SURXONDARYO KADASTR
1.86K subscribers
18.8K photos
2.29K videos
22 files
11.3K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
Савол:
Ер участкасига бўлган хуқуқни тасдиқловчи хужжатларга қайси ҳужжатлар киради?

Жавоб: 🔰Давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш тўғрисидаги, ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори ёки мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги нотариал идора томонидан берилган гувоҳнома ёхуд бу ҳуқуқ аукцион асосида сотиб олинганлиги тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган давлат ордери;
🔰Жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг муайян юридик ва жисмоний шахсга ер участкаси бериш тўғрисидаги, ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори, «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақида баённома;
🔰Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари томонидан берилган давлат ордери;
🔰Жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини ижарага бериш тўғрисидаги ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари асосида ваколатли органлар томонидан тузилган ер участкасининг ижара шартномаси;
🔰Шаҳарлар (туманлар) ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун шаҳарлар ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;
🔰Шаҳарчалар ва қишлоқлар (овуллар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг собиқ колхозлар, совхозлар ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудида бўлмаган ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;
🔰Қишлоқлар (овуллар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қишлоқ жойларида шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;
🔰Тегишли туманлар, шаҳарлар ва шаҳарчалар халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари; 🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
КУН ҲИКМАТИ
Эришилган ғалабанинг эгаси роса кўп, аммо мағлубият ҳамиша ёлғиз...
🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #UzA #Jizzax

Очиқлик, тенглик ва шаффофлик бор жойда коррупция йўқолади.

Бугун Кадастр агентлиги тизимида ёш салоҳиятли ходимлар кўпайиб бормоқда. Аммо шуни ҳам айтиш жоизки, соҳада ўз мутахассислигини пухта эгаллаган, тажрибали, ер қонунчилигига оид барча ҳужжатларни чуқур ўзлаштириб, халқимиз меҳрини қозонган мутахассислар ҳам кўп. Ана шундай мутахассислардан бири Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилояти бошқармаси Бино-иншоотлар ва давлат кадастри бўлими бош мутахассиси Тўрақул Ҳасанов.

БАТАФСИЛ ЎзА мақоласида
Сурхондарё вилоятида бугунги куна аукцион савдоларига чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари тўғрисида.
Бугунги кунда вилоятда аукцион савдоларига чиқарилган ер майдонлари; 2907 та 143,76 гектар
Булар,

Ангор туманидан 112 та 8.63 гектар (кўриш)
Бандихон туманидан 161 та 3.92 гектар (кўриш)
Бойсун туманидан 203 та 14.66 гектар (кўриш)
Денов туманидан 321 та 6.56 гектар (кўриш)
Жарқўрғон туманидан 145 та 2.93 гектар (кўриш)
Музработ туманидан 246 та 13.60 гектар (кўриш)
Олтинсой туманидан 133 та 7.23 гектар (кўриш)
Қизириқ туманидан 208 та 13.85 гектар (кўриш)
Қумқўрғон туманидан 357 та 12.59 гектар (кўриш)
Сариосиё туманидан 164 та 5.88 гектар (кўриш)
Узун туманидан 134 та 6.35 гектар (кўриш)
Термиз туманидан 180 та 23.24 гектар (кўриш)
Термиз шаҳар 113 та 1.03 гектар (кўриш)
Шеробод туманидан 306 та 14.60 гектар (кўриш)
Шўрчи туманидан 124 та 8.70 гектар (кўриш)

♻️Аукцион савдоларида иштирок этинг ва мулк эгасига айланинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 08 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармони мазмун-моҳияти ижроси юзасидан Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида семинар бўлиб ўтди.
Бунда, Вилоят Прокуратураси, Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси, Адлия бошқармаси ва тегишли ташкилот ҳамда идоралар ҳодимлари иштирок этишди.
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #infografika

Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва кадастр паспортини тақдим этиш муддатлари ҳамда рад этиш асослари тўғрисида ФОЙДАЛИ ИНФОГРАФИКА.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #Andijon

Андижон вилоятидаги 3518 та қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ердан фойдаланувчиларнинг ер майдонлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

🏢Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ва Ердан фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жорий йилнинг 28 июнь ҳолатига вилоятдаги 7373 та қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар ArcGIS дасутрига киритилиб махсус дастурга юкланди ҳамда 3518 таси давлат рўйхатидан ўтказилган.

Telegram Instagram YouTube Facebook
# ер_назорати # Сурхондарё

Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси
Музработ тумани бўлими инспекторлари томонидан туманидаги Навбаҳор массиви “Тонг юлдузи” махалласи худудида туман ҳокимлиги заҳирасидаги яйлов ер майдонидан фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда 0,30 гектар ер участкасини томорқа сифатида эгаллаб олиб, (8,0х14,0 хажмда) уй-жой биноси қуриш учун пойдевор қурганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат бўйича кадастр агентлиги Музработ тумани бўлими ер назорати инспекторлари томонидан туман прокуратурасига материаллар тайёрланиб тақдим этилган.

Бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
САВОЛ

Менинг номимдаги кўчмас мулк объектлари ҳуқуқий хужжатларга кўра кадастр хужжатлари расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. Лекин мен томонимдан қўшимча қурулишлар амалга оширилгандан сўнг ушбу қурулишларни кадастр томонидан хужжатлаштиришнинг имкони мавжудми?

ЖАВОБ
🔷 Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлари мавжуд бўлиб, белгиланган тартибда хужжатлаштирилган бўлса ушбу қўшимча қурулишларни қурилиши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли қарори талабларига асосан лойиха, смета хужжатлари расмийлаштирилиб туман (шаҳар) қурулиш бўлимлари томонидан белгиланган тартибда қурулишга рухсатнома олиниб қурулиш ишлари якунлангандан сўнг ушбу Низомнинг 7-иловасига асосан объектларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномани шакллантириш йўли орқали тизим асосида амалга оширилади.
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #matbuot_anjuman #Toshkent_shahar

🏢 "Тошкент шаҳар кадастр бошқармасининг- туманлардаги "маҳаллабай" ишлаш тизими ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш чора-тадбирлари” мавзусида Тошкент шаҳрида матбуот анжуман ўтказилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Табрик

"30 июнь Ўзбекистонда Ёшлар куни" байрами кенг нишонланиб келинмоқда, шу муносабат билан мамалакатимизнинг барча ёшларини шунингдек, Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси тизимида фаолият юритаётган, соҳа ривожи учун ўзларини муносиб ҳиссаларини қўшиб хизмат қилиб келаётган барча ёшларни бугунги байрам билан самимий муборакбод этамиз, келгуси ишларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
КУН ҲИКМАТИ
Ҳаётимизда икки муҳим кун бор: Биринчиси - дунёга келган кунимиз. Иккинчиси - нима учун дунёга келганимизни англаган кунимиз.
🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
#Xalqaro_hamkorlik #Rossiya_Federatsiyasi #O_quv_seminari #Hududiy_boshqarmalar #Palata_xodimlari

"Soliqqa tortish maqsadida Davlat kadastrlarini baholash hamda ko‘chmas mulk obyektlarining kadastr narxlarini belgilash loyihasi doirasida" Davlat kadastrlari palatasining markaziy apparat hamda hududiy boshqarma rahbariyati xodimlari uchun maxsus o‘quv seminari tashkil etildi.

Mazkur o‘quv seminarda O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020 yil 3 dekabr sanasidagi PF-6121 son "Resurs soliqlari va mol-mulk solig‘ini yana-da takomillashtirish to‘g‘risida"gi farmoni bo‘yicha belgilangan qator vazifalarni amalga oshirish mexanizmini ishlab chiqishda zarur komponentlar nimalardan iborat ekanligi haqida batafsil maʼlumotlar berib borilmoqda.
Савол
Турар жойларни баҳолаш тартиби қандай? Ушбу турар жойларни бузилганда тўловлар шу баҳо асосида тўлаб бериладими
?

Жавоб❗️
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги "Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 1043-сон қарори асосида у инвентар баҳо солиқ солиш мақсадида баҳоланади.

Уй-жойлар бузилганда эркин баҳолаш марказлари орқали баҳоланади.
Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #yer_nazorati #Namangan

🏢 Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармасининг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 1800 та ҳолатда 670,4 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.

179 та ҳолатда 202,1 гектар ер майдонидаги ҳолат бартараф этилди.

1621 та ҳолатда 468,3 гектар ер майдони бартараф қилиш жараёнида.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #seminar #murojaatlar

🌐 Айни дамда Кадастр агентлиги томонидан “Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашда мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва бу борадаги фаолият сифатини оширишга қаратилган чора тадбирлар” мавзусида ўқув семинари ўтказилмоқда.

🔹Семинарда ташкилий назорат ва мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси вакиллари, девонхона масъул ходимлари, шунингдек туман филиали раҳбарлари қатнашишмоқда.

‼️Семинардан кўзланган мақсад мурожаатлар ижросини сифатли ва қисқа муддатларда амалга оширишни таъминлаш тартибини йўлга қўйишдан иборат.

Telegram Instagram YouTube Facebook