SURXONDARYO KADASTR
1.85K subscribers
18.9K photos
2.32K videos
22 files
11.4K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
⚡️“Қизириқдаги фермерлар масаласига деярли нуқта қўйилди” – Тўра Боболов

👉 Батафсил ўқиш

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFdyfQHlEeR0uCjgTQ
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ижтимоий_сўровнома

Аҳоли фикри.
КАДАСТР ПАСПОРТИНИ ТАЙЁРЛАШ УЧУН ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАЛАБ ЭТИЛАДИ?

Telegram Instagram YouTube Facebook
​​Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб қанча муддатда амалга оширилади:

⭕️ а) кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

Кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача;
Якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача;

⭕️б) кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

🔰 Умумий майдони 100 кв.м. гача — 5 иш кунигача;

🔰 Умумий майдони 100 кв.м дан 1 000 кв.м. гача — 7 иш кунигача;

🔰 Умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м. гача — 10 иш кунигача;

🔰 Умумий майдони 5 000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача — 15 иш кунигача;

🔰 Умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача — 20 иш кунигача;

🔰 Умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ — 25 иш кунигача;

🔰 Ажратилган ер участкалари бўйича — 3 иш кунигача.

⭕️ Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.
Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилиши, муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилиши айтилди.
Ипотека веб-порталини ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.


🏢Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси Aхборот хизмати
​​04-Mart, Mikrofon ixtiro qilingan kun.

🎤 1877yil 4 mart kuni amerika ixtirochisi Emil Berliner mikrofon yaratdi. Buning tarixi yengil bo’lmagan. Bir yil avval, Aleksandr Bell xam mikrofon ixtiro qilgan, va suyuqli uzatgich (peredatchik) deb nomlagan. Uning taqdimoti amerika inqilobining 100 yilligiga bag’ishlangan filadelfiya ko’rgazmasida bo’lib o’tdi.

🎤 O’shanda Berliner bu ixtironi ko’rib, bundan yaxshisini yaratishiga xarakat qiladi. Uzatilayotgan tovushni tozalab, kuchaytirdi va zich bo’lmagan aloqali telefon uzatgich yaratib mikrofon deb nomladi. Berlinerning takomillashtiruvlari sababli, telefon texnik yangiligidan, tovushlarni uzoq masofaga uzatadigan foydali aloqa vositasiga aylandi.Mikrofon ixtirosi xaqidagi ma'lumot Bellga etib kelganda, Berliner bilan sudlashadi, sud Berlinerni ximoya qiladi.

🎤 Shunda Bell boshqa yo’l tutadi, Berliner nomiga berilgan patentni 50 ming dollarga sotib oladi, ixtirochini Bell Telephone Company ga telefon texnigi bo’yicha yetuk mutaxassis lavozimiga doimiy maosh bilan ishga oladi.
Forwarded from Kadastr - Live
Бино ва иншоотлар кадастрини юритиш, уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгиловчи норматив ҳужжатлар:

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сонли қарори билан тасдиқланган “Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом;

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом;

🔷 Адлия Вазирлиги томонидан 2015 йил 3 ноябрда 2725-сон билан рўйхатга олинган “Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш” қоидалари;

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қарори;

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябридаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сонли қарори.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).

🔷 Ушбу ҳолларда кадастр паспорти уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#инфографика

❗️❗️❗️ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ НОҚОНУНИЙ ОЛИБ ҚЎЙГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎЗҚ-667-сон Қонуни.

Telegram Instagram YouTube Facebook
​​Кўчмас мулк объектларининг кадастр рақами деганда нимани тушунасиз.

⭕️ Ер участкаси, бино, иншоот ва кўп йиллик дарахтларнинг ўзига хос, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида такрорланмайдиган алоҳида рақами ҳисобланади ва ушбу рақам кўчмас мулкни шакллантиришда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ берилади ва рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқнинг ягона объекти сифатида мавжуд бўлиши даврида сақлаб қолинади.

Биз билан бирга бўлинг: 👇👇👇 https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
🏢🏡 Бино ва иншоотларни кадастр қийматини ҳисоблаш қуйидаги қарорларга асосан амалга оширилади:

🔷 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабр 1043-сон билан тасдиқланган “Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги Низом.

🔷 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июлдаги 561-сон қарори билан тасдиқланган “Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги Низом.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг видеоанжуман шаклида ўтказилган 14-саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на 14-м саммите Организации экономического сотрудничества, прошедшем в формате видеоконференции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қуйидаги асосий принципларга асосланади:

❇️ Энг муҳим табиий ресурс, фуқаролар ҳаётий фаолиятининг асоси тариқасида ер фондини асраш, тупроқ сифатини яхшилаш ҳамда унинг унумдорлигини ошириш.
⭕️ Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг
16, 17-моддалари.

❇️ Ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш.
⭕️ Ер Кодексининг 40-моддаси биринчи қисмининг 1-банди, 48-моддасининг 2-банди.

❇️ Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш.
⭕️ Ер Кодексининг 48-моддасининг 3, 4, 6, 8-бандлари, 79-моддаси.

❇️ Қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ерларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишни давлат йўли билан ва бошқа тарзда қўллаб-қувватлаш.
⭕️ Ер Кодексининг 82-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 282-моддаси 2-қисмининг 23, 24-бандлари.

❇️ Ерга ва бутун атроф табиий муҳитга зарар етказилишининг олдини олиш, экологик хавфсизликни таъминлаш.
⭕️ Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасининг бешинчи хатбошиси, 16,17-моддалари.

❇️ Ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш шаклларининг хилма-хиллиги, ер муносабатлари иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этиш.
⭕️ Ер Кодексининг 17 — 20, 24-моддалари.

❇️ Ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш;
⭕️ Ер Кодексининг 28-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 27-моддаси ва XII бўлими («Ер солиғи»).

❇️ Ерларнинг ҳолати ҳақидаги ахборотнинг тўлиқ бўлишини ҳамда ундан эркин фойдаланишга йўл қўйилишини таъминлаш.
⭕️ Ер Кодексининг 14, 15-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонунининг 23, 24-моддалари.

Биз билан бирга бўлинг: 👇👇👇 https://t.iss.one/surxonkadastr
​​8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Сурхондарё вилоятида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди!

💐Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан соҳада фаолият юритиб келаётган мунис аёлларни тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

💐Мазкур байрам тадбирида соҳада фаолият юритиб келаётган аёлларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан табриклаб, эсталик совғалари билан тақдирлади.
Forwarded from Prokuratura Departamenti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ер майдонларини олишда коррупция ва фирибгарлик қурбони бўлманг

👉 t.iss.one/Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносбати билан Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармасининг байрам табриги.