SURXONDARYO KADASTR
1.98K subscribers
20.9K photos
2.48K videos
22 files
12.2K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
Айни дамда Сурхондарё вилояти Матбуот уйида Давлат
кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармасининг Матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

● Мавзу: " Қишлоқ хўжалик ер майдонлари ва ердан фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни давлат рўйхатидан ўтказиш" юзасидан

● Спикерлар:

Азамат Холбоев
– - Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлим бошлиғи

Ислом Зияқулов– Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармасида Ахборот таҳлили ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими бошлиғи - АТБ бўйича тизим бошқарувчиси

Қатнашчилар:

Сайёра Аллаева- "Сурхон тонги" газетаси муҳбири.

Динара Эгамбердиева- "Заря Сурхана" газетаси муҳбири.

Мастура Хамраева - Журналистлар ижодий уюшмаси

"DIYOR-24" сайти ва бир қанча блогерлар қатнашмоқдалар.

Бошқарма Aхборот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadast
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди.
Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.
Президентлар музокаралар давомида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон шериклигининг кенг кўламли кун тартибини кўриб чиқадилар ҳамда халқаро ва минтақавий даражадаги алоқалар юзасидан фикр алмашадилар.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл с официальным визитом в Таджикистан.
В международном аэропорту Душанбе главу нашего государства встретил Президент Таджикистана Эмомали Рахмон.
Президенты в ходе переговоров рассмотрят обширную повестку узбекско-таджикского многогранного партнерства, а также обменяются мнениями по вопросам взаимодействия на международном и региональном уровне.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Савол:
Деҳқон хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер участкалари бериш тартибини тушунтириб беринг.

Жавоб:
Ер кодекси 55-модда Оилали ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг биргаликда берилган тавсиясига эга бўлган ёш фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаси суғориладиган ерларда 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 гектаргача ўлчамда, чўл ва саҳро минтақасида эса суғорилмайдиган яйловлардан 1 гектаргача ўлчамда берилади. Қишлоқ жойларда камида уч йил яшаб турганлик тўғрисидаги талаб янги суғориладиган ер массивлари учун қўлланилмайди. Бунда деҳқон хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкасининг ўлчами якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга илгари берилган ёки бериладиган ер участкасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. 🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Сурхондарё вилоятида Ер участкасига бўлган хуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларга қўлланилган маъмурий жарималар ундирилган. 🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Савол: Ўз ҳовлимда эски иморатимни бузиб ўрнига икки қаватли иморат қурмоқчиман шунга қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган. Якка тартибда уй-жой қуришга (реканструкция қилишга) лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат ҳизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан тегишли лицензияга эга бўлган. Лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини электрон Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz портали орқали қурилиш бўлимига келишиш учун юборишингиз лозим бўлади. Мазкур келишилган лойиҳа қурилиш ишларини бошлаш учун асос бўлади. 🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
#prezident

"Инсонга турли чегаралар ўрнатиш хос бўлса, санъат чегара билмайди, унинг буюк вазифаси – одамларни бирлаштириш. Меҳр-оқибатли бўлиш, тинч-тотув яшаш – халқларимизнинг азалий орзуси ва самимий интилишидир. Биз ҳам, икки давлат раҳбарлари – ўртамиздаги чегаралар бизни ажратишга эмас, фақат бирлаштиришига хизмат қилиши учун бундан буён ҳам ҳаракат қиламиз.

Тинчлик ва осойишталикни асраш, келажак авлодлар учун мамлакатларимизнинг барқарор ва изчил тараққиётини таъминлаш – умумий бурчимиз
"

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.
#kadastr_pasporti #Statistik_ma_lumotlar

01.09.2020 yildan 01.05.2021 yilgacha ro‘yxatga olingan ko‘chmas mulk obyektlari va shakllantirilgan kadastr pasportlari to‘g‘risida ma`lumot

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
САВОЛ

Кадастр ходимлари уйнинг планини чизиб бергани учун пул талаб қилишга ҳақлими?

ЖАВОБ

❇️ Уйни кадастр плани яъни кадастр йиғма жилдини шакллантириш учун мурожаатлар давлат хизматлари маркази орқали қабул қилинади. Кадастр йиғма жилдини шакллантириш натижаси бўйича кадастр паспорти тақдим этилади.

❇️Кўчмас мулк объектларининг кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўлов миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига асосан аниқланади, ундан ташқари кадастр плани учун қўшимча тўлов қилинмайди. 🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
#ochiq_muloqot #naesmi #kadastr

Айни дамда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясида ОЧИҚ МУЛОҚОТ кўрсатувининг навбатдаги сони бўлиб ўтмоқда.

Унда “Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш ва соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш долзарб вазифа” мавзуси муҳокама этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 8 июндаги Фармони билан,

I. Ерга бўлган ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилгани;

II. Ноқишлоқ ерлар хусусий секторга фақат аукцион орқали сотилиши;

III. Ерларни нодавлат секторига тўғридан тўғри ва текинга бериш амалиёти бутунлай бекор қилингани;

IV. Қишлоқ хўжалиги ерлари очиқ электрон танлов асосида фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши;

V. Ҳукумат қарори билан қандай ҳолатларда танловсиз ер ижарага берилиши
тўғрисида тушунчалар берилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook