.яъни: "Хаттобий айтади:*Бу ҳадисда қабрлар ёнида Қуръони карим ўқишнинг мустаҳаблигига далил бор. Чунки дарахтнинг тасбеҳи сабаб майитдан азоб енгиллашига умид қилинса, Қуръони карим тиловатидан янада кўпроқ умид ва барака бўлади. Айтаманки(яъни Бадриддин Айний), бу масалада олимлар ихтилоф қилганлар. Абу Ҳанифа ва Аҳмад разийаллоҳу анҳумо Қуръон қиротининг савоби майитга етади, деганлар *(" Умдат ул-қори"китоби). Ҳулоса шуки, бир қанча манбаларда Қуръон қироатнинг савоби вафот этганларга етиб бориши айтилган. Бу ҳақда етарлича далиларимиз мавжуд. Қолаверса, бир қанча фиқҳий китобларимизда ҳам бу масала очиқ-ойдин баён қилинган. Масалан,*Ҳидоя*, *Бадоиъ*, *Баҳр* ва бошқа китобларда бу ҳақда етарлича малумотлар топилади. Шундай экан, бу борадаги ҳар ҳил нотўғри фатволарга эътибор бермаслик керак.
✍✍Қизириқ тумани "Саъд Ибн Абу Ваққос" жоме масжид имом- хатиб Чориев Анвар.

МАРҲУМЛАРГА ТИЛОВАТНИНГ САВОБИ ЕТМАЙДИ-ДЕГАНЛАРГА
Абу Муҳаммад Ас-Самарқандий "Мишкотул Масобийҳ" китобида ҳазрат Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Кимда ким қабристондан ўтаётиб," Ихлос"сурасини ўн бир марта ўқиб савобини қабристондаги марҳумларга ҳадя қилса, савоби уларга етиб, ўқиган кишигаҳам қабристондагиларнинг ададича савоб берилади", деганлар. Шу каби маълумот Имом Дора қутнийнинг "таърих" китобларидаҳам келтирилган.Имом Аҳмад "Муснад" китобларида Имом Насоий, Ибн Ҳиббон"Саҳиҳ"ларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Ўликларингизга Ёсин сурасини ўқинглар" деб марҳамат қилганлар.
Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Қачон қабристонга кирсангиз" Оятил Курсийни"ни ва "Ихлос" Сурасини уч бора ўқиб, сўнгра, ё роббий, ўқиганларимди савобини шу аҳли қабрларга етқазгин", десин"деганлар. Бу мақолани "Бу киши ўзига яхши амалларни қилиб кетти, қанча шогирт чиқарди бошқаларнинг, бизларнинг дуомизга муҳтож эмас" диётганлар учун. Ишонмаганлар қўйида келтирилган китобларни топиб ўқисалар "Марҳумларга ҳадя,тиловатнинг савоби етмайди"деганлар бу янглиш фикирдан қайтадилар Иншааллох.
"Эътиқод мусаффолиги йўлида"китобидан.
✍✍Шўрчи туманидаги "Хидирали ўғли эрали" жоме масжиди имом хатиби Музаффаров Муминхон

Динда фақиҳ бӯлиш фазилати ва моҳияти.
Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Динда фақиҳ бўлишдан кўра афзалроқ нарса ила Аллоҳга ибодат қилинмайди”, дедилар».
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Динда фақиҳ бўлишдан кўра афзалроқ нарса билан Аллоҳга ибодат қилинмайди. Албатта, битта фақиҳ(ни авраш) мингта обид(ни васваса қилиш)дан шайтонга оғирроқдир. (Билинг-ки,) ҳар бир нарсани устуни бўлади, бу диннинг устуни фиқҳдир”, дедилар».
Абу Абдуллоҳ Ҳаким Термизий деди: “Фиқҳ” сўзи луғатда “тушуниш”, “ёпқични очиш”, деган маъноларни англатади. Тушуниб, ақл юритиб Аллоҳ таоло амр этган ва қайтарган нарсаларда Яратганга ибодат қилинса, буйруқ ва қайтариқларда Аллоҳнинг тадбири бандага кўрина бошлайди. Билинг-ки, шу холис ибодатдир. Аксинча, банда бир ишга амр этилса-ю, лекин, унда ўзи учун яхшилик борлигини билмаса, бир ишдан қайтарилса-ю, лекин унда ўзи учун зиён борлигини билмаса, бас, бундай банда ишларни оқибатини билмайдиган бамисоли кўрдир. Борди-ю, буюрилган нарсанинг яхшилигини, қайтарилган ишларнинг ёмонлигини англаса, бундай банда илоҳий ҳукмларни билиб, тушуниб, уларга амал қилаётган бўлади. У сабабли унинг қалби қувватга тўлади, нафси ором олиб, Аллоҳга ҳамду шукр айтади. Буйруқ ва қайтариқларнинг ҳақиқатини англамайдиган кишининг қалби қаттиқ, дағал ва сусткаш бўлади.
“Фиқҳ” сўзи “تفقؤ الشيئ” (бир нарсанинг ёрилиши), деган иборадан олинган бўлиб, луғатда бир нарсанинг очилиши, кенгайишига араб тилида “فقئ الشيء”, дейилади. Араблар жароҳат очилиб, ҳали битмаган бўлса “فقئ الجرح”, дейишади. Ундан “فقيء” исм ясалади ва ҳамза ҳойи ҳаввазга айланиб кетади. Араблар у икки ҳарфнинг бирини иккинчиси ўрнида ишлатаверадилар, яъни “فقيء” ва “فقيه” тарзида. Фаҳм – нурдан иборат қалбда пайдо бўладиган нарсадир. Қалбда бирор нарса ҳақида тушунча пайдо бўлса, қалб кўзи очилиб, ўша нарсанинг яхши ёки ёмон сурати кўксда акс эта бошлайди. Қалбни очилиши фиқҳ, қалбда пайдо бўлган нарса фаҳм, яъни англаш, дейилади.
Аллоҳ таоло Аъроф сураси, 179 оятда “фиқҳ” сўзини шундай маънода қўллаган: «Уларда қалблар бор, (лекин) улар билан “англамайдилар”». Билинг-ки, фиқҳ – бу қалб иши бўлиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир аъробийга “Бас, кимки дунёда зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (Қиёмат куни) уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса, уни ҳам кўрар” (Залзала, 7–8) оятларини ўқиб берганларида, у юзини ўгириб: “Кифоя қилади, кифоя қилади”, деди. Шунда, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Киши тушунди (фақиҳа)”, дедилар. Яъни ушбу ҳадисда “фиқҳ” сўзи “фаҳм” маъносида ишлатилди.
Абу Дардо (розияллоҳу анҳу): “Қуръони карим оятларининг кўплаб муродлари борлигини банда англамагунича, киши асло фақиҳ бўлмайди”, дедилар. Бандалар Аллоҳ таолони танишга, Унга бўйинсунишга амр этилганлар. Бандалар ҳаромни қўйиб, ҳалол нарсалар билан кифояланиб, фарзларни адо этиб, Аллоҳга яқин бўлишлари учун, Парвардигоримиз инсониятга ҳалол ва ҳаром нарсаларни ажратувчи шариатни жорий қилди. Дин – бу Аллоҳга итоат этишдир. Араб тилидаги “дуунун” сўзи юқоридаги маънодан олингандир. Ҳар бир итоатли нарсага араб тилида “дуунун”, дейилади. Банда, ўзи Рабб деб эътироф этган зотга бўйинсуниши учун турли ишларга буюрилган.
Давомини ўқиш учун👈
✍️Денов тумани Файзобод жоме масжиди имом хатиби Ф.Мелибоев
📲https://t.iss.one/surxonmuslimuz

denovmuslim.uz
Imom buxoriy masjidi – Denov tumani, Surxondaryo » Динда фақиҳ бӯлиш фазилати ва моҳияти.
Surxondaryo viloyat denov tuman masjidlari sayti
#РАДДИЯ_МАҚОЛА
«Хизбут таҳрир ғоясига раддия»
Хозирги кунда «Ҳизб» аъзоларидан талаб қилинадиган биринчи шарт қасам ичиш ҳисобланади.
« Хизб раҳнамолари томонидан ишлаб чиқилган қасам ичиш ҳисобланди. «Хизб» раҳнамолари томонидан ишлаб чиқилган бу айёрона ҳийладан кўзланган асосий мақсад
сад аъзоларнинг партиядан чиқиб кетишига имкон қолдирмасликдир.
Ҳанафий мазҳабида:
Қасам — Аллоҳнинг исми ёки сифатларидан бирини зикр киларсансамнинг икки эътиборли жиҳати бор: қилиш ёки қилмасликни қатъият билан таъкидлашга айтилади. Касамнинг икки эьтиборли жиҳати бор.
Биринчидан, касам ичувчи кимнинг ёки ниманинг номини ўртага қўйиб қасам ичаётган бўлса, унга унинг учун энг улуг нарса
деб саналгани боис, мусулмон киши фақатгина Аллоҳ номи билангина касам ичиши мумкин. Бошқа нарсалар билан, масалан, нон урсин фалончининг руҳи урсин каби лафзлар билан қасам ичиш
Иккинчидан, қасам ичувчи ўз қасамида таъкидлаётган нарсасини бажариш ниятида содиқ эканлигига Аллоҳ субҳонаҳу ва таолони гувоҳ сифатида келтиргани боис, ушбу қасам ила таъкидланган нарсани бажариши унга вожибдир. Агар бирор сабабга кўра
уни бажара олмаса, шариатда белгиланган қасам каффоратини
тўлаш лозим бўлади.
Қасами, аслида, фақат яхшилик ва эзгу ишларни қилиш ёки
ёмон, қабиҳ амалларни қилмаслик учун ичилади. Қасамида содиқ
туриш мусулмон кишининг энг яхши сифатларидандир. Аммо инсон баъзида хато ўйлаб, афзал нарса қолиб, ундан бошқа иш учун
қасам ичган бўлиши мумкин. Шунингдек, ичган қасамида туриш
унинг ўзига, аҳлига, бошқаларга зиён келтираётгани маълум бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло қасам ҳақида:
«Эзгу иш қилишингиз, тақвода бўлишингиз ва одамлар ўртасини ислоҳ этишингиз борасидаги қасамларингиз учун Аллоҳ
(номини кўндаланг қилавермангиз! Аллоҳ эшитувчи ва билувчи
зотдир» (Бақара, 224) деган.
Ислом таълимоти бўйича зарурат тақозо қилмагунича қасам
ичишдан сақланишга буюрилади. Хайрли ва савобли ишларни
қилмасликка ичилган қасамни бузиб, каффоратини бериш тавсия
этилади. Ибн Касир (раҳматуллоҳи алайҳи) шундай дейди:
«Бундай ҳолда қасамда маҳкам туриш гуноҳи каффорат тўлаш
эвазига қасамини бузишдан оғирроқ бўлади. Худди Имом Бухо-
рий Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган ҳадисида
ворид бўлганидек: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар:
«Аллоҳга қасамки, бирортангизнинг ўз аҳли-оиласига зиён келтирувчи қасамида саркашлик қилиб туриб олиши бунинг ўрнига Аллоҳ унга фарз қилган каффоратни бермоғидан кўра Аллоҳ ҳузурида ўзи учун қаттиқроқ гунохдир» (Муслим ривояти). Яна Абдуллох ибн Аббос (розияллоху анху)дан ушбу оят тафсирида куйидаги ривоят келган: «Яхшилик килмаслик учун зинхор касамингни баҳона килмагин. Лекин касаминг учун каффорат бер- гин-да, яхшиликни бажаргин». Партия аъзоларининг касамида маҳкам туриб олишига асосии сабаб диний илмлардан бехабарлиги ёки бир кобик ичида илм урганишларидир. Натижада, улар партия ғояларининг нотугри эканини билган такдирларида хам ундан воз кеча олмайдилар. Бунинг cабаби «хизб»чи бўлган шахс касам ва унинг шартларини билмаслигидир. Касамга амал килишга тарғиб килган «Ҳизбут-тахрир раҳоарлари унинг хукмлари хусусида келган далилларни бер оилса, ундан воз кечиши шаръий жихатдан афзаллиги юқорида келтириб утилди.
✍✍Сурхондарё вилояти Термиз шахар "Хаким-Термизий" жоме масжиди имом-ноиби Бўриев Сирожиддин

#Раддия_МАҚОЛА
Мазҳаби бўлмаган бемазҳабларга тавсия.
Бемазҳабликни ўзига йўл тутиб, мазҳаблар орасида тентираб юрган инсон одамларнинг энг ёмонроғи ва пасткашироғидир.
(Шайх Муҳаммад Зоҳид Кавсарий роҳимаҳуллоҳ)
Aллома Aбдулҳай Лакнавий ҳазратлари ўзларининг “Мажмуатул фатово” китобларида Шох Валийюллоҳ Деҳлавийнинг қуйидаги сўзларини келтирганлар: “Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр юртларида шофеъийларнинг ҳам, ҳанбалийларнинг ҳам, моликийларнинг ҳам мазҳаби тарқалмаган, бошқа мазҳаб китоблари ҳам етиб келмаган. Шунинг учун ушбу диёрларда яшовчи ижтиҳод даражасига етмаган кимсаларга Aбу Ҳанифа мазҳабига эргашиш вожиб бўлади. Маккаи-Мукаррама ва Мадинаи-Мунавварада яшовчи кимсаларга ундай эмас. Чунки у ерда барча мазҳабларни топиш имконияти бор”.
Шунингдек тўрт мазҳаб соҳиблари талқиқдан яъни мазҳабсизликдан қайтарганлар ва бунга ўз қарашларини баён қилинганлар.Шаръий ижтиҳод шартларини ўзлаштириб мужтаҳидлик мақомига етмаган киши ҳар бир мазҳабдан нафс-ҳавоси истагига мос келган фатвони олиб амал қилиши шариатда «талфиқ» дейилади. Соддароқ қилиб айтганда талфиқ ғирт бемазҳабликнинг ўзгинасидир.
1) Ҳанафийлардан шайх Ибн Обидин «Баҳрур-роиқ»нинг ҳошиясида (6-жилд, 289-бет) айтади: «Муайян мазҳаб муфтийсининг ўз мазҳабида аниқ кўрсатилган масалада бошқа мазҳаб йўлини тутиши ва у бўйича фатво бериши мумкин эмас».
2) Моликийлардан имом Нафровий «Фавоқеҳуд-девоний»да (2-жилд, 357-бет) айтади: «Тўрт имомдан бирига эргашиш вожиблигига мусулмон ижмоси тузилгандир. Фақат ижтиҳод аҳллари бундан мустасно».
3) Шофеъийлардан Жалолуддин Маҳаллий «Жамъул-жавомеъ»нинг шарҳида (2-жилд, 440-бет) айтади: «Энг саҳиҳ сўз шуки, омийлар модомики ижтиҳод мартабасида бўлмас экан, уларга муайян бир мазҳабга тақлид қилиш лозим бўлади. У хоҳ бошқа мазҳабни ўз мазҳаби билан тенг ва ё аржаҳ деб эътиқод қилсин, буни аҳамияти йўқ».
4) Ҳанбалийлардан Мардовий «ал-Инсоф»да (11-жилд, 194-бет) айтади: «Риоятул-кубро»да айтиладики, ҳар бир муқаллидга бирор муайян мазҳабга тақлид қилиши лозим бўлади. Ижтиҳод аҳли бундан мустасно. Аҳли сунна олимларидан «муайян мазҳабга тақлид лозим эмас» деганлар ҳам бор. Аммо улар бу сўзларида ижтиҳод шартини ҳам ўртага қўйишган».
✍✍Шўрчи туманидаги Домла Қосим жомеъ масжиди имом хатиби М. Мусулманов.

#Раддия_мақола
"Такфир"-хатарли маънавий таҳдиддир!
Бошқа мусулмон мамлакатлар қатори бизнинг мамлакатимизда ҳам, ҳозирги пайтда ичимиздан тафриқа ва фитналар келиб чиқишига сабаб бўлаётган маънавий таҳдидлардан бири такфир ҳисобланади. Ўз даврида Усмон ибн Аффон (р. а.) ва Али ибн Абутолиб (р. а.) каби зодларни ҳам куфрда айблаган хорижийлар каби, ҳозирги кунда ўзларига қўшилмаган ва эргашмаган мусулмонларни кофирга чиқараётган экстремистик ташкилотлар муқаддас динимиз аҳкомларини кўр-кўрона бузган ҳолда, мусулмонларниниг моли ва жонларини ўзларига ҳалол санашмоқдалар.
Бу билан мусулмонларни асоссиз" кофир"деб ҳукм чиқариб, ўзларининг жамият ва давлатга қарши бўлган фитналарини оқлашга уринишмоқда.
Мусулмон кимсани кофирга чиқариш ўта хатарли эканлигидан, муқаддас динимиз бундан қайтарган. Бу иш мумкин эмаслиги ҳақида ҳадисда: "Расулуллоҳ (с. а. в.):" Бирор киши ўз биродарига: " Эй кофир! "-деса, бу сўз иккаласидан бирига тегишли бўлади", дедилар (яъни агар кофирликда айбловчи ҳақ бўлса, айбланувчи кофирлигича қолади. Башарти ҳақ бўлмаса, у ҳолда ўзи кофир бўлади).
(Имом Бухорий ривояти)
Ҳанафий уламолардан Ибн Нужайм:" Агар кофир дейиш учун тўқсон тўққизта далил бўлса-ю, кофир демаслик учун биргина далил бўлса, тўқсон тўққизни қўйиб, ўша бир далилни олиш керак ",-дейдилар.
Пайғамбаримизнинг:" Бузуқ ва кофир бўлмаган одамни бузуқ ва кофир деган одамнинг ўзи кофир ва бузуқдир",. деган ҳадисларидан огоҳ бўлиб, сизу-биз мусулмонлар, айниқса ёшларимиздан ижтимоий тармоқлар орқали тинч ва осуда яшаб келаётган ва диний ибодатларни қилаётган, айниқса, диний уламоларимизни, имомларимизни кофирга чиқариб обрўйсизлантиришга уринаётган, тинч юртимизни барбод қилиб, нотинч қилиш каби гуноҳ ишларга чақираётган кимсалардан огоҳ ва эҳтиёт бўлишлари талаб этилади.
Юртимиз мусулмонларини, мусулмон уммати бирлигига раҳна солувчи маънавий таҳдид бўлган "Такфир" дан Аллоҳ таола ўзи сақласин .
Қизириқ тумани "Саъд Ибд Абу Ваққос "жоме масжиди имом-хатиби:
Анвар Чориев