SURXONDARYO KADASTR
1.86K subscribers
19K photos
2.33K videos
22 files
11.4K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
🏢 Кадастр агентлиги тизимида коррупцияга қарши курашишни янада кучайтириш мақсадида пора таклиф этган шахсларни ваколатли органлар томонидан фош этилишида ташаббус кўрсатган ходимни моддий рағбатлантириш тизими ишлаб чиқилиб амалиётга татбиқ этилган.

2021 йилнинг 17 февраль куни Кадастр агентлиги, Зангиота туман бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Азамат Адиловга енгил типдаги иссиқхона ташкил этиш учун ажратилган ер майдонининг топографик съёмкасини тасдиқлаб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилинган.

Бўлим бошлиғи пора таклиф қилаётган фуқаро тўғрисида Зангиота туман Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ва фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари фош этилган.

Бугун юқоридаги ташаббускор ходим Кадастр агентлигининг Тошкент вилоятидаги барча раҳбар ва ходимлар иштирокида 10 миллион сўм пул мукофоти ҳамда Хонобод сиҳатгоҳига 2 кишилик йўлланма билан рағбатлантирилди.

Ушбу ҳолат юртимизда коррупцияга қарши олиб борилаётган курашнинг кичик бир намунасидир.
​​Бугун Кадастр агентлиги директори Фазлиддин Умаров бошчилигида видеоселектор ўтказилди.

🔰Унда Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлари палатаси тизимидаги барча ҳудудий бошқарма ва туман(шаҳар) раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирок этди.

🔰Йиғилишда бўш ер участкаларини аукцион савдоларига чиқаришда камчиликларга, хатога йўл қўйган, кўрсатгичи паст бўлган ҳудудлар иши танқидий муҳокама этилди.

🔰Шунингдек, бўш ер участкаларини аукцион савдоларига қўйишда ҳудудларда туманбай, маҳаллабай тизимда ишлар олиб бориш кераклиги таъкидланди.

Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати: 👇👇👇👇
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Surxondaryo viloyati hokimligi (Zahiriddin To'rayev)
😷Жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиш бўйича назорат кучайтирилди

📆 24 мартдан бошлаб:

🔸жамоат жойларида, шу жумладан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилди.

📆25 мартдан бошлаб:

🔹касаллик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётганлиги сабаб уй шароитида даволанаётган беморлар саломатлиги назорати ва даволанишини ташкил этиш мақсадида зарурат бўлган ҳудудлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида мобил бригадалар фаолияти қайта йўлга қўйилади;

🚧карантин чекловларини ва санитария-эпидемиологик талабларни бузаётган фуқаролар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши, шу жумладан, ушбу ҳолатларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Forwarded from Surxondaryo yangiliklari (Inobat Karimova)
Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалаларига доир видеоселектор ўтказмоқда.

Шавкат Мирзиёев: “...Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларнинг 70 фоизи уй-жой билан боғлиқ масалалар.

27 йил давомида одамлар учун уй-жойлар қурилмагани жуда катта муаммоларнинг йиғилишига сабаб бўлган. Одамларнинг уй олишга имконияти бўлмаган. Бизда қурилиш индустрияси ҳам йўқолиб кетганди.

Биз одамларнинг мана шу ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш учун энг оғир инқирозли йилдан чиқсак ҳам ипотека, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш учун 31.5 трлн сўм маблағ, яъни 3 млрд 50 млн АҚШ доллари ажратяпмиз. Фақат бу катта маблағ эҳтиёжлар ўрганилган ҳолда лойиҳа асосида одамлар ҳаётини яхшилаш учун ҳалол, пок етказилиши керак.

Энг муҳими, бу маблағлар ташқи қарзимиз кўпаймаган ҳолда ажратиляпти.”
Forwarded from Kadastr - Live
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060- сон қарори)

🔷 Якка тартибдаги турар-жой нотурар жой тоифасига ўтказилган тақдирда, ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади.

🔷 Нотурар жой якка тартибдаги турар-жой тоифасига ўтгазилганда, ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from ANDIJON KADASTR
⚡️ Ш.Мирзиёевнинг матбуот котиби тайинланди.

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари бўйича селектор йиғилиши ўтказмоқда мазкур йиғилишда янги матбуот котиби таништирилди.

Ш.Мирзиёев селектор йиғилишида Администрация раҳбарининг янги ўринбосари, президентнинг матбуот котибини таништирди. Ушбу лавозимга Асадов Шерзод Икромович тайинланди, у аввал Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
21 триллион сўм "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла дастури учун

"Тарихда биринчи марта қишлоқ ва маҳаллаларда 9 та йўналишда аҳоли шароитини яхшилаш учун жами 21 триллион сўм йўналтирилади.

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Пайариқ тумани муаммоларини тилга олиб ўтди.

-Катта йўл ёритиб қўйилади, орқадаги, ички кўчалар эса қоронғу бўлиб ётади. Одамларга тенг шароит яратиш керак.

Туманда 145 километр йўллар, 1 минг километр электр тармоғи, 250 та трансформатор ва 54 километр ичимлик суви тизими яроқсиз, 26 та мактаб, 17 та боғча, 4 та қишлоқ оилавий шифокор пункти таъмирталаб.

Ишсизлар сони 9 мингдан ортиқ. “Темир дафтар”га 1 мингта оила, “ёшлар дафтари”га 6 минг нафар ва “аёллар дафтари”га 2 минг 200 нафар аҳоли киритилган.

Пайариқ туманининг 56 та қишлоғида узоқ йиллар йиғилиб қолган муаммоларни ҳал қилиш учун 83 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Умуман Самарқанднинг қишлоқ ва шаҳар маҳаллаларининг инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун жами 1.6 трлн сўм ажратиш белгиланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалаларига доир видеоселектор ўтказмоқда.
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқингизни рўйхатдан ўтказинг ва мулкингизни ҳимоя қилинг.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Нишанов Азамат
Бир ойда самарқандлик 2 нафар кадастр ходими фирибгарлик жиноятига қўл урди

Коррупцияга қарши курашиш бўйича Самарқанд вилоят идоралараро комиссиясининг навбатдаги сайёр йиғилиши Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари томонидан содир қилинган жиноятлар муҳокамасига бағишланди.

👉
https://zarnews.uz/l3g

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
🇺🇿🇺🇿O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil 2-sentabrdagi 535-son qaroriga ko'ra,

❗️Quyidagi hollarda KO‘CHMAS MULK OBYEKTIGA KADASTR PASPORTI RASMIYLASHTIRILADI YOKI QAYTA RASMIYLASHTIRILADI


🌐ko‘chmas mulk obyektining bir qismi begonalashtirilganda yoki yer uchastkasi alohida bo‘linganda (bunda ikki qismga alohida kadastr pasporti shakllantiriladi);

🌐qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallanmagan yer uchastkalari xususiylashtirilgandan so‘ng ularning bir qismiga bo‘lgan huquq boshqa shaxsga o‘tganda;

🌐o‘z yer uchastkasida tegishli ruxsatnomalarni rasmiylashtirmasdan qurilgan bino va inshootlar mavjud bo‘lganda


🏢Davlat kadastrlari palatasi Qashqadaryo viloyati boshqarmasi Axborot xizmati
Forwarded from Kadastr - Live
ЕР БЕРИШ ТАРТИБИНИ БУЗИШ

Ер бериш тартибини бузиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,

🟥 базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:
а) такроран содир этилган бўлса;
б) суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалиги
оборотидан чиқишига сабаб бўлса,
🟥 базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 229/4-моддаси.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
ЕР УЧАСТКАСИНИ НОҚОНУНИЙ ОЛИБ ҚЎЙИШ

🟥 Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш,
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдори(БҲМ)нинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик олиб қўйилаётган ер участкасидаги биноларни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов-дарахтларни ёхуд уларнинг қисмларини, мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати, шунингдек унинг мулкдорига бундай олиб қўйиш муносабати билан етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда бузиб ташлашга, уларга кўп бўлмаган миқдорда зарар етказилишига олиб келса,

🟥 мансабдор шахсларга БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Кўп бўлмаган миқдор деганда БҲМнинг 30 бараваридан 100 бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 200/2-модда.

Telegram Instagram YouTube Facebook