SURXONDARYO KADASTR
1.86K subscribers
18.9K photos
2.3K videos
22 files
11.3K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
Forwarded from markaz16
⚡️ ⚡️ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат кадастрлари палатасининг матбуот анжумани бошланди

Мавзу: Республика бўйича амалга оширилаётган хатлов ишларининг асосий мақсад ва вазифалари.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.

https://youtu.be/FjmzKOEh0E4
Қашқадарё вилоятининг 2 856 8 минг гектар ер майдонининг, фақатгина 151,9 минг гектари (6%) давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, 2 704,9 минг гектари (94 %) давлат рўйхатидан ўтмаган.
Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Давлат кадастрлари палатасининг мутахассислари томонидан 3 ой давомида вилоятининг барча туманларида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда хатлов ишлари амалга оширилиб, унда 14 та учувчисиз учиш аппаратлари ва космик суратлардан фойдаланилди. (Инфографика тақдим этилади)
Вилоятдаги мавжуд кўчмас мулк объектлари 3 хил Қизил, Сариқ, Яшил тоифага ажратилиб, фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган хуқуқлари, мулкни тасарруф этиш ва мулк дахилсизлигини таъминлаш борасида тавфсиялар берилди. Рақам берилмаган хонадонларга рақамлар берилиб МФЙлари ва маҳаллий ҳокимиятларга хабарномалар юборилди.

Давлат кадастрлари палатаси раиси Мохир Валиев
Forwarded from Kadastr - Live
Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6061-сонли Фармонига мувофиқ ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган.
​​Ер бериш тартиблари хақида нималарни биласиз.

1.Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби.
🏢🔰Тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонлари Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори асосида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақатгина «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади.
2. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби.
🇺🇿Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2019 йилдаги “Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги 63-сонли қарори Низомига мувофиқ «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали 0.04 гектар ҳажмда ажратиб берилади.
Бундан ташқари, Якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз қуйидаги ҳолларда ажратилади:
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;
давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга берилади.
табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида турар жойини йўқотган жабрланган шахсларга;
🔰Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.
3.Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш.
🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон ҳамда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойла қурилаётган массивларда ҳамда 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарорларига мувофиқ:
жисмоний ва юридик шахсларга, белгиланган тартибда, улардан ер участкаларининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан;
давлат улуши 100 фоиз бўлган акциядорлик жамиятларига бериш тартибини белгилайди;

🇺🇿Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлигининг Комплаенс-назорат хизмати Сурхондарё вилоятида "Коррупцияга йўл қўймаслик ва уни олдини олиш" га қаратилган йиғилишлар ташкил этилди.
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Яқинда қўшнимиз кадастр ҳужжатини ҳар 5 йилда янгилаб туриш керак экан деб айтди. Мен кадастримни 2015 йилда қилдирганман. Хозир кадастримни янгилашим керакми?

ЖАВОБ

Йўқ. Ҳар 5 йилда кадастрни янгилаш керак деган ҳолат республикамиз қонунчилигида мавжуд эмас.

Кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:

🔹 кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;
🔹 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда;
🔹 қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;
🔹 ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
🔹 кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;
🔹 кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;
🔹 ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.
Forwarded from Kadastr - Live
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Кадастр агентлигининг қуйидаги хизматларидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (
my.gov.uz) орқали фойдаланишингиз мумкин:

1. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

2. Кадастр паспортини шакллантириш;

3. Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

4. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

6. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

7. Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

8. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

9. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

10. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

11. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар

Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр агентлиги Жиззах вилоят бошқармасининг Ер ва кадастр назорати бўлими инспекторлари, туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари, бош ва етакчи инспекторларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома билан таъминлаш мақсадида Кадастр агентлиги томонидан аттестациядан ўтказилмоқда.
​​22-Aprel,Xalqaro Yer kuni.

🔰⭕️ Xalqaro Ona-Yerimiz kuni-nafaqat katta, balki dunyo miqyosida global bayram, (International Mother Earth Day), BMT tomonidan o’tkaziladigan umumiy uyimiz bayrami. Bayram BMT General Assambleyasining 63 sessiyasida 2009 yil 22 aprel kuni ta'sis etilgan, va 2010 yil 22 aprel oyidan nishonlanadi.

♻️✔️ General Assambleyasini 63 sessiyasining raisi Migel d'Eskoto Brokman takidlashicha, Yer va uning tizimi insoniyatga xayot baxshida qilgan bizning umumiy uyimizdir va 1992 yili atrof-muxit va rivojlanishi xaqida Rio-de-Janeyroda o’kazilgan BMT konferensiyasida qabul qilingan rezolyutsiyasida xuquqlar belgilab berilgan.

🔴🔹Xozirgi va kelajak avlodni siyosiy, ijtimoiy va ekologik ehtiyojini qondirishda tabiat bilan Yer sayyorasi o’rtasida odilona tenglikni saqlash lozim. Rezolyutsiyada ta'kidlanishicha,“Ona-Yer” iborasi ko’plab mamlakatlarda ishlatilib, sayyoramiz, uning ekotizimi va inson bilan bo’lgan bog’liqni ifoda etadi. 22 aprelda Yer kunini nishonlash an'anasi 1970 yili AQShda paydo bo’ldi, 1990 yilda bu kun xalqaro aksiyaga aylandi. Rossiyada bayram 1992 yildan buyon nishonlanadi. Yer sharining Shimolida bayram - bahorda, Janubda esa - kuzda o’tkaziladi.

🟩🔻 Xalqaro aksiyani o’tkazishdan maqsad - sayyoramizning xar bir insoni , jamiyatni Yer muammolariga qaratishdir.Yer sayyoramiz, taxminan 4,5 milliard yillar oldin paydo bo’lgan. Ekvator bo’yicha yo’l uzunligi 40010 kilometrni tashkil etadi. Yer yuzasidan markazigacha bo’lgan masofa - 6378 kilometr.Yer qatlamining 70 kilometrini qattiqlik (litosfera), ichga kirgan sari yarim suyuqlik va suyuqlik xolat tashkil etadi.

✳️♦️Kaliforniyadagi O’lim vodiysi va Liviyadagi El-Aziziya -Yerning eng qaynoq joylar xisoblanadi. El-Aziziya rekordi (13 sentyabr 1922 yili) Selsiya bo’yicha -57,8 gradusni , O’lim vodiysida -(10 iyul 1913 yili) -Selsiya bo’yicha -55,8 gradusni ko’rsatdi.Yerning eng sovuq joylaridan Antarktika xisoblanadi -1983 yil 21 iyul kunida Selsiya bo’yicha -89 gradusni ko’rsatdi. Yer sayyorasi turli minerallar bilan boy, olimlar 4000 minerallar turini aniqladilar, undan 200si amaliy axamiyatga ega. Xar yili 50-100 minerall turlari kashf etiladi. Ko’zga ko’riladigan sayyoralardan biri- Oy. Yer kuni ham, 22 aprel, bahor tengkunlik kunida nishonlanadi.

🟪🔶Xar yili dunyo olimlari yig’ilib, global ekologik muammolar yechimini izlashadi. Aholi esa, ekologik tadbirlar, aksiyalar o’tkazib, shaxarlar obodonligi bilan shug’ullanishadi.
​​КУН ҲИКМАТИ

✳️ Одам боласининг одобдан насибаси бўлмаса, инсон ҳисобланмайди. Инсон билан ҳайвон орасини ажратадиган бу — одобдир!

🇺🇿Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏢 Кадастр агентлигининг хизматларидан 🖥 📲 Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали фойдаланинг.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Toshkent_viloyati #xatlov #bino_inshoot #yer_uchastkari #infografika

🏘Toshkent viloyatida yer maydonlari va bino inshootlarni yalpi xatlovdan o‘tkazish ishlari davom etmoqda.
Forwarded from Kadastr - Live
Kadastr agentligi Qashqadaryo viloyati boshqarmasi hamda tuman bo‘limlari mutaxassislari attestatsiyadan o'tkazilmoqda.

Mazkur attestatsiya "Tadbirkorlik subektlari faoliyatini tekshirish va nazorat qilish" huquqini beruvchi maxsus guvohnoma olish maqsadida tashkil etildi.

Unda 63 nafar mutaxassis xodimning bilim ko‘nikmalari sinovdan o‘tkaziladi.