SURXONDARYO KADASTR
1.86K subscribers
18.8K photos
2.29K videos
22 files
11.3K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан “ Давлат ер ва кадастр назорати бўйича амалга оширилаётган ишлар" юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Forwarded from Kadastr - Live
#xatlov2021

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА 1 126 ТА ЯНГИ ОБЪЕКТЛАР АНИҚЛАНДИ.

Тошкент вилоятидаги 22 та туман ва шаҳарлар ер майдонлари ҳамда бино иншоотларини ялпи хатловдан ўтказиш ишлари давом этмоқда.

Ҳозирга қадар 61 242 та 🏢🏠 кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган;

1 126 та 🏠 янги объектлар аниқланган;

7 259 та 🏘 қўшимча қурилиши мавжуд бўлган объектлар аниқланган;

892 та бўш ер участкалари аниқланган. Уларнинг умумий майдони 80 гектарни ташкил этади.

Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси хабар бермоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Ҳовли уй-жойимда қўшимча иншоот қурганимда кадастр ҳужжатини янгилашда топосъемка қилдиришим шартми?

ЖАВОБ
Шарт
!, ўзига тегишли уй-жойнинг ҳудудида қўшимча бино ёки иншоот қурилган тақдирда, кадастр ҳужжатини янгилашда топографик съёмка қилиш шарт, сабаби, қурилган бино ёки иншоотни белгиланган тартибда геодезик ускуналар билан ўлчаниб, унинг тегишли координаталари олинади ва Миллий географик ахборот тизимига киритиш учун асос бўлади ҳамда кадастр паспортига туширилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Davlat kadastrlar palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi matbuot xizmati: https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Тадбиркорлик қилиш яъни тикув фабрикаси очиш ниятидаман. Мен қандай қилиб Ер олишим мумкин?

ЖАВОБ
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабр 1023-сонли қарорига билан тасдиқланган Низомга асосан ер участкалари фақат аукцион орқали ажратилиши белгиланган.

Telegram Instagram YouTube Facebook
​​Uy-joy maydonining ijtimoiy normasi haqida nimalarni bilamiz?

⭕️
Munitsipal, idoraviy uy-joy fondi va aniq maqsadli kommunal uy-joy fondidan turar joylar fuqarolarga uy-joy maydonining ijtimoiy normasiga muvofiq beriladi.

Uy-joy maydonining ijtimoiy normasi Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan bir kishi hisobiga (16) o‘n olti kvadrat metrdan kam bo‘lmagan umumiy maydon hajmida, kreslo-aravachada harakatlanadigan nogironlar uchun esa – (23) yigirma uch kvadrat metrdan kam bo‘lmagan hajmda belgilanadi.

Er-xotindan tashqari turli jinsga mansub shaxslar bir xonaga yoki bir xonali kvartiraga joylashtirilishiga yo‘l qo‘ymaslik maqsadida munitsipal, idoraviy uy-joy fondi va aniq maqsadli kommunal uy-joy fondidan uy-joy maydonining ijtimoiy normasidan ortiqcha turar joy berilishi mumkin.

Fuqarolarning ayrim toifalariga uy-joy maydonining ijtimoiy normasidan ortiqcha qo‘shimcha uy-joy maydoni bir xona tarzida yoki (18) o‘n sakkiz kvadrat metrli umumiy maydon miqdorida beriladi. Ayrim surunkali kasalliklarning og‘ir turlari bilan kasallangan fuqarolarga, O‘zbekiston Respublikasi Sog‘liqni saqlash vazirligi tasdiqlagan ro‘yxat bo‘yicha, shuningdek bajarayotgan ish sharoitlari va xususiyatiga ko‘ra qo‘shimcha maydon zarur bo‘lgan fuqarolarga bunday maydon miqdori ko‘paytirilishi mumkin.

Qo‘shimcha uy-joy maydoni olish huquqiga ega bo‘lgan fuqarolar toifalarining ro‘yxati, qo‘shimcha maydonni berish tartibi va shartlari qonun hujjatlari bilan belgilanadi.

Davlat kadastrlar palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi matbuot xizmati: https://t.iss.one/surxonkadastr
​​Бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

✳️ Ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда;

✳️ Ер участкаси берилган муддат тугаганда;

✳️ Юридик шахс тугатилганда;

✳️ Хизматда фойдаланиш учун чек ер бериб қўйишга асос бўлган меҳнатга оид муносабатлар бекор бўлганда, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса;

✳️ Ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида;

✳️ Ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда;

✳️ Ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда;

✳️ Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда;

✳️ Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун бериб қўйилган ер участкасидан уч йил мобайнида фойдаланилмаганида;

✳️ Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер ким ошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи гаровда бўлган тақдирда эса, — гаров шартномаси муддати мобайнида фойдаланилмаганида.

🛑 Фойдаланилмаётган ер участкалари аввалги эгаларидан улар тўлаган ҳақ қиймати қопланган ҳолда олиб қўйилади;

Davlat kadastrlar palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi matbuot xizmati: https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Оила аъзоларининг розилигисиз турар жойни олди-сотди ёки ҳадя ҳамда турар жойни бир қисмини нотариал идора орқали ўзга бир шахсга ўтказиб бериш мумкинми?

ЖАВОБ
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 24-моддасига асосан Эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирган умумий кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозимлиги белгиланган. Шунга асосан уй-жойни сотишда турмуш ўртоғингизнинг нотариал тартибда тасдиқланган розилиги зарур бўлади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Мен уйимни кадастр қилганимдан сўнг яна ёнига қўшимча уй солганман. Бу ҳолатда кадастр ҳужжатларимга қўшимча киритаманми?

ЖАВОБ
Кадастр
ҳужжатлари тайёрланган турар-жойингиз қўшимча қурилган уй-жойни ҳам кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришингиз зарур бўлади. Бунда Сизга мавжуд кадастр ҳужжатингизга ўзгартириш киритиб, янгилаб берилади. Кадастр хизматларига тўланадиган белгиланган хизмат ҳаққи фақат қўшимча қурилган (кадастр ҳужжатида мавжуд бўлмаган) биноларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
​​17-mart Xalqaro ummon kuni.

❇️ Xalqaro ummon kuni birlashgan millatlar tashkilotining dunyo bo'yicha nishonlanadigan bayramlaridan biridir.

❇️ Ushbu kun 1988-yili dengiz va ummon xukumatining tashkiloti (International Maritime Organization,
IMO ) ning 10 sessiyasidagi qaror qabul qilindi.

❇️ 1980 yilga qadar ushbu bayram 17-mart kuni nishonlanib kelinadi. Dunyo bo'yicha ummon kunini nishonlanishdan asosiy maqsad, xalqaro jamoatchilikni dengiz va ummonlarni ifloslantirmaslik va kamyob baliqlarni ovlamaslikka jalb etishdir. Asosan ushbu bayram dunyo dengizini ifloslantirmaslik ayniqsa neftdan asrashga undaydi. Birlashgan Millatlar Tashkilotining tomonidan berilgan ma'lumotlarga ko'ra ummonda 100 yil avval yirik treska, marlin nomli yirtqich baliqlar mavjud edi.

❇️ Dengiz va ummonlardan har yili juda ko'p miqdorda oqizilgan neft olib tashlanadi. Shu sababli dengiz va ummonlarda yashovchi suv jonivorlar turlari bora bora kamayib bormoqda. Ushbu masalani xal etish maqsadida ushbu bayram nishonlanadi va barchani jalb etadi.

Davlat kadastrlar palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi matbuot xizmati: https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
Бугун кадастр агентлигида “Коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда келажакдаги режалар” мавзусига бағишланган видеоселектор ўтказилди.

Унда Кадастр агентлиги тизимидаги барча ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) раҳбар ҳамда ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Атабек Аллаберганов соҳадаги барчани коррупцияга қарши муросасиз курашишга чақирди.

Коррупцияга қарши курашиши агентлиги
масъул ходими Бекзод Рахмонов видеселекторда иштирок этиб, бугунги кунда республикамизда коррупцияни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ва уларнинг натижалари, келажакдаги режалар тўғрисида маълумот берди.

Видеоселектор якунида жамиятимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича раҳбар ва ходимлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Нотурар жойга кадастр ҳужжати тайёрланган ва бир қисмини олди сотди қилиб бошқа шахсга сотганман. Қолган қисмига кадастр паспорти учун тўлов борми ёки йўқми?

ЖАВОБ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига билан тасдиқланган кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибга асосан кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ўзингиз номингизга кадастр паспортини тайёрлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тўлов ундирилмайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
​​КУН ҲИКМАТИ

✳️ Муваффақият нарвондир. Икки қўлинг чўнтагингда бўла туриб ундан юқорига чиқа олмайсан.

Davlat kadastrlar palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi matbuot xizmati: 👇👇👇👇 https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Қандай холларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади?

ЖАВОБ
🔹 Кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорт) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

🔹 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

🔹 кадастр йиғмажилди (паспорти) йуқолганда (яроқсиз холга келганда).

Ушбу холларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Davlat kadastrlar palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi matbuot xizmati: https://t.iss.one/surxonkadastr
​​Davlat kadastrlar palatasi Surxondaryo viloyat boshqarmasi tomonidan yig‘ilishlar o‘tkazilmoqda.

🛑 Davlat kadastrlar palatasi Surxondaryo viloyat boshqarmasi tomonidan sohaga oid huquqiy-meʼyoriy hujjatlarni keng jamoatchilikka yetkazish, qabul qilingan qonunlar, qaror, farmonlarni ommaga yoritib borish, kadastr sohasida olib borilayotgan islohotlardan keng jamoatchilik va soha mutaxassislarini xabardor etish maqsadida o‘zining ijtimoiy tarmog‘idagi kanallarga aʼzo bo‘lish va undan samarali foydalanish maqsadida barcha tuman va shahar filiallarida yig‘ilishlar tashkil etilmoqda.
​​Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларга қайси ҳужжатлар киради?

⭕️ 📕📕 Давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш тўғрисидаги, ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори ёки мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги нотариал идора томонидан берилган гувоҳнома ёхуд бу ҳуқуқ аукцион асосида сотиб олинганлиги тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган давлат ордери;

⭕️📗📗 Жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг муайян юридик ва жисмоний шахсга ер участкаси бериш тўғрисидаги, ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори, «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақида баённома;

⭕️ 📘📘Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари томонидан берилган давлат ордери;

⭕️ 📒📒Жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини ижарага бериш тўғрисидаги ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари асосида ваколатли органлар томонидан тузилган ер участкасининг ижара шартномаси;

⭕️ 📔📔Шаҳарлар (туманлар) ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун шаҳарлар ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;

⭕️ 📕📘Шаҳарчалар ва қишлоқлар (овуллар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг собиқ колхозлар, совхозлар ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудида бўлмаган ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;

⭕️📒📔 Қишлоқлар (овуллар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қишлоқ жойларида шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;

⭕️ 📘📗Тегишли туманлар, шаҳарлар ва шаҳарчалар халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;

⭕️📚📓 Тегишли қишлоқлар (овуллар) халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг колхозлар аъзоларининг умумий мажлислари баённомаларини ҳамда совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари директорларининг фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ҳақидаги буйруқларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари. (Ўзб.Рес. Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 йилдаги 1060-сонли қарор билан тасдиқланган Низомнинг 21,22,23-банди)