SURXONDARYO KADASTR
1.98K subscribers
20.9K photos
2.47K videos
22 files
12.2K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
​​#savol_javob

САВОЛ
Ер участка сотиб олдим сотиб олган участкам ўзим яшайдиган жойни ёнида. Шу жойни ўзимни номимга кадастр хужжати тайёрлатиб рўйҳатдан ўтказдим. Энди қай тартибда ўзимнинг уй жойимга бирлаштириб олишим мумкин??

ЖАВОБ

🟣Иккита ёнма-ён жойлашган уйни ягона турар жой сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу турар жойларнинг мулкдорлари хоҳишига кўра у томонидан тасаруфф (ҳадя, олди-сотди, алмашиш ва ҳоказо) этилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин.

🇺🇿
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти асосида амалга оширилади.


🟣Бунинг учун туман(шаҳар)ингиздаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишингиз зарур бўлади.
🟣Бунда битта ер участкасида жойлашган алоҳида турган яшаш уйлар ёрдамчи-хўжалик қурилмалари ва ҳовлидаги иншоотлари билан санитария гигиеник нормативларга, ёнғин хавфсизлиги талабларига ва шаҳарсозлик нормаларига жавоб берадиган ҳолларда тегишли органларнинг ҳулосасига асосан ягона турар жой сифатида ҳисобга қўйилиши мумкин.
🟣 Бунда ягона турар жой объектига янги манзил ва кадастр ҳужжатлари берилади.

Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:👇👇👇
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⁉️ Что следует знать о кадастровом паспорте нового образца кадастрового паспорта?
⁉️ Какими преимуществами обладает новый образец кадастрового паспорта в сравнении со старым?

Ответы на подобные вопросы Вы можете получить, посмотрев видеоролик, подготовленный в рамках нашего проекта.

Telegram|Instagram | YouTube|Facebook
Forwarded from Zarnews.uz
Қандай ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади?
Уйимни кадастр килганимдан сўнг яна ёнига қўшимча уй солганман. Бу ҳолатда кадастр ҳужжатларимга қўшимча киритаманми?

АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов ушбу саволларга жавоб қайтарди:

🔹Кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорт) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
🔹кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
🔹кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз холга келганда).

❗️Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
***
📓 Иккинчи савол жавобига келсак, кадастр ҳужжатлари тайёрланган турар-жойингизда келишилган лойиҳа ва белгиланган рухсатнома асосида қўшимча қурилган уй-жойни ҳам кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришингиз зарур бўлади. Бунда Сизда мавжуд кадастр паспортига ўзгартириш киритилиб, янгилаб берилади.
💵 Кадастр хизматларига тўланадиган белгиланган хизмат ҳақи фақат қўшимча қурилган (кадастр ҳужжатида мавжуд бўлмаган) биноларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ундан сўнг қўшимча қурилган бинони фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилади.

@Zarnews_uz
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пластик Кадастр картаси (паспорти) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар?

Telegram|Instagram | YouTube|Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#Биласизми

Якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз:

🔸ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;

🔸табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида турар жойини йўқотган жабрланган шахсларга;

🔸давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга берилади.

Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.

Telegram|Instagram | YouTube|Facebook
​​❇️ Ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг қай тартибда бошқа шахсга ўтишини биласизми?

🔵 Корхонага, бинога, иншоотга ёки бошқа кўчмас мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар жойлашган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади.

🟣 Уй-жойга, чорбоғга бўлган мулк ҳуқуқи
(сотиб олиш, ҳадя ёки мерос бўйича олиш ва бошқа ҳолларда) жисмоний шахсларга ўтган тақдирда, ушбу иморатларга мулк ҳуқуқи билан биргаликда мазкур иморатлар жойлашган барча ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам ўтади.

🔴
Корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулк жойлашган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган органлар ҳамда шахсларнинг тегишли шартномалари, қарорлари асосида туман, шаҳар ер-кадастр дафтарига ернинг янги эгаси ёки ердан янги фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва уларга ер участкасига доимий эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ёки ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳномани топшириш йўли билан расмийлаштирилади.

🟡
Корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг ёки бошқа кўчмас мол-мулкнинг бир қисмига бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи, оператив бошқариш ҳуқуқи янги мулкдорга ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг эгасига ўтган тақдирда, унга ер участкасининг корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг ёки бошқа кўчмас мол-мулкнинг улушига мутаносиб бўлган қисмига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади, ер участкасини бундай ажратиш мумкин бўлмаган ҳолларда, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган масалалар юзасидан низолашилган тақдирда эса ер участкасининг бўлиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари томонидан амалга оширилиб, туман, шаҳар ҳокимининг қарори билан тасдиқланади ва шундан кейин ер участкасига эгалик қилиш ҳамда ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатига олиниб, давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги тегишли гувоҳномалар берилади.

Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
🏘🏗 Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошланганлиги тасдиқланган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин.

Бунда бино ва иншоотнинг пойдевор ва биринчи қавати деворларининг қурилиш ишлари якунланганлиги қурилишни бошланган деб топиш учун асоси ҳисобланади.

‼️Қурилиши тугалланмаган турар ва нотураржой бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар:
📝 ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги;
қурилиш 🇺🇿 қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган лойиҳа асосида бошланганлиги шарти билан давлат рўйхатидан ўтказилади.

🌐💻 «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида сотиб олинган, электрон аукцион ғолибларида уларга нисбатан қабул қилинган мажбуриятлар мавжуд бўлган ер участкаларида, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

Telegram|Instagram | YouTube|Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
🧑🏻‍💼📝👨🏻‍💼Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш

Хизматдат фойдаланиш ва тўлов мидқори:
🏢 ДХМ орқали мурожаат қилинганида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида;
🌐💻 ЯИДХП орқали мурожаат қилинганида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,125 баравари миқдорида;
🧑🏻‍🦽ижтимоий имтиёз эгалари учун ушбу қийматнинг 50% ташкил этади.

‼️Қуйидаги ҳолатларда рад этилади:

📑 тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлса;
🔖 ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этилса;
📝 ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса;
🏠 кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса;
🇺🇿 қонунда назарда тутилган бошқа чекловларда.

Telegram|Instagram | YouTube|Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
🧑🏻‍💻Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни давомида давлат рўйхатидан ўтказади.

📑🧾 Агар, тақдим этилган ҳужжатларда техник тусдаги аҳамиятсиз камчиликлар ва уларни бартараф этиш имконияти бор бўлса ёки қўшимча ҳужжатлар талаб қилинса, рўйхатдан ўтказувчи рўйхатдан ўтказишни уч кунгача тўхтатиб туриш тўғрисида бир кун мобайнида қарор қабул қилади ва қарорни Марказга ёки тегишли ташкилотга юборади.

🏢Марказ ёки тегишли ташкилот давлат рўйхатидан ўтказувчи органдан кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олгандан кейин 👨🏻‍💼юридик ёки🧑🏻‍💼жисмоний шахсни бир соат мобайнида кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни тақдим этиш ҳақида хабардор қилади.

Telegram|Instagram | YouTube|Facebook
​​КУН ҲИКМАТИ

✳️ Сиз учун тақдир қилинган нарса икки тоғ орасида бўлса ҳам, барибир сизга насиб этади. Сиз учун тақдир қилинмаган нарса қўлингиз етгудек масофада бўлса ҳам, барибир сизга насиб этмайди....

🇺🇿Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати: 👇👇👇
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
🏠📝 Кўчмас мулк объекти(КМО)га бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари:

🏢давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу КМОнинг мансублиги масаласида 🕵🏻 низолар борлигидан далолат берувчи ⚖️ суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

🏠🚫 ваколатли орган томонидан КМОга тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

📒 тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши;

📗💳 бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;

‼️давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

📑⌛️рўйхатдан ўтказувчи томонидан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда, тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;

🇺🇿 ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;

🔴 ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши.
https://t.iss.one/ygk_uz

Telegram
KADASTR AGENTLIGI
Кадастр агентлигининг расмий телеграм канали. Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари - Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри аҳолиси Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Очередной выпуск проекта "С народом". Его герои - жители города Чирчика Ташкентской области - расскажут о своей встрече с Президентом.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Ер кодексига киритилган ўзгартиришлар, мулкдорлар ҳуқуқлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган ишлар

📹АОКАда Олий суд Ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ер участкалари олиб қўйилган мулкдорларга етказилган зарар давлат томонидан тўлиқ қопланади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий суд Ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов Ер кодексига киритилган ўзгартиришлар билан мулкдорлар ҳуқуқлари дахлсизлигини таъминлаш борасида маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

🔰"Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунга мувофиқ ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилувчи қоидалар назарда тутилган Ер кодексининг 36-моддаси тўр¬тинчи қисми ҳамда 38-моддаси янги таҳрирда баён этилди.

Бундан кўзланган мақсад, биринчи навбатда, ер участкаси ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ҳокимлар томонидан олиб қўйилишига тақиқ белгилашдан иборат.

Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, туман, шаҳар, вилоят ҳокимларининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи фақатгина тўртта ҳолатда, яъни:

🔹ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда;

🔹ер участкаси берилган муддат тугаганда;

🔹юридик шахс тугатилганда;

🔹хизматда фойдаланиш учун ер беришга асос бўлган меҳнатга оид муносабатлар бекор бўлганда тугатилиши мумкин.

⚖️ Ер эгаларининг ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ёхуд ундан фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилиш суд томонидан амалга оширилади.

🌀Мазкур қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши пировардида мулкдорлар ҳуқуқлари, уларни асоссиз равишда ўз мулкига бўлган мулк ҳуқуқидан маҳрум этишдан ҳимоя қилиш кафолати мустаҳкамланди.

💰Қолаверса, ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларининг ўрни давлат томонидан тўлиқ қопланади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Kadastr - Live
‼️ДИҚҚАТ‼️

Қадрли фуқаролар ва тадбиркорлар
Сиз Кадастр соҳасида ўз лавозимини суиистеъмол қилаётган, тамагирлик ва коррупцияга қўл ураётган ходимлар тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, Кадастр агентлигининг Комплаенс назорат хизматига ☎️71-202-55-81 телефон рақами орқали ёки ушбу ҳавола орқали хабар беринг.

🚷 Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#Toshkent_viloyati #xatlov #bino_inshoot #yer_uchastkari #infografika

🏘Toshkent viloyatidagi 22 ta tuman va shaharlarda yer maydonlari va bino inshootlarni yalpi xatlovdan o‘tkazish ishlari davom etmoqda.

(2021 yil 4 aprel holatiga)

Davlat kadastrlari palatasi ijtimoiy tarmoqlarda
👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram