SURXONDARYO KADASTR
1.86K subscribers
18.9K photos
2.3K videos
22 files
11.3K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр агентлиги тизимида фаолият юритаётган инспекторлар аттестациядан ўтказилмоқда.

Андижон вилояти

Хоразм вилояти

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Кадастр соҳасида фазовий маълумотлардан фойдаланилмоқда
#14apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги брифинги
#14apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Бугун АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

————

Нотурар жой кадастр паспорти неча кунда тайёрлаб берилиши керак?

🔰Нотурар жой кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб, 5 иш кунидан 25 иш кунигача бўлган муддатларда амалга оширилади.

▪️Кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача;

якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача;

ажратилган ер участкалари бўйича — 3 иш кунигача.

📈Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

———-

Кадастр паспортини шакллантирганлик учун нега ҳар хил тўлов қилинади? Бу тўлов миқдори қандай ҳисобланади?

💰Кадастр паспортини шакллантирганлик учун тўлов миқдори кўчмас мулк объектининг умумий майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

▫️Кўчмаси мулк объектининг умумий майдонига қараб тўлов миқдори ҳам ўзгаради.

————-

Кадастр ҳужжатини ҳар 5 йилда янгилаб туриш керакми?

Йўқ. Ҳар 5 йилда кадастрни янгилаш керак деган норма қонунчилигимизда мавжуд эмас. Шунга кўра сиз кадастрингизни янгилашингизга зарурат йўқ.

———

Маҳалламиздаги фермер ўзининг фермерлик еридан уй-жой қуриш учун менга ер ажратиб бермоқчи. Унинг еридан олиб уй-жой қурсам, ноқонуний бўлмайдими?

❗️Фермер хўжалигига берилган ер участкаларини фермер раҳбари ҳамда ҳеч қайси ваколатли органлар томонидан олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошланиши мумкин эмас.

🌐Шу боис фермернинг ҳаракатлари ноқонуний ҳисобланади. Бугунги кунда уй-жой қуриш учун ер участкасини e-auksion орқали сотиб олишингиз мумкин.

—————

Уй кадастр ҳужжати учун тўловларни қанча муддат ичида амалга ошириш лозим?

🗓 Ариза берувчи тўлов хабарномасини олгандан сўнг бир ой мобайнида тўловни амалга ошириши мумкин.

Агарда бир ой мобаёнида тўлов қилишга улгурмасангиз умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақлисиз.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг онлайн-учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги шериклик ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг асосий вазифалари батафсил кўриб чиқилди ва биринчи галдаги чоралар белгилаб олинди.
Халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида Қўшма баёнот қабул қилинди ҳамда қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Состоялся онлайн-саммит Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и Премьер-министра Пакистана Имрана Хана.
Предметно рассмотрены основные задачи и определены первоочередные меры по углублению партнерства и практического взаимодействия между Узбекистаном и Пакистаном.
Состоялся обмен мнениями по актуальным аспектам международной и региональной повестки.
По итогам встречи принято Совместное заявление и подписан ряд важных документов.

#Mirziyoyev #sammit #Pokiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетди.
Шаҳар ва туманлардаги саноат корхоналари, туризм мажмуалари, транспорт инфратузилмаси, янги уйларни бориб кўриш режалаштирилган. Сафарнинг иккинчи куни халқ депутатлари, аҳоли вакиллари билан йиғилиш ўтказилиб, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари белгиланади.

Президент Шавкат Мирзиёев в целях ознакомления с ходом развития регионов и жизнью населения отбыл в Самаркандскую область.
Запланировано посещение промышленных предприятий, туристических комплексов в городах и районах, ознакомление с объектами транспортной инфраструктуры, новым жильем. Во второй день поездки состоится совещание с участием народных депутатов и представителей общественности, на котором будут обозначены дальнейшие шаги по социально-экономическому развитию области.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
«Коррупцияга йўл қўймаслик ва уни олдини олиш» бўйича ҳудудларда профилактика ишлари давом этмоқда.

Жорий йилнинг 14 апрел куни Қорақалпоғистон Республикасида Кадастр агентлигининг Комплаенс назорат хизмати билан ҳамкорликда Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбарияти томонидан бошқармаларнинг барча шаҳар, туман филиал ва бўлимлари ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашув тарзида, очиқ ва ўзаро суҳбат асосида ўтказилган тадбирда соҳа ходимларининг коррупция иллатидан узоқ бўлиш ва ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиб, фақат тўғри йўлдан юриш кераклиги тушунтирилди.

Бундай профилактик тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад соҳада коррупцион омилларни камайтириш, ҳар бир ходимда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш ҳисобланади.

Республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам профилактик тадбирларни ўтказиш режалаштирилган.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Самарқанд халқаро аэропортида амалга оширилаётган модернизация ишлари билан танишди.
Бугунги кунда узунлиги 3105 ва эни 60 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги қурилиши тугалланиб, ёритиш-сигнал чироқлари ва аэронавигация ускуналари ўрнатилмоқда. Қурилиши давом этаётган янги терминал бир соатда 2 баробар кўп, яъни 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Самарканд.
Сперва глава государства ознакомился с ходом модернизации международного аэропорта Самарканда.
К настоящему времени завершена взлетно-посадочная полоса длиной 3 105 метров и шириной 60 метров, на ней устанавливается светосигнальное и аэронавигационное оборудование. Строящийся новый терминал сможет обслуживать вдове больше пассажиров - 800 в час.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #aeroport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter