SURXONDARYO KADASTR
1.86K subscribers
19K photos
2.32K videos
22 files
11.4K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
Surxondaryo viloyatida fermer xo‘jaliklari Jahon banki loyihasi doirasida yaratilgan tizimda ro‘yxatdan o‘tmoqda.

🔹♻️Surxondaryo viloyatida Jahon banki ishtirokidagi “Ko‘chmas mulk va kadastr tizimini ro‘yxatga olish tizimini modernizatsiya qilish” loyihasi doirasida ishlab chiqilgan axborot tizimi orqali qishloq xo‘jaligi yo‘nalishidagi yerdan foydalanuvchilarning yer maydonlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish ishlari olib borilmoqda.

🔹💢Mazkur amaliyot «YANGI UMUMLASHGAN» tizimida olib borilmoqda.

🔹Eslatib o‘tamiz endilikda fermer xo‘jaligi foydalanishdagi yer maydonlari to‘g‘risidagi maʼlumotlar yagona platformada jamlanadi.

🔹🌏Bunda ekin yer maydonlarining umumiy hajmi, yer turlari va foydalanish maqsadi shuningdek huquqiy maqomi hamda boshqa maʼlumotlar koordinatalar asosida elektron xaritalarda aks etadi.

🔹📝Shuningdek Yer maydoni to‘g‘risidagi to‘liq maʼlumotlar tizimga kiritilgandan so‘ng mazkur yer maydoni fermer xo‘jaligi nomiga davlat ro‘yxatidan o‘tkaziladi hamda tizimdan maxsus QR kodli Davlat reyestridan ko‘chirma beriladi. Shundan dasturga kiritilgan tumanlar Jumladan ☑️Angor tumanida 150 ta
☑️Bandixon tumanida 219 ta
☑️Boysun tumanida 328 ta
☑️Denov tumanida 483 ta
☑️Jarqo‘rg‘on tumanida 276 ta
☑️Qiziriq tumanida 24 ta
☑️Qumqo‘rg‘on tumanida 477 ta
☑️Muzrabot tumanida 420
☑️Oltinsoy tumanida 352 ta
☑️Sariosiyo tumanida 409 ta
☑️Uzun tumanida 357 ta
☑️Termiz tumanida 254 ta
☑️Sherobod tumanida 395 ta
☑️Sho‘rchi tumanida 223 ta 🇺🇿Kadastr agentligi Surxondaryo viloyat boshqarmasi matbuot xizmati:
https://t.iss.one/surxonkadastr
⁉️ Савол: Aукционда иштирок этиш учун тўланган бадал пули қайтариб бериладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида” ги низомнинг 72 бандига асосан, аукцион якунланганидан ёки ўтказилмаган деб топилганидан сўнг закалат пули қуйидагиларга қайтарилади:

охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига — аукцион якунланган кундан бошлаб ўн икки иш куни ичида;
бошқа иштирокчиларга — аукцион якунланган ёки ўтказилмаган деб топилган кундан бошлаб уч иш куни ичида.
Бунда закалат пули аукцион иштирокчисининг аризасига асосан айнан шу ҳолат бўйича такрорий аукционда қатнашиш учун операторнинг банк ҳисоб рақамида қолдирилиши мумкин.
Аукцион объектининг қийматини тўлиқ тўламаган аукцион иштирокларига (аукцион ғолиби ва иккинчи иштирокчи) закалат пули қайтарилмайди.
🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Markaziy_apparati #Bu_biz #Bo_limlar

Davlat kadastrlari palatasi tomonidan E-auksion savdo maydonchasiga bo'sh yer uchastkalari bo'yicha jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan taklif kiritish bo'yicha.
Forwarded from Kadastr - Live
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram|Instagram | YouTube|Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Aerogeodeziya #toponimika

🌐 Республика аэрогеодезия марказининг топонимика хизмати томонидан амалга оширилаётган юртимиздаги географик объектларни номлаш, жой номларини давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда реестр базасига жойлаштириш ишлари ҳақида "Замон" информацион дастури лавҳаси.
# KUN HIKMATI
Inson avvalambor yaxshilikni o'zining uydagilariga qilishi kerak,
Duoni uyidagilaridan olishi shart.
Ularning ko'nglini rozi qilgach, el-yurt duosini olish zarur!
🇺🇿Kadastr agentligi Surxondaryo viloyati boshqarmasi matbuot xizmati:
https://t.iss.one/surxonkadastr
# Инфографика
Сурхондарё вилояти 8 та ер тоифалари бўйича

🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #farmon #prezident #uzb24 #taraqqiyot_formulasi

Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Қобил Бобожонов Фармон билан Кадастр органларига қандай ваколат берилганлигини ТАРАҚҚИЁТ ФОРМУЛАСИ кўрсатувида тушунтириб берди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Савол:
Олти сотих еримиз бор. Мутасаддилар уй ҳужжатларда фақат ернинг қарори бор экан, эгалик йўқ дейишди. Биз бу ҳақда билмасдик. Шундай бўлиши мумкинми? Кимга мурожаат қилсак бўлади?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26 бандига асосан, агар жойлардаги давлат ҳокимияти органининг қарорида ҳуқуқ тури кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда ер участкасига юридик ва жисмоний шахс учун қуйидаги ҳуқуқлар тан олинади ҳамда рўйхатдан ўтказилади:

1) якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалиги ҳамда жамоа боғдорчилиги ва узумчилик хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи (агар, давлат ҳокимияти органларининг қарорларида бошқа ҳуқуқ тури кўрсатилган бўлса ҳам);
2) бинолар ва иншоотлар қуриш учун берилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи;
3) қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи.
Агар ер ажратиш хақида қарор мавжуд бўлиб лекин қурилган иморатларга мулк ҳуқуқи этироф этилмаган бўлса, туман ҳокимлиги қурилиш бўлимига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Агар иморатлар қурилганига 15 йилдан кўп бўлган бўлса мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун суд органларига мурожаат қилиш мумкин.
🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #videorolik

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕР МАЙДОНЛАРИ ВА ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ мавзусида фойдали маълумот ва яхши кайфият берувчи видеоролик.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг!
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#vazirlar_mahkamasi #qaror #kadastr #yer

"Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг (2021 йил 22 июнь 389-сон) қарори қабул қилинди.

Қарор билан,

📗 Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом;

🏢 Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом;

🏡 Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тўғрисидаги низом
тасдиқланди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#AOKA #matbuot

Айни дамда “International hotel Tashkent” меҳмонхонаси залида “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида миллий конференция бўлиб ўтмоқда.

Конференция ташкилотчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти
Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.

Конференцияда 180 га яқин вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари иштирок этмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Surxondaryo viloyatida tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun 6 229 ta bo'sh yer uchastkalari aniqlandi.

Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasining tuman (shahar)lardagi mutaxassislari tomonidan
joriy yilning 22 iyun holatiga 6 229 ta bo'sh yer uchastkalari aniqlanib, shundan 2 881 ta yer uchastkalari auksion savdolariga chiqarildi.
Ushbu auksion savdolariga chiqarilgan yer uchaskalaridan bugungi kunda 1 111 tasi auksion savdolari orqali sotildi.

Aniqlangan bo'sh yer uchastkalari tuman (shahar)lar kesimida.


☑️
Termiz shahrida 338 ta
☑️Angor tumanida 393 ta
☑️Bandixon tumanida 321 ta
☑️Boysun tumanida 404 ta
☑️Denov tumanida 658 ta
☑️Jarqo‘rg‘on tumanida 471 ta
☑️Qiziriq tumanida 318 ta
☑️Qumqo‘rg‘on tumanida 644 ta
☑️Muzrabot tumanida 440 ta
☑️Oltinsoy tumanida 289 ta
☑️Sariosiyo tumanida 292 ta
☑️Uzun tumanida 350 ta
☑️Termiz tumanida 384 ta
☑️Sherobod tumanida 636 ta
☑️Sho‘rchi tumanida 291 ta
Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi matbuot xizmati:
https://t.iss.one/surxonkadastr
КУН ҲИКМАТИ:
Яхши китоб ўз сир-асрорини бир ўқишда фош қилмайди. Уни такрор ўқиганингиз сайин тушуниб борасиз.
🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Савол:
🔻☑️ Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс”нинг 68¹-моддаси бўйича аниқланган қонунбузилишларга қайси назорат органи чора кўради.

Жавоб:
🔻☑️ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик ҳолати бўйича – фуқароларга БҲМнинг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахслар эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солиш ваколати кадастр агентлигининг инспекторларига ваколат берилган. 🇺🇿Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори 4-иловасига кўра ўз кучини йўқотган ҳужжатлар:

♦️ Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўғрисида” 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарори;

♦️ Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида” 1998 йил 31 декабрдаги 543-сон қарори;

♦️ Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори 7-илованинг 2-боби 1 ва 2-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 446 модда);

♦️ Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сон қарорига илованинг 3 ва 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269 модда);

♦️ Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 ноябрдаги 309-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 551 модда);

♦️ Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарорига илованинг 3 ва 4-банлари (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931 модда).
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #yer_nazorati #jizzax

Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси инспекторлари 509 та ҳолатда 73,5 гектар ер майдонларидан ноқонуний фойдаланилаётганлигини аниқлади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонлари таҳлилларга кўра:

🏠 20 гектари ёки 52 фоизи уй-жой қуриш учун;

🏪 1,2 гектари ёки 21,6 фоизи нотурар жой қуриш учун;

🏞 45,3 гектари ёки 24,6 фоизи томорқа сифатида фойдаланиш учун;

🦈 0,3 гектари ёки 0,2 фоизи балиқ ховуз қуриш учун;

🌫6,5 гектари ёки 1,8 фоизи бошқа мақсадлар учун эгаллаб олинган.

‼️ Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 73,5 гектар ер майдонининг 42,5 гектари қишлоқ хўжалик ерлари, 31 гектари ноқишлоқ хўжалик ерларни ташкил этмоқда.

Ўзбошимчалик билан эгалланган 509 та ҳолатнинг 75 та ерқонунбузилиши ҳолатлари жойида бартараф этилди.

📝 8 та ҳолат бўйича Суд органларига даъво аризалари киритилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook