SURXONDARYO KADASTR
1.86K subscribers
19K photos
2.33K videos
22 files
11.4K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
#Qonun #Fazoviy_malumotlar #Kadastr

“Фазовий маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргандан сўнг (3 ойдан кейин) эришиладиган натижалар:

🔹 ягона координаталар тизимидан ва фазовий маълумотлардан фойдаланиб Ўзбекистон Республикасининг ягона фазовий маълумотлар базаси яратилади;

🔹 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар ўртасида автоматлаштирилган ахборот алмашиш тизими йўлга қўйилади;

🔹 ер ажратиш масалалари ҳамда табиий ресурслар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ишлаб чиқариш объектлари ҳисобини юритишнинг шаффоф механизмлари яратилади;

ДАВОМИНИ БУ ЕРДА ЎҚИНГ
​​КУН ҲИКМАТИ

✳️ Қўлингиздан келадиган ҳамма ишни қилинг, қаерда бўлсангиз ҳам ўз истеъдодингиздан фойдаланинг.
Аммо яхшилик қилишни унутманг!

🇺🇿Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
#Ta_ziya

Davlat kadastrlari palatasi rahbariyati va jamoasi ustozimiz, Respublika oliy taʼlim kengashi raisi, Toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti rektori, iqtisod fanlari doktori, professor Umurzakov O‘ktam Pardayevich vafoti munosabati bilan marhumning qarindosh va yaqinlariga chuqur taʼziya izhor etadi.

Umurzakov O‘ktam Pardayevich o‘z bilim va mehnatlari, xalq uchun xizmati bilan soha va yurtimiz rivojiga munosib xissa qo‘shgan edi. Ustozimiz xotirasi yodimizda abadiy qoladi.
Президент Шавкат Мирзиёев маданият, тиббиёт, савдо ва хизмат кўрсатиш иншоотлари қурилишига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Миллий боғи ҳудудида барпо этиладиган замонавий кутубхона, онкология ва гематология тиббиёт марказларининг янги биноси, Термиз халқаро савдо маркази бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по строительству объектов культуры, медицины, торговли и услуг.
Представлена информация о современной библиотеке на территории Национального парка, новых зданиях медицинских центров онкологии и гематологии, проводимой работе по организации Термезского международного торгового центра.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​#savol_javob

САВОЛ
Аукционга қўйдириш учун бир нечта ерларни суратга тушириб кадастрга бердим ушбу жойларни қандай олсам бўлади?

ЖАВОБ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2-боб, 10-бандига асосан «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари ерларни ҳатловдан ўтказиш натижаларига кўра, бўш ер участкаларини «YERELEKTRON» ААТга ҳар ойнинг 5 ва 20-саналарида жойлаштиришни таъминлаши, шунингдек, Жисмоний ва юридик шахслар «YERELEKTRON» ААТда аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига берилган.

Ушбу берилган таклифларга асосан Кадастр агентлиги томонидан жисмоний ёки юридик шахснинг таклифи келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ер участкаси бўйича зарур материалларни кўриб чиқади ва тайёрлайди, натижаси бўйича таклиф этилган ер участкасини «YERELEKTRON» ААТга жойлаштиради ёки сабабларни кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этиши белгиланган.

Юқоридагиларга асосан, Сиз томонингиздан берилган таклифлар юқоридаги талаблар асосида кўриб чиқилиб, таклиф қилаётган ер майдонларингиз эгаликдаги ёки муҳофаза этиладиган ҳудудларда жойлашмаганлиги тасдиқлангандан сўнг белгиланган тартибда хар ойнинг 5 ва 20- саналарида "YERELEKTRON" ААТ орқали ваколатли органлар муҳокамасига киритилади.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг :
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Huquqiy axborot | Lex.uz
#Президент_қарори

“Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан “E-auksion” электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади.

🔰 Бунда:

иштирокчиларга, шу жумладан чет эл фуқароларига аукционда қатнашиш учун электрон рақамли имзо калити сертификати масофадан туриб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан бепул тақдим қилинади;

объектларни аукционга чиқариш учун тўланадиган йиғим бекор қилинади;

аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабар у ўтказиладиган кундан 30 кун олдин эълон қилинади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5525718
Forwarded from TOSHKENT SHAHAR KADASTR
#huquqiy_bilim
ОНЛАЙН АУКЦИОН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ СОДДАЛАШТИРИЛМОҚДА


💠“Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5197-сон, 24.07.2021 й.) қабул қилинди.

💠 Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан “E-auksion” электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади.

Бунда:

☑️ иштирокчиларга, шу жумладан чет эл фуқароларига аукционда қатнашиш учун электрон рақамли имзо калити сертификати масофадан туриб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан бепул тақдим қилинади;

☑️ объектларни аукционга чиқариш учун тўланадиган йиғим бекор қилинади;

☑️ аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабар у ўтказиладиган кундан 30 кун олдин эълон қилинади;

☑️ хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб аукцион жараёни якунига қадар иштирокчиларга объектни сотиб олиш бўйича аукцион қадамига боғланмаган ўз нарх таклифини киритиш ҳуқуқи берилади;

☑️ сотилган объектнинг қиймати БҲМнинг 5 минг бараваригача бўлганда, тўловларни 10 иш куни, 5 минг бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлганда тўловларни 15 иш куни мобайнида тўлаш имконияти яратилади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;

☑️ аукцион ғолиби тўловларни тўлашдан бош тортган тақдирда, ғолиб ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари аукционлардан четлатилади (тўловларни тўламаслик ҳолати биринчи марта содир этилганда бир йил муддатга, иккинчи марта такрорланса муддатсиз даврга).

☑️ аукционга чиқарилган объектларни сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат аукционда камида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат берилади.

💠Мазкур тартиб электрон савдо платформаси орқали сотилиши ёки ижарага берилиши белгиланган барча турдаги активларга нисбатан татбиқ этилади.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Murojaatlar #Yer_ajratish_masalalari

Kelib tushgan murojaatlar bo‘yicha jami 1048 ta muammolar aniqlangan bo'lib, ulardan:

🔹Yer ajratish masalalari bo'yicha - 673 ta

🔹Xususiy mulkni himoya qilish masalasi bo'yicha-112 ta

🔹Xususiylashtirish va bino ajratish bo'yicha-114 ta

🔹Boshqa yo'nalishda - 149 ta

Yer ajratish masalasidagi aksariyat murojaatlarni mazmuni – bepul, to‘g‘ridan-to‘g‘ri, davlat-sherikchilik asosida (shuningdek: tadbirkorlik, fermer xo‘jaligi, dehqon xo‘jaligi, kompensatsiya, chorvachilik, asalarichilik, baliqchilik va boshqa sohalar uchun) yer so‘rab yo‘llangan murojaatlar bo‘lib, yer ajratish tartibi yuzasidan murojaat egalariga tushuntirish berilmoqda.

Asos: O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 8 iyundagi PF-6243-son Farmoni
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #Geoportal

🌏 Бугунга қадар Геопорталга умумий киритилган ер участкалари сони85 685 та бўлиб, уларнинг ҳужжат бўйича ер майдони4 882 459 гектарни, амалдаги ер майдони эса – 5 076 705 гектарни ташкил этади.

📝 Давлат рўйхатидан ўтказилган фермер хўжаликлари сони 66 306 тани ташкил этади ва уларнинг ҳужжат бўйича умумий майдони3 890 916 гектарни, амалдаги умумий ер майдони эса3 866 399 гектарни ташкил этиши маълум бўлди.


Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
💳 Кадастр паспортини олиш учун қаерга мурожаат қилинади?

🏢 Давлат хизматлари марказига(ДХМ) ўзи келиб ёки
🌐 Ягона интерактив давлат хизматлари портали(ЯИДХП) орқали мурожаат қилинади.

🏢 ДХМ ёки 🌐ЯИДХП: Сўровномани тегишлиги бўйича Давлат кадастрлари палатасининг худудий филиалига юборади.

КАДАСТР ФИЛИАЛИ:
📏📐📝 Жойига чиқиб ўлчов ишларини амалга оширади ва тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) 🏢 ДХМга, ариза берувчига 🌐 ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

📍Объект манзилини белгилайди ёки ўзгартиради (талаб этилганда).

💳 Регламентда кўрсатилган (объект мураккаблигига қараб) муддатларда кадастр паспортини тайёрлайди.

🏢 ДХМ ёки 🌐 ЯИДХП: Хабарномани (инвойс) ариза берувчига беради. Реал вақт режимида.

👨🏻‍💼👩🏼‍💼 Ариза берувчи: Хабарномада (инвойс) белгиланган тўловни амалга оширади.

🏢 ДХМ ёки 🌐ЯИДХП: Тизимдан кадастр паспортини юклаб олади (чоп этади) ва ариза берувчига кадастр паспортини беради.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from E-AUKSION (Zohirshoh)
E-AUKSION'da 186 ta yer qa'ri uchastkalaridan foydalanish huquqini sotib oling!

▪️Andijon viloyatidan 2 ta (ko'rish)
▪️Buxoro viloyatidan 6 ta (ko'rish)
▪️Jizzax viloyatidan 16 ta (ko'rish)
▪️Qashqadaryo viloyatidan 23 ta (ko'rish)
▪️Navoiy viloyatidan 11 ta (ko'rish)
▪️Namangan viloyatidan 1 ta (ko'rish)
▪️Samarqand viloyatidan 1 ta (ko'rish)
▪️Surxondaryo viloyatidan 39 ta (ko'rish)
▪️Toshkent viloyatidan 1 ta (ko'rish)
▪️Farg'ona viloyatidan 33 ta (ko'rish)
▪️Qoraqalpog'iston Respublikasi 53 ta (ko'rish)

*Strategik turdagi hamda noruda foydali qazilmalarni qarish huquqini qo'lga kiriting.

👇Xabardor bo'lish uchun👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube