SURXONDARYO KADASTR
1.86K subscribers
18.9K photos
2.31K videos
22 files
11.3K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
Президент ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Сунъий йўлдош каналларини ижарага олиш ва сигналларни қайта ишлаш тизимини ташкил этишга кўрсатма берилди.
Қишлоқ хўжалиги майдонларини электрон танлов ва аукцион асосида ажратиш тартиби жорий қилиниши белгиланди.

Президент провел совещание по вопросам обеспечения полноты земельного учета и государственных кадастров, внедрения цифровых технологий в сферу.
Даны указания по аренде спутников и организации системы обработки их сигналов.
Определено внедрение порядка выделения сельскохозяйственных земель на основе электронного конкурса и тендера.

#Mirziyoyev #yigilish #yer #kadastr

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
​​ Кадастр соҳасига рақамли технологиялар жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

‼️ Афсуски, геодезия, картография ва кадастр соҳасида қатор муаммолар тўпланиб қолган. Мамлакатимизда ер хатлови охирги марта 40 йил олдин ўтказилган. Масалан, 140 та туман маъмурий чегаралари ҳозиргача аниқ эмас. Қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш тартиби 20 йил олдин қабул қилинган ва ҳозирги ислоҳотлар талабига жавоб бермайди. Буларнинг оқибатида соҳада талон-торожлик ва коррупция авж олган. 66 та туманда 150 минг гектар экин ери ўзбошимчалик билан эгаллангани, охирги икки йилда 122 нафар кадастр ходими жиноий жавобгар бўлгани бунинг далили.

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг тупроқ сифатини баҳолаш, ерларни ривожлантириш, экинларни жойлаштириш билан боғлиқ вазифаларини, шунингдек, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказиш таклифи билдирилди. Жаҳон банкидан ажратилаётган 87 миллион доллар ҳисобидан мазкур институт фаолиятини ривожлантириш, лабораторияларини янгилаш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига йил якунигача 10 минг гектар ер майдонининг тупроқ таҳлилини ва агротехнологик хариталарини тайёрлаш вазифаси қўйилди.

‼️ Соҳадаги яна бир камчилик – баъзи турдаги кадастрлар тўлиқ шаклланмаган. Масалан, автомобиль йўллари кадастри 23 фоиз, маданий мерос объектлари 32 фоиз, қувурлар 32 фоиз, шаҳарсозлик кадастри 63 фоиз шаклланган, холос. Шу боис IT-технологияларни ривожлантириш бўйича Бош вазир маслаҳатчисига ишчи гуруҳ тузиб, кадастрлар базасини тўлиқ ишлаб чиқиш топширилди.

‼️ Президент Шавкат Мирзиёев соҳанинг кадрлар салоҳияти пастлиги, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси тизимидаги 27 фоиз ходимлар мутахассислиги соҳага тўғри келмаслигини қайд этди.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг:
👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказиш таклифи билдирилди.
Йил якунига қадар "Давергеодезкадастр" қўмитаси янги ахборот тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди ушбу дастурда ер тури, контури, чегараси ва фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотлар жамланган бўлиши керакли шунгдек, ер ажратиш тўғрисидаги қарор мазкур тизимга киритилсагина ҳақиқий деб ҳисобланиши белгиланди.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва кадастр соҳасида қатор муаммолар тўпланиб қолган.

- Мамлакатимизда ер хатлови охирги марта 40 йил олдин ўтказилган. Масалан, 140 та туман маъмурий чегаралари ҳозиргача аниқ эмас.

- Қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш тартиби 20 йил олдин қабул қилинган ва ҳозирги ислоҳотлар талабига жавоб бермайди.

- Буларнинг оқибатида соҳада талон-торожлик ва коррупция авж олган. 66 та туманда 150 минг гектар экин ери ўзбошимчалик билан эгаллангани бунинг яққол далилидир.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари томонидан бугун ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича ўтказилган йиғилиш ҳақида “OʻZBEKISTON24” телеканали томонидан “AXBOROT24” кўрсатувида айни дамда эфирга берилган лавҳа.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда кўриб чиқилган масалалар ва вазифалар хақида Давергеодезкадастр қўмитаси раиси Халилилло Собиржонович Турахужаев томонидан “OʻZBEKISTON24” телеканалига берилган интервью.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Савол: Фуқаролар томонидан фермер хўжалиги ерларида қурилган уй-жой ва бошқа иморатларни тасарруф этиш ёки унга нисбатан мулк ҳуқуқини оладими?

Жавоб:
Йўқ. Фуқаро фермер хўжалиги ерларида қурилган уй-жой ва бошқа иморатларни тасарруф эта олмайди. Ушбу мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи берилмаслиги Фуқаролик кодексининг 212-моддасида кўрсатиб ўтилган.

📗📗📗 212-модда. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.

⛔️⛔️⛔️ Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.

⚖️⚖️⚖️ Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

❗️❗️❗️Иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган шахс иморат қурган шахснинг харажатларини суд белгилаган миқдорда қоплайди.

Башарти, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига сабаб бўлса, ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин эмас.
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⁉️ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин?

Ёзнинг чилласида навбат кутиб чарчаган бўлсангиз, биз сизга давлат хизматларидан онлайн фойдаланишни тавсия этамиз.
Forwarded from Kadastr - Live
❗️❗️❗️Кадастр паспортини шакллантирганлик учун нега ҳар хил тўлов қилишининг сабабини биласизми?

❗️❗️❗️Бу тўлов миқдори қандай ҳисобланади?

📗📗📗Жавоб: Кадастр паспортини шакллантирганлик учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 186-сон қарорга асосан кўчмаси мулк объектининг умумий майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

📈📊📉Кўчмаси мулк объектининг умумий майдонига қараб тўлов миқдори ҳам ўзгаради.

НАРХЛАР БАТАФСИЛ
Forwarded from Zarnews.uz
Давлат раҳбари 40 йиллик муаммони кўтарди

👉 https://zarnews.uz/7nd

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from Kadastr - Live
Фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун ер майдони ажратиш тартибини билишни хоҳласангиз буни албатта ўқинг!
#toponimika

Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази Республика топонимика хизмати томонидан юритилаётган “Географик объектларнинг номлари давлат реестри”даги мавжуд маълумотлар

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
Янги Ўзбекистон.jpg
4.6 MB
Кадастр соҳасидаги қонунбузарликларнинг олдини оладиган замонавий ва шаффоф технологиялар ҳақида Давергеодезкадастр қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Т.Абдуллаев билан Янги Ўзбекистон газетаси муҳбирининг суҳбати.
Forwarded from Kadastr - Live
Савол: Фермер хўжалиги раҳбари томонидан ер майдонидан уй-жой ва бошқа иморат қуриш учун ер майдони ажратиб берилса, фермер хўжалигига нисбатан қандай чора кўрилади?

Жавоб: Ер кодексининг 16-моддасида ер умумиллий бойлик, у хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаши мумкин эмаслиги белгиланган.

⚖️⚖️⚖️Лекин шунга қарамай Фермер хўжалиги раҳбари томонидан суғориладиган ер майдони уй-жой ва бошқа иморат қуриш учун ажратиб берилган ҳолларда фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 197 1–моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Энг кўп полиз экинлари ва узум Сурхондарё вилоятида етиштирилган

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 97,2 триллион сўмга етди.

Хўп, ана шу маҳсулотларни етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилмоқда? Бу борада Давлат статистика қўмитаси бир қатор маълумотларни ошкор қилди.

Ҳисоб –китобларга кўра, Қашқадарёда энг кўп - 619,2 минг тонна донли экин йиғиб олинган, Хоразмда энг кўп – 5607 тонна балиқ овланган. Самарқандда энг кўп - 285,4 минг тонна картошка ва 615,7 минг тонна сут тайёрлангани боис бу борада олдинги ўринда.

Айрим ҳудудлар бир қанча кўрсаткичлар билан ижобий ютуқларга эришганини кўриш мумкин. Мисол учун, Сурхондарёда энг кўп 54,9 минг тонна полиз экинлари ва 12,6 тонна узум етиштирилган бўлса, Тошкент вилояти энг кўп гўшт ва тухум етиштиришга эришган. Шунингдек, вилоятда 50 минг 253 бош от бўлиб, бу борада ҳам пешқадамлик қилмоқда.

Андижонда энг кўп 544,3 минг тонна сабзавот, 233,4 минг тонна мева ва р
Forwarded from Kadastr - Live
❗️❗️❗️Жорий йилнинг 15 июль санасида Давергеодезкадастр қўмитаси тизимидаги ҳудудий бошқарма, корхона ва ташкилотларда 170 та бўш иш ўринлари мавжудлиги ва уларга танлов асосида ишга қабул қилиш ҳақида эълон берилган эди.

📝📝📝 15-23 июль кунлари [email protected] ва [email protected] электрон почта манзилларга 97 нафар юртдошларимизнинг маълумотномалари келиб тушди.

🖥💻📲 Ушбу номзодлар вилоят, туман(шаҳар)лар кесимида йўналтирилди ва ҳар бир номзод билан белгиланган тартибда индивидуал суҳбат (онлайн) ўтказиш бошланди.

Сизда ҳам имконият бор. Бизни жамоада ишлашни истасангиз маълумотнома(объективка)нгизни [email protected] ёки [email protected] эл.манзиллари орқали юборишингиз мумкин.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook