Surxondaryo IIB | Rasmiy kanal
8.44K subscribers
37.3K photos
7.46K videos
8 files
17.7K links
Surxondaryo viloyati IIB Axborot Xizmati

Facebookdagi manzili:
fb.com/SurxondaryoIIB
Web sahifa:
https://surviib.uz
Instagramdagi manzil:
instagram.com/SurxondaryoIIB
Youtube manzili:
https://www.youtube.com/cha
Murojaat telefon:
+998762220400
Download Telegram
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани фаолиятини ташкил этиш

🔻Профилактика катта инспектори Масканнинг бевосита раҳбари ҳисобланади ва унинг зиммасига маҳаллада (қишлоқда) жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича кунлик ишни самарали ташкил этиш масъулияти юкланади.

Маскан раҳбари:
✔️Маскан фаолиятига юклатилган вазифаларнинг лозим даражада бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади;
✔️Масканда фаолият кўрсатадиган ходимларга юклатилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилади, ҳудудда патруль йўналишларини белгилайди ва патруллик хизматини ташкил этади;
✔️ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашиш учун юборилган Миллий гвардия бўлинмаси, бошқа ваколатли давлат органларининг ходимлари ва жамоат тузилмалари вакилларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
✔️Масканнинг иш режаларини тасдиқлайди;

давоми 👇
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тўғрисида"ги низом тасдиқланди

🔻Мазкур департамент
озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг (кейинги ўринларда - маҳкумлар) жазоларини ижро этиш, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган гумон қилинувчи ва айбланувчиларни (кейинги ўринларда - қамоққа олинган шахслар) сақлаш, уларни қўриқлаш ва бошқа ерга кўчириш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш ва ташкил этишни таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратининг (кейинги ўринларда - ИИВ) мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

🔻Ички ишлар органларининг жазони ижро этиш тизими қуйидагилардан ташкил топади:
✔️Департамент;
✔️минтақавий мувофиқлаштириш марказлари;
✔️жазони ижро этиш колониялари, шу жумладан даволаш ҳуқуқи асосида;
✔️тарбия колонияси;
✔️тергов ҳибсхоналари;
✔️маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона;
✔️тезкор ҳаракатлар отряди;
✔️марказий омборхона.

давоми 👇
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
👆 давоми

🔻Департамент ички ишлар органларининг жазони ижро этиш тизими учун ягона бошқарув фаолиятини амалга оширади.
✔️Минтақавий мувофиқлаштириш марказлари ички ишлар органлари тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларининг фаолиятини ташкил этиш ва кунлик назоратини олиб бориш борасидаги ишларни амалга оширади.
✔️Жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари фаолиятининг асосий йўналишлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

🔻Департамент ўз фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича белгиланган тартибда ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари, ташкилотлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади.

🔻Департамент мустақил балансга, банк ҳисоб варағига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўзининг тўлиқ номи ёзилган бланк ва муҳрга, штампга эга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан таъсис этиладиган Департамент фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари акс этгирилган эмблема ва фарқловчи белгиларга эга бўлиши мумкин.
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг асосий вазифалари

🔻Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
✔️маҳкумларга нисбатан жиноий жазоларни ижро этиш, қамоққа олинган шахсларни тергов ҳибсхоналарида сақлашни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
✔️жазони ижро этиш муассасаларида ва тергов ҳибсхоналарида қўриқлаш ва хавфсизликни таъминлаш, маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишига риоя этиш;
✔️маҳкумларни тарбиялаш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, шунингдек, уларга озод этилганидан сўнг ижтимоий мослашуви учун кўмаклашиш фаолиятини ташкил этиш;
✔️жазони ижро этиш муассасаларининг молия-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш орқали маҳкумларнинг бандлигини таъминлаш;
✔️кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ходимларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш.
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ўз зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги функцияларни амалга оширади

🔻
нисбатан жиноий жазоларни ижро этиш, қамоққа олинган шахсларни тергов ҳибсхоналарида сақлашни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:

🔻ЖИЭМларида ва тергов ҳибсхоналарида қўриқлаш ва хавфсизликни таъминлаш, маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишига риоя этиш соҳасида:

🔻маҳкумларни тарбиялаш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш, шунингдек, уларга озод этилганидан сўнг ижтимоий мослашуви учун кўмаклашиш фаолиятини ташкил этиш соҳасида:

🔻ЖИЭМ ва уларнинг ташкилотларининг молия-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш орқали маҳкумларнинг бандлигини таъминлаш соҳасида:

🔻кадрларни танлаш ва жой-жойига кўйиш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ходимларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш соҳасида:
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2021 йилнинг 10 апрель куни Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган ХV халқаро турнир бўлиб ўтади (Дунёдаги эпидемиологик ҳолат инобатга олиниб, нуфузли мусобақани бир кунда ўтказиш белгиланди).

Турнирда дунёнинг 30га яқин давлати полвонлари ғолиблик учун беллашади. Барча кураш ишқибозларини қадим Сурхон воҳасига, Термиз шаҳридаги “Алпомиш” стадионига таклиф этамиз!

Сайт | Telegram | Facebook | Twitter | Instagram | Youtube | Mover
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ўзбекистан Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

🔻Департамент ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажаришдаги ҳуқуқлари

🔻 Департаментнинг мажбуриятлари

🔻Департамент ўзига юклатилган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда Ички ишлар вазирлиги томонидан концерт дастури ташкил этилди

Сайт | Telegram | Facebook | Twitter | Instagram | Youtube | Mover
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ўзбекистан Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти фаолиятини ташкил этиш

Батафсил 👈

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари билан очиқ мулоқот ўтказди
Батафсил
———
Пресс-секретарь Президента Республики Узбекистан Шерзод Асадов провел открытый диалог с пресс-секретарями министерств и ведомств
Подробно

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Пробация хизмати ходимлари томонидан Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари пробация бўлинмалари фаолиятини ўрганилиб, уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатилди
Батафсил

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси тасдиқланди

🔻Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси ушбу соҳадаги ишларнинг устувор йўналишлари ва асосий принциплари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, аввало, ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган барча ходимлар ва ҳарбий хизматчиларнинг умумий дунёқараши, сиёсий онги, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига нисбатан садоқат ва юқори масъулият ҳисларини ошириш билан боғлиқ вазифаларни белгилаб беради.

🔻Концепция миллий ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, ходимларнинг маънавий салоҳияти ва мафкуравий иммунитетини кучайтириш, уларнинг онгида Ватан тақдири ҳамда келажаги учун дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлаш билан боғлиқ фаолиятнинг устувор йўналишларини акс эттиради.

давоми 👇
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
👆давоми

🔻Ходимларнинг маънавий-руҳий тайёргарлигини ошириш, фаол ҳаётий позицияси, интеллектуал салоҳиятини, Она Ватан тақдирига бўлган масъулиятини мустаҳкамлаш, ғоявий ва ахборот хуружларига қарши иммунитетини кучайтириш, уларни фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини садоқат ва фидойилик билан виждонан бажаришга йўналтириш бўйича маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ушбу концепциянинг асосий мазмунини ифодалайди.

🔻Концепцияга кўра, ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!" концептуал ғояси асосида ташкил этилиб, унда давлат мустақиллигини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартиботни мустах,камлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилиш устувор вазифа сифатида белгиланади.
✔️Мазкур ғоянинг асосий мазмун-моҳияти фуқароларнинг тинчлиги ва мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш учун ҳар қандай ҳуқуқбузарликка қарши курашишда ўз жонини аямайдиган, ватанпарварлик, фидойилик, садоқат ва ҳалоллик фазилатларига эга ходимларни шакллантиришдан иборат.

🔻Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
✔️ходимларни юқори касбий тайёргарликка эга, жисмонан ва маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш;
✔️ходимларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, она Ватан тақдирига бўлган масъулиятини ошириш ҳамда ғоявий ва турли ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш;
✔️ходимларни фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини садоқат ва фидойилик билан виждонан бажаришга йўналтириш.

🔻Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва Ички ишлар вазирлигининг норматив ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади.
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясининг асосий мақсади

🔻Концепциянинг асосий мақсади ходимларни ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, миллий қадриятларга содиқ, умуминсоний қадриятларга таянадиган, ёт ва бузғунчи ғояларга муросасиз курашувчи, иймон-эътиқоди ва иродаси мустаҳкам, маънавиятли ва фидойи, аждодларимиз ва мардлик кўрсатиб х,алок бўлган ходимларнинг бебаҳо меросига таяниб яшайдиган баркамол шахс сифатида тарбиялаш, улар қалбида давлат ва халқимизнинг хавфсизлигини таъминлашда шахсий дахлдорлик ва юқори масъулият ҳиссини шакллантиришдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясининг асосий вазифалари

✔️ходимларнинг маънавияти ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда бой маданиятимиз, азалий қадриятлар ва анъаналаримизга асосланган дунёқарашини шакллантиришга йўналтирилган ягона тизимни яратиш;
✔️ходимларнинг онги ва қалбига "Янги Ўзбекистон - учинчи Ренессанс сари!" ғоясининг мазмун-моҳиятини сингдириш асосида уларнинг Ватан ва халқ тақдирига, давлатимиз ҳамда ислоҳотлар талабларига дахлдорлигини янада ошириш;
✔️шахсий таркибга мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қонунчилик ҳужжатлари мазмун- мох,иятини тизимли тушунтириш ҳамда дунёда ва ён-атрофимизда содир бўлаётган глобаллашув жараёнларига нисбатан уларнинг онгли муносабати ҳамда фаол ҳаётий позициясини шакллантириш;

давоми 👇
👆давоми

✔️миллий меросимизнинг тарихий илдизларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш, Ватанимиз озодлиги ва тинчлиги йўлида қаҳрамонлик кўрсатган буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимизнинг ибратли ҳаётини кенг тарғиб этиш асосида ходимларда хизмат бурчини бажариш борасида қатъий хаётий эътиқодни қарор топтириш;
✔️ходимларнинг эстетик тарбиясини кучайтириш, уларнинг маданият ва санъатнинг турли соҳаларига бўлган қизиқишларини ошириш, ушбу мақсадда адабиёт, кино, театр, тасвирий санъат имкониятларидан кенг фойдаланишни тизимли асосда йўлга қўйиш;
✔️ходимларнинг ички ва ташқи маънавий тахдидлар ҳамда коррупцияга қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш, ички ишлар органларининг ижобий имижини шакллантириш ҳамда шу мақсадда фуқаролик жамияти институтлари, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Маънавий-маърифий ишларни амалиётга узлуксиз татбиқ этиш мақсадида ички ишлар органларининг таълим муассасалари ва қуйи тизимдаги ҳар бир (туман, шаҳар, тармоқ) ички ишлар органида қуйидаги кўргазмали воситалардан иборат алоҳида ватанпарварлик бурчаклари (хоналари) ташкил этилади:

✔️Ички ишлар вазирлигининг байроғи ва эмблемаси, вазирлик тарихидаги муҳим саналар ва аҳамиятга молик анжуманлар рўйхати;
✔️туман (шаҳар) ички ишлар органининг ташкил этилиши тарихи, уни тасвирловчи фотосуратлар, фаолиятига оидлавҳалар ва алоҳида намунали белгилар;
✔️Амир Темурнинг "Темур тузуклари" асари ҳақидаги маълумотлар, унда баён этилган давлат хизмати ва хавфсизликни таъминлашга оид лавҳалар;
✔️хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонлик кўрсатиб ҳалок бўлган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар, фотосуратлар ва уларнинг ҳаётига оид лавҳалар;
✔️Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ходимларнинг фаолиятига оид лавҳалар ва фотосуратлар;
Зарбдорлик безорига жиноий иш очилди

Қизириқ туманида 2021 йилнинг 7 март куни тахминан соат 11.00 лар чамасида, туманнинг “Оқжар” маҳалласи ҳудудида жойлашган деҳқон озиқ-овқат бозори ҳудудидаги майда шохли моллар бозори ёнида, туманнинг “Зарбдор” маҳалласида яшовчи, Ў.С. жамиятда юриш туриш қоидаларини ва атрофдаги одамларни менсимасдан...👉батафсил

Сайт | Telegram | Facebook | Twitter | Instagram | Youtube | Mover