SURXONDARYO KADASTR
2.01K subscribers
20.6K photos
2.45K videos
22 files
12.1K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
❗️Сурхондарё аҳолиси неча кишига етган?

Вилоят статистика бошқармаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатида вилоят аҳолиси 2 667 290 кишини ташкил қилган.

Аҳолининг ҳудудлар кесимидаги тақсимотида энг юқори кўрсаткич:
Денов туманида – 390,3 минг киши;
Қумқўрғон туманида – 237,3 минг киши.

Энг кам аҳоли сони:
Термиз тумани – 78,1 минг киши;
Бандихон тумани – 76,5 минг киши.
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
2020 йил 1 январдан ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация беришнинг янги тартиби белгиланган.

Ҳукумат қарори (911-сон, 16.11.2019 й.) билан Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомига кўра:

👉 ер участкасини олиб қўйишга зарурат туғилганда биринчи навбатда ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасида ОAВ иштирокида очиқ муҳокама ўтказилади;
👉 ҳокимлик ёки инвестор томонидан дастлабки ҳисоб-китоблар амалга оширилади, шунингдек, компенсация бериш учун етарли ресурслар мавжудлиги ўрганилади;
👉 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ер участкаси олиб қўйилишидаги фойда ва харажатлар ўрганиб чиқилади, ресурслар етарли бўлганида ҳамда фойда ва харажатлардан устун келган тақдирда ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади. Ҳокимликлар ер участкаси олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга ваколатли эмас;
👉 олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасидаги кўчмас мулклар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади;
👉 ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасида компенсация тури, миқдори ва бериш муддати келишилади ва ушбу келишув нотариал тартибда тасдиқланади;
👉 ҳокимлик ёки инвестор томонидан мулкдорларга компенсация бериш ишлари амалга оширилади.

Келишилган компенсация берилмагунча кўчмас мулклар бузиб ташланишига йўл қўйилмайди.

Мулкдорларга келишилган компенсация берилганидан сўнг:
👉 мулкдор томонидан кўчмас мулк бўшатиб берилади;
👉 ҳокимликлар томонидан кўчмас мулкни бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси адлия органларига хулоса олиш учун юборилади;
👉 адлия органлари компенсасия берилганлиги, уй-жойлар амалда тўлиқ бўшатилганлиги ва бошқа ҳолатларни ўрганади ва ўз хулосасини ҳокимликларга тақдим этади;
👉 адлия органларининг хулосаси ижобий бўлган тақдирдагина кўчмас мулкни бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.

Олиб қўйиладиган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бошқа шахсга ўтказишга Келишув имзоланганидан сўнг ташаббускорнинг ёзма розилик хати мавжуд бўлган тақдирда ёки Келишув (Келишувда назарда тутилган тартибда, тарафларнинг розилиги билан ёки суд тартибида) бекор қилинган ҳолларда йўл қўйилади.

Бузиб ташланадиган кўчмас мулк объектини сотиб олган мулкдор мазкур Низомга мувофиқ тузилган Келишувдан келиб чиқувчи аввалги мулкдорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

Ер участкалари олиб қўйилиши, кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш, фуқароларни кўчириш, шунингдек, компенсациялар беришда қонун талаблари ижросини назорат қилиш прокуратура органлари томонидан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, ер участкасини олиб қўйиш тартибини бузганлик учун, шунингдек, ушбу тартибни бузиш натижасида кўчмас мулкка зарар етказганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Саҳифаларимиз: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Sirdaryo Yermulkkadastr D.K.
Журналистла ва блогерлар диққатига!

Кадастр агентлиги барча турдаги ОAВ вакиллари, блогер ва эркин ижодкорларни “Ҳар бир солиқ тўловчи учун сифатли кадастр хизматлари” мавзусидаги журналистик материаллар танловида иштирок этишга таклиф қилади.

@qodirovuznews
Forwarded from Kadastr - Live
🏠 🏢 Бир йилдан ортиқ муддатга тузилган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш 📑 шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилади.

📑 Шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.

📑 Шартноманинг давлат рўйхатидан ўтказилиши 🏠 Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат 📗 реестрига тегишли ёзув киритиш йўли билан амалга оширилади.

👨🏻‍💼🤝🧑🏻‍💼Фуқаролар ўртасида тузилган шартнома давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

🏢 Кадастр палатаси шартномани давлат рўйхатидан ўтказади ва 📗Реестрдан кўчирма тақдим этади.
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида пандемия билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
Юртимизда ушбу вирус билан касалланганлар сони 70 минг нафардан ортгани, тузалганлар сони қарийб 68 минг нафарни ташкил этгани қайд этилди.
Ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва соғлиқни сақлаш тизими мутасаддиларига қатор вазифалар юклатилди. Хусусан, коронавирусга ихтисослашган шифохоналар фаолиятини ўрганиб, уларни оптимизация қилиш топшириғи берилди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания Президент Шавкат Мирзиёев затронул ситуацию с пандемией.
Отмечалось, что на сегодняшний день число выявленных случаев в нашей стране превысило 70 тысяч, выздоровели почти 68 тысяч человек.
На хокимов, руководителей секторов и ответственных лиц системы здравоохранения возложен ряд задач. Поручено, в частности, изучить и оптимизировать деятельность отведенных для коронавируса больниц.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 18 ноябрь - "Ўзбекистон Республикаси 🇺🇿 Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.

Кадастр агентлиги жамоаси барча юртдошларимизни улуғ кун билан самимий қутлайди.
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлиги жамоаси барча юртдошларимизни улуғ кун билан самимий қутлайди.
Forwarded from Kadastr - Live
Қашқадарё вилоятида 94 фоиз ерга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига бўлиб ўтган ташрифи давомида Кадастр агентлиги ва Кадастр палатасига вилоятда ерга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш топшириғи берилган.

Унда кўчмас мулк обектлари, қишлоқ ва фермер хўжаликлари ерлари ҳамда захира ерлари тўлиқ қамраб олинади.

Бугун вилоятнинг Касби туманида 🏢 Кадастр агентлиги раҳбари Халилилло Турахужаев ишчи гуруҳ билан учрашиб аниқ топшириқ ва йўналишларни белгилаб берди.

Бугундан Касби, Яккабоғ ва Қарши туманларида ишлари бошлаб юборилди.

Ерга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари биринчи бўлиб Қашқадарё вилоятида амалга оширилмоқда.
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Савол: Давлат мулкини ижарага олганман. Кадастр қилдирмоқчи бўлсам менга рад жавобини беришди. Нега менга кадастр қилиб беришмади?


Ўзбекистон телеканали "Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси" телелойиҳаси.