SURXONDARYO KADASTR
1.88K subscribers
18.7K photos
2.27K videos
22 files
11.2K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
#Диққат #Шошилинч #Тарқатинг

❗️Юртимизга иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши оқибатида об-ҳаво ҳарорати ўта кескин 45°+ ва ундан юқори даражага кўтарилиши кутилмоқда.

Зарурат бўлмаса кўчага чиқманг, кўпроқ суюқлик ичинг.

Хабарни ҳаммага улашиб огоҳлантиринг👇🏽

@Militsiya_Uzb👈🏽
Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси туманларида ер назорат бўйича етакчи инспекторлар томонидан 2021 йил 6 ой мобайнида 127 гектар ер майдонига 536 та ҳолатда аниқланган ер қонун бузилиш холатлари тўғрисида.
Жумладан

☑️Термиз
шаҳарда 0,40 гектар ер майдонига 2 та
☑️Ангор туманида 0,40 гектар ер майдонига 4 та
☑️Бандихон туманида 24,1 гектар ер майдонига 74 та
☑️Бойсун туманида 1,55 гектар ер майдонига 13 та
☑️Денов туманида 2,98 гектар ер майдонига 27 та
☑️Қизириқ туманида 6,81 гектар ер майдонига 50 та
☑️Қумқўрғон туманида 29,38 гектар ер майдонига 57 та
☑️Жарқўрғон туманида 18,69 гектар ер майдонига 66 та
☑️Музработ туманида 10,43 гектар ер майдонига 39 та
☑️Олтинсой туманида 8,23 гектар ер майдонига 58 та
☑️Сариосиё туманида 7,04 гектар ер майдонига 30 та
☑️Термиз туманида 2,26 гектар ер майдонига 16 та
☑️Узун туманида 2,84 гектар ер майдонига 20 та
☑️Шеробод туманида 5,17 гектар ер майдонига 34 та
☑️Шўрчи туманида 6,67 гектар ер майдонига 46 та
🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Президент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда кимё саноатидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Тармоқ корхоналарини Чирчиқ шаҳрига кўчириш ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Маҳаллийлаштириш даражасини ошириб, техникалар нархини арзонлаштириш, уларга сервис хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Тақдимотда кимё кластерлари ташкил этишга оид лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди.

Президент ознакомился с проектами по сельскохозяйственному машиностроению и химической промышленности.
Рассмотрены вопросы, связанные с переносом предприятий из Ташкента в Чирчик и организацией на их базе кластера сельхозмашиностроения.
Даны поручения по повышению уровня локализации, удешевлению техники, совершенствованию системы сервиса.
На презентации рассмотрены и проекты по созданию химических кластеров.

#Mirziyoyev #taqdimot #mashinasozlik #kimyosanoati

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
KUN HIKMATI
Buyuk shaxslar chiroyli nutqlar bilan emas, balki o`z ishlari va uning natijalari bilan shakllanadi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Markaziy_apparati #Bu_biz #Boshqarmalar

Davlat kadastrlari palatasi tomonidan Ko'chmas mulkka bo'lgan huquqlarni davlat ro'yxatidan o'tkazish boshqarmasi tomonidan ko`rsatiladigan xizmatlardan foydalanish bo`yicha.
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #savol_javob #farmon

САВОЛ:

ПФ-6243-сон Фармонда аввал берилган ерга умрбод эгалик ҳуқуқи сақлаб қолиниши айтилган. Агар ушбу ерни сотмоқчи ёки мерос қилиб қолдирмоқчи бўлсам бу ҳуқуқ ўзгармайдими?

ЖАВОБ
:

Фармонга мувофиқ 2021 йил 1 августдан бошлаб мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолиниши белгиланган.

‼️ Шунга мувофиқ, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи билан расмийлаштирилган ер участкасида жойлашган бино-иншоотлар бегоналаштирилганда ушбу ер участкаси ҳам янги мулк эгасига ўтади.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#Кадастр #Ер назорати#Сурхондарё
🏢 Кадастр агентлигининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 536 та ҳолатда 127 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.
31 та объектларда 7,3 гектар ер майдонидаги ҳолатлар бартараф этилди.

505 та объектларда 119,7 гектар ер майдонидаги ҳолатлар бартараф қилиш жараёнида.
🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
#Kadastr #xizmatlar #kadastr_hujjati #qonunchilik

📝KO‘CHMAS MULK OBYEKTIGA KADASTR PASPORTI QUYIDAGI HOLLARDA RASMIYLASHTIRILADI YOKI QAYTA RASMIYLASHTIRILADI


🔰ko‘chmas mulk obyektining bir qismi begonalashtirilganda yoki yer uchastkasi alohida bo‘linganda (bunda ikki qismga alohida kadastr pasporti shakllantiriladi);

🔰qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallanmagan yer uchastkalari xususiylashtirilgandan so‘ng ularning bir qismiga bo‘lgan huquq boshqa shaxsga o‘tganda;

🔰o‘z yer uchastkasida tegishli ruxsatnomalarni rasmiylashtirmasdan qurilgan bino va inshootlar mavjud bo‘lganda

(O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil 2-sentabr sanasidagi 535-son qarori)


Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
#2021_йил_1_августдан_нималар_ўзгаради
#Президент #Фармони #Ер_ҳисоби

2021 йил 8 июнь кунги "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан Кадастр агентлигига бир қатор вазифалар ва ваколатлар берилди.

Ер тоифасидан қатъи назар барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўриш, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назорати Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва чора кўриш учун Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ходимлари масъул эканлиги белгилансин.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилсин.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Адлия вазирлиги билан бирга ер тўғрисидаги қонунчилик, шу жумладан, янги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ижрочилар ҳамда аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этсин.

Uza.uz
Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и
# ИНФОГРАФИКА #
Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан жорий йилнинг
6 ойи мобайнида ер участкасига бўлган хуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик ҳолатлари бўйича қўлланилган маъмурий жарималар тўғрисида
🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
КУН ҲИКМАТИ
Бизнинг катта камчилигимиз тезда ишдан ноумид бўлиб, қўлларимизни силташимиздадир. Омадга эришишнинг йўли эса ҳар доим ҳаракатда бўлишдир.
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #yer_nazorati #Xorazm

🏢 Кадастр агентлигининг Хоразм вилоят бошқармаси ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 726 та ҳолатда 26,26 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.
639 та объектларда 24,11 гектар ер майдонидаги ҳолатлар бартараф этилди.

87 та объектда 2,15 гектар ер майдонидаги ҳолатлар бартараф қилиш жараёнида.

Telegram Instagram YouTube Facebook