SURXONDARYO KADASTR
1.88K subscribers
18.7K photos
2.27K videos
22 files
11.2K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #savol_javob #farmon

САВОЛ:

ПФ-6243-сон Фармонда аввал берилган ерга умрбод эгалик ҳуқуқи сақлаб қолиниши айтилган. Агар ушбу ерни сотмоқчи ёки мерос қилиб қолдирмоқчи бўлсам бу ҳуқуқ ўзгармайдими?

ЖАВОБ
:

Фармонга мувофиқ 2021 йил 1 августдан бошлаб мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолиниши белгиланган.

‼️ Шунга мувофиқ, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи билан расмийлаштирилган ер участкасида жойлашган бино-иншоотлар бегоналаштирилганда ушбу ер участкаси ҳам янги мулк эгасига ўтади.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#Кадастр #Ер назорати#Сурхондарё
🏢 Кадастр агентлигининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 536 та ҳолатда 127 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.
31 та объектларда 7,3 гектар ер майдонидаги ҳолатлар бартараф этилди.

505 та объектларда 119,7 гектар ер майдонидаги ҳолатлар бартараф қилиш жараёнида.
🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
#Kadastr #xizmatlar #kadastr_hujjati #qonunchilik

📝KO‘CHMAS MULK OBYEKTIGA KADASTR PASPORTI QUYIDAGI HOLLARDA RASMIYLASHTIRILADI YOKI QAYTA RASMIYLASHTIRILADI


🔰ko‘chmas mulk obyektining bir qismi begonalashtirilganda yoki yer uchastkasi alohida bo‘linganda (bunda ikki qismga alohida kadastr pasporti shakllantiriladi);

🔰qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallanmagan yer uchastkalari xususiylashtirilgandan so‘ng ularning bir qismiga bo‘lgan huquq boshqa shaxsga o‘tganda;

🔰o‘z yer uchastkasida tegishli ruxsatnomalarni rasmiylashtirmasdan qurilgan bino va inshootlar mavjud bo‘lganda

(O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil 2-sentabr sanasidagi 535-son qarori)


Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
#2021_йил_1_августдан_нималар_ўзгаради
#Президент #Фармони #Ер_ҳисоби

2021 йил 8 июнь кунги "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан Кадастр агентлигига бир қатор вазифалар ва ваколатлар берилди.

Ер тоифасидан қатъи назар барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўриш, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назорати Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва чора кўриш учун Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ходимлари масъул эканлиги белгилансин.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилсин.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Адлия вазирлиги билан бирга ер тўғрисидаги қонунчилик, шу жумладан, янги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ижрочилар ҳамда аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этсин.

Uza.uz
Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и
# ИНФОГРАФИКА #
Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан жорий йилнинг
6 ойи мобайнида ер участкасига бўлган хуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик ҳолатлари бўйича қўлланилган маъмурий жарималар тўғрисида
🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
КУН ҲИКМАТИ
Бизнинг катта камчилигимиз тезда ишдан ноумид бўлиб, қўлларимизни силташимиздадир. Омадга эришишнинг йўли эса ҳар доим ҳаракатда бўлишдир.
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #yer_nazorati #Xorazm

🏢 Кадастр агентлигининг Хоразм вилоят бошқармаси ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 726 та ҳолатда 26,26 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.
639 та объектларда 24,11 гектар ер майдонидаги ҳолатлар бартараф этилди.

87 та объектда 2,15 гектар ер майдонидаги ҳолатлар бартараф қилиш жараёнида.

Telegram Instagram YouTube Facebook
2021 йил 6 ойи мобайнида Сурхондарё вилоятида "Кадастр паспортини шакллантириш" бўйича юридик ва жисмоний шахслардан жами 26 049 та мурожаат келиб тушган.

Жумладан
📘 Ангор тумани 1136
📘 Бандихон тумани 400
📘 Бойсун тумани 1260
📘 Денов тумани 3946
📘 Жарқўрғон тумани 1117
📘 Музработ тумани 1624
📘 Олтинсой тумани 902
📘 Қизириқ тумани 1126
📘 Қумқўрғон тумани 1353
📘 Сариосиё тумани 1422
📘 Шерабод тумани 976
📘 Шўрчи тумани 2577
📘 Термиз шахри 3717
📘 Термиз тумани 1729
📘 Узун тумани 2764

Бошқарма Aхборот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
#Huquqiy_asoslar #Yer_kadastri #xizmatlar

Yer uchastkasining kadastr
yig‘majildini tayyorlashda
bajariladigan ishlar

Asos: O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining VM-389-son qarori 22.06.2021

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #Andijon

Андижон вилоятидаги 4731 та қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ердан фойдаланувчиларнинг ер майдонлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

🏢Кадастр агентлиги вилояти бошқармаси томонидан қишлоқ хўжалиги ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

📊Хособот кунига қадар вилоятдаги 7871 та қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар ArcGIS дасутрига киритилиб махсус дастурга юкланди ҳамда 4731 таси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #Yer_nazorati #Qashqadaryo

Qashqadaryo viloyatida o'tgan davr mobaynida 320 ta holatda 58,6 gektar yer maydoni o‘zboshimchalik bilan egallab olingan.

▪️Eng ko‘p yer qonunbuzilish ya’ni o‘zboshimchalik bilan yer maydonlarini egallab olish holatlari:

— Yakkabog‘ tumanida 56 ta holatda 6,7 gektar,

— Qarshi tumanida 44 ta holatda 10,9 gektar,

— Chiroqchi tumanida 41 ta holatda 10,7 gektar,

— Qamashi tumanida 35 holatda 12,2 gektar

yer maydonlari
noqonuniy ravishda egallab olinib, o‘zboshimchalik bilan uy-joy va boshqa qurilishlar qurilayotganligi holatlari aniqlangan.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалларининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат.

⭕️Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматлари кўрсатиш.

⭕️Бино ва иншоотларнинг кадастр қийматини белгилаш.

✳️ Вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради.

🔰 Кўчмас мулк объектларининг жойлашган жойидан қатъий назар, давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртмаларига асосан кадастр йиғма жилдини тайёрлаш хизматлари кўрсатади.

🔰Бино иншоотларнинг кадастр қийматини белгилайди.

🔰Давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ҳамда ҳудудлар давлат кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ахборотларни киритади.

🔰Ер участкасининг чегарасини чизмаларда қайт этади ва натурада (жойнинг ўзида) белгилайди.

🔰 Ер участкасининг чегараларига аниқлик киритади, ер участкаларини бўлиш бўйича хизматлар кўрсатади.

🔰Кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар ва ахборотларни Интеграцион ахборот тизимига киритади.

Бошқарма Aхборот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadast
Quvasoy shahrida "Mahallabay" ishlash tizimi orqali
527 ta yangi ko‘chmas mulklar aniqlandi.

📊Statistikaga ko‘ra, Farg‘ona viloyatida xatlovdan o‘tkazilgan 1050 ta MFYlardagi 859 815 ta yaʼni 100 foiz ko‘chmas mulk obyektlarning foydalanuvchilar haqidagi maʼlumotlar shakllantirilib, xatlovdan o‘tkazish ishlari yakunlandi.

Shuningdek, 5782 gektar yer maydonida joylashgan 50 891 ta jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli bo’lgan ko’chmas mulk obyektlari, Farg'ona viloyat boshqarmasining hududiy tuman va shahar filiallari mutaxassislari tomonidan aniqlangan bo‘lib, idoralararo integratsiyalashgan "Ko‘chmas mulk-3" dasturiga kiritildi.

Jumladan, Quvasoy shahrida "Mahallabay" tizimi orqali 30 ta MFYlardagi xatlov isshlari o‘tkazildi, xatlov yakunlari bo‘yicha 27 414 ta yaʼni rejaga nisbatan 101,96 foiz ko‘chmas mulk obyektlari qayta xatlovdan o‘tkazilgan bo‘lsa, ushbu mahallalarda avvalgi hisobotga nisbatan 47,83 gektar yer maydonida joylashgan 527 ta yangi bino-inshootlarga ko‘payganligi aniqlandi.
Кўчмас мулк нима?

«Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорга мувофиқ кўчмас мулк деб қуйидагиларга айтилади:

🔹 кўчмас мулк — ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар;
🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #Toshkent #taqdimot

Бугун “Қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ва ердан фойдаланувчиларини давлат рўйхатидан ўтказиш” бўйича Республикамизда бажарилаётган ишларнинг тақдимоти ўтказилди.

Унда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ўринбосари М.Мирмаксудов, Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Қ.Юлдашев ҳамда “Geoinfocom” давлат унитар корхонаси мутасаддилари иштирок этишди.

Тақдимотда Республикамизда қишлоқ хўжалиги ерлари ҳамда кўчмас мулк объектлари рўйхатдан ўтказилиб, натижада:

🔹 геопорталда акс эттириш имконияти яратилган ва интеграция қилингани;

🔹Давлат рўйхатидан ўтказилган қишлок хўжалиги ер участкалари маълумотларини геопортал орқали кўриш имконияти яратилгани;

🔹Бу эса ўз навбатида геопортал орқали кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни очиқ ва шаффофлик билан тақдим қилинишига эришилгани айтиб ўтилди.

Тизимнинг афзаллик томонлари, уни тўлиқ ишга туширилиши учун Кадастр агентлиги томонидан олиб борилаётган ишлар ҳусусида баёнот берилди.
КУН ҲИКМАТИ
Сизга узатилган ҳамма қўлни ҳам тутаверманг, чунки улар орасида сизга зиён етказишни мақсад қилганлари ҳам бор.