Surxondaryo IIB | Rasmiy kanal
8.42K subscribers
37K photos
7.4K videos
8 files
17.6K links
Surxondaryo viloyati IIB Axborot Xizmati

Facebookdagi manzili:
fb.com/SurxondaryoIIB
Web sahifa:
https://surviib.uz
Instagramdagi manzil:
instagram.com/SurxondaryoIIB
Youtube manzili:
https://www.youtube.com/cha
Murojaat telefon:
+998762220400
Download Telegram
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Бир қатор маълумотлар махфийликдан чиқарилади

“Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (316-сон, 22.05.2020 й.) қабул қилинди.

✂️ Қарорга мувофиқ, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш соҳасидаги қуйидаги маълумотлар махфийликдан чиқарилади:

👉 ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар;

👉 ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари сони ҳамда улар жойлашган жой тўғрисидаги маълумотлар;

👉 жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолияти, улар томонидан номенклатура бўйича ва пул билан ифодаланадиган ишлаб чиқарилаётган товар маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар;

👉 ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар орасида ўлим ҳолатлари сони тўғрисидаги маълумотлар;

👉 жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва тиббий тусдаги мажбурий чоралар қўлланиладиган маҳкумлар сони тўғрисидаги маълумотлар.

Манба: Нuquqiyaxborot

@iivuz каналига уланинг
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

26 октябрь 2020 йил куни "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Ушбу қонунга кўра энди эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ишлар ички ишлар органлари томонидан ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

Ички ишлар органлари ходимлари ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазони қўллашга фақат карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли кассаликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши муносабати билан тегишли ҳудудларда ёки объектларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этилган тақдирда, ҳақлидир.


📲📲 Каналга уланиш учун👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2020 йил 28 октябрь куни “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Президент томонидан имзоланди.

🟢 Қонунда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг наркологик ёрдам соҳасидаги ваколатлари алохида белгилаб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
1️⃣ наркологик ёрдам соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
2️⃣ наркологик ёрдам соҳасидаги тармоқ дастурларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
3️⃣ фуқароларнинг, аввало ёшларнинг психоактив моддаларни нотиббий равишда истеъмол қилишига имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди ва бартараф этади;
4️⃣ психоактив моддаларни истеъмол қилувчи шахсларни аниқлайди ва уларни тиббий текширувдан ўтишга олиб боради;
5️⃣ соғлиқни сақлаш органлари ва муассасаларининг хулосалари асосида наркологик касалликларга чалинган шахсларни профилактик ҳисобга олишни амалга оширади;
6️⃣ наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш учун ҳужжатларнинг расмийлаштирилишини таъминлайди, шунингдек ушбу шахсларни суднинг қонуний кучга кирган қарори асосида наркология муассасаларига олиб боришга кўмаклашади;
7️⃣ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига мувофиқ ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахсларни жазони ижро этиш тизимининг ихтисослаштирилган муассасаларида мажбурий даволашни амалга оширади;
8️⃣ наркологик касалликларга чалинган, наркология муассасаларида даволаниб чиққан, шу жумладан мажбурий тарзда даволаниб чиққан шахслар устидан кузатувни ташкил этади ҳамда уларни ишга жойлаштиришга ва уларнинг маиший мослашувига кўмаклашади;
9️⃣ наркологик касалликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи ҳамда наркологик ёрдам кўрсатувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади.

📲📲 Каналга уланиш учун👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ташлаганлик учун жарималар оширилди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-653-сон, 03.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

📋 Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг бир нечта Кодекси, Қонун ҳамда Ҳукумат қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

🔰 Жумладан:
👉 Жиноят кодексига киритилган ўзгартишга кўра, оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқача оғир оқибатларга олиб келиш жинояти учун жавобгарликнинг жарима миқдори оширилди;

👉 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, юридик шахсларга тегишли бўлган ёки ўзларига бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаган мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади.

🔰 Бундан ташқари, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун эндиликда маъмурий жавобгарлик:

👉 фуқароларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача (223 минг сўмдан 669 минг сўмгача);
👉 мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (2 млн 230 минг сўмдан 4 млн 460 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (илгари бу миқдор фуқароларга 111 500 сўмдан 669 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача эди).

🔰 “Архив иши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, давлат архивлари қуйидаги тоифаларга бўлинади:

миллий архивлар;
марказий давлат архивлари;
вилоят ва туман (шаҳар) давлат архивлари;
тармоқ давлат архивлари.
(Илгари тоифаларга бўлиб кўрсатилмаган.)

Шунингдек, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун иловаси 49-банд билан тўлдирилиб, фаолиятнинг айрим турларини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи миқдорлари белгиланди.

Манба: huquqiyaxborot

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Судья фаолиятининг самарадорлиги электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳоланади

“Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-6127-сон, 07.12.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, 2021 йил 1 февралдан суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, Судьялар олий кенгаши (Кенгаш) ва суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида:

🌐 илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнлари Интернет тармоғи (веб-сайт) орқали онлайн тарзда ёритиб бориш йўлга қўйилади;

🖥 судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур (“психологик тест”) ишлаб чиқилади;

📊 судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонлар амалиётга (рейтинг дастури) татбиқ этилади.

Фармонга кўра:

💼 Президент томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган, фаолиятини доимий асосда амалга оширадиган Кенгаш раисининг ўринбосари лавозими жорий қилинади;

🏢 Судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича суд инспекцияси негизида Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилади;

🎖Судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантиришни йўлга қўйиш, “Ибратли судья” мукофоти, одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб пенсияга чиққан судьялар учун “Суд фахрийси” кўкрак нишони жорий этилади.

📌 Кенгаш ҳузурида амалдаги моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш бўйича тавсиявий характерга эга бўлган маслаҳатлар ҳамда судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини муайян вазиятларда қўлланилиши юзасидан сўровларига тушунтиришлар бериш ваколатига эга бўлган жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Судьялар клуби ташкил этилади.

Манба: huquqiyaxborot

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тадбиркорлар йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган воситалар ўрнатилишини ташкил этиши мумкин

📷 Қарорга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида 2021 йил 1 мартдан тадбиркорларга автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилади.

🖥 Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларни тадбиркорларга бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

➡️ Электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорларга бундай жойлар чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.

📹 Шунга кўра, 2021-2022 йилларда республика бўйича жами 3 356 та интеллектуал видеокамералар ҳамда 763 та стационар радарлар ўрнатилади.

🧾 2021 йил 1 апрелдан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорлар барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

🔰 Бунда:

🖥 ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ва баҳолаш инсон омилисиз, тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади;

🌐 имтиҳонлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакилининг бевосита ёки онлайн назорати остида ўтказилади;

☑️ имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизматлар учун тўловлар миқдори тадбиркорлар томонидан мустақил равишда белгиланади ҳамда келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади;

📰 назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос махсус ҳимояланган сертификатлар берилади;

📌 махсус ҳимояланган сертификатларнинг барча зарур реквизитлари тадбиркор томонидан давлат хизматлари марказлари ва ички ишлар органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этилади.

Манба: huquqiyaxborot

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

☑️ Киритилган ўзгартиришларга кўра, кундузи барча автомототранспорт воситаларининг яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш эндиликда фақат айрим ҳолатлардагина талаб этилади.

🔰 Яъни, эндиликда 2021 йил 1 январдан бошлаб кундузи қуйидаги ҳолларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак:

транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;
йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;
болалар гуруҳини ташкилий ташишда;
хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;
механик транспорт воситаларини шатакка олишда (шатакка олиб кетаётган транспорт воситасида);
мотоцикл ва мопедларда.

Кундузи “фара”ларни ёқиб юриш бўйича хорижий давлатлар тажрибаси, ички таҳлиллар ҳамда узоқ муддатли ўрганишлардан сўнг Ҳукумат томонидан ушбу қарорга келинди.

➡️ Хусусан, 2010 йилда америкалик бир қатор олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, кундузги “фара”лари бўлмаган автомобилларнинг ҳалокатга учраш даражаси кундузги “фара”ли автомобилларга нисбатан 1,73 баравар юқори. Кундузги “фара”лари бўлмаган автомобилларда ўлимга олиб келадиган автоҳалокатларнинг коэффиценти эса 1,48 баравар, пиёдалар иштирокидаги ҳалокатларлар 1,77 баравар юқорилиги аниқланган.

➡️ Шунга кўра, йўловчи ташувчи, болалар гуруҳини олиб кетаётган ёки хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташиётган автомобиллар хавфсизлигини инобатга олиб улар томонидан кундузи “фара” ёқиб юрилишига оид талаб сақлаб қолинди.

Шунингдек, Белгия, Германия, Греция, Австрия, Испания каби ғарб давлатларида мотоцикл ва мопедлар учун кундузги “фара”ларни ёқиб юриш мажбурий этиб белгиланган.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, аввалги таҳрирга асосан куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги ҳақидаги қоида 2021 йил 1 январдан кучга кириши лозим эди.

Манба: huquqiyaxborot

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Энди маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилади

“Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–665-сон, 12.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

☑️ Киритилган ўзгартишларга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар эндиликда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилади.

☑️ Эндиликда фуқаролар ўз ҳисобидан маъмурий баённоманинг кўчирма нусхасини, шунингдек суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзувини олишга ҳақли.

📌Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарор устидан маъмурий баённомани тузган орган томонидан ҳам шикоят берилиши мумкин.

📌 Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни назорат тартибида кўриш бекор қилиниб, апелляция инстанцияси жорий этилди.

Суд ҳужжатининг ноқонунийлиги, асослантирилмаганлиги билан бир қаторда уларнинг адолатсизлиги ҳам суд ҳужжатини кассация тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланди.

♻️ Кассация инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни Олий суд раиси, Бош прокурор ёки уларнинг ўринбосарлари киритган протестга кўра кассация тартибида такроран кўради.


📲📲 каналга уланиш учун👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари:

🖌Коронавирус пандемияси шароитида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси Қарори
🖌"Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси Қарори
🖌"Вазирлар Маҳкамасининг «Tashkent Education» нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 ноябрдаги 900-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Вазирлар Маҳкамаси Қарори
🖌"Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари шаклларини тўлдириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Вазирлар Маҳкамаси Қарори

📲📲 каналга уланиш учун👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тубдан такомиллаштирилди

📋 Жорий йилнинг 24 февралида адлия вазири буйруғи билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

☑️ Низом билан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан чеклист тўлдириш орқали коррупциявий омилларни аниқлашни назарда тутувчи мутлақо янги тартиб жорий этилди.

⚠️ Бунда, ҳужжатнинг ҳар бир нормаси ва қоидаси таҳлил қилиниб, коррупциявий омил бор ёки йўқлиги чеклистда акс эттирилади.

Шу билан бирга, коррупциявий омиллар тўлиқ қайта кўриб чиқилди ҳамда ҳуқуқни қўлловчилар ва фуқароларга уларнинг маъноси аниқ, лўнда ва батафсил мисоллар билан ёритилган методика асосида тушунтириб бериляпти.

Жумладан, қонунчиликда асоссиз равишда истиснолар киритилишини назарда тутиш чекланди, қабул қилинаётган норма барча учун ягона ва умумий бўлиши белгиланди.

➡️ Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида коррупциявий омилларга аниқ мисоллар келтирилди.

💬 Эндиликда лойиҳаларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишда жамоатчилик кенг жалб қилинади.

🌐 Бунда фуқаролар regulation.gov.uz порталида чеклист тўлдириш орқали қонун ҳужжатлари лойиҳалари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириши мумкин.

🔎 Бундан ташқари, амалдаги қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизаси ҳозирги кунда самарали йўлга қўйилган ҳуқуқий мониторинг тизими доирасида ўтказилиши белгиланди.

📲📲 каналга уланиш учун👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰Жорий йилнинг 6 июль куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ–700-сон Қонуни Президент томонидан имзоланди.

🔹Ушбу қонун 8-боб, 49-моддадан иборат.

🔘Ушбу қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг фаолиятини тартибга солишдан иборат.

✔️Қонунга кўра, Президент давлат хавфсизлик хизмати қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади ҳамда ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан мустақил тарзда олиб боради.

◻️ Президент давлат хавфсизлик хизматига Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис бошчилик қилади.

◻️ Президент давлат хавфсизлик хизмати бевосита Президентга бўйсунади ва унга ҳисобдордир.

▫️Президент давлат хавфсизлик хизмати касбга яроқлилик бўйича текширувдан муваффақиятли ўтган, муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган Ўзбекистон фуқаролари билан ихтиёрий асосда тўлдирилади.

👉🏻 Хизматга Қуролли Кучлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг захирасидаги ёки резервидаги фуқаролар, шунингдек Ўзбекистоннинг аёл жинсига мансуб бўлган, ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги бўйича тегишли касбий тайёргарликка эга бўлмаган фуқаролари қабул қилинади.

▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Сайт | Telegram | Facebook | Twitter | Instagram | Youtube | Mover
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📗 2021 йил 5 июль куни янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги ЎРҚ–699-сон Қонуни Президент томонидан имзоланди

🔹Ушбу Қонун, Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 4 майда қабул қилинган
🔹Сенат томонидан 2021 йил 26 июнда маъқулланган

🔹Қонун, 6 та боб, 35 та моддадан иборат

🔘 Ушбу қонуннинг мақсади виждон эркинлигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни, шунингдек диний ташкилотлар соҳасидаги фаолиятларни тартибга солишдан иборат.

Фуқаро динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод қилмасликка, ибодатларда, диний расм-русумлар ва маросимларда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка, динний таълим олишга нисбатан ўз муносабатини белгилаётганда уни у ёки бу тарзда мажбурлашга йўл қўйилмайди.

Вояга етмаганларни уларнинг хоҳиш-иродасига, ота–онасининг ёки қонуний вакилининг хоҳиш- иродасига зид тарзда диний ташкилотларга жалб қилишга йўл қўйилмайди.

🔘 Виждон эркинлиги – бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир.


Қуйидаги мақсадларда диндан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
👉🏻конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш;
👉🏻 суверенитет ва ҳудудий яхлитликка путур етказиш;
👉🏻 фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини камситиш;
👉🏻 урушни, миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилиш;
👉🏻фуқароларнинг соғлиғи ва ахлоқига тажовуз қилиш;
👉🏻 фуқаролар тотувлигини бузиш;
👉🏻 вазиятни беқарорлаштирувчи туҳматдан иборат уйдирмаларни тарқатиш;
👉🏻 аҳоли ўртасида саросима уйғотиш ҳамда шахс, жамият ва давлатга қарши қаратилган бошқа ҳаракатлар содир этиш.

⚖️ Ўзбекистон фуқаролари, динга муносабатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир.

Бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирор-бир устунликлар ёки чекловлар белгилашга йўл қўйилмайди.

🔘 Қонунга кўра, Ўзбекистонда дин давлатдан ажратилган бўлиб, диний ташкилотлар ва давлат органларининг фаолияти ўзаро аралашмаслик асосида амалга оширилади.

🔸 Диний ташкилот Ўзбекистоннинг 18 ёшга тўлган ва 50 нафардан кам бўлмаган фуқаролари ташаббуси билан тузилади. Илгари 100 нафар эди.

▪️ Шунингдек, қонун билан диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳамда уларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш асослари белгиланди.

▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Сайт | Telegram | Facebook | Twitter | Instagram | Youtube | Mover
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Давлат хизматчилари даромадлари ва мол-мулки декларация қилинади

☑️ Фармонга (https://t.iss.one/huquqiyaxborot/9986) кўра, 2022 йил 1 январдан давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилади.

Декларацияни беришдан бош тортиш ва қасддан нотўғри маълумотларни киритиш уни давлат хизматидан четлаштиришга ва жавобгарликка сабаб бўлади.

🚫 2022 йил 1 январдан давлат хизматчиларига хорижда банк ҳисобрақамларини очиш, нақд пул маблағларини сақлаш ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади.

⚠️ Мансабдорнинг ўз шахсий манфаати мажбуриятларини объектив ва холис бажаришига таъсир кўрсатувчи ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазиятлар манфаатлар тўқнашуви ҳисобланади.

Манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш ва олдини олиш бўйича чора кўрмаганлик жавобгарликни келтириб чиқаради.

🔘 Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳалари ишлаб чиқилади:

● Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаш;
● Коррупциявий жиноятларга жазони узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш;
● даромадлар ва мол-мулкни декларациялашда аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатиш;
● коррупциявий жиноятлар содир этганларга енгиллаштирувчи нормалар қўлланилишига чекловлар белгилаш;
● “Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида”ги;
● “Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида”ги.

Сайт | Telegram | Facebook | Twitter | Instagram | Youtube | Mover
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар электрон юритилади

“Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (431-сон, 08.06.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими (“E-ma’muriy ish” тизими) орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби бўйича низом тасдиқланди.

🌐 Унга кўра, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органлар томонидан текшириш, зарур маълумотларни олиш ҳамда улардан фойдаланиш “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилади.

🖥 Ички ишлар вазирлиги “E-ma’muriy ish” тизимини ташкил этиш, унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича масъул орган этиб белгиланди.

📲 Қарорга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ҳамда процесснинг бошқа иштирокчиларига (жабрланувчи, гувоҳ, холислар ва бошқа иштирокчиларга) ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида электрон хабарнома юбориш механизми ишлаб чиқилади.

🔄 2021 йил 1 сентябргача суд қарори билан ёки бошқа сабабларга кўра бекор қилинган маъмурий жарималарни ёки камайтирилган жариманинг фарқи суммасини автоматлаштирилган тарзда фуқароларга қайтариш механизми яратилади.

🔰 Низомга кўра, қуйидагилар маъмурий ишларни юритишда ҳисобга олиш электрон ҳужжатлари ҳисобланади:

▪️ маъмурий баённома;
▪️ маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор.

➡️ Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор “E-ma’muriy ish” тизими орқали электрон ҳужжат шаклида чиқарилади ҳамда ижро этиш учун ҳуқуқбузарга етказиб берилади.

Ҳуқуқбузар унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади.

☑️ Шунингдек, автомототранспортларни жарима майдончаларига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ваколатли органларнинг тегишли қарори асосида “E-ma’muriy ish” тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

⚠️ Агар маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб 3 ой давомида ижро этишга қаратилмаган бўлса, бундай қарор ижро этилмайди.

❗️Маъмурий ишларни юритишда қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилиши мумкин.

Сайт | Telegram | Facebook | Twitter | Instagram | Youtube | Mover
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар электрон юритилади

“Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (431-сон, 08.06.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими (“E-ma’muriy ish” тизими) орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби бўйича низом тасдиқланди.

🌐 Унга кўра, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органлар томонидан текшириш, зарур маълумотларни олиш ҳамда улардан фойдаланиш “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилади.

🖥 Ички ишлар вазирлиги “E-ma’muriy ish” тизимини ташкил этиш, унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича масъул орган этиб белгиланди.

📲 Қарорга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ҳамда процесснинг бошқа иштирокчиларига (жабрланувчи, гувоҳ, холислар ва бошқа иштирокчиларга) ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида электрон хабарнома юбориш механизми ишлаб чиқилади.

🔄 2021 йил 1 сентябргача суд қарори билан ёки бошқа сабабларга кўра бекор қилинган маъмурий жарималарни ёки камайтирилган жариманинг фарқи суммасини автоматлаштирилган тарзда фуқароларга қайтариш механизми яратилади.

🔰 Низомга кўра, қуйидагилар маъмурий ишларни юритишда ҳисобга олиш электрон ҳужжатлари ҳисобланади:

▪️ маъмурий баённома;
▪️ маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор.

➡️ Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор “E-ma’muriy ish” тизими орқали электрон ҳужжат шаклида чиқарилади ҳамда ижро этиш учун ҳуқуқбузарга етказиб берилади.

Ҳуқуқбузар унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади.

☑️ Шунингдек, автомототранспортларни жарима майдончаларига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ваколатли органларнинг тегишли қарори асосида “E-ma’muriy ish” тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

⚠️ Агар маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб 3 ой давомида ижро этишга қаратилмаган бўлса, бундай қарор ижро этилмайди.

❗️Маъмурий ишларни юритишда қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилиши мумкин.

Сайт | Telegram | Facebook | Twitter | Instagram | Youtube | Mover
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлари учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилади

Ҳукумат қарори (460-сон, 24.07.2021 й.) билан Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Низомга кўра, иш берувчилар томонидан тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун уларнинг ёш ходимлари қуйидаги талабларга мос келиши керак:

👉 ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши сўралаётган ҳисобот ойида ёш ходим 25 ёшдан ошмаган бўлиши;
👉 узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширган ҳамда иш берувчи томонидан белгиланган тартибда ижтимоий солиқ узлуксиз тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (электрон қайд) мавжудлиги.

Иш берувчи томонидан ариза у солиқ тўловчи сифатида рўйхатда турган солиқ органига ижтимоий солиқ ҳисоботи тақдим этилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмасдан тақдим этилади.

🔎 Ариза келиб тушган санадан бошлаб 5 иш куни мобайнида аризанинг талабларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ўрганилади.

📝 Тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, автоматлаштирилган дастурда 1 иш кунида солиқ органининг хулосаси шакллантирилади.

⚠️ Мазкур низом 2021 йил 1 майдан 2023 йил 15 январгача тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилади.

➡️ Бунда 2022 йил декабрь ойи учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун иш берувчи томонидан ариза беришнинг охирги муддати 2023 йил 1 апрель куни этиб белгиланади.

Мазкур тартиб бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ қилинмайди.

Сайт | Telegram | Facebook | Twitter | Instagram | Youtube | Mover
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

67 та болалар-ўсмирлар спорт мактабида от спорти бўйича бўлимлар очилади

“Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5211-сон, 05.07.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021–2025 йилларда қуйидагилар ташкил этилади:

👉 67 та болалар-ўсмирлар спорт мактабида от спорти турлари, шу жумладан замонавий бешкураш бўйича 52 та, поло бўйича 15 та бўлим;
👉 ҳар бир олимпия захиралари коллежида от спорти ва замонавий бешкураш бўлимлари;
👉 наслли ва зотдор отларни кўпайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 170 та йилқичилик хўжаликлари.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб от спорти бўйича меҳнатни рағбатлантиришда уста-чавандоз, от парваришловчи, тақачи, отхона бошлиғи (бригадир) – тренерга, ветеринар-шифокор – шифокорга, зоотехник ва фельдшер-ветеринар – ҳамширага тенглаштирилади.

🔰 2022/2023 ўқув йилидан:

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳамда унинг Нукус ва Тошкент филиалларида йилқичиликка ихтисослашган ветеринария шифокорлари ва зоотехникларини тайёрлаш бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилади;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиалларида от спорти бўйича бакалавриат таълим йўналишининг махсус сиртқи таълим шакли очилади.

🏇2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар йили от йўрттириш тури бўйича Тошкент вилоятида “O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti kubogi uchun”, тўсиқлардан сакраш (конкур) тури бўйича Қашқадарё вилоятида “Qarshi Open”, Тошкент шаҳрида “Millatlar kubogi” халқаро турнирлари ташкил этилади.

☑️ 2022 йил 1 сентябргача Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳудудида 30 ўринли замонавий отхона биноси ва очиқ спорт манежи барпо этилади.

Сайт | Telegram | Facebook | Twitter | Instagram | Youtube | Mover
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Россиядаги консуллик муассасалари орқали янгисига алмаштириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (667-сон, 02.11.2021 й.) билан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартиби бўйича вақтинчалик низом тасдиқланди.

➡️ Низомга кўра, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасаси орқали Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ИИВ ЙҲХББ) томонидан расмийлаштирилади.

📝 Талабгор эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун консуллик муассасасига ариза билан шахсан мурожаат қилади.

Консуллик муассасаси талабгор номидан сўровномани тўлдириб, 1 иш кунида ИИВ ЙҲХББга юборади.

☑️ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тақдим этилган маълумотномани кўриб чиқиб, 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради ҳамда уни Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментига (ТИВ КҲД) юборади.

📂 Шунга кўра, ТИВ КҲД ҳайдовчилик гувоҳномасини консуллик муассасасига дипломатик почта орқали тақдим этади.

⚠️ Консуллик муассасаси 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини эгасига беради ёки асосланган сабабларга кўра уни рад этади.

🔰 Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янгисига алмаштириш учун қуйидагилар ундирилади:
БҲМнинг 70 фоизи миқдорида тўлов;
20 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими;
20 АҚШ доллари миқдорида ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from ⚖️SURXONDARYO IIB YURIST️ (SURXONDARYO IIB YURIST)
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📚Жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрь куни "Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонда белгиланган вазифаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш жамоат хавфсизлигини таъминловчи давлат органларининг шахсан биринчи раҳбарларига юклатилди.

➡️Ушбу фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

🔹Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги КОНЦЕПЦИЯСИ;

🔹2022–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш СТРАТЕГИЯСИ

🔹2022–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”

🔹Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари зиммасига юклатилган вазифалар РЎЙХАТИ.

🔹Жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизими жамоат хавфсизлигини таъминловчи ва унда иштирок этувчи субъектлар қуйидагилар.

🔹Жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектлар

🔹Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси,

🔹Ички ишлар вазирлиги,

🔹Миллий гвардия,

🔹Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

🔹Давлат хавфсизлик хизмати,

🔹Бош прокуратура,

🔹Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

🔹Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

🔹Соғлиқни сақлаш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан иборат.

🔹Жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этувчи субъектлар қуйидагилар.

🔹Бошқа давлат органлари ва ташкилотлари,

🔹фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари,

🔹нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этувчи субъектларга киради.

🔷Жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектлардан бири бўлган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қуйидаги ишларни амалга оширади:

▪️жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган мақсадли идоравий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;

▪️жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

▪️жамоат жойларида, шу жумладан, йўлларда, транспорт ва туризм инфратузилмаси объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган барча куч ва воситаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради
ва ташкилий-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;

▪️фуқаровий ҳамда хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини муомалада бўлиши соҳасига доир қоидалар ва тартибга, ушбу соҳадаги лицензия
ва рухсат беришга оид талаблар ҳамда шартларга риоя этилишини таъминлайди;

▪️ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил шахсларни аниқлайди;

▪️жамоат жойларида содир этиладиган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг комплекс, тизимли таҳлилини олиб боради, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш, мавжуд куч
ва воситалардан самарали фойдаланиш юзасидан таклифлар, кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар ва тавсиялар киритади;

▪️жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи оммавий тартибсизликларга чек қўйиш бўйича тадбирлар юзасидан умумий бошқарув тизимини таъминлайди;

▪️жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолати ҳақида кенг жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб боради, бу борада жамоатчилик фикрини ўрганади;

▪️жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида илмий-тадқиқот
ва ташкилий-услубий ишларни амалга оширади.

❇️ Фармон билан Республика ҳудудидаги оммавий тадбирларни ўтказишда ҳамда истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бозорларда жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш бевосита Миллий гвардия бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

🔶Жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш
СТРАТЕГИЯСИ йўналиши бўйича ИИО лари қуйидаги ишларни амалга оширади.

🏛 2022-2023 йилларда туман ИИО таркибидаги конвой бўлинмалари босқичма-босқич вилоят ИИОнинг бевосита бўйсунувига ўтказилиб, ягона бошқарув тизими асосида туманлараро хизмат ўташ тамойилига мувофиқ қайта ташкил этилади.

🔹Ички ишлар органлари таркибида туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🇺🇿Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди
"Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун (ЎРҚ–853-сон, 07.07.2023 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Қонун билан давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди, жумладан:
▫️байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;
▫️байроқдан спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарни нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;
▫️халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийимларини тайёрлаш учун байроқнинг тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш мумкин.
☑️ Шунингдек, Қонун билан байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланди, хусусан:
🔸байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги оқарган ҳолда ва бошқа номақбул тарзда фойдаланиш;
🔸бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланиш;
🔸столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш ёки тасвирлаш, ундан қоплама сифатида фойдаланиш, ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки тасвирлаш;
🔸кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланиш;
🔸байроқ тасвири туширилган белгиларни пойабзал, дастрўмол, кўрпа-тўшак, ички кийим-кечакга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқариш ёки унинг тасвирини бошқача тарзда тушириш;
🔸байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-аҳлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда фойдаланиш мумкин эмас.
📌 Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан белгиланган талабларга мувофиқ фойдаланиш учун масъулият байроқдан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари зиммасига юклатилади.

Website
| Telegram | Facebook | Twitter | Instagram | Youtube | Mover