SURXONDARYO KADASTR
1.85K subscribers
18.8K photos
2.29K videos
22 files
11.3K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
“Кадастр ишларини бажариш соҳасида давлат органлари функциясини хусусий секторга ўтказиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

Лойиҳада 📗 Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом;

📝 Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кадастр муҳандислари томонидан кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилди тайёрлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар нархининг минимал ставкалари келтирилган.

Қарорга кўра кадастр муҳандиси Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудида шартнома асосида
🔹кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш;
🔹кўчмас мулк объектларининг қаватма-қават режаларини тузиш;
🔹кўчмас мулк объектлари техник режаларини расмийлаштириш;
🔹кўчмас мулк объектларини техник ҳисобга қўйиш каби хизматларни амалга ошириши мумкин бўлади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from ANDIJON KADASTR
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 26-январь куни “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшлар бандлигини таъминлаш” бўйича ўтказилган селектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари Ш.Ғаниев вилоятнинг Олтинкўл, Избоскан ҳамда Бўстон туманларида бўлиб, худуддаги “Ёшлар дафтарига” киритилган йигит-қизлар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказиб, ёшларга деҳқончилик билан шуғулланишлари учун ер майдони ажратиш тадбирида иштирок этди. Ёшларнинг дехқончилик билан шуғулланишлари учун ер майдони ажратилиб, ердан унумли фойдаланиш, дехқончилик орқали ўз-ўзини банд қилиш ҳамда даромадларини ошириш бўйича керакли тавсиялар берилди. Албатта, юқоридаги каби саъй-ҳаракатлар замирида ҳукуматимиз томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш ва шу билан юртдошларимиз турмуш тарзини ва фаровонлигини янада ошириш мақсад қилинган.
Forwarded from Kadastr - Live
ЕР БЕРИШ ТАРТИБИНИ БУЗИШ

Ер бериш тартибини бузиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,

🟥 базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:
а) такроран содир этилган бўлса;
б) суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалиги
оборотидан чиқишига сабаб бўлса,
🟥 базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 229/4-моддаси.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
ЕР УЧАСТКАСИНИ НОҚОНУНИЙ ОЛИБ ҚЎЙИШ

Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,

🟥 базавий ҳисоблаш миқдори(БҲМ)нинг 200 бараваридан 250 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ер участкасининг ноқонуний олиб қўйилиши олиб қўйилаётган ер участкасидаги биноларни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов-дарахтларни ёхуд уларнинг қисмларини, мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати, шунингдек унинг мулкдорига бундай олиб қўйиш муносабати билан етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда бузиб ташлашга сабаб бўлса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса,

🟥 БҲМнинг 250 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Худди шундай ҳаракатлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса,

🟥 БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Худди шундай ҳаракатлар кўпчилик учун хавфли бўлган усулда ёки жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса,
🟥 муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔍Ерга оид қонун ҳужжатларининг Тошкент вилоятидаги ижросига оид таҳлиллар ўрганилганда, 2 минг 231 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланиб олингани, 529 гектар майдонда ноқонуний қурилмалар қурилганлиги аниқланди.

📌Вилоят прокуратураси органлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида, 1 минг 860 гектар ер майдони ихтиёрий, 228 гектари мажбурий тартибда қайтарилди.

🖇2019-2020 йиллар давомида маҳаллий ҳокимларнинг 5927 гектар ер ажратиш тўғрисидаги 988 та ноқонуний қарорларига протезлар киритилиб, ушбу қарорларнинг бекор қилиниши таъминланди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Forwarded from Kadastr - Live
ЕР УЧАСТКАСИНИ НОҚОНУНИЙ ОЛИБ ҚЎЙИШ

🟥 Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш,
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдори(БҲМ)нинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик олиб қўйилаётган ер участкасидаги биноларни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов-дарахтларни ёхуд уларнинг қисмларини, мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати, шунингдек унинг мулкдорига бундай олиб қўйиш муносабати билан етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда бузиб ташлашга, уларга кўп бўлмаган миқдорда зарар етказилишига олиб келса,

🟥 мансабдор шахсларга БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Кўп бўлмаган миқдор деганда БҲМнинг 30 бараваридан 100 бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 200/2-модда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Сурхондарё вилоятида бугунги куна аукцион савдоларига чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари тўғрисида.
Бугунги кунда вилоятда аукцион савдоларида турган ер майдонлари; 1 202 та 54.01 гектар
Булар,
1️⃣ Ангор туманидан 41 та 5.08 гектар (кўриш)
2️⃣ Бандихон туманидан 68 та 2.1 гектар (кўриш)
3️⃣ Бойсун туманидан 94 та 4.88 гектар (кўриш)
4️⃣ Денов туманидан 40 та 1.63 гектар (кўриш)
5️⃣ Жарқўрғон туманидан 54 та 0.61 гектар (кўриш)
6️⃣ Музработ туманидан 121 та 4.7 гектар (кўриш)
7️⃣ Олтинсой туманидан 51 та 1.57 гектар (кўриш)
8️⃣ Қизириқ туманидан 131 7.16 гектар (кўриш)
9️⃣ Қумқўрғон туманидан 147 та 3.53 гектар (кўриш)
🔟 Сариосиё туманидан 90 та 3.88 гектар (кўриш)
1️⃣1️⃣ Узун туманидан 58 та 3.17 гектар (кўриш)
1️⃣2️⃣ Термиз туманидан 60 та 4.27 гектар (кўриш)
1️⃣3️⃣ Термиз шаҳар 33 та 0.09 гектар (кўриш)
1️⃣4️⃣ Шеробод туманидан 150 та 7.34 гектар (кўриш)
1️⃣5️⃣ Шўрчи туманидан 64 та 4.02 гектар (кўриш)
Аукцион савдоларида иштирок этинг ва мулк эгасига айланинг.
Forwarded from E-AUKSION (Zohirshoh)
2 февраль санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

187 та
мулк савдога чиқарилди. Бошланғич нархи 2 млрд.сўмлик 123 та мулк 3,3 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:

17 та давлат мулки ижарага берилди:
- Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидан йиллик ижара ставкаси 70,8 млн.сўм бўлган Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти хоналари 191,1 млн. сўмга реализация қилинди.

41 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Самарқанд вилояти, Булунғур туманидан нархи 3,2 млн.сўмлик ер участкаси учун 184,4 млн.сўм;
- Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманидан нархи 3,4 млн.сўмлик ер участкаси учун 198,5 млн.сўм;
- Тошкент шаҳар, Сергели туманидан нархи 46,5 млн.сўмлик ер участкаси учун 149 млн.сўм нарх тасдиқланди.

38 та якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Сирдарё вилояти, Боёвут туманидан нархи 2,7 млн. сўмлик ер участкаси учун 21,2 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, ижро ҳужжатлари асосида 12 та мулк, жисмоний ва юридик шахсларнинг 11 та мулки, 1 та норуда қазилмаларни қазиш ҳуқуқи, 3 та ташқи реклама объектларини ўрнатиш ҳуқуқи реализация қилинди.

❗️2 февраль куни савдоси тўхтатилган мулклар ҳақида маълумот ➡️ e-auksion.uz/news-view?news_id=229

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Иқлим

4-феврал куни Сурхондарё вилоятида кутилаётган об - ҳаво маълумоти

Diyor24.uz расмий канали👇

You tube | Telegram | Facebook | Instagram
​​РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Денов тумани “Янги ҳаёт” маҳалласи А.Темур кўчаси 16-уйда яшовчи фуқаро А.Гасанова томонидан facebook ижтимоий тармоғи орқали қилган мурожаати ўрганиб чиқилганда қуйидагилар аниқланди.

Ўрганиш жараёнида, Денов туман “Янги ҳаёт” маҳалласи Остонақулов кўчаси 128-уй-жой Денов туман давлат нотариал идорасининг 04.06.1968 йилдаги 2-220-сонли олди-сотди шартномасига асосан фуқаро Самигуллин Рахматулла Хикматович ушбу жойни фуқаро Гасанов Шамилга сотган.

Шундан сўнг, Денов туман “Янги ҳаёт” маҳалласи Остонақулов кўчаси

128-уй-жой 394.0 кв.метр ер майдони ва уй-жойи ҳамда қўшимча хўжалик бино иншоотларига Денов шаҳар ҳокимининг 15.04.1994 йилдаги 186-сонли қарори билан эгалик ҳуқуқи берилган ва фуқаро Гасанов Шамилнинг номига расмийлаштирилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган.

Денов туман 1-сон давлат нотариал идорасининг 05.06.2009 йилдаги

2-3588-сонли ҳадя шартномасига асосан ушбу Денов туман “Янги ҳаёт” маҳалласи Остонақулов кўчаси 128-уй-жойнинг ер майдони 394.0 кв.метр ва бино иншоотлари билан биргаликда (марҳум) Гасанов Рустам Шамильевич номига 2017 йилда расмийлаштирилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган.

Денов туман “Янги ҳаёт” маҳалласи Остонақулов кўчаси 128-уй-жойнинг ер майдони 394.0 кв.метр ва бино иншоотлари билан биргаликда (мархум) Гасанов Рустам Шамильевич номига 2017 йилда кадастр йиғмажилд ҳужжатларини расмийлаштириш унинг қизи Гасанова Лейла Рустамовна томонидан мурожаат қилинган. Шунга кўра кадастр йиғмажилд хужжатининг айрим муқоваларида (марҳум) Гасанов Рустам Шамильевичнинг қизи Гасанова Лейла Рустамовна қилиб кетилганлиги сабабли амакисининг қизи яъни мурожаат муаллифи А.Гасанова ўртасида низо келиб чиққан.

Шунингдек, Денов туман “Янги ҳаёт” маҳалласи Остонақулов кўчаси 128-уй-жойнинг ер майдони 394.0 кв.метр ва бино иншоотлари билан биргаликда (марҳум) Гасанов Рустам Шамильевич номига 2017 йилда кадастр йиғмажилд ҳужжатларини расмийлаштиришда мутахассис Н.Ҳакимова томонидан нотўғри (техник) хатога йўл қўйилганлиги учун ҳайфсан жазоси берилган.

Ушбу масала юзасидан бир қанча суд қарорлари қабул қилинган, ҳозирги кунга қадар Денов туман “Янги ҳаёт” маҳалласи Остонақулов кўчаси 128-уй-жойнинг эгаси (марҳум) Гасанов Рустам Шамильевич бўлиб келганлиги маълум бўлди.

Фуқаро А.Гасанова томонидан facebook ижтимоий тармоғида 20.07.1993 йилдаги собиқ Бюро технической инвентаризации (БТИ) ташкилоти томонидан (марҳум) Гасанов Шамилнинг номига ер участкасида қўшимча қурилишларни ҳисобга олиш чизмасида собиқ Ўз. ССРнинг муҳри босилган. (ушбу 1993 йилларда муҳр ўзгартирилмаган бўлиши мумкин). Юқоридагиларга асосан, ушбу Денов туман “Янги ҳаёт” маҳалласи Остонақулов кўчаси 128-уй-жойнинг ер майдони 394.0 кв.метр ва бино иншоотларига нисбатан низо бўлганлиги сабабли “Ер кодекси”нинг 89-моддасига биноан ер хусусидаги ҳар қандай низоли масала қонун ҳужжатлари ва “Уй-жой кодекси”нинг 140-моддасига асосан суд томонидан ҳал этилишини маълум қиламиз.
#Ер_сайёраси

ЕР — Қуёш
системасидаги Қуёшдан узоқлиги жиҳатдан учинчи (Меркурий, Венера сайёраларидан кейин) сайёра. У ўз ўқи атрофида ва айланага жуда яқин бўлган эллиптик орбита бўйича Қуёш атрофида айланиб туради. Ҳажми ва массаси жиҳатидан Ер катта сайёралар ичида (Юпитер, Сатурн, Уран, Нептундан кейин) бешинчи ўринда. Ерда ҳаёт борлиги билан у Қуёш системасидаги бошқа сайёралардан фарқ қилади. Бирок ҳаёт материя тараққиётининг табиий босқичи бўлганлиги сабабли Ерни коинотнинг ҳаёт мавжуд бўлган ягона. космик жисми, ҳаётнинг Ер даги шаклларини эса мавжудотнинг ягона шакллари деб бўлмайди (қ. Ердан ташкаридаги цивилизациялар).

https://t.iss.one/tvkad