ҚУРЪОНИ КАРИМДАН ФОЛ ОЧИШНИНГ ҲУКМИ
#Қуръон #ақида
❓1122-CАВОЛ: Қуръондан фол очиш қандай бўлади ва бу иш жозми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қуръондан фол очиш деганда фолбинларнинг фол очишини тушунмаслик керак. Фолбинлик мутлақо жоиз эмас. Фолбинга бориш гуноҳи азим. Ўзбек тилида ишлатиладиган фол ва фолбинлик араб тилидаги фол сўзидан фарқ қилади. Чунки араб тилида фол сўзи яхшиликни кўзлаш, яхши кўз билан қараш маъноларини англатади. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримизнинг "чиройли фол", яъни яхшиликни билдирувчи сўзларни ёқтиришлари айтилган (Ибн Можа ва Аҳмад ривоятлари). Қуръондан фол очиш деганда ҳам бирон иш бошлашдан олдин Қуръони каримдан бир саҳифани очиб, унда хайр ва яхшиликка далолат қилувчи оят чиқса, шу ишга қадам қўйишга айтилади. Бу иш уламолар ўртасидаги ихтилофли масалалардан бири ҳисобланади. Ҳанафий мазҳаби уламолари наздида бу иш макруҳ эканлиги айтилган.
Аллома Абдулҳай Лакнавий ўзларининг “Нафъул муфтий" китобларида ушбу саволга қуйидагича жавоб берганлар:
يكره كما في جامع الرموز عن التحفة وصرح بمنعه علي القاري المكي في شرح شرح النخبة
Яъни: "Қуръондан фол олиш макруҳдир. "Жомеъур румуз" да ҳам шундай келган. Мулло Али Қорий Маккий "Шарҳун Нухба" нинг шарҳида унинг жоиз эмаслигини очиқ айтиб ўтган". Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🌐https://t.iss.one/subh_uz

ҚАБРЛАР УСТИГА ҚУРЪОН ЎҚИЙДИГАН ЭЛЕКТРОН ЖИҲОЗЛАРНИ ЎРНАТИШ
#Қуръон #ақида
❓1133-CАВОЛ: Баъзи инсонлар ўтганларининг қабрлари устига доимий Қуръон тиловат қилиб турувчи чипларни ўрнатиб қўймоқдалар. Шу иш жоизми, ушбу тиловатлардан маййитга савоб етадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ушбу саволнинг жавобида иккита муҳим жиҳатни мулоҳаза қилиш лозим. Биринчиси Қуръони каримни улуғлаш ва тиловат қилинганда унга қулоқ тутиш. Иккинчиси тиловатдан маййитларга манфаат етиши:
1. Қуръони карим мўмин-мусулмонларга буюк неъмат ва тенги йўқ инъомдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримни бундай сифатлайди: «… Бу (Қуръон) имон келтирадиган қавм учун Раббингиздан кўрсатмалар, ҳидоят ва раҳмат (манбаи)дир»» (Аъроф, 203). Аллоҳ таоло: «Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!» дейди (Аъроф, 204). Мазкур оятдан Қуръон тиловат қилинганда тинглаш ва жим туриш вожиб экани маълум бўлади. Каломуллоҳни тафаккур ва хушу билан тинглаш муқаддас динимиз талабидир. Қуръони каримни тинглаш қалбга шифо бўлиб, инсонни тоат-ибодат ва тақвога бошлайди. Натижада банда Аллоҳ таолонинг раҳмат ва мағфиратига эришади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳ таолонинг китобидан бир оят тингласа, унга битта савоб кўпайтирилиб берилади. Ким Қуръон тиловат қилса, унга қиёмат куни нур бўлади”, дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).
2. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра тоат-ибодатларнинг савоби марҳумларга етиб боради. Хусусан, марҳумларга Қуръон тиловатининг савобини бағишлаш жоиз ва унинг савоби уларга етиб боради.
Имом Субкий бу хусусда қуйидагиларни айтади: “Қабр устида маълум муддат ёки маълум миқдор қироат қилиб бериш учун ижара келишуви жоиздир. Чунки қироат вақтида раҳмат ёғилгани учун маййит манфаат олади. Қабрдаги маййит бу борада тирик каби бўлади. Унга қироатдан кейин дуо қилинса ёки савобини бағишланса ҳам, бу ишларни қилмаса ҳам Қуръон манфаати етади... Агар савобини бағишласа бу ҳам дуога киради ва ўлик бундан фойда олади”.
Юқоридаги иборалардан қабрдаги марҳумларга тиловат савоби етиб бориши учун тиловат қилувчи киши тиловатнинг савобини унга бағишлаши керак бўлади. Электрон жиҳозлардаги тиловатда эса бу нарса топилмайди. Лекин қабр ёнида тиловат қилинса у ерга раҳмат ёғиши, шу эътибордан қабрдаги маййитга манфаат етиши умид қилинади.
Уламолар бу икки жиҳатни ҳисобга олган ҳолда бу каби жиҳозларни қўйиш Қуръон каримга ҳурматсизлик ҳолатини келтириб чиқармаслиги ҳамда одамларга ташвиш келтирмаслигини шарт қиладилар. Масалан, унинг ёнида қабр кавланса ва бошқа маййит дафн қилинса ёки одамлар зиёрат ёки бошқа юмушлари учун келиб унга қулоқ солмасалар, Қуръони каримни эшитиб жим туриш буйруғига зид иш бўлади. Натижада улар ва бунга сабабчи бўлган инсонлар гуноҳкор бўлиб қоладилар. Бундай ҳолатларда Қуръон тиловат қилиб турувчи жиҳозларни қабр устига қўйиш жоиз эмас. Бунинг ўрнига инсон ўзи тиловат қилиб бағишлаши, имкони бўлса қабристонга бориб, қабрни зиёрат қилгач тиловат қилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Шунда ўзи учун ҳам, маййит учун ҳам савоб ҳосил бўлади. Шу мулоҳазалар эътиборидан қабрлар устига бундай жиҳозларни қўйиш тавсия этилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
▶️https://t.iss.one/subh_uz