SURXONDARYO KADASTR
1.91K subscribers
19.3K photos
2.35K videos
22 files
11.5K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
Bugun 6 aprel

🏛 Afina shahrida (Gretsiya) Birinchi bor zamonaviy yozgi olimpiada o'yinlari ochildi(1896).
🏓 Jahon stol tennisi kuni (2015).
Forwarded from ANDIJON KADASTR
​​Ишонч телефони - бу сўнги янгиликлар ёки биринчи маълумотни етказиш учун воқеалар жойи билан тўғридан-тўғри алоқа. Барча шаҳарлар учун битта рақамга эга call-марказ. Хозирда жисмоний ва юридик шахслар мурожаат этишларида қулайлик яратиш мақсадида жуда кўп вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари ва хўжалик бирлашмалари шунингдек Давергеодезкадастр қўмитасининг сall-марказда 1097 ишонч телефони ташкил этган.
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунларда, афсуски, карантин талабларини бузаётган ва бу орқали ўзининг ҳам, атрофдагиларнинг ҳам саломатлигига жиддий хавф туғдираётган юртдошларимиз ҳам бор.

Энг ёмони, карантин талабларини бузаётган айрим фуқаролар ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига жиддий қаршилик кўрсатаётганлари ҳам учраб турибди.

Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган ушбу роликда ана шу ҳақда сўз боради.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Surxondaryo viloyati hokimligi (Zahiriddin To'rayev)
Ўзбекистонда сўнгги 24 соат ичида коронавирусга чалинганлар сони 60 тага кўпайиб, 457 нафарни ташкил қилмоқда. 30 киши бутунлай соғайган бўлса, 2 киши вафот этди.

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1 347 676 нафарни ташкил этмоқда. Бугунга қадар 74 444 бемор вафот этди. Инфекциядан 277 331 киши шифо топиб, тузалиб кетди.

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Forwarded from Surxondaryo viloyati hokimligi (Zahiriddin To'rayev)
Мамлакатимизда коронавирус инфекциясини жиловлаш, тарқалишининг олдини олиш ҳамда профилактика қилиш мақсадида ҳозирда Сурхондарё вилоятида 2 439 нафар – уй шароитида 1 915, стационарда 524 нафар фуқаро карантинга олинган.

Шу кунгача 14 кунлик тиббий кузатувда бўлган 7 302 нафар фуқарода инфекция белгилари аниқланмаганлиги сабабли карантиндан чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга қадар вилоятда коронавирус инфекцияси қайд этилмади. Эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш учун зарур профилактик чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Бугун, 7 апрель - Жаҳон саломатлик куни

Умумжаҳон соғлиқни сақлашни қамраб олиш Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг асосий мақсадидир. Ушбу мақсадга эришишнинг калити барча одамларга керакли вақтда, зарур пайтда ва бевосита ўзи яшайдиган жойда ёрдам олиш имкониятини таъминлашдир.

Дунёнинг барча минтақаларида бу борада кўплаб давлатлар муваффақиятли ишламоқда.

Шунга қарамай, миллионлаб одамлар тиббий хизматлардан умуман фойдаланиш имкониятига эга эмаслар. Ва яна миллионлаб одамлар даволаниш харажатлари ва бошқа кундалик эҳтиёжлар, масалан, озиқ-овқат, кийим-кечак ва ҳатто уй-жой харажатлари ўртасида танлов қилишга мажбур.

Шу сабабли, Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти 7 апрель куни нишонланадиган Жаҳон саломатлик кунини бутунжаҳон соғлиқни сақлаш хизматлари қамровига бағишлашга қарор қилган.


Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Forwarded from Surxondaryo viloyati hokimligi (Zahiriddin To'rayev)
Сурхондарё ҳақида нималарни биласиз?

Сурхондарё — Сурхондарё вилоятидаги дарё, Ҳисор тоғ тизмасидан бошланувчи Тўполондарё билан Қоратоғдарёнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Бойсун ва Боботоғ тизмалари оралиғидан жануби ғарб томон оқиб бориб, Термиз шаҳри ёнида Амударёга қуйилади.

Узунлиги 175 км (Тўполондарёнинг бошланиш жойидан эса 297 км), ҳавзасининг майдони 13 500 км2, тоғли қисми 8 230 км2. Унга Тўполондарё ва Қоратоғдарёдан ташқари Сангардакдарё, Хўжаипок сингари йирик ирмоқлар, шунингдек, бир қанча майда ирмоклар, ёзда деярли қуриб қоладиган сой ва жилғалар қўшилади.

Сурхондарё қор ва музлик сувларидан тўйинади. Май-июнда серсув, сентябрь-октябрь ойларида энг камсув бўлади. Ёз ойларида дарё баъзан этак қисмида қуриб қолади. У жуда лойқа дарёлардан.

Сурхондарёнинг суви Сурхон Шеробод канали ва Жанубий Сурхон сув омбори орқали суғоришга сарфланмоқда.

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
УЙДА ЎТИРГАН ОДАМ ҲАМ ҚАҲРАМОН!
Ассалому алайкум, азиз сайловчилар!
Бугун Ўзбекистон олдида мураккаб вазият пайдо бўлди. Лекин шунга қарамасдан, давлатимиз раҳбари тезкорлик билан вазиятни қўлга олиб, барча зарурий чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар, зарурий фармонлар қабул қилинмоқда. Жаҳонда ҳам Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураш бўйича йўли энг тўғри деб эътироф этилмоқда. Айниқса, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун қабул қилинган фармонлар кўпчиликнинг қалбидаги саволларига жавоб бўлди. Чунки сайловчиларимиз билан онлайн мулоқотларда тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш, солиқ, кредит имтиёзлари борасида турли саволлар туғилаётган эди. 3 апрель кунги Президентимизнинг Фармонлари бу борада айни кутилган ҳужжат бўлди.
Сайлов округимиз билан доимий телефон ва интернет орқали алоқаларимиздан кўряпмизки, аҳоли пандемия давридаги Президент сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватламоқда, миннатдорчилик билдирмоқда.
Салкам инқилобий шиор даражасига кўтарилган “Уйда қолинг” деган сўзлар ҳамманининг қалб амрига айланди. Ҳатто депутатлар ҳам онлайн тарзда фаол ишлашга кўникдилар.
Лекин шу билан бир қаторда карантин қоидаларини бузаётган айрим кишиларнинг борлиги бизни таажжубга солади. Нотўғри хатти-ҳаракатимиз туфайли карантин қанча чўзилса, шунча тиббиёт ходимларининг жонбозлигини қадрламаган бўламиз, шунча давлат бюджетига зиён бўлади, шунча Ватандошларимиз умрига зомин бўламиз.
Албатта, ўзбек халқи қадимий халқ, ўтмиши буюк халқ, маданияти буюк халқ. Президентимиз япон маданиятини мисол қилиб келтириш билан бир қаторда ўзбек халқининг азалий одатларини ҳам санаб ўтдилар. Қўлимизни кўксимизга қўйиб саломлашишимиз, орада ҳурмат маъносида масофа сақлашимиз, росмана паловни ошалаб ейиш учун қўлимизни доим ювиб юришимиз, буларнинг ҳаммаси бугунги карантин талабларига ҳам мос келади.
Аммо баъзи кишиларнинг одамларни тўплаб йиғинлар, тўйлар қилиши ҳеч қайси қолипга тўғри келмайди! Ахир бизнинг халқимиз қадимдан қўшнисининг уйида аза ёки бошқа кўнгилсизлик бўлса, тўй ўтказмаган. Бугун ҳам эл бошига иш тушиб турибди, қандай қилиб тўйлар, маросимлар қилиш кўнглимизга сиғади. Касаллик менинг маҳалламда йўқ, узоқ жойларда, бизга тегишли эмас, деб қараш ниҳоятда нотўғри.
Бугунги вазиятни, жойлардаги ҳолатларни бугун депутатлар онлайн ўрганиб бормоқдалар. Орамизда масофа бўлгани билан кўнглимиз яқин. Сайловчиларга видеомурожаатлар йўллаш, қийналган оилалар учун хайриялар ташкиллашда бугун депутатлар фаол. Бировнинг қилган яхшилигини биляпмиз, бировникини билмай қоляпмиз. Бугун депутат халққа энг керакли одам эканлигин ҳис қилмоқда. Сўзимнинг охирида айтмоқчиманки, бугун уйда ўтирган одам ҳам қаҳрамон, чунки у миллатни қутқариш учун мисқолча бўлсада, лекин ҳисса қўшмоқда.
Уйда қолинг ва миллат қаҳрамонига айланинг!

Гулбаҳор САИДҒАНИЕВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озодбек Назарбековнинг Президент мурожаатномасига бағишланган "Гўзал ҳаёт" қўшиғи
--
Песня Озодбека Назарбекова "Жизнь прекрасна", посвященная обращению Президента

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Surxondaryo viloyati hokimligi (Zahiriddin To'rayev)
Карантин даврида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида 2020 йилнинг 6 апрель ҳолатига Сурхондарё вилоятида жами 1233 та кўнгилочар объект, шу жумладан мавжуд 669 та ошхона, 132 та мини футбол майдони, 113 та тўйхона, 94 та компьютер ўйинлари маркази, 62 та ҳаммом ва сауна, 48 та ресторан (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно), 40 та кафе, 38 та фитнес-марказ ва машғулот заллари, 25 та чилим (кальян) маркази, 12 та массаж салон хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озодбек Назарбековнинг Президент мурожаатномасига бағишланган "Гўзал ҳаёт" қўшиғи
--
Песня Озодбека Назарбекова "Жизнь прекрасна", посвященная обращению Президента

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Абу Даби Амирлиги валиаҳди, БАА Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Коронавирус тарқалишининг икки томонлама ҳамкорлик суръатига салбий таъсирини камайтириш мақсадида ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштиришни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Состоялся телефонный разговор Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с Наследным принцем Абу-Даби, заместителем Верховного главнокомандующего Вооруженными Силами ОАЭ Шейхом Мухаммадом бин Заидом Аль Нахаяном.
Обсуждены актуальные вопросы узбекско-эмиратских многоплановых отношений.
Отмечена важность продолжения тесной координации в целях минимизации негативного воздействия распространения коронавируса на динамику двустороннего сотрудничества.

#Mirziyoyev #muloqot #BAA #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЎЗЛАШТИРИШГА ЙЎЛ ЙЎҚ

Хоразм вилояти прокуратураси органлари томонидан Хоразм вилоятда ердан оқилона фойдаланишни таъминлаш ҳамда уни ноқонуний эгаллашнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳарда ишчи гуруҳлар тузилиб, ерга оид қонунлар ижроси ўрганилди.

“Ҳуқуқ” газетасининг 2020 йил 2 апрель сонида чоп этилган “Ўзлаштиришга йўл йўқ” мақолада мазкур масалада олиб борилган хатлов натижалари, ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ноқонуний қурилишларни бартараф қилиш ҳолатлари ва олиб борилаётган ишлар билан танишиш мумкин.


Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali