Subhuz расмий, диний- маърифий канал
586 subscribers
5.93K photos
3.68K videos
8 files
10.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
#бугунги ташриф

Уламоларнинг Олтинкўл тумани масжидларига Пешин ва Ҳуфтон намозларига қилган ташрифлари ва суҳбатларидан фото-жамланмалар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@muslimunuzportal @andijonhanafiylari
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ЧОРШАНБА куни.

29- июнь 2022 й.
30- Зул-қаъда 1443 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
#Савол_жавоб

Охиратда ота-онамиз билан кўришаоламизми?

Youtube'да кўринг👇
https://youtu.be/k-qXZ_HDcYI

Манба @ummatuz


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
⚡️Хива – 2024 йил Ислом дунёсининг туризм пойтахти деб эълон қилинди

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида илк бор Ўзбекистон шаҳарларидан бири – Хива 2024 йил “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” дея эълон қилинди.

Ушбу номинацияга 5 та шаҳар номзоди қўйилганди:

Абу-Даби (БАА)
Шанлиурфа (Туркия)
Лаос (Нигерия)
Душанбе (Тожикистон)
Хива (Ўзбекистон)

Овоз бериш натижасига кўра, Хива ютиб чиқди.

Бу ҳақдаги қарор Ислом ҳамкорлик ташкилоти вазирлар кенгашининг Боку шаҳрида ўтган XI сессиясида қабул қилинди.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
Истиғфор – (зарар ва балони) даф қилади, (зиён ва машаққатда) наф беради, (Аллоҳ ҳузурида даражани) кўтаради ва (истиғфор айтувчи бандани) шафоат қилади.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
АЛЛОҲДАН БОШҚАГА ШИКОЯТ ҚИЛМА
Аҳнаф ибн Қайснинг жияни бошига етган кулфатдан шикоят қила бошлади. Аҳнаф юз ўгириб олди. У шикоятини тўхтатмади, ҳар сафар юз ўгириб олаверди. Ниҳоят жиянига қараб:
– Эй жияним, қачон сенга бир мусибат етса, шикоятингни ҳожатингни чиқаришга молик бўлган Зотгагина айтгин. Бандасига шикоят қилма! Чунки инсонлар сен учун икки тоифа бўлади: ё дўстинг бўлади, унинг дилини оғритасан.
Ёхуд душманинг бўлса, димоғини чоғ қиласан, – деди. Сўнг одамларга юзланиб:
– Аллоҳга қасамки, қирқ йилдан буён шу икки кўзимнинг биттаси умуман кўрмайди, аммо шунча йилдан бери буни хотиним ҳам, оила аъзоларим ҳам билишмайди, – деди.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭҲРОМДА БОШГА ТАҚИБ ОЛАДИГАН СОЯБОНДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?

ЭҲРОМДА ҚАНДАЙ ОЁҚ КИЙИМ КИЙИШ КЕРАК?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
МАКРУҲ ВАҚТЛАРДА ТАВОФ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

938-CАВОЛ: Макруҳ вақтларда тавоф қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Макруҳ (яъни нафл намозлар ўқиш макруҳ бўлган) вақтларда Ҳаж ёки умра учун тавоф қилишни зиёни йўқ. Бу ҳақда Роддул Муҳтор китобида:

(ثُمَّ صَلَّى شَفْعًا فِي وَقْتٍ مُبَاحٍ) قَيْدٌ لِلصَّلَاةِ فَقَطْ فَتُكْرَهُ فِي وَقْتِ الْكَرَاهَةِ بِخِلَافِ الطَّوَافِ

Яъни: Тавоф қилиб бўлгач намоз ўқиш мубоҳ (яъни нафл намози ўқиш мумкин бўлган) вақда икки ракат намоз ўқийди. Ушбу қайд фақатгина намоз учун бўлиб, макруҳ вақтларда тавоф намозини ўқиш макруҳдир. Тавоф эса макруҳ эмас.

Демак, вазият тақозосига кўра, тонгдан то қуёш чиққунича ва Аср намозидан кейин то қуёш ботгунича бўлган вақт оралиғида тавоф қилишнинг кароҳияти йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
СОЧ ОЛДИРМАЙ ЭҲРОМДАН ЧИҚСА
#Ҳаж_умра

938-CАВОЛ: Эҳромдаги киши тавоф ва саъй қилганидан кейин соч олдиришни унутиб қўйиб, тикилган кийим кийиб қўйса, унга нима лозим бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда зиёратчи амалларни бажарган бўлсада, соч олдирмай туриб эҳромдан чиқа олмайди. Шунинг учун бундай ҳолатда Ҳарам ҳудудига қайтиб (агар чиқиб кетган бўлса) эҳромини қайтадан кийиб, сочини олдиради ёки қисқартиради. Ушбу масаланинг қуйидагича тафсилоти мавжуд: Эҳромдаги киши тавоф ва саъйни бажариб бўлгач яъни амалларни тўлиқ бажариб, лекин соч олдирмасдан туриб тикилган кийим кийган бўлса ва шу ҳолатда бир кун (ўн икки соат) ёки бир кеча (ўн икки соат) тўлиқ ўтмасдан сочини олдирган ёки қисқартирган бўлса, унинг зиммасига садақаи фитр ёки унинг миқдорича пулни садақа қилишлиги лозим бўлади. Агар бир кун ёки бир кеча ўтгандан сўнг сочини олдирган ё қисқартирган бўлса у ҳолда мазкур зиёратчига Ҳарам ҳудудида бир қўй сўйиши вожиб бўлади. “Иршодус сорий” китобида қуйидагича келтирилган:

"فإذا لبس مخيطًا يومًا كاملًا أو ليلةً كاملةً فعليه دم، و في أقلّ من يوم (أي مقدار نهار و لو ينقص ساعةً) أو ليلة صدقة، (وهي نصف صاع من بر) و كذا لو لبس ساعةً (أي نجومية و هي جزء من أجزاء إثني عشر حالة اعتدال الليل و النهار) فصدقة
باب الجنايات، النوع الأول في حكم اللبس، ص: ٤٢٤- ٤٢٦،

“Агар зиёратчи бир кун ёки бир кеча тўлиқ тикилган кийим кийган бўлса, унинг зиммасига қон вожиб бўлади. Агар бир кундан (бир соат бўлса ҳам) озроқ бўлса, (ярим соъ буғдой ёки унинг қийматини) садақа қилишлиги лозим бўлади. Гарчи озгина вақт кийган бўлса ҳам”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ота онамни мен билан жаннатга киргазмагунингча ёлғиз ўзим кирмайман»

Имом Бутий
✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz