Surxondaryo IIB | Rasmiy kanal
8.44K subscribers
37.2K photos
7.45K videos
8 files
17.7K links
Surxondaryo viloyati IIB Axborot Xizmati

Facebookdagi manzili:
fb.com/SurxondaryoIIB
Web sahifa:
https://surviib.uz
Instagramdagi manzil:
instagram.com/SurxondaryoIIB
Youtube manzili:
https://www.youtube.com/cha
Murojaat telefon:
+998762220400
Download Telegram
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Иш унумдорлигини ошириш мақсадида 2021 йил 1 июлдан бошлаб, шахсларни профилактик ҳисобга олишнинг электрон тизими жорий этилади.

✔️Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда жорий йилнинг биринчи ярми якунига қадар электрон тизимининг дастурий таъминоти ишлаб чиқилиши ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимига жорий этилади.

✔️Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда профилактик ҳисобга олинадиган шахслар рўйхатини қисқартириш бўйича таклифларни киритилади.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юридик ва жисмоний шахслардаги мавжуд пневматик қуроллар ички ишлар органларида рўйхатга қўйилади

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Фармонга асосан Жазони ижро этиш тизимида ишлаб чиқариш фаолиятини янада кучайтириш бўйича янги чора-тадбирлар белгиланади

🖌жазони ижро этиш муассасаларига истисно тариқасида лицензия талаб этиладиган айрим фаолият турлари билан тегишли лицензияни олмасдан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи берилади;
🖌Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармасини қайта ташкил этиш ва озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича Давлат бюджетига жазони ижро этиш муассасалари томонидан ундирилган маблағларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмаларни ҳамда бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар Жамғарманинг қўшимча манбалари сифатида белгиланади

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси тасдиқланди.

Концепцияни амалга ошириш доирасида:
✔️ички ишлар органлари ходимларининг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ишлари "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!" концептуал ғояси асосида ташкиллаштирилади;
✔️ички ишлар органларининг ходимларида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш каби олий масъулият туйғусини шакллантириш мақсадида ҳар бир ҳудудий ички ишлар органларида "ватанпарварлик бурчаги" ташкил этилади;
✔️маънавий-маърифий ишлар ички ишлар органлари шахсий таркиби билан ишлаш соҳасининг устувор йўналиши сифатида белгиланади.
✔️Ички ишлар вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, бошқа манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда ички ишлар органларида маънавий- маърифий ишларни юқори савияда ташкил этиш чораларини кўриб борилади.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
"Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани тўғрисида"ги низом тасдиқланди

✔️
Масканлар маҳалла ва қишлоқларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга ошириш борасида ИИО, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмаларининг маҳаллалар кесимида биргаликда ишлашини ташкил этадиган ИИОнинг энг қуйи бўғинидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади.

✔️Масканлар ўз фаолиятини:
🔹профилактика катта инспектори, профилактика инспектори, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси (ҳар кунлик асосида);
🔹ҳудудда хизмат қилиш учун бириктирилган туман (шаҳар) ИИОнинг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, пробация бўлинмаси инспектори, тезкор вакил, патруль-пост хизмати ходимлари;
🔹ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашиш учун юборилган Миллий гвардия бўлинмаси, бошқа ваколатли давлат органларининг ходимлари ва жамоат тузилмаларининг вакиллари таркибида амалга оширади.
Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди, соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданият, гуманитар алмашинув соҳаларидаги қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари кенг кўламли Ўзбекистон-Корея ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял делегацию во главе со Спикером Национальной Ассамблеи Республики Корея Пак Бён Соком.
Рассмотрены актуальные аспекты двусторонней и региональной повестки, обсуждены вопросы осуществления совместных программ в области здравоохранения, образования, науки и культуры, гуманитарных обменов.
Глава нашего государства с удовлетворением отметил динамичное развитие узбекско-корейского полномасштабного взаимодействия.

#Mirziyoyev #qabul #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Бойсун туманида қора мол ўғрилари қўлга олинди
Батафсил
———
В Байсунском районе задержаны скотокрады
Подробно

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
"Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг асосий вазифалари

✔️маҳаллада (қишлоқда) жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни бевосита амалга ошириш;
✔️фуқароларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари, бошқа давлат органлари ва жамоат тузилмаларининг маҳаллалар кесимида биргаликда ишлашини ташкил этиш;
✔️аҳоли муаммоларини ҳал этиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликдан жабрланган, ғайриижтимоий хулқ-атворга эга, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ижтимоий мослаштириш ишларини ташкил этиш;
✔️маҳалланинг (қишлоқнинг) кириш-чиқиш жойларида ва х,удуддаги бошқа объектларда ўрнатилган видеокузатув мосламаларидан фойдаланган қолда, ягона марказлашган электрон кузатиш ва мониторингни амалга ошириш орқали ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, аниқлаш ва фош этиш.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан "Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги" доирасида жойларда кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Сайт | Telegram | Facebook | Twitter | Instagram | Youtube | Mover
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карантин қоидаларига қанчалик риоя қиляпмиз?

©️ "Ўзбекистон 24" телеканали "Янгиликлар 24" дастури

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Устахонани ўмарган ўсмирлар

Шўрчи туманида 2021 йилнинг 24 март куни, туманнинг “Кўклам” маҳалласида яшовчи, У.Б. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 12 март куни туманнинг “Бобур” маҳалласи ҳудудида жойлашган автомашиналарни таъмирлаш устахонасига, номаълум шахслар дарвоза тепа қисмидаги темир панжарани бузиш йўли билан кириб, устахона ичида бўлган ВАЗ-2106 автоуловига тегишли бўлган 1.000.000 (бир миллион) сўмлик эҳтиёт қисмларини ва 400.000 (тўрт юз минг) сўмлик бир дона болгаркаларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган...👉батафсил

Сайт | Telegram | Facebook | Twitter | Instagram | Youtube | Mover
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Фармонга асосан Ички ишлар органлари ходимлари ва оила аъзоларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ҳамда уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилаш чоралари кўрилади

🖍Қуйидаги йўналишлар бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга доир таклифларни киритилади:

🖌хизмат вазифасини бажараётган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, соғлиғига шикаст етказиш, шунингдек, қонуний талабларига бўйсунмаслик ва фаол қаршилик кўрсатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини кучайтириш;
🖌ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва оила аъзоларининг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик белгилаш;
🖌ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини давлат томонидан ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг ягона ҳуқуқий асосини, ушбу йўналишдаги кафолатлар ва аниқ механизмларни назарда тутган ҳолда яратиш.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
КЕЧА ЮРТИМИЗДА 14 МИНГ НАФАРДАН ОРТИҚ КИШИ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНДИ

💉6 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 14 216 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

❗️Шу кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 49602 нафарга етди.

📊 6 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (3437 нафар),
📌Тошкент вилояти (1708 нафар),
📌Андижон вилояти (1633 нафар),
📌Тошкент шаҳри (1630 нафар),
📌Наманган вилояти (1487 нафар)
банд қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади

🔻маҳаллада (қишлоқда) жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни бевосита амалга ошириш соҳасида:

🔻фуқароларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари, бошқа давлат органлари ва жамоат тузилмаларининг маҳаллалар кесимида биргаликда ишлашини ташкил этиш соҳасида:

🔻 аҳоли муаммоларини ҳал этиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликдан жабрланган, ғайриижтимоий хулқ-атворга эга, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ижтимоий мослаштириш ишларини ташкил этиш соҳасида:

🔻маҳалланинг (қишлоқнинг) кириш-чиқиш жойларида ва ҳудуддаги бошқа объектларда ўрнатилган видеокузатув мосламаларидан фойдаланган ҳолда, ягона марказлашган электрон кузатиш ва мониторингни амалга ошириш орқали ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аниқлаш ва фош этиш соҳасида: