SURXONDARYO KADASTR
1.97K subscribers
19.7K photos
2.38K videos
22 files
11.7K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
Сув хўжалигида тежамкор технологияларни жорий этиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Келгуси йилда сув тежовчи технологиялар билан 600 минг гектарни қамраб олиш режалаштирилди. Пахта, ғалла ва шоли майдонларини лазер ёрдамида текислаш муҳимлиги таъкидланди.
Сувни назорат қилувчи автоматлашган тизим ўрнатиш, суғориш меъёрларини ФАО талабларига мослаштириш юзасидан вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам внедрения водосбергающих технологий и реализации проектов ГЧП в сфере водного хозяйства.
Запланирован охват 600 тысяч гектаров земель водосберегающими технологиями в следующем году. Указано на важность лазерного нивелирования хлопковых, зерновых и рисовых полей.
Определены задачи по установке автоматизированных систем контроля воды, приведения норм орошения в соответствие с требованиями ФАО.

#Mirziyoyev #videoselektor #suvxujaligi #sugorish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Пойтахтимизда «Ўздаверлойиҳа» институти томонидан «Илм-фан ютуқлари асосида амалга оширилаётган ишлар» мавзусидаги матбуот анжумани ташкил қилинди
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
T24 intervyu | «Yer hisobi va davlat kadastrlarini yuritish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to`g`risida»gi Prezident farmoni mazmun-mohiyati haqida Begzod Nishonov bilan suhbat.
Forwarded from Kadastr - Live
Давергеодезкадастр қўмитаси раис ўринбосари Рўзметов Максуд Исмаилович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Шу муносабати билан 16 сентябр куни 23 йил давомида соҳа равнақи ва тараққиёти учун қилган меҳнатлари, сай-ҳаракатлари учун қўмита жамоаси номидан Максуд Исмаисловичга ташаккурлар айтилди ва рамзий тўн кийдирилди.

Жамоамиз Максуд Исмаисловичнинг кейинги иш фаолиятларида мувафаққиятлар тилайди.
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда кадастр органларининг ходимлари ҳар йили ўзларининг даромадларини, мулклари тўғрисида маълумотларни www.open.cadastr.uz порталида эълон қилиб борадилар.
Кадастр соҳасидаги сўнгги ислоҳотлар ҳақида Кадастр агентлиги раиси ўринбосари Шерзодхўжа Ҳабибуллаев батафсил маълумот бердилар.

@uzmeninguyim
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️ПАХТА ТЕРИМИ БЎЙИЧА ЭНГ КЎП БЕРИЛАЁТГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР:

Ўзбекистонда пахта йиғим-терим мавсуми бошланди. Шу сабабли ҳар йили бўлганидек, жорий йилда ҳам аҳоли орасида ушбу мавзу актуал бўлиши табиий. Шунга кўра, муштарийлар томонидан энг кўп берилган саволларни тўплаб чиқишга ҳаракат қилдим. Кимгадир фойдаси тегади, деган умиддаман.

Пахтага чиқиш мажбурийми?
Йўқ, мажбурий эмас! Мажбурий бўлиши мумкин ҳам эмас!

Пахтага ўрнига одам бериш мажбурийми?
Йўқ, мажбурий эмас! Мажбурий бўлиши мумкин ҳам эмас!

Пахтага пул бериш (ёки ойлигидан ушлаб қолиш) мажбурийми?
Йўқ, мажбурий эмас! Мажбурий бўлиши мумкин ҳам эмас!

Пахтага чиқмаслик фақат ўқитувчи ва шифокорларгами, бошқа ташкилотлар чиқишадими?
Йўқ, барчага мажбурий эмас. Қаерда, қайси ташкилотда, қайси лавозимда ишлашидан ёки ишсизлигидан қатъи назар.

Тадбиркорлар пахтага пул беришга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Буни талаб қилишга ҳеч кимнинг, на ҳокимият, на солиқчи ва на бошқасининг ҳаққи йўқ. Ўзи истаганлар пахта теримининг ташкилий ишлари учун хайрия қилиши мумкин. Лекин бу ерда энг муҳим жойи - хайрия ихтиёрий бўлиши керак, мажбурий эмас, ихтиёрий-мажбурий ҳам эмас!

Банкдагилар ўрнига одам беришга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Буни талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Маҳалладаги ишсизлар пахтага чиқишга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Лекин уйида ғирт бекорчи бўлиб, тайинли иш қилмасдан ётгандан кўра, ўз ихтиёри билан чиқиб, қўшимча даромад олиш мақсадида пахта теримига чиқиш тавсия этилади. Меҳнатдан биров ўлмаган, қайтанга 2-3 млн атрофида даромад олиши, рўзғорига фойда келтириши мумкин. Албатта бу ҳам фақат ихтиёрий бўлиши керак.

Пахта теримига чиқмоқчи бўлганларга қаерга мурожаат қилиши керак?
Ўз ихтиёри билан пахтага чиқмоқчи бўлганлар terim.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бўлимларига ёхуд 712000602 телефон рақамига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Пахтага чиқмаган ходимларни ишдан бўшатиш мумкинми?
Мумкин эмас. Бундай ҳолатда ходимлар қайта ишга тикланади.

Маҳалла раиси пахтага чиқмаган аёлларнинг нафақасидан пул ушлаб қолиши мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас. Айрим ҳолларда маҳалла раиси пахтага чиқмасанг, бутунлай нафақангни қирқиб ташлайман, ёки нафақа учун ариза берганларга пахтага чиқмасанг, нафақа тайинламайман, деб ҳам қўрқитади, мана шу талаблар ҳам қонунга хилоф.

Шифокорлар пахтага чиқиши айтиляптику!?
Ҳа, ўтган йилдаги каби шифокор ва ҳамширалар пахта теримига жалб этилиши мумкин, лекин улар пахта териш учун эмас, балки ўз хизмат вазифасидан келиб чиқиб, теримчилар отрядига тиббий хизмат кўрсатиш учун хизмат сафари тарзида бириктирилади. Улар теримчиларнинг соғлиғини доимий назорат қилиб туришади, зарур бўлганда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишади. Бу мажбурий меҳнат ҳисобланмайди.

1 кг пахта тергани учун қанча ҳақ берилади?
Умумий ҳолатда қўл билан терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда 1000 сўм берилади. Аҳоли кам бўлган айрим ҳудудларда эса 1-терим камида 1200 сўм қилиб белгиланган. Иккинчи теримда эса 1400 сўм тўланади, айрим туманларда 1600 сўмдан бошлаб берилади.

Батафсил маълумотни қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин:
https://t.iss.one/uzauz/471

Агар мажбурий меҳнат ҳолатига дуч келинса, қаерга мурожаат қилиш мумкин?
Агар мажбурий меҳнатга жалб қилинсангиз қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин:

Ишонч телефони: 1176 ёки 1092
Сайт: dmi.mehnat.uz


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Kadastr - Live
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази раҳбар ва ходимлари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Мавзу: Кадастр соҳасида аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда яратилган қулайликлар ва инновацион технологияларни жорий этиш масалалари.

📲 Матбуот анжумани UzReport TV телеканали орқали жонли эфирга узатилади.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг ва матбуот анжумани жараёнида жавоб олинг.
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр паспортини янгилаш мажбурийми?

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Тайинлов

Президент қарори билан (ПҚ-4834, 18.09.2020 й.) Халилилло Собиржонович Турахужаев Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Кадастр агентлиги Президентнинг тегишли қарори билан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from ANDIJON KADASTR
#Тайинлов

Президент қарори билан (ПҚ-4834, 18.09.2020 й.) Халилилло Собиржонович Турахужаев Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Кадастр агентлиги Президентнинг тегишли қарори билан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/andijonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
Барноев Ўктам Исаевичнинг вафоти муносабати билан Кадастр агентлиги жамоаси унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.
Ватан равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида Ўктам Исаевичнинг қилган меҳнатларини авлодлар унутмайди.
У доим ёдимизда бўлади.
Forwarded from BU BOR GAP !
Ўзбекистон президенти БМТ минбарида илк марта ўзбек тилида нутқ сўзлайди

Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси ишида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини тақдим этади.

@BuBorGapTv 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAADyXjTQaKIav_74fpQ
Forwarded from Kadastr - Live
Тадбиркорлик учун ер участкалари учун савдолар қизғин кечмоқда

- Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги бошланғич нархи 9,7 млн.сўм бўлган умумий майдони 0,3 гектарлик ер участкаси учун 403,7 млн.сўм нарх тасдиқланди. Ушбу аукцион ғолиби 3 млрд.сўм инвестиция киритиш мажбуриятини қабул қилди.

- Самарқанд вилояти, Жомбой туманидаги бошланғич нархи 32,9 млн.сўм бўлган умумий майдони 2 гектарлик ер участкаси учун 352,8 млн.сўм нарх тасдиқланди. Ушбу аукцион ғолиби 10 млрд.сўм инвестиция киритиш мажбуриятини қабул қилди.

- Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманидаги бошланғич нархи 3,8 млн.сўм бўлган умумий майдони 0,04 гектарлик ер участкаси учун 210,7 млн.сўм нарх тасдиқланди. Ушбу аукцион ғолиби 500 млн.сўм инвестиция киритиш мажбуриятини қабул қилди.

- Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги бошланғич нархи 3,6 млн.сўм бўлган умумий майдони 0,05 гектарлик ер участкаси учун 180 млн.сўм нарх тасдиқланди. Ушбу аукцион ғолиби 300 млн.сўм инвестиция киритиш мажбуриятини қабул қилди.

- Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманидаги бошланғич нархи 21 млн.сўм бўлган умумий майдони 0,96 гектарлик ер участкаси учун 798,6 млн.сўм нарх тасдиқланди. Ушбу аукцион ғолиби 1,5 млрд.сўм инвестиция киритиш мажбуриятини қабул қилди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Давлат раҳбари амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимот билан танишиб, навбатдаги вазифаларни белгилаб берди. Маҳсулот етиштирувчи, қадоқловчи ва экспорт қилувчи ҳар бир корхонага карантин инспекторларини бириктириш зарурлиги таъкидланди.
Фан билан амалиёт уйғунлигини таъминлаш, мутахассисларга халқаро фитосанитар талабларини ўқитиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось совещание, посвященное анализу результативности реформ в сфере карантина растений. Глава государства ознакомился с презентацией о проводимой работе и обозначил дальнейшие задачи. Отмечена необходимость закрепления инспекторов по карантину за каждым предприятием, занимающимся заготовкой, упаковкой и экспортом продукции.
Даны указания по обеспечению интеграции науки и практики, обучению специалистов международным фитосанитарным требованиям.

#Mirziyoyev #yigilish #fitosanitariya #karantin

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарори ижроси юзасидан Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази томонидан аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини сифатини ошириш мақсадида 💻 “Кўчмас мулк-3” маълумотлар базасига жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамларини (ЖШШИР) киритиш модули ишлаб чиқилди.

Маълумотлар базасидаги мавжуд веб-сервисга қўшимча тарзда 🌐 онлайн сўров асосида Давлат солиқ қўмитаси ресурсидан жисмоний шахснинг СТИР ва ЖШШИР тўғрисидаги маълумотларни олиш сервиси ҳам такомиллаштирилди.

Базага 📄 ЖШШИРни киритиш модулини тестдан ўтказилиб, жорий йилнинг 15 сентябр ҳолатига Давлат персоналлаштириш марказидан олинган республика бўйича 15 млн. маълумотларнинг 5 млн.таси таҳлилдан ўтказилиб маълумотлар базасига юкланди.

📈 Тасдиқланган режа графикка асосан жорий йилнинг ноябрь ойигача барча маълумотлар тўлиқ таҳлилдан ўтказилиб маълумотлар базасига юкланиши белгилаган.
Telegram Instagram YouTube Facebook