SURXONDARYO KADASTR
1.88K subscribers
18.7K photos
2.27K videos
22 files
11.2K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
🔹 Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида 🕙 11.00да "Ўздаверлойиҳа" институти раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz.га юборинг ва матбуот анжумани жараёнида жавоб олинг.

Матбуот анжуманига журналистларни, шунингдек, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
​​⁉️ Савол: Пастки қаватдаги қўшнимиз темир панжара билан атрофни ўраб олган. Ана шу панжара ноқонуний қурилма ҳисобланадими? Ва уни буздириб ташласа бўладими ?

Жавоб: Кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкаси умумий фойдаланишдаги ер участкаси ҳисобланади ва у ерда қурилмалар қуриш мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 91-моддасига асосан Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади. Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳафта акцентлари" кўрсатувида Кадастр соҳасини ислоҳ қилиш ва келажакдаги режалар мавзуси ёритилди.
#ТАЪЗИЯ

Қашқадарё вилояти "Ермулккадастр" ДК Нишон туман филиали раҳбари Ҳакимов Валихон Бованович энди орамизда йўқ.

Марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига Қашқадарё вилояти "Ермулккадастр" ДК жамоаси ҳамда кенг жамоатчилик чуқур таъзия билдиради.
Forwarded from Kadastr - Live
Миллий матбуот марказида ""Ўздаверлойиҳа" институти тизимида илм-фан ютуқлари асосида амалга оширилаётган ишлар" мавзусида бўлиб ўтган матбуот брифингининг тўлиқ видеосини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
https://www.youtube.com/watch?v=qcZ6F8Ey-3c

Эслатиб ўтамиз брифингда "Ўздаверлойиҳа" институтида бош директори Р.Тураев ҳамда мазкур институт бош муҳандиси О.Давронов ва бош мутахассиси К.Хожиевлар иштирок этишди.

Брифинг “UZREPORT TV”телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.
Forwarded from ANDIJON KADASTR
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 15 сентябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди
Президентнинг жорий йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 9 сентябрдаги “Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига янги вазифалар юклатилганлиги сабабли Рўзметов Максуд Исмаилович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди

Максуд Исмаиловичга қўмитада қилган меҳнатлари учун жамоамиз номидан миннатдорчилигимизни билдирамиз ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз
Forwarded from Kadastr - Live
Рўзметов Максуд Исмаилович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

У бунга қадар ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР қўмитаси Раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган бўлиб, соҳада ерларни ҳар томонлама асраб-авайлаш борасида кўплаб ишларни амалга оширди.

Максуд Исмаиловичга қўмитада қилган меҳнатлари учун жамоамиз номидан миннатдорчилигимизни билдирамиз ва келажакдаги ишларида муваффақиятлар тилаймиз.
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳафта акцентлари" кўрсатувида Кадастр соҳасини ислоҳ қилиш ва келажакдаги режалар мавзуси ёритилди.
Сув хўжалигида тежамкор технологияларни жорий этиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Келгуси йилда сув тежовчи технологиялар билан 600 минг гектарни қамраб олиш режалаштирилди. Пахта, ғалла ва шоли майдонларини лазер ёрдамида текислаш муҳимлиги таъкидланди.
Сувни назорат қилувчи автоматлашган тизим ўрнатиш, суғориш меъёрларини ФАО талабларига мослаштириш юзасидан вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам внедрения водосбергающих технологий и реализации проектов ГЧП в сфере водного хозяйства.
Запланирован охват 600 тысяч гектаров земель водосберегающими технологиями в следующем году. Указано на важность лазерного нивелирования хлопковых, зерновых и рисовых полей.
Определены задачи по установке автоматизированных систем контроля воды, приведения норм орошения в соответствие с требованиями ФАО.

#Mirziyoyev #videoselektor #suvxujaligi #sugorish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Пойтахтимизда «Ўздаверлойиҳа» институти томонидан «Илм-фан ютуқлари асосида амалга оширилаётган ишлар» мавзусидаги матбуот анжумани ташкил қилинди
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
T24 intervyu | «Yer hisobi va davlat kadastrlarini yuritish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to`g`risida»gi Prezident farmoni mazmun-mohiyati haqida Begzod Nishonov bilan suhbat.
Forwarded from Kadastr - Live
Давергеодезкадастр қўмитаси раис ўринбосари Рўзметов Максуд Исмаилович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Шу муносабати билан 16 сентябр куни 23 йил давомида соҳа равнақи ва тараққиёти учун қилган меҳнатлари, сай-ҳаракатлари учун қўмита жамоаси номидан Максуд Исмаисловичга ташаккурлар айтилди ва рамзий тўн кийдирилди.

Жамоамиз Максуд Исмаисловичнинг кейинги иш фаолиятларида мувафаққиятлар тилайди.
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда кадастр органларининг ходимлари ҳар йили ўзларининг даромадларини, мулклари тўғрисида маълумотларни www.open.cadastr.uz порталида эълон қилиб борадилар.
Кадастр соҳасидаги сўнгги ислоҳотлар ҳақида Кадастр агентлиги раиси ўринбосари Шерзодхўжа Ҳабибуллаев батафсил маълумот бердилар.

@uzmeninguyim
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️ПАХТА ТЕРИМИ БЎЙИЧА ЭНГ КЎП БЕРИЛАЁТГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР:

Ўзбекистонда пахта йиғим-терим мавсуми бошланди. Шу сабабли ҳар йили бўлганидек, жорий йилда ҳам аҳоли орасида ушбу мавзу актуал бўлиши табиий. Шунга кўра, муштарийлар томонидан энг кўп берилган саволларни тўплаб чиқишга ҳаракат қилдим. Кимгадир фойдаси тегади, деган умиддаман.

Пахтага чиқиш мажбурийми?
Йўқ, мажбурий эмас! Мажбурий бўлиши мумкин ҳам эмас!

Пахтага ўрнига одам бериш мажбурийми?
Йўқ, мажбурий эмас! Мажбурий бўлиши мумкин ҳам эмас!

Пахтага пул бериш (ёки ойлигидан ушлаб қолиш) мажбурийми?
Йўқ, мажбурий эмас! Мажбурий бўлиши мумкин ҳам эмас!

Пахтага чиқмаслик фақат ўқитувчи ва шифокорларгами, бошқа ташкилотлар чиқишадими?
Йўқ, барчага мажбурий эмас. Қаерда, қайси ташкилотда, қайси лавозимда ишлашидан ёки ишсизлигидан қатъи назар.

Тадбиркорлар пахтага пул беришга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Буни талаб қилишга ҳеч кимнинг, на ҳокимият, на солиқчи ва на бошқасининг ҳаққи йўқ. Ўзи истаганлар пахта теримининг ташкилий ишлари учун хайрия қилиши мумкин. Лекин бу ерда энг муҳим жойи - хайрия ихтиёрий бўлиши керак, мажбурий эмас, ихтиёрий-мажбурий ҳам эмас!

Банкдагилар ўрнига одам беришга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Буни талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Маҳалладаги ишсизлар пахтага чиқишга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Лекин уйида ғирт бекорчи бўлиб, тайинли иш қилмасдан ётгандан кўра, ўз ихтиёри билан чиқиб, қўшимча даромад олиш мақсадида пахта теримига чиқиш тавсия этилади. Меҳнатдан биров ўлмаган, қайтанга 2-3 млн атрофида даромад олиши, рўзғорига фойда келтириши мумкин. Албатта бу ҳам фақат ихтиёрий бўлиши керак.

Пахта теримига чиқмоқчи бўлганларга қаерга мурожаат қилиши керак?
Ўз ихтиёри билан пахтага чиқмоқчи бўлганлар terim.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бўлимларига ёхуд 712000602 телефон рақамига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Пахтага чиқмаган ходимларни ишдан бўшатиш мумкинми?
Мумкин эмас. Бундай ҳолатда ходимлар қайта ишга тикланади.

Маҳалла раиси пахтага чиқмаган аёлларнинг нафақасидан пул ушлаб қолиши мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас. Айрим ҳолларда маҳалла раиси пахтага чиқмасанг, бутунлай нафақангни қирқиб ташлайман, ёки нафақа учун ариза берганларга пахтага чиқмасанг, нафақа тайинламайман, деб ҳам қўрқитади, мана шу талаблар ҳам қонунга хилоф.

Шифокорлар пахтага чиқиши айтиляптику!?
Ҳа, ўтган йилдаги каби шифокор ва ҳамширалар пахта теримига жалб этилиши мумкин, лекин улар пахта териш учун эмас, балки ўз хизмат вазифасидан келиб чиқиб, теримчилар отрядига тиббий хизмат кўрсатиш учун хизмат сафари тарзида бириктирилади. Улар теримчиларнинг соғлиғини доимий назорат қилиб туришади, зарур бўлганда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишади. Бу мажбурий меҳнат ҳисобланмайди.

1 кг пахта тергани учун қанча ҳақ берилади?
Умумий ҳолатда қўл билан терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда 1000 сўм берилади. Аҳоли кам бўлган айрим ҳудудларда эса 1-терим камида 1200 сўм қилиб белгиланган. Иккинчи теримда эса 1400 сўм тўланади, айрим туманларда 1600 сўмдан бошлаб берилади.

Батафсил маълумотни қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин:
https://t.iss.one/uzauz/471

Агар мажбурий меҳнат ҳолатига дуч келинса, қаерга мурожаат қилиш мумкин?
Агар мажбурий меҳнатга жалб қилинсангиз қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин:

Ишонч телефони: 1176 ёки 1092
Сайт: dmi.mehnat.uz


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Kadastr - Live
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази раҳбар ва ходимлари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Мавзу: Кадастр соҳасида аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда яратилган қулайликлар ва инновацион технологияларни жорий этиш масалалари.

📲 Матбуот анжумани UzReport TV телеканали орқали жонли эфирга узатилади.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг ва матбуот анжумани жараёнида жавоб олинг.
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр паспортини янгилаш мажбурийми?

Telegram Instagram YouTube Facebook