Surxondaryo IIB | Rasmiy kanal
8.15K subscribers
33.9K photos
6.58K videos
8 files
16.3K links
Surxondaryo viloyati IIB Axborot Xizmati

Facebookdagi manzili:
fb.com/SurxondaryoIIB
Web sahifa:
https://surviib.uz
Instagramdagi manzil:
instagram.com/SurxondaryoIIB
Youtube manzili:
https://www.youtube.com/cha
Murojaat telefon:
+998762220400
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган “ИИБ ЙПХ ХОДИМИ МАСТ ХОЛАТДА ХИЗМАТ ВАЗИФАСИНИ ЎТАМОҚДА(МИ)?...”номли видеолавҳа Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ мутасаадилари томонидан ўрганилганида, жорий йилнинг 04-декабр куни соат 20:50 лар чамаси ЙҲХБ ЙПХО 1-сафарбар гуруҳ инспекторлари кичик сержант Акназаров Ў ҳамда сафдор Болтаев А лар Термиз шаҳар Тохаристон кўчасида спиртли ичимлик таъсирида транспорт бошқариб юрган ҳайдовчиларни аниқлаш мақсадида тунги рейд тадбирида хизмат олиб бораётган вақтида Т.Х га тегишли бўлган Ласетти русумли си 75 Z 747 HA давлат рақам белгили автомашинасини тўхтатганлиги, мулоқот давомида ҳайдовчи ходимларга нисбатан эътирозини носамимий тарзда билдиргани, инспекторларини спиртли ичимлик ичганликда ва тиббий ниқобисиз хизмат олиб боришда айблагани ва ходимларнинг бунга жавобан ҳатти-ҳаракати ўрганилмоқда. Ҳозирда ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, натижаси маълум қилинади.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати.
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
I боб. 3-модда
———
Конституция Республики Узбекистан. Глава I. Статья 3
———
Constitution of the Republic of Uzbekistan. Chapter 1. Article 3

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда йўлнинг қатнов қисмига қўйилган "кесакли тўсиқ" автоҳалокатга сабаб бўлди

©️"Zo'r TV" телеканали "Bu kun" информацион дастури

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда пиёда иштирокида содир бўлган ЙТҲда бир инсон ҳалок бўлди

©️ “Mening Yurtim” телеканали “Markaziy Studiya” информацион дастури

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
I боб. 4-модда
———
Конституция Республики Узбекистан. Глава I. Статья 4
———
Constitution of the Republic of Uzbekistan. Chapter 1. Article 4

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. I боб. 5-модда
———
Конституция Республики Узбекистан. Глава I. Статья 5
———
Constitution of the Republic of Uzbekistan. Chapter 1. Article 5

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти ИИБ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилаётган профилактик тадбирлар давомида жазони ўтаётган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган бир гуруҳ фуқаролар муддатидан олдин озод этилди

©️
"Surxondaryo MTRK" телеканали "Diyor yangiliklari" информацион дастури

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. I боб. 6-модда
———
Конституция Республики Узбекистан. Глава I. Статья 6
———
Constitution of the Republic of Uzbekistan. Chapter 1. Article 6

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Унда жами 10 та жамоа иштирок этди. Кескин баҳсларга бой ўтган мусобақада вилоят ИИБ терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, вилоят божхона бошқармаси жамоаси иккинчи, Миллий гвардия терма жамоаси эса учинчи ўринни эгаллашди.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
НАФС – ТУБСИЗ ЖАРЛИК

Ҳамма ҳам ҳаётда адашади, деймиз. Муҳими, кишининг ўз хатосидан тўғри хулоса ола билишида. Аммо Собир (исми ўзгартирилган) билан бундай бўлмади. У илгари ҳам бир неча маротаба жиноятга қўл урганди. Бунинг учун унга чора ҳам кўрилишига қарамай, яна нафсининг қулига айланди.
“Термиз-Сифат-Сервис” МЧЖда Собирнинг яхшигина иши бор эди. Меҳнат қилиб, ризқ терганга нима етсин, ахир. Аммо бир куни у кассадаги пулларни кўриб, ўзгариб қолди. Пуллар кўзига чўғдек оловланиб кўрина бошлади. Нафси устунлик қилиб, нияти бузилди. Пулларга эгалик қилишни истади.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
“ИМЗО КИМНИКИ?”

Бировнинг номидан уникига ўхшатиб имзо қўйишни айтишса, асло рози бўла кўрманг. Бу қонунларимизда тақиқланган. Бунинг учун жавобгарлик ҳам белгиланган.
Жарқўрғон туманидаги “Жарқўрғон минораси” маҳалласида яшовчи А.Қ. шаҳарнинг “Дўстлик” маҳалласида жойлашган “Кўчмас мулк савдо хизмати” МЧЖ вилоят филиали очиқ аукцион савдоси натижаси бўйича расмийлаштирилган баённомалардан биридаги имзога шубҳа билан қаради. Яъни, ҳужжатдаги Ангор тумани “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи уй бекаси М.Х.га тегишли имзо қалбаки эканлиги ҳақида Термиз шаҳар ИИОФМБ 2-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилди.
Вилоят ИИБ ЭКБ хулосаси буни тасдиқлади. М.Х.нинг номидан қўйилган имзо шунга ўхшатиб бошқа шахс томонидан бажарилгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Postda” мухбири.
Сурхондарё вилояти.

👉
@postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
ДЕНОВДА ЙЎЛТЎСАРЛИК ҚИЛГАНЛАР КИМЛИГИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

Жорий йилнинг 2 декабрь куни соат 23:30 ларда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи О. Н. ўз бошқарувидаги “ВАЗ-2106” автомашинасида маҳалладоши ва танишлари К. В., Ф. Д. ва У. Ж.лар билан бирга Сўфи Оллаёр номидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кетаётган вақтида кутилмаган ҳолатга дуч келишди. Номаълум шахслар “Нексия” автомашинасида уларнинг йўлини тўсиб тўхтатиб, пичоқ ва бита билан ўлдириш билан қўрқитиб, О. Н.нинг 300 минг сўм, К. В.нинг 223 минг сўм пули ҳамда “Нокия” мобиль телефони, У. Ж.нинг 180 минг сўм пули ва “RedMi” мобиль телефонини ҳамда Ф. Д.нинг 525 минг сўм пули ва мобиль телефонини олиб воқеа жойидан яширинганлар.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. II боб. 7-модда
———
Конституция Республики Узбекистан. Глава II. Статья 7
———
Constitution of the Republic of Uzbekistan. Chapter 2. Article 7

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
ҚЎЛБОЛА ЎҚОТАР ҚУРОЛ “УСТАСИ”

Бугун оғиримизни енгил қилган интернетдан истаган нарсамизни топиш мумкин. Бирор бир таом тайёрлаш ёки нимадир ясамоқчи бўлсак ҳам, улар ҳақида батафсил маълумот берувчи видеолар, маълумотлар дейсизми, бари муҳайё.
Термизлик Р.С. ҳам ҳамма қатори интернетни кузатиб боради. Айниқса, ўқотар қуроллар ҳақидаги видеоматериаллар унда катта қизиқиш уйғотади. Улар қандай тайёрланишини ўрганади. Қонунларимизда ўқотар қуролларни рухсатсиз ясаш, улардан фойдаланиш ва сотиш қатъий тақиқланганига қарамай, Р.С. бу ишга қўл уради.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ташлаганлик учун жарималар оширилди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-653-сон, 03.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

📋 Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг бир нечта Кодекси, Қонун ҳамда Ҳукумат қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

🔰 Жумладан:
👉 Жиноят кодексига киритилган ўзгартишга кўра, оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқача оғир оқибатларга олиб келиш жинояти учун жавобгарликнинг жарима миқдори оширилди;

👉 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, юридик шахсларга тегишли бўлган ёки ўзларига бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаган мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади.

🔰 Бундан ташқари, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун эндиликда маъмурий жавобгарлик:

👉 фуқароларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача (223 минг сўмдан 669 минг сўмгача);
👉 мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (2 млн 230 минг сўмдан 4 млн 460 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (илгари бу миқдор фуқароларга 111 500 сўмдан 669 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача эди).

🔰 “Архив иши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, давлат архивлари қуйидаги тоифаларга бўлинади:

миллий архивлар;
марказий давлат архивлари;
вилоят ва туман (шаҳар) давлат архивлари;
тармоқ давлат архивлари.
(Илгари тоифаларга бўлиб кўрсатилмаган.)

Шунингдек, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун иловаси 49-банд билан тўлдирилиб, фаолиятнинг айрим турларини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи миқдорлари белгиланди.

Манба: huquqiyaxborot

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. II боб. 8-модда
———
Конституция Республики Узбекистан. Глава II. Статья 8
———
Constitution of the Republic of Uzbekistan. Chapter 2. Article 8

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter