SURXONDARYO KADASTR
1.87K subscribers
18.8K photos
2.28K videos
22 files
11.2K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Ангор туманидаги “Ангор Сурхон ғурури” кластерида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.
Кластернинг умумий ер майдони 11 минг гектардан зиёд. Шунинг 4 минг 870 гектарида ғалла етиштирилмоқда.
Давлатимиз раҳбари комбайнни бошқариб, ғалла ўрди.
Соҳа мутахассислари билан суҳбатда пахтани қўшқатор усулда экишни жанубий ҳудудларда оммалаштириш ва бу орқали юқори ҳосил олиш мумкинлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил кластер "Ангор Сурхон гурури" в Ангорском районе и ознакомился с ходом выращивания пшеницы и хлопчатника.
Кластер располагает посевными площадями в более чем 11 тысяч гектаров, 4 870 из которых засеяны пшеницей.
Глава государства сел за руль комбайна и убрал зерно на участке поля.
В беседе со специалистами сферы отмечена важность внедрения в южных регионах метода выращивания хлопчатника сдвоенными рядами, что позволит получить более высокий урожай.

#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo #klaster

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2-Iyun - Londonning Vesministr Abbeyida qirolicha Yelizaveta II ga toj kiydirish marosimi bo’lib o’tdi(1953).

2-Iyun - Ozarbayjonda grajdan aviatsiyasi kuni(1938).

2-Iyun - Italiya Respublika bo’lgan kun(1946).

2-Iyun - Avstraliya shahriga asos solingan kun.

2-Iyun - 1474 — Kremlda Uspenskiy cherkovi qulab tushdi.

2-Iyun - 1625 — Ispaniyada Spinola qoʻmondonligida Breda shahri qamal qilindi.

2-Iyun - 1842 — Gogolning „Oʻlik dillar“ romani nashr etildi.

2-Iyun - 1848 — Pragada Slavyan kongressi ish boshladi.

2-Iyun - 1946 — Italiya Qirolligidagi referndumda mamlakatning Respublika boʻlishiga koʻpchilik ovoz berdi.

2-Iyun - 1953 — Yelizaveta II Buyuk Britaniya Qirolichasi boʻldi.

2-Iyun - 1962 — Novocherkasskdagi qonli voqealar.

2-Iyun - 2003 — Baykonur kosmodromidan „Mars-ekspress“ kemasi uchirildi.
Davlat kadastri yagona tizimi (DKYAT) deganda nimani tushinasiz?
Davlat kadastrining yagona tizimi O’zbekiston Respublikasi va uning ayrim hududlari tabiiy-iqtisodiy salohiyatining yagona umumdavlat hisob-kitobi yuritilishini, baholanishini ta’minlashga mo’ljallangan ko’p maqsadli ahborot tizimidan iboratdir.
(O’zbekiston Respublikasi Vazirlar mahkamasining “O’zbekiston Respublikasi Davlat kadastrlari yagona tizimini tashkil etish va uni yuritish to’g’risidagi Nizomni tasdiqlash haqida”gi 1996 yil 17 iyul 255-son qarori).
Davlat kadastrlari yagona tizimining tarkibiga quyidagi davlat kadastrlar kiradi?
❇️ Davlat yer kadastri;
❇️ Konlar, foydali qazilmalar va texnogen hosilalarning yuzaga chiqish hollari davlat kadastri;
❇️Davlat suv kadastri (yer osti suvlari va suvdan foydalanish bo‘limlari),
❇️Davlat o‘rmon kadastri;
❇️O’simlik dunyosi obyektlari davlat kadastri,
❇️ Hayvonot dunyosi davlat kadastri;
❇️ Alohida muhofaza etiladigan tabiiy hududlar davlat kadastri;
❇️Binolar va inshootlar davlat kadastri,
❇️Davlat shaharsozlik kadastri;
❇️Gidrotexnika inshootlari davlat kadastri;
❇️Tarixiy va madaniy meros obyektlari davlat kadastri;
❇️Avtomobil yo‘llari davlat kadastri;
❇️Temir yo‘llar davlat kadastri;
❇️Yetkazib berish quvurlari davlat kadastri;
❇️Aloqa obyektlari davlat kadastri;
❇️Energetika obyektlari davlat kadastri;
❇️Ishlab chiqarish va istemol Chiqindilarni ko‘mish va utilizatsiya qilish joylari davlat kadastri;
❇️Tabiiy xavfi yuqori bo‘lgan zonalar davlat kadastri; ❇️Texnogen xavfi yuqori bo‘lgan zonalar davlat kadastri;
❇️ kartografiya-geodeziya davlat kadastri; Davlat kadastrlari yagona tizimiga qonun bilan belgilanadigan boshqa davlat kadastrlari ham kirishi mumkin. 🇺🇿Kadastr agentligi Surxondaryo viloyati boshqarmasi matbuot xizmati:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартибини биласизми.

🛑 Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси” нинг 24-моддасида Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади.

🔰Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга иккиламчи ижарага берилиши (уларни учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) мумкин.

🔰Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси бир йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

🔰Фойдаланишга киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш шартномасининг муддати ушбу тарафларнинг келишувига кўра белгиланади ва у қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага бериш шартномаси муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

🔰Иккиламчи ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.

🔰Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартлари ва муддатлари тарафларнинг келишувига кўра белгиланади ҳамда шартнома билан мустаҳкамланади.

🔰Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага берганлик учун ҳақ ундириш тартиби ва миқдорлари қонун ҳужжатларига мувофиқ иккиламчи ижара шартномасида белгиланади.

🔰Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

🔰Агар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага бериш шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу шартномани муддатидан илгари бекор қилиш қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномасининг бекор қилинишига сабаб бўлади.

🔰Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш тарафларнинг келишувига кўра, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса суднинг қарорига кўра амалга оширилади. 🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #xizmat #pasport

🏠🏢 Кадастр паспортини шакллантириш хизматидан онлайн фойдаланинг.

Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали амалга оширилади.

👇👇👇👇👇👇👇👇
Кадастр паспортини шакллантириш учун онлайн ариза бериш

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#prezident #surxondaryo

Сизлар билан учрашиб, муаммоларни ҳал этиш учун келганмиз. Бу ташрифга анчадан бери тайёргарлик кўрдик. Тошкентга боғлиқ масала қолмади. Энди берилган маблағ ва тизимни ақл билан ишлатиб, жойларда манзилли бажариш керак. Мен куйиб-пишганим билан сизлар жон куйдирмасангиз, халқнинг бири икки бўлмайди. Сурхондарёнинг ички имкониятларидан фойдалансак, одамларнинг дардига дармон бўлиш учун ҳамма шароит бор. Бунинг учун сектор раҳбарлари фидойи бўлиб, жойига тушиб, “маҳаллабай” тизимда ишлаши керак.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.
Forwarded from E-AUKSION (Zohirshoh)
Сурхондарё вилоятидан савдода турган 1452 та тадбиркорлик учун ер участкаларини сотиб олинг!

▪️ Термиз шаҳридан 19 та (кўриш)
▪️ Олтинсой туманидан 45 та (кўриш)
▪️ Ангор туманидан 29 та (кўриш)
▪️ Бандихон туманидан 96 та (кўриш)
▪️ Бойсун туманидан 120 та (кўриш)
▪️ Музработ туманидан 120 та (кўриш)
▪️ Денов туманидан 50 та (кўриш)
▪️ Жарқўрғон туманидан 54 та (кўриш)
▪️ Қумқўрғон туманидан 248 та (кўриш)
▪️ Қизириқ туманидан 153 та (кўриш)
▪️ Сариосиё туманидан 90 та (кўриш)
▪️ Термиз туманидан 59 та (кўриш)
▪️ Узун туманидан 75 та (кўриш)
▪️ Шеробод туманидан 211 та (кўриш)
▪️ Шўрчи туманидан 83 та (кўриш)

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#КУН_ҲИКМАТИ

Муваффақият қозониш учун ўзингиздан илгарилаб кетганларга етиб олишга, орқадан келаётганлар эса етолмаслиги учун ҳаракат қилишингиз керак.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг :
Telegram Instagram YouTube Facebook
САВОЛ: Уйимнинг нотурар жойида тадбиркорлик қилардим. Хозир, баъзи сабабларга кўра тадбиркорлигимни бошқа ерга кўчирдим. Нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш тартиби хозир қандай ва қанча тўлов амалга ошириш керак бўлади?

ЖАВОБ: Нотурар жойларни турар жой тоифасига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган Объектни қайта иҳтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти асосида берилган шартларга мос келадиган нотурар жойларни турар жой тоифасига белгиланган тартиб бўйича ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига билан тасдиқланган кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига асосан ўзингиз номингизга кадастр паспортини тайёрлаш ва давлат рўйҳатидан ўтказиш бўйича белгиланган тариф асосида тўлов ундирилади.
​​Сурхондарёда кўчмас мулк манзиллари белгилаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🌐♻️Вилоят бўйича жами 497 241 та турар жой объектларидан
497 241 таси (100%)га (шундан 443 876 та якка тартибдаги уй-жойлар ва 35 482 та хонадонлар) рақам берилган ҳамда манзиллар реестрига кирилган.

🏢🌀Кўчмас мулк манзилларини белгилаш 2018 йил 14 декабрга қадар вилоятларда махалла фуқаролар йиғини ва қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан рақам бериб келинган.

🇺🇿✔️Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарорига асосан, Кўчмас мулк ягона манзиллар реестри шакллантирилди. Бунга кўра марказлашган холда кўчмас мулк манзиллари белгилаш, ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилишни амалга оширади.

🏛💢 Бугунги кунда кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида объектнинг манзил рақами бўлмаса шу пайтнинг ўзида рақамлаштирилиб, манзилнинг маълумотлари тўлиқ киритилиб келинмоқда.

🇺🇿🟣Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июндаги 186-сон қарори билан тасдиқланган давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига кўра кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш БҲМининг 1,0 баравари ундириш белгиланган.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
:
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #xizmat #maydon

🏠🏢 Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш хизматидан онлайн фойдаланинг.

Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали амалга оширилади.

👇👇👇👇👇👇👇👇
Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш учун онлайн ариза бериш

Telegram Instagram YouTube Facebook
#yer_haqida

♻️Sugʻoriladigan yerlarni oʻzboshimchalik bilan egallab olishga yoʻl qoʻymaslik boʻyicha yer egasi, yerdan foydalanuvchi yoki ijarachi tomonidan choralar koʻrmaslik,

🔸shunday qilmish uchun maʼmuriy jazo qoʻllanilganidan keyin sodir etilgan boʻlsa

–eng kam oylik ish haqining yuz baravaridan

— bir yuz ellik baravarigacha miqdorda jarima yoki

—uch yuz oltmish soatgacha majburiy jamoat ishlari yoki

— ikki yilgacha axloq tuzatish ishlari yoxud

— bir yildan uch yilgacha ozodlikni cheklash yoki uch yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi.
🇺🇿Kadastr agentligi Surxondaryo viloyat boshqarmasi matbuot xizmati:
https://t.iss.one/surxonkadastr
​​Сурхондарё вилоятида 2021 йилда "Обод маҳалла" дастури орқали бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятида 2021 йил "Обод маҳалла" дастурига тушган маҳаллалардаги кўчмас мулкларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари давом этмоқда.

Вилоятда жами 31 та маҳаллада 25003 та объектлар мавжуд бўлиб шундан 12813 та объектларни кадастр йиғма жилди шакллантирилиб 11082 таси Давлат рўйхатидан ўтказилди яъни бир кунда ўртача 55 тани ташкил этади.

📝Ушбу
маълумотларни Термиз шаҳри ҳамда туманлар кесимида тахлил қилинганда:

Ангор туманида 312 та
Бандихон туманида 167 та
Бойсун туманида 487 та
Денов туманида 346 та
Қизириқ туманида 897 та
Шерабод туманида 612 та
Жарқўрғон туманида 817 та
Қумқўрғон туманида 541 та
Шўрчи туманида 550 та
Музрабод туманида 732 та
Олтинсой туманида 756 та
Сариосиё туманида 540 та
Термиз туманида 723 та
Термиз шахар 3274 та
Узун туманида 328 та

🇺🇿Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг :
Telegram Instagram YouTube Facebook
ИЖАРАГА ОЛГАН ЖОЙИМИЗНИ БОШҚА ШАХСГА ИЖАРАГА БЕРА ОЛАМИЗМИ? САВОЛ.
Бизнинг фирма 150 кв.метрлик офис биносини ижарага олган. Лекин 4 ойдан бери ижара тўловларини тўлашга имкониятимиз бўлмаяпти. Фирмамиз, бу жойни яримини бошқа тадбиркорларга ижарага бериши мумкинми?
ЖАВОБ.
Ўзбекистон Республикаси “Ижара тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасида шундай дейилган:

“Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва ижара шартномасида ўзга шартлар кўзда тутилмаган бўлса, ижарачи ижарага олинган мол-мулкни, ер ва бошқа табиий ресурслардан ташқари, ижарага берувчининг рухсати билан иккиламчи ижарага топширишга ҳақлидир”.

Демак, агар мулк эгаси билан тузилган ижара шартномасида бошқача шартлар, яъни чекловлар ва таъқиқлар кўрсатилмаган бўлса, ижара олган жойингизни (ёки унинг бир қисмини) бошқа шахсларга ижарага беришингиз мумкин. Бундай ижара иккиламчи ижара дейилади.

📃Фақат бошқа шахсларга иккиламчи ижарага бериш учун мулк эгаси саналган биринчи ижарага берувчининг расмий руҳсатини олиш керак бўлади.
🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Huquqiy axborot
#Фермерга_мадад | #Биласизми

Фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрларга – фермер хўжалигининг мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш учун нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда, улар давлат божини тўлашдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#savol_javob

САВОЛ
Яшаб турган уй-жойимиз онамни номида кадастр хужжат қилиш учун кадастр ҳодимлари келиб ўлчаб кетишган, онам 1-гурух ногирони, кадастр хужжатларининг тўловида имтиёзлар борми ?

ЖАВОБ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги « Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматларини нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 623-сонли қарорининг 2.2 бандида Якка тартибдаги турар-жой Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда хисобланади.
Ушбу қарорнинг 5. бандида I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилиши белгилаб кўйилганлиги сабабли, кадастр хужжатларини тайёрлаш учун белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиб, ушбу имтиёздан фойдаланишгиз мумкин.