SURXONDARYO KADASTR
1.86K subscribers
18.9K photos
2.3K videos
22 files
11.3K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
САВОЛ

Мен кўчмас мулк харид қилдим. Кўчмас мулкга бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берганимдан сўнг неча кунда давлат рўйхатидан ўтказилади?

ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомининг 14-бандида “Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни давомида давлат рўйхатидан ўтказади” деб кўрсатилган.

Олди-сотди шартнома нотариал тартибда рамийлаштирилган тақдирда, ариза берилиши кадастр идоралари билан ўрнатилган ўзаро электрон тизим орқали нотариус томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган ва амалда қўлланилиб келинмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
🏢🏠 Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари:

♦️кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

♦️ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

♦️тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши;

♦️бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;

♦️ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

♦️тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;

♦️ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;

♦️ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Кўп қаватли уйлар олдидаги автураргоҳ учун қанча солиқ тўланиши маълум қилинди

АОКАда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Шодиёр Аҳмедов иштирокида ўтказилган брифингдан:

〰️〰️〰️
🚧 2021 йилдан бошлаб, жисмоний шахсларнинг кўп қаватли уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари мол-мулк солиғи объектлари қаторига киритилди.

🏛 Кадастр органи автомашина турар жойларининг кадастр қийматини белгилайди.

💵 Автомашина турар жойлари учун худди жисмоний шахс турар уй-жойи учун тўланадиган мол-мулк солиғи ставкасида, яъни кадастр қийматидан 0,23 фоиз ставкада тўланади.

🧮 Масалан, автомашина турар жойининг кадастр қиймати 11 млн сўм. Автомашина турар жойининг йиллик мол-мулк солиғи миқдори — 11 млн сўм х 0,23% = 25 300 сўмни ташкил қилади.

🔎 Олдинги йилларда жисмоний шахслар ушбу нотурар жойлар учун юридик шахслар учун назарда тутилган ставкада (2%) мол-мулк солиғини тўлар эди. Яъни, 11 млн дан 2% = 220 минг сўм (9 баравар кўп).

@aoka_uz
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Жорий йил 14 январда “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Президентимиз томонидан имзоланди.

Бу қонун билан фуқароларнинг ер билан боғлиқ мажбуриятларида қандай ўзгаришлар бўлади?

🏢 Қуйидаги видео лавҳада Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи Фарҳод Тўхташев бу ҳақда сўзлаб берди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрларга – фермер хўжалигининг мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш учун нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда, улар давлат божини тўлашдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида жами 2 минг 92 та ҳолатда 383,37 гектар экин майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган. Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жами 688 та ҳолат бартараф этилиб, 138,7 гектар ер майдони қайтарилган. Биз билан бирга бўлинг: 👇👇👇 https://t.iss.one/surxonkadastr
Мен 5 ёшда бўлганимда, онам ҳар доим ҳаётдаги асосий нарса бахтли бўлиш деб айтарди. Мактабга борганимда, улғайганингда ким бўлишимни сўрашганида, "бахтли одам" деб жавоб берардим. Кейин менга саволни тушунмаганлигимни айтишарди. Мен эса уларга ҳаётни тушунмаганликларини таъкидлардим.
©️Жон Леннон

Етти марта йиқилсанг ҳам, саккиз марта кўтарил.
©️Япон халқ мақоллари

Бир эшик бахт учун ёпилганида, дарҳол бошқа эшик очилади. Aммо биз кўпинча биринчисига шунчалик узоқ вақт қараймизки, иккинчисини сезмай ҳам қоламиз.
©️Элен Келлер, ёзувчи, маърузачи, сиёсий фаол Биз билан бирга бўлинг: 👇👇👇 https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from ANDIJON_TRK
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI | KADASTR AGENTLIGI VILOYAT BOSHQARMASI MATBUOT ANJUMANI
30.01.2021 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
Forwarded from Kadastr - Live
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060- сон қарори)

🔷 Якка тартибдаги турар-жой нотурар жой тоифасига ўтказилган тақдирда, ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади.

🔷 Нотурар жой якка тартибдаги турар-жой тоифасига ўтгазилганда, ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#21_ta_kadastr

🕌MADANIY MEROS OBYEKTLARI DAVLAT KADASTRI

🔰"Madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish to'g'risida", "Davlat kadastrlari to'g'risida"gi O'zbekiston Respublikasi qonunlariga va boshqa qator normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq moddiy madaniy meros obyektlarining davlat muhofazasini hamda ulardan oqilona foydalanishni ta'minlash maqsadida yuritiladi.

🔰Madaniy meros obyektlari davlat kadastri o‘zida madaniy meros ob'yektlarining jug‘rofiy joylashishi, huquqiy maqomi, miqdoriy, sifat tavsiflari va bahosi to‘g‘risidagi yangilab turiladigan ma'lumotlar va hujjatlar tizimini ifodalaydi.

🔰Madaniy meros obyektining o‘zgartirilishi mumkin bo‘lmagan o‘ziga xos xususiyatlarini va uning tarixiy muhitini saqlab qolish maqsadida unga tutash hududda muhofaza zonalari, imoratlar qurishni va xo‘jalik faoliyatini tartibga solish zonalari, muhofaza etiladigan tabiiy landshaft zonalar belgilanadi.

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook
Forwarded from Нишанов Азамат
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060- сон қарори)

🔷 Якка тартибдаги турар-жой нотурар жой тоифасига ўтказилган тақдирда, ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади.

🔷 Нотурар жой якка тартибдаги турар-жой тоифасига ўтгазилганда, ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади.

@SAMARKANDNEWS_UZ
Президент Шавкат Мирзиёев инвестиция соҳасига доир аввалги топшириқлар ижроси ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Лойиҳалар аввало иш ўринлари яратиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиши кераклиги таъкидланди.
Маҳаллаларда банкларнинг янги бошқарув тизимини йўлга қўйиш, ҳар бир туман ва маҳалла имкониятларидан келиб чиқиб лойиҳаларни тайёрлаш, аҳолига ундан даромад топишни ўргатиш бўйича кўрсатма берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом выполнения данных ранее поручений касательно инвестиционной сферы и новыми проектами.
Отмечено, что проекты должны быть нацелены в первую очередь на создание рабочих мест и производство экспортоориентированной продукции.
Указано на необходимость организации новой системы работы банков в махаллях, чтобы они содействовали разработке проектов с учетом специфики отдельно взятого района или махалли, учили население предпринимательству.

#Mirziyoyev #taqdimot #banklar #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши учун қуйидагилар асос бўлади:
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060- сон қарори)

🔶 давлат ҳокимияти органларининг ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ёки ер қонунчилигининг бузилиши муносабати билан олиб қўйилиши ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни унда жойлашган бино ва иншоотлар бошқа шахсга ўтиши муносабати билан қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарори;

🔶 ваколатли органнинг юридик шахс Корхоналар ва ташкилотлар ягона реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги ахбороти;

🔶 уй-жойларининг бошқа шахсга ўтганлиги муносабати билан ер участкасига бўлган ҳуқуқлар ҳам ўзга шахсга ўтиши бўйича ҳужжатлар;

🔶 ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар.

♦️ Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши Реестрга ҳуқуқнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг номини ҳамда унинг реквизитларини кўрсатган ҳолда тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади.

♦️ Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши муносабати билан юридик ва жисмоний шахслар ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида илгари берилган ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга қайтаришга мажбур ва ушбу ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Ушбу банд мулк ҳуқуқида бўлган ер участкаларига татбиқ этилмайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилоят бошқармасида журналист ва блогерларга хатлов жараёнлари ҳақида маълумот берилди 🎥

Telegram Instagram YouTube Facebook
Биз билан бирга бўлинг: 👇👇👇 https://t.iss.one/surxonkadastr