SURXONDARYO KADASTR
1.85K subscribers
18.8K photos
2.29K videos
22 files
11.3K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
Сурхондарёда олтита янги корхона ишга туширилди

Президент Шавкат Мирзиёев Термиз тумани Янгиобод маҳалласидаги “Termez National Carpets” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Корхона йилига 2,2 миллион квадрат метр гилам ишлаб чиқариш қувватига эга. Бунинг учун Германия, Бельгия, Туркиядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. 150 та янги иш ўрни яратилган.

Маҳсулотларнинг қарийб ярмини экспорт қилиш режалаштирилган. Хомашёнинг 80 фоизи маҳаллийлаштирилган. Корхона ишга туширилган қисқа вақтда Озарбайжон ва Қирғизистон давлатларига 255 минг долларлик гилам ва гилам маҳсулотлари экспорт қилинди. Жорий йилда 4 миллион долларлик маҳсулотни хорижлик буюртмачиларига етказиб бериш мўлжалламоқда.

Муҳими, корхонада муқобил энергиядан фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Ҳозирда ташқи ва ички ёртиш тизими учун қуёш панелларидан фойдаланилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Вилоятда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмасини кўздан кечирди.

Шу ерда 6 та янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш маросими бўлди. Термиз шаҳридаги “Indenim Cluster”, Жарқўрғон туманидаги “Фабулло строй сервис”, Ангор туманидаги “Ангор Барака”, Термиз туманидаги “Termiz agro impeks” корхоналари, Сариосиё туманидаги қурилиш материаллари кичик саноат зонаси ва Тўпаланг гидро электр станцияси вакиллари видеоалоқа орқали мажмуалар салоҳияти ҳақида ахборот берди.

Термиз шаҳридаги “Indenim Cluster” масъулияти чекланган жамияти пахта толасидан тайёр кийим-кечак ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 400 та янги иш ўрни ташкил этилган.

Жарқўрғон туманидаги “Фабулло строй сервис” корхонасида йилига 75 минг куб метр автоклав газоблок ишлаб чиқариш ўзлаштирилиб, 80 та янги иш ўрни ташкил этилди.

Ангор туманидаги “Ангор Барака” масъулияти чекланган жамияти савдо мажмуасида миллий ҳунармандчилик маркази ташкил этилган. У ерда йилига қарийб 125 минг дона тайёр тикувчилик, 50 турдаги миллий либослар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари тайёрланиб, минг нафарга яқин хотин-қизнинг бандлиги таъминланади.

Сариосиё туманидаги кичик саноат зонасида замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.

“Termiz agro impeks” масъулияти чекланган жамияти томонидан Термиз туманида 3 минг тонна сиғимга эга музлаткичли омборхона, замонавий иссиқхона барпо этилиб, 220 кишининг бандлигини таъминлаган.

Тўпаланг гидро электр станциясини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида унинг умумий қуввати 175 мегаваттга етмоқда. Бу йилига 467 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқариш имконини беради.

Умуман, мазкур 6 та корхона 2 мингта янги иш ўрни яратади, уларнинг фаолияти туфайли вилоят ишлаб чиқаришига 370 миллиард сўм, экспортига 20 миллион доллар қўшилади.

Давлатимиз раҳбари рамзий тугмани босиб, янги корхоналарни ишга туширди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Илоҳим юртимизга, тинчлик-осойишталигимизга кўз тегмасин. Қўшниларимиз билан биродарчилигимиз, борди-келдиларимиз бардавом бўлсин. Аллоҳ халқимиздан ўз марҳаматини аямасин..»

Президент Шавкат Мирзиёев буюк аллома Ҳаким Ат-Термизий мақбараси зиёратида Ўзбекистон халқи ҳаққига дуо қилди.
Президент сурхондарёлик фермерлар билан суҳбатлашди
Президент сурхондарёлик фермерлар билан суҳбатлашди

Президент Шавкат Мирзиёев Жарқўрғон туманидаги “Камола Камолбек Қуюн” фермер хўжалигида бўлди.

Хўжаликнинг ер майдони 45 гектар. Жорий йилда ғалладан 70, пахтадан 40 центнердан ҳосил етиштириш мўлжалламоқда. 35 киши доимий ва мавсумий иш билан таъминланган.

Давлатимиз раҳбари экинлар ривожини кўздан кечирди, ғалла ва ғўзанинг нави, ҳосилдорлиги билан қизиқди.
- Нима учун қишлоқ хўжалигида илм, инновация керак, деяпмиз? Аввало сифат ва ҳосилдорлик учун. Юқори даромад олишни хоҳлаган фермер илм билан меҳнат унумдорлигини оширишга ҳаракат қилиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Маълумки, ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш учун ишсиз аҳоли вакилларига ер берилмоқда. “Камола Камолбек Қуюн” фермер хўжалигида ҳам ижтимоий дафтарларга киритилган 34 нафар фуқарога 20-25 сотихдан ер ажратилган. Улар кўкат, картошка, пиёз, сабзи ва бошқп экинлар экиб, яхши даромад олган. Жорий йилда ҳам қўшимча 18 нафар фуқарога деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун 30 сотихдан ер майдонлари ажратилиши кўзда тутилган.

Президент шундай ер эгалари билан суҳбатлашди.
- Аҳолига ер берилиб, уруғ, ўғит масалаларида ҳам ёрдамлашилмоқда. Фақат меҳнат қилиш қоляпти. Агар ҳар бир оила ўзи ҳаракат қилиб, ҳаётида ўзгариш қилса, камбағаллик ҳам, изсизлик ҳам бўлмайди, - деди давлатимиз раҳбари.

Сурхондарё иқлимида 3 мартагача ҳосил олиш мумкинлиги, аҳолига кўмаклашиб, даромад манбаи яратиш зарурлиги таъкидланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи давом этмоқда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site