Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Тайинлов
Русланбек Давлетов Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан адлия вазири Давлетов Русланбек Қуролтайевич Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Русланбек Давлетов 1980 йил 1 июнда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. Маълумоти олий, тўртта олий таълим муассасаси, жумладан 2001 йилда Буюк Британия Варвик университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини (магистратура), 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 2001 йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси етакчи мутахассиси лавозимида бошлаган. Кейинроқ мазкур қўмитанинг бош мутахассис, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаган.
2004—2012 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, 2012—2014 йилларда — Олий суд қошидаги суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш, суд тизими мустақиллигини таъминлаш тадқиқот маркази директори ўринбосари, директор в. б. лавозимларида фаолият олиб борган.
2014—2016 йилларда Президент девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик хизматининг Сенат ва Қонунчилик палатаси тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш сектори мудири бўлган.
Р.Давлетов Адлия вазирлиги раҳбариятини 2017 йил августдан буён бошқариб келаётганди.
Адлия вазирлиги жамоаси Давлетов Русланбек Қуролтайевични ушбу масъулиятли тайинлов билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақият ва улкан зафарлар тилайди!

👍12🎉8
#Тайинлов
Акбар Ташкулов адлия вазири лавозимига тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президентинининг Фармони билан Ташкулов Акбар Джурабаевич адлия вазири лавозимига тасдиқланди.
Акбар Ташкулов 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган, оилали, уч нафар фарзанди бор, маълумоти олий, 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” унвони соҳиби.
У ўз меҳнат фаолиятини 1994-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.
Акбар Тошқулов адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган бўлиб, 2005-2013 йилларда Сурхондарё вилоят, 2013-2017 йилларда Сирдарё вилоят адлия бошқармалари бошлиғи, беш йил, яъни 2017-2021 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
2021 йил декабрь ойидан бошлаб Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Адлия вазирлиги жамоаси Ташкулов Акбар Джурабаевични ушбу масъулиятли тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида ривож ва улкан зафарлар тилайди!

👍5😱1
#Тайинлов
Адлия тизими ходими маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди
Президентнинг тегишли қарори билан Таджиханов Авазхон Бахадирович Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
А. Таджиханов 2018 йилдан бери адлия тизимида фаолият юритиб келаётган эди.
Адлия вазирлиги жамоаси Авазхон Таджихановни ушбу масъулиятли тайинлов билан муборакбод этган ҳолда келгуси ишларида ривож ва улкан зафарлар тилайди!
Kanalga ulanish 👉 https://t.iss.one/surxondaryoadliya
➡️ Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site

Telegram
Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasi (Rasmiy sahifa)
SURXONDARYO VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI.
Manzil: Termiz sh. I.Karimov ko‘chasi, 42-uy
📝 Sizda huquqiy mavzuda SAVOL bo'lsa @huquqiy_maslahatbot murojaat qiling.
Янгиликлар учун.
@surxondaryoadliya
🌐 www.surxondaryo.adliya.uz

👍2