SURXONDARYO KADASTR
1.88K subscribers
18.7K photos
2.28K videos
22 files
11.2K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
УЧ ЭЛАК ҲАҚИДА РИВОЯТ
Бир киши донишманддан сўради:
- Дўстингиз сиз ҳақингизда нима деганини айтайми?
- Шошма, - деди донишманд, - аввал айтмоқчи бўлган гапингни учта элакдан ўтказ...
- Учта элак?
- Бирор гапни айтишдан олдин, уни учта элакдан ўтказиш лозим. Аввал ҲАҚИҚАТ элагидан. Айтмоқчи бўлган гапинг ҳақиқат эканлигига ишончинг комилми?
- Йўқ, мен уни шунчаки эшитдим, холос.
- Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан. Энди иккинчи - ЯХШИЛИК элагидан ўтказамиз. Сен менга дўстим ҳақида бирор яхши гап айтмоқчимисан?
- Йўқ, аксинча.
- Демак, - давом этди донишманд, - сен менга ҳақиқатлигини билмай туриб ёмон хабарни етказмоқчисан. Энди учинчи элакдан ўтказамиз - ФОЙДА элаги. Сенинг гапингни эшитишим шартми, у менга фойда келтирадими?
- Йўқ, ҳожати йўқ.
- Демак, - хулоса қилди донишманд, - сен етказмоқчи бўлган хабарда ҳақиқат ҳам, яхшилик ҳам, фойда ҳам йўқ экан. Унда уни менга айтиб нима қиласан.

Манба: "Жануб қуёши" газетаси

Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
#soha_ilgori

Surxondaryo viloyat «Yermulkkadastr» DK Angor tuman filiali bosh muhandisi lavozimida ishlab kelayotgan G‘oziyev To‘raboy Mamarasulovich 1962 yil 20 iyun ishchi oilasida tug‘ilgan.

T.G‘oziyev O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining sohaga oid qarorlarini hayotga tatbiq etishda alohida jonbozlik va shaxsiy namuna ko‘rsata oldi, mavjud sug‘oriladigan yerlardan foydalanish samaradorligini oshirish bo‘yicha vakolat doirasida “Yer kodeksi” talablariga asosan ish olib bordi, shuningdek, tumanda topoxaritalar yaratishga alohida eʼtibor qaratdi.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2016 yil 03 avgustdagi 251-sonli “2016-2017 yillar mobaynida O‘zbekiston Respublikasida jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli bo‘lgan ko‘chmas mulklarni yalpi xatlovdan o‘tkazish to‘g‘risida”gi qarorining bajarilishida alohida jonbozlik ko‘rsatib dasturiy taʼminotlarni shaffof maʼlumotlar bilan taʼminlashida va DKYAT yaratishda o‘rnak bo‘ldilar.
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
Бобомдан қолган 1 гектар 50 сўтих ер бор. Шу ерни кадастр қилиб номимга ўтказсам бўладими? Бунинг учун қандай ҳужжатлар керак?

Узбекистон Республикасининг ер кодексининг 16-моддасига асосан ер давлат мулки — умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза этилади ҳамда олди-сотди қилинмайди, айирбошланмайди, ҳадя этилмайди, гаровга қўйилмаслиги белгиланган. Сизнинг холатингизда бобонгизга курсатилган ер майдон кандай максадларда фойдаланишга ва кандан хужжатлар асосида берилганлиги аниклик киритишингиз зарур. Ер участкасидан фойдаланиш максадидан келиб чикиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Низомида келтирилган хужжатлар асосида расмийлаштирилади.


Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
Кадастр учун ариза топширганимга бир йилдан ошди. Қонун бўйича бир ойда тайёрлаб беришлари керак. Бу вазиятда кимга мурожаат қилсам бўлади?

Кадастр хизматларини курсатишда белгиланган муддатларни бузилиши ёки аризангизга асосли жавоб берлимаган холларда Давергеодезкадастр кумитасининг киска ишонч телефон ракамига (1097) ёки расимий веб сайти (ygk.uz) оркали электрон маружаат колдиришингиз мумкин.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах

Жиззах вилояти Ш. Рашидов туманидаги 13- мактабда жойлашган Сардобалик болаларга 1 июнь Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан . Жиззах вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда Ш. Рашидов туман ҳокимлиги томонидан совғалар тарқатилди.
Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш кадастр объектининг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади.
Камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида иш ўринлари яратиш чоралари белгиланди.
Йил якунигача қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам сокращения бедности.
Поставлена задача до 1 октября текущего года разработать правовые основы прожиточного минимума и потребительской корзины.
Определены меры по созданию рабочих мест в промышленности, сельском хозяйстве и сфере строительства.
Отмечалось, что до конца года материальную помощь получат дополнительно более 235 тысяч семей.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
20 минг гектар ер кам таъминланган оилаларга берилади

Йиғилишда Президент қишлоқ хўжалигида ҳам камбағалликни қисқартириш бўйича имкониятлар кўплигини таъкидлади.

Биринчи ярим йилликда 38 минг гектар ерни оборотга киритиш ҳисобига 25 минг нафар, йил якунига қадар яна қўшимча 51 минг гектарни ўзлаштириш эвазига 45 минг одам бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Бу ерларнинг 20 минг гектари кам таъминланган оилаларга берилади.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамуродов иштирокида «Сардоба» тошқини талофатларини бартараф этиш ишлари юзасидан ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from ANDIJON KADASTR
#rasmiy_munosabat

АНДИЖОН ШАҲАР КАДАСТРИНИНГ БЎЛИМ БОШЛИҒИ "УШЛАНДИ" ХАБАРИГА РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Андижон вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Андижон шахар филиали ер тузиш бўлими бошлиғи Бобакулов Камолиддин Абдусаматович 2014 йилдан буён шу кунга қадар кадастр сохасида бир қанча лавозимларда фаолият юритиб келаётган эди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан К.Бобақулов фуқаро З.Д.дан турар-жой бино-иншоотига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни раҳбарлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 800 АҚШ доллари олаётган вақтда қўлга олинглиги қайд этилган.

Лекин аслида эса К.Бобоқулов фуқаро З.Д.ни бино-иншоотларига АРТ лойихасини қурилиш бўлимидаги танишлари орқали хал этиб беришни вада қилиб, келишилган пул маблағини олаётган вақтда хуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий даллилар билан қўлга олинган.

Хозирда ушбу холат бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
__________________________________________________________________

Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ҳамда бошқарма бошлиғи томонидан бир неча бор огохлантиришларга қарамасдан нафсини жиловлай олмаган, сохани нуфузини ўйламаган ходимлар томонидан шундай коррупцион холатларга йўл қўйишмоқда.

Юқоридаги каби огохлантиришларга қарамасдан Корхонанинг Андижон шахар филиалида коррупияга қарши курашиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини етарлича олиб бормаганлиги, ходимларни назоратини сусайтириб юборганлиги учун вилоят "Ермулккадастр" давлат корхонасининг тегишли буйруғига асосан филиал раҳбари Қ.Шариповга интизомий жазо чораси қўлланилди

Шунингдек, филиалнинг ер тузиш бўлим бошлиғи К.Бобокулов ҳамда топография бўлим бошлиғи Д.Умурзоков билан корхона ўртасида тузилган мехнат шартномаси жорий йилнинг 3 июнь кунидан бекор қилинди.
«Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» ДК Андижон шаҳар филиали бўлим бошлиғи ушланди

👉 https://kun.uz/17054916

Бўстонлиқ тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи ноқонуний ер сотганликда айбланмоқда. Тошкент вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармасининг Бўка тумани филиали мудири пора билан қўлга тушган.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида янги йўл ва кўприк лойиҳаси билан танишди.
Жами 5,6 километрлик йўл соатига 3 мингта транспорт воситасини ўтказиш қувватига эга бўлади. Лойиҳа натижасида Сергели туманига транспорт қатнови тирбандлиги 50 фоизга, ҳаракат вақти 20-25 минутга камаяди.
Шу ерда Тошкент шаҳрининг транспорт концепцияси ва инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектом новой улицы и путепровода в городе Ташкенте.
Новая улица общей протяженностью 5,6 километра будет способна пропускать 3 тысячи транспортных средств в час. В результате реализации проекта автомобильный трафик в сторону Сергелийского района снизится на 50 процентов, время в пути сократится на 20-25 минут.
Состоялась презентация Транспортной концепции столицы и инвестиционных проектов.

#Mirziyoyev #tanishuv #transport #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter